| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Покистон-Афғонистон чегарасида қонли тўқнашувлар кузатилмоқда Томонлар низони Аллоҳнинг шариати асосида ҳал этишдан кўз юммоқда

Покистон-Афғонистон чегарасида қонли тўқнашувлар кузатилмоқда Томонлар низони Аллоҳнинг шариати асосида ҳал этишдан кўз юммоқда

By htadmin
25.10.2025
176
0
Share:

Матбуот баёноти

Покистон-Афғонистон чегарасида қонли тўқнашувлар кузатилмоқда

Томонлар низони Аллоҳнинг шариати асосида ҳал этишдан кўз юммоқда

Покистон билан Афғонистондаги амалдаги режимлар, ҳар икки давлатнинг чегара минтақаларида юз берган тўқнашувлар натижасида бир-бирининг ўнлаб аскарлари ўлдирилганини расман маълум қилди. Ҳолбуки, икки режим ҳам Умматнинг душманлари бўлмиш яҳудийлар, ҳинду мушриклари ва америкаликларга нисбатан ўзини тийиш сиёсатини юритишаётган эди. Дарҳақиқат, шанба кечаси Толибон қўшинлари амалга оширган операция ортидан Исломобод бунинг жавоби қаттиқ бўлиш билан таҳдид қилди. Шу билан бирга, Кобул ҳам Афғонистон қўшинлари Покистон хавфсизлик кучларига қарши бир қатор операцияларни амалга оширганини маълум қилди. Толибоннинг ушбу жанговар операциялари Покистон томонидан Афғонистон ҳудудига қарши амалга оширилган мунтазам ҳаво ҳужумлари ва ҳуқуқбузарликларга жавоб сифатида ўтказилди.

Ҳиндистон эса, содир бўлаётган ушбу воқеаларни жимгина томоша қилди, яъни Покистон ва Афғонистон ўртасида фитна келиб чиққанидан ва мусулмонлар ўз қўллари билан бир-бирларининг қонини тўкаётганидан ғоят қувонди. Афғонистон ҳукумати Ҳиндистон билан яқинлашувни танлади. Бу Покистон раҳбариятининг афғон қочқинларини ўзларининг иккинчи ватани ҳисобланган Покистондан қувиб чиқариш ҳамда уларга нисбатан душманона муносабатда бўлишга асосланган аҳмоқона сиёсати натижасидир. Шу сабабли Афғонистон Покистоннинг ашаддий душмани бўлмиш Ҳиндистонга юзланди ва икки давлат ўртасида илгари кузатилмаган даражада яқинлик пайдо бўлди. Бу ҳолат Исломободни ғазаблантирди ва чора кўришга ундади. Бу яқинлашувнинг яққол кўриниши сифатида, Ҳиндистон 2021 йилдан буён илк бор Афғонистон ташқи ишлар вазирини жума куни расман қабул қилди ҳамда Кобулдаги дипломатик ваколатхонасини тўлиқ ҳуқуқли элчихонага айлантиришини эълон қилди.

Покистон ва Афғонистон ҳукуматлари ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашуви – хоҳ бу Ҳиндистоннинг Афғонистонга яқинлашиши оқибатида бўлсин, ёки Афғонистон ҳукуматининг Покистон Толибонига ёрдам кўрсатиши ортидан бўлсин, фарқсиз – юзага келган кескинлашув учун биринчи навбатда икки ҳукуматнинг расмийлари жавобгардир. Чунки улар ўз муаммоларини Ҳиндистон ва халқаро кучлар аралашувисиз ҳал этмадилар ва ихтилофларини Қуръон ва Суннатга қайтармадилар, балки бошқа манбаларга мурожаат қилдилар. Аллоҳ Таоло

﴿إِنَّمَا ٱلۡمُؤۡمِنُونَ إِخۡوَةٞ فَأَصۡلِحُواْ بَيۡنَ أَخَوَيۡكُمۡۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ لَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُونَ﴾

«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар»  [Ҳужурот 10]

деган бўлса-да, бироқ ҳар бир томон бир-бирига душман ёки бегона сифатида қарай бошлади. Афғонистон ҳукумати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг якшанба куни матбуот анжуманида маълум қилишича, ушбу операцияда 58 нафар покистонлик аскар ҳалок бўлган. Ўз навбатида, Покистон армияси баёнот бериб, «юртимиз ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш жараёнида 23 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлди», деди. Кейин «Толибон ва унга алоқадор террорчи гуруҳларга қарши авиаҳужумлар, рейдлар ва аниқ зарбалар орқали 200 нафардан ортиқ жангарилар ўлдирилди ёки яраланди», дея қўшимча қилди.

Покистон ҳукумати ўзининг ашаддий душмани бўлган Ҳиндистонга нисбатан, маълумки, дипломатия ва сабр-тоқат сиёсати олиб бормоқда. Бироқ Афғонистонга нисбатан эса бунга тескари сиёсат олиб бормоқда. Масалан, бош вазир Шаҳбоз Шариф ўз баёнотида «Покистонни ҳимоя қилиш масаласида ҳеч қандай орқага чекинмаймиз, ҳар қандай таҳдид ва ташвишли ҳаракатга қатъий ва самарали жавоб қайтарамиз», дея таҳдид қилди. Кобул баёноти ҳам худди шундай кескин ва дағал бўлди. Масалан, якшанба куни Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўзининг «Покистон бугун тонгда ҳужум қилди, биз эса қатъий куч билан жавоб қайтаришга тайёрмиз», деган баёноти билан Ислом динидаги оддий ҳақиқатлар ва шаръий ҳукмлардан мутлақо бехабарликни намоён этди.

Мусулмонлар, айниқса, Кашмир, Ғазо ва Жанубий Туркистонда қайта-қайта тажовузлар содир этилаётган бугунги кунда бош вазир айтган ўша қатъий кучга жуда-жуда муҳтож бўлиб турибдилар, Аллоҳнинг душманларига нисбатан қатъий баёнотлар эшитишга ғоят ташнадирлар! Лекин бу ҳукмдорлар мусулмон юртларидаги кофир мустамлакачининг оддий вакилларидан бошқа нарса эмас. Улар фақат унинг манфаатларига хизмат қиладиган ва таъсир доирасини мустаҳкамлайдиган ишлар билангина шуғулланмоқдалар. Ғарб учун манфаатли бўлган асосий нарсалардан бири эса мусулмонлар ўртасида адоват, ихтилоф ва парокандаликнинг авж олишидир. Бу кимсаларнинг аҳволи қўрқоқлар ҳақидаги «Бир-бирларига нисбатан арслон, душманга нисбатан сичқон!» дейилган гапни ёдга солмоқда. Шаҳбоз Шариф Афғонистондаги биродарларини таҳдид қилаётган бўлса, у айни дамда Шармуш Шайхда бўлиб ўтадиган «яҳудийлар жиноятларини кечириш» конференциясида иштирок этишга тайёрланмоқда, бу анжуманга эса Умматнинг ашаддий душмани Трамп бошчилик қилмоқда.

Эй Покистондаги мусулмонлар, эй Қуролли кучлардаги холис ҳарбийларимиз!

Сизнинг раҳбар ва қўмондонларингиз душманингиздир, улардан сақланинг!

﴿هُمُ ٱلۡعَدُوُّ فَٱحۡذَرۡهُمۡۚ قَٰتَلَهُمُ ٱللَّهُۖ أَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ﴾

«Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!»  [Мунафиқун 4]

Агар Кашмирни озод қилиш ёки муборак Фаластин заминидаги эзилган мусулмонларга нусрат бериш учун керакли ҳаракатлар қилиниб, бу йўлда қурбонлар берилганда эди, шубҳасиз, бунинг харажатлари Афғонистонда Американинг ҳукмронлигини таъминлаш ва у ердаги мусулмонларга қарши урушда қилинган сарф-харажатлар ва тўкилган қонлардан анча кам бўлар эди. Аммо ҳукмдорларингиз ва қўмондонларингиз мамлакат имкониятларини ва армияларингизни сиз яхши кўрган ва рози бўлган Аллоҳ йўлида эмас, балки шайтон йўлида сарфламоқдалар. Иккала томондан тўкилган бу покиза қонлар Кобул ҳукумати томонидан Баграм ҳарбий базасини Америкага топширишни оқлаш учун ишлатилиши эҳтимолдан йироқ эмас. Америка бу базадан минтақа бўйлаб ўз рақибларига, айниқса, Умматнинг холис фарзандларига қарши ҳужум қилиш учун плацдарм сифатида ишлатишни кўзламоқда. Шу боис, бизга хиёнат қилаётган ва муқаддас даргоҳларимизни поймол этиб, бизга тузоқ қўяётган душмандан халос бўлиш учун Уммат Ҳизб ут-Таҳрирдаги холис кишилар билан биргаликда ҳаракат қилиши шарт. Покистон армиясидаги содиқ ҳарбийлар Ҳизб ут‑Таҳрирга нусрат бериб, мусулмонларни Аллоҳ нозил қилган аҳкомлари билан бошқарадиган халифага байъат қилишлари зарур. Қолаверса, Покистонни Афғонистон ва бошқа мусулмон ўлкалари билан бирлаштириб, Росулуллоҳ ﷺ ваъда қилган Халифалик давлатини барпо этмоқлари лозим. Бу Халифалик бугунги ҳукмдорлар даврида Уммат бошидан кечираётган зўравон ҳукмронликка барҳам беради. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнг золим–зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». (Имом Аҳмад ривояти).

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими

 

TagsПокистон. Афғонистонтўқнашувлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Барча “анжомлар” бор, лекин “уй” йўқ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластинлик ва қуддуслик шарафли кишиларнинг қилган ишлари яҳудий вужуди ҳамда у билан муносабатларни нормаллаштираётган ҳукмдорлар бўғзига суякдек тақалмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судан ҳукмдорлари Исро ва Мерожни босиб олган душманга ўз қуролларини топширишмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/