Дуолар ижобат бўлиши?!
Дуолар ижобат бўлиши
Хабар: Жорий йилнинг 28 ноябр куни жума намозидан кейин Ўзбекистондаги барча масжидларда ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди. “Мусулмонлар идораси” Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши ортидан Ўзбекистон масжидларида ёмғир сўраб “Истисқо” намозини ўқилишини эълон қилди.
Муносабат: Имомлар халқни жамлаб Аллоҳга илтижо қилиши ва У зотдан ёмғир тилаши, Уммат устидан турли хасталикларни кўтаришини ҳамда душманни даф қилишда мусулмонлар қўшинига ғалаба ва ёрдам сўраб дуо қилиши яхши иш, албатта!
Чунки ҳар бир ишда инсон ўз Яратувчисига ялиниши ва Ундан мадад сўраши мақтовга сазовор бўлган амаллардандир!
Аммо имомлар шуни ҳам унутмаслиги ва мусулмонларга қаттиқ уқтиришлари керакки, Аллоҳ бандаларининг дуоларини қабул қилиши учун ҳам муайян суннат ва маълум бир шартлар белгилангандир! Ҳузайфа ибн Ямон ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ шундай деди:
«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْ عِنْدِهِ، ثُمَّ لَتَدْعُنَّهُ فَلاَ يَسْتَجِيبُ لَكُمْ»
“Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар, албатта, маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўз даргоҳидан бир жазо юборур, кейин дуо қиласизлару, (лекин) дуоларингизни ижобат қилмай қўяди”.
Бироқ бу қандайин ҳолки, имомлар бугунги раҳбарларининг халқ устида олиб бораётган адолатсиз сиёсатини, дарахтларни кесиб битирган, кўкаламзорларни йўқ қилган ҳамда фақат ўз ҳамёни ва мансабини ўйлайдиган амалдорларнинг мазкур жиноятларини беркитишади-ю, Аллоҳга уялмасдан юзланишади?!
Ҳозирда жамият ичида фасод тўлиб ётган ва янгилари чиқишда давом этаётган бир пайтда, “мусулмонлар идораси” кўзларини қай тарафга қаратмоқда?! Ёки динимизда бундай фасод ишларга ечим топилмайдими?! Ёки сизлар асл ечим Исломда эканини айтишдан “ҳаё” қиласизми?!
Дин пешволари ўзларини халққа ва ҳукмдорларига яхши кўрсатиш учун эмас, балки аввалда шу ифлос ҳавони келиб чиқишига сабаб бўлган ва жамиятни таназзулга тортаётган раҳбарларни муҳосаба қилишга ўзларида журъат топишлари лозим.
Ахир, ўзбек ҳукуматининг сиёсати барча балоларнинг келиб чиқиши манбаи эмасми?! “Пахтакор” имомлар халқдан айб қидириш ўрнига, тепадагиларни муҳосаба қилса ярашмасмиди?!
Хулоса шуки, мусулмон халқимиз ўз динига қаттиқ эътибор қаратиб, уни давлат даражасида ҳаётга татбиқ қилишга астойдил енг шимармас экан, бундайин бузуқчилик, иккиюзламачилик ва мунофиқликлар давом этаверади! Қурғоқчилик, чанг-тўзон ва турли касалликлардан халос бўлишимиз қийин кечаверади!
Пайғамбар ﷺ дедилар:
إِقَامَةُ حَدٍّ بِأَرْضٍ خَيْرٌ لِأَهْلِهَا مِنْ مَطَرِ أَرْبَعِينَ صَبَاحًا
“Бир жойда биргина ҳад (шаръий жазо)ни қоим қилиш, у ернинг аҳли учун қирқ тонг ёмғир ёғишидан ҳам яхшироқдир”.
Ислом Абу Халил
29.11.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми