| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ризқ масаласидаги хато тушунча умматни қандай ўзгартирди?

Ризқ масаласидаги хато тушунча умматни қандай ўзгартирди?

By htadmin
12.01.2026
262
0
Share:

Ризқ масаласидаги хато тушунча умматни қандай ўзгартирди?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ислом уммати тарихига холисона назар ташласак, бир ҳақиқатни инкор этиб бўлмайди: мусулмонлар ризқ масаласини тўғри тушунган даврларда Ер юзида энг фаол, энг билимли, энг жасур умматга ва юксак жамиятга айланган эди. Улар дунёни бутунлай тарк этган зоҳидлар ҳам, мол-дунёга сиғиниб олган дунёпарастлар ҳам эмасдилар. Улар вазифасини аниқ билган, ризқни эса Аллоҳга топширган уммат эди.

Ўша пайтда мусулмон инсон қалбида бир асосий савол бор эди:
“Нима қилсам Аллоҳ мендан рози бўлади?”, “Қандай яшасам дин юксалади?”, “Қандай илм ўргансам умматга фойдам тегади?”

У пайтда ҳеч ким “Агар мен дин йўлида хизмат қилсам, болаларимни ким боқади?”, “Агар илмга, даъватга умримни бағишласам, эртага ризқсиз қолмайманми?”, деб ўйламаган.

Чунки улар учун ризқ муаммо эмас эди. Ризқ сабабчиси Аллоҳ таолонинг ато этиши экани қалбларда қатъий ўрнашган эди.

Бугун эса манзара бутунлай бошқача. Ризқ масаласидаги хато тушунча умматнинг тафаккурини, мақсадини, ҳатто ибодатга бўлган муносабатини ҳам ўзгартириб юборди. Энди асосий саволлар ўзгарди:
“Қайси касб кўп пул келтиради?”, “Қандай қилиб тез бойиш мумкин?”, “Бу ишда моддий фойда борми?”ва ҳ.з.

Аллоҳнинг розилиги, охират, жаннат масалиаси иккинчи ёки учинчи ўринга сурилиб қолди. Пул эса ҳаёт мезонига айланди.

Аслида эса ризқ – мукофот ҳам эмас, жазо ҳам эмас. Ризқ – Аллоҳнинг тақсимоти. Бу ҳақиқат Қуръонда жуда очиқ баён қилинган.

وَمَا مِن دَابَّةٍ فِي الْأَرْضِ إِلَّا عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا

– “Ер юзида ҳаракатланувчи ҳар бир жонзот борки, унинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир”.  (Ҳуд:6)

Бу оятда ҳеч қандай шарт йўқ. “Солиҳ бўлса”, “тақводор бўлса”, “яхши амал қилса” деган қўшимчалар йўқ. Демак, ризқ амал учун берилмайди. Ризқ – Аллоҳнинг умумий тадбири.

Аммо жамиятда бошқа қараш шаклланиб қолди:
“Яхши амал қилсам – ризқим кўпаяди, гуноҳ қилсам – ризқим камаяди”.

Бу гап ҳақиқат экалиги билан бирга, аммо буни бирёқлама тушиниб қолиш хавли. Чунки бу қараш амални ибодатдан чиқариб, савдога айлантиради. Инсон Аллоҳга банда бўлиб эмас, гўё ҳисоб-китоб қилувчи бўлиб қолади: “Мен қиламан, Сен берасан”.

Натижада намоз – пул учун, садақа – даромад учун, дин – дунё учун воситага айланиб қолади. Ибодатнинг руҳи, ихлос йўқолади.

Ҳолбуки, Қуръон солиҳ бандаларнинг ниятини бошқача тасвирлайди:

إِنَّمَا نُطْعِمُكُمْ لِوَجْهِ اللَّهِ لَا نُرِيدُ مِنكُمْ جَزَاءً وَلَا شُكُورًا

– “Биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун тўйдирамиз. Сизлардан на мукофот, на миннатдорлик истаймиз”. (Инсон:9)

Бу оят аниқ ўлчовни кўрсатади: яхшилик Аллоҳ учун қилинади,
ризқ эса амалнинг нархи эмас.

Яна бир катта хато – камбағалликни айб, бойликни фазилат деб ўйлаш. Бугун жамиятда инсоннинг қадри тақвоси билан эмас, уйи, машинаси, лавозими, чет элга чиққан-чиқмагани билан баҳоланяпти.

Агар бойлик Аллоҳ наздида қадр мезони бўлганида, пайғамбарлар энг бой инсонлар бўлар эди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ ﷺнинг ҳаётлари оддий, баъзан жуда қийин бўлган. У зот айтганлар: “Агар дунё Аллоҳ наздида чивин қанотичалик қадрли бўлганида, кофирга бир қултум сув ҳам берилмас эди”.

Демак, бойлик ҳам, камбағаллик ҳам синовдир. На бири шараф, на бири хорлик.

Илгариги уммат буни яхши тушунган. Шунинг учун улар илм йўлига киришганда, дин йўлида хизмат қилганда, ҳақиқат ва адолат учун курашганда ризқдан қўрқмаган. Улар билар эди: хизмат – менинг вазифам,
ризқ – Аллоҳнинг иши. Ана шу ишонч уларни жасур қилди. Улар ҳақни айтди, золимдан қўрқмади, илмни тарк этмади, уммат манфаатини шахсий манфаатдан устун қўйди.

Бугун эса ризқ масаласидаги хато тушунча умматни фақат пул топиш учун ҳаракат қиладиган ҳолатга солиб қўйди. Илм ибодат эмас, даромад воситаси бўлиб қолди. Дин эса ҳаёт марказидан четга сурилди.

Бу ҳолат дуоларда ҳам яққол сезилади. Илгари дуолар:
“Эй Аллоҳ, бизни Ўзинг суядиган, Ўзинг рози бўладиган солиҳ амалларга муваффақ қил”, “Барча ишларда оқибатимизни гўзал қил, охиратимизни обод қил”,
“Жаннатингни насиб эт” деган маъноларда эди.

Бугун эса: “Уй бер”, “Машина бер”, “Ишларим юришсин”,
“Чет элга чиқай” деган дуолар кўпайган.

Албатта, дунё сўраш, Аллоҳнинг фазлини тилаш ёмон нарса эмас. Лекин дунё дуонинг марказига чиқиб қолса, бу қалбдаги бузилиш белгисидир. Мўмин кишининг олий ғояси Аллоҳнинг розилиги, умиди-орзуси эса жаннат бўлиши керак эди, аммо бугун кўпчиликнинг мақсад-орзуси қулай ҳаёт бўлиб қолди.

Бу дунё ҳаётида кимнингдир ризқи кам ёки кўп бўлиши табиий ҳолатдир. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръонда очиқ айтади:

اللَّهُ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَن يَشَاءُ وَيَقْدِرُ

– “Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишига ризқни кенг қилади ва хоҳлаганига тор қилади”.   (Раъд:26)

Аммо ризқдан қўрққан уммат қўрқоққа айланади. Ишидан айрилишдан қўрқиб ҳақни айтолмайди. Мансабдан қўрқиб зулмга қарши тура олмайди…

Бу хато тушунча фарзанд тарбиясига ҳам ўтиб кетди. Болалар дин ва уммат хизмати учун эмас, фақат пул топиш учун ўқитиляпти. “Бу соҳада пул йўқ” деган гап ҳаёт қоидасига айланиб қолди.

Аслида эса ҳақиқат жуда содда:

Жаннат ва жаҳаннам – инсон танловига боғлиқ.
Ризқ – Аллоҳнинг тақсимоти. Бизнинг вазифа – бандалик. Аллоҳнинг вазифаси – ризқни етказиш.

Умматни тиклайдиган нарса пул эмас. Умматни тиклайдиган нарса – тўғри ақида. Биз ризқни ўйимизнинг марказига айлантириб олмайлик. Биз ўз вазифамиз ва масъулиятимизни ўйлайлик. Ризқни Аллоҳнинг Ўзи етказади.

وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ

– “Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга (неъматларимни) зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг”. (Иброҳим:7)

 

Абдуллоҳ

12.01.2026й

TagsРизқ масаласихато тушунча
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сен Усмонийлар қўмондони Синан пошо ҳаққига мақтов айтишдан олдин, илмоний режимни эмас, Усмоний Халифаликни мақтамоғинг даркор!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/