Исломобод ташрифи ортидаги АҚШ сценарийси
Исломобод ташрифи ортидаги АҚШ сценарийси
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
5-6 феврал кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Исломободда бўлди. Ташриф давомида Покистон мудофаа кучлари олий бош қўмондони – қуролли кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан музокаралар ва Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши, шунингдек, Покистон президенти Асиф Али Зардорий билан учрашув ва Ўзбекистон – Покистон бизнес форумида иштирок этиши режалаштирилган.
Мирзиёевнинг ташрифи Американинг “Катта Марказий Осиё” лойиҳасига мувофиқ минтақавий хавфсизлик архитектураси қайта шаклланаётган бир пайтда амалга ошмоқда.
Бу ташриф бугунги халқаро муносабатларда шаклланаётган янги геосиёсий тўқнашув нуқтасига ҳамда Марказий ва Жанубий Осиёда мафкуравий Ислом омили, хавфсизлик шиорлари ва катта кучлар рақобати кесишган мураккаб жараёнга тўғри келмоқда.
Сўнгги пайтларда Марказий Осиёда кузатилаётган дипломатик фаоллик, ҳарбий ҳамкорлик форматларининг кўпайиши ва “терроризмга қарши кураш” шиорининг яна кун тартибига чиқиши Вашингтоннинг геосиёсий сценарийсига боғлиқ жараён бўлиб, Мирзиёевнинг Исломободга ташрифи ҳам айнан шу сценарийнинг бир бўлаги сифатида қаралиши лозим. Чунки АҚШ тўғридан-тўғри ҳарбий иштирокдан воз кечиб, воситачи давлатлар орқали таъсир ўтказиш стратегиясига ўтган бугунги кунда унинг учун энг қулай платформа – “терроризм ва экстремизмга қарши кураш” шиори остидаги минтақавий альянслардир.
2025 йил сентябр ойида Ар-Риёдда Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида Стратегик ўзаро мудофаа тўғрисидаги битим (SMDA) имзоланди. Унга кўра, томонлардан бирига қилинган ҳужум иккаласига қилинган ҳужум сифатида баҳоланади. Кейинчалик Туркия ушбу форматга қўшилишга таклиф этилди. Бу билан альянсни кенгайтириш мумкинлиги очиқ эълон қилинди. Бу учлик – Покистоннинг ядровий салоҳияти, Туркиянинг ҳарбий-саноат қудрати ва Саудия Арабистонининг молиявий имкониятларини бирлаштирган “ислом учлиги” деб атала бошланди. Ваҳоланки, бу шаклланаётган альянс уммат хавфсизлигини таъминлайдиган тузилма эмас, балки исломий риторикадан фойдаланган ҳолда кофир мустамлакачи Американинг геосиёсий манфаатларига хизмат қилувчи янги хавфсизлик архитектурасининг навбатдаги бўғини экани яққол намоён бўлади.
Ўзбекистон ушбу архитектурада “калит” ролини ўйнайди. Чунки Тошкент Афғонистонга туташ, Марказий Осиё марказида жойлашган, Россия ва Хитой таъсири ўртасида мувозанат юритувчи таянч вазифасини бажаради.
АҚШ Ўзбекистонни Покистон орқали янги хавфсизлик тизимига боғлаши қуйидаги мақсадларга хизмат қилади:
– Афғонистон бўйича ташаббусни Москва ва Пекиндан тортиб олиш;
– Марказий Осиё хавфсизлигини Ғарбга мос стандартларга ўтказиш;
– Трансафғон коридорларини геоиқтисодий назоратга олиш;
– Исломий уйғониш омили олдини олиш.
Маълумки, сўнгги ўн йилликларда “ислом экстремизмига қарши кураш” деган тушунча Америка сиёсатида геосиёсий мақсадларга хизмат қилувчи универсал шиорга айланди. Бу атама Исломни ҳаёт тарзи сифатида қабул қилган жамиятларни назорат остига олиш, исломий сиёсий фикрни хавф сифатида белгилаш, мусулмон мамлакатларини ташқи хавфсизлик тизимларига боғлаш учун қўлланиб келинмоқда.
“Ислом учлиги” деб аталаётган иттифоқ “ислом” номидан қурилаётган бўлса-да, лекин аслида мафкуравий Ислом ва Уммат орасидаги холис исломий кучларга қарши курашишга қаратилган АҚШ ташаббусидир. Чунки Туркия НАТО аъзоси ва қўмондонлик стандартлари, разведка алоқалари НАТОга, яъни АҚШга боғлиқ. Покистон эса, унинг ҳарбий доктринаси АҚШ мактабига асосланган, разведка ва ҳарбий таълим соҳасида АҚШ билан чуқур интеграцияланган ҳамда “терроризмга қарши кураш” шиори остида Вашингтоннинг минтақавий сиёсатини юритиб келаётган давлат. Саудия Арабистони ҳам мудофаа тизими АҚШ қурол-аслаҳа ва инфратузилмасига таянган, минтақада АҚШ манфаатларининг асосий молиявий таянчидир.
Шу боис, Покистон – Саудия Арабистони – Туркия ўртасида шаклланаётган “учлик” айнан Америка режаси маҳсулидир. Марказий Осиё режимларининг айни шу занжирга қўшилиши эса, минтақа Америка ташаббусидаги ташқи сценарийларни қабул қилишга ўтганини англатади.
Мирзиёев ташрифидан бир кун олдин, 4 феврал куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам Исломободда бўлиб, Покистон билан Стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади. Бу Қозоғистон раҳбарининг сўнгги 23 йилдаги Покистонга илк ташрифидир. Бу тасодиф эмас. Марказий Осиёнинг икки “етакчиси” Вашингтон кўрсатмасига биноан ўз ҳаракатларини мувофиқлаштирган ҳолда Жанубий Осиёга чиқмоқда.
Ўзбекистон ташқи сиёсатда ҳарбий блокларга қўшилмаслик тамойилига эгалиги уни хавфсизлик соҳасида стратегик “шериклик”дан четда қолади, дегани эмас. Аксинча, Афғонистон омили ва Москванинг тобора ортиб бораётган босим ва таҳдидлари Тошкентни Вашингтон таклиф қилаётган янги форматларга қўшилишига эшик очмоқда.
Мирзиёев Покистон Мудофаа кучлари бош қўмондони Асим Мунир билан “Глобал саноат ва мудофаа ечимлари” компаниясининг бош қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш, қўшма машғулотлар ва мудофаа саноати корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек, бугунги кунда хавфсизликка таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилди. Буларнинг барчаси ташқи томондан модернизация сифатида кўрсатилса-да, амалда ҳарбий-мудофаа тизими АҚШ моделларига мослаштирилади, хавфсизлик, разведка, чегара назорати ва терроризмга қарши механизмлар Вашингтон белгилаб берган стандартлар асосида ишлайди.
АҚШнинг “Катта Марказий Осиё” лойиҳаси марказида Афғонистон туради. АҚШ ҳарбий жиҳатдан чиқиб кетган бўлса-да, геосиёсий жиҳатдан чиқиб кетгани йўқ. Чунки Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан энг қисқа ва энг арзон йўл орқали боғлайдиган трансафғон темир йўли Америка учун “аср лойиҳаси” сифатида баҳоланади. Чунки трансафғон темир йўли Вашингтон учун оддий инфратузилма эмас, балки бутун Евроосиё куч мувозанатини қайта шакллантиришга қаратилган геосиёсий тугун ҳисобланади. Бунинг сабаби, Афғонистон Марказий Осиё, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Хитой туташган нуқтада жойлашган. Ким Афғонистон орқали логистикани назорат қилса, бутун минтақавий иқтисодий оқимларни бошқаради. Тарихан “Империялар қабристони” бўлган Афғонистон мустамлакачи кучлар наздида “империялар коридори” деб эътибор қилинади. Марказий Осиё экспорт-импорти ҳозир асосан Россия йўллари орқали ўтади. Трансафғон йўли очилса, Москва логистика ва сиёсий таъсирдан айрилади.
Хитой Марказий Осиёни Шарқ–Ғарб коридори орқали ўзига боғламоқчи. АҚШ эса, Шимол–Жануб альтернатив йўлини очиб, Пекиннинг устунлигини бузмоқчи. Афғонистон–Покистон орқали Карачи, Гвадар портларига чиқиш денгиз йўлларига тўғридан-тўғри боғловчи коридор бўлиб, бу АҚШ учун Евроосиё марказига денгиз кучини олиб кириш имконини беради.
Трансафғон темир йўли, савдо коридорлари ва ресурс-энергетика лойиҳалари эса, хавфсизлик кафолатисиз амалга ошмайди. Шу нуқтаи назардан, Покистон, Туркия ва Саудия Арабистони “учлиги” билан Марказий Осиё ҳаракатини мувофиқлаштириш Афғонистон йўналишидаги хавфларни жиловлаб, Покистон портларига чиқиш йўлларини муҳофазалаш имконини беради. Бунинг учун Америка минтақа режимларига ўз хавфсизлик “соябони”дан фойдаланиш “имтиёзи”ни бериш орқали Толибон ҳукуматига нисбатан “босим орқали мулоқот” моделини шакллантиряпти ва ўзи томонидан белгилаб берилган “таҳдидлар рўйхати”га мос ҳаракат қилишга мажбурлаяпти.
Шунингдек, Марказий Осиёда Хитой ва Россиянинг стратегик таъсирини чеклаш ва уларни узоқ муддатли рақобат ҳолатида ушлаб туриш ҳамда энг асосийси, мафкуравий Исломнинг ҳаёт майдонига қайтиш эҳтимолини барвақт бўғиб қўйиш мақсадини кўзламоқда.
Бу ўринда, Хитой Марказий Осиёга биринчи навбатда иқтисодий ва логистик макон сифатида қарайди. “Бир камар – бир йўл” ташаббуси билан Ислом дунёси орқали Европага чиқишни кўзлайди. Шу нуқтаи назардан, Марказий Осиёда сиёсий барқарорлик, мафкуравий Ислом омилининг кучаймаслигини хоҳлайди. Шунинг учун АҚШга боғлиқ хавфсизлик тизимларини ўз чегараларига яқинлаштиришни стратегик таҳдид сифатида қабул қилади. Шунга қарамасдан, Хитой
иқтисодий таъсирини кучайтириш, хавфсизлик соҳасида икки томонлама форматларни кенгайтириш, ШҲТ доирасида фаоллашув
орқали жавоб қайтариши ҳам мумкин.
Россия учун эса Марказий Осиё унинг жанубий стратегик чегараси ҳисобланади. Москва исломий омилдан кўра, минтақада АҚШ ҳарбий-сиёсий таъсирининг кучайишини каттароқ таҳдид деб билади. Чунки Россия учун бу жараён:
– ОДКБ таъсирининг заифлашиши;
– Марказий Осиё хавфсизлигининг НАТО стандартларига яқинлашиши;
– Афғонистон йўналишида Москва ташаббусларининг чекланиши
деганидир.
Бошқача айтганда, Марказий Осиё Россиянинг “жанубий хавфсизлик камари” сифатида Кремл ҳарбий-стратегик тафаккурида Россия хавфсизлик периметрининг бир қисми ҳисобланади. Агар бу ҳудудда АҚШ, НАТО ёки унинг институционал стандартлари мустаҳкамланса, Москва учун бу геосиёсий чегаранинг ичкарига сурилиши дегани. Шунинг учун Россия эҳтимолий жавоб сифатида ҳарбий-сиёсий босимни кучайтириш, алоҳида давлатлар билан икки томонлама хавфсизлик келишувларини фаоллаштириш, энергия ва меҳнат миграцияси омилларидан босим ричаги сифатида фойдаланиши мумкин.
Ислом уммати учун бугунги кундаги энг улкан хатар аслида айнан Американинг ўзидир. Бу ҳақиқатни англаш учун Ғазо ва Судандаги мислсиз қонли қирғинлар, бегуноҳ болалар ва аёлларнинг шафқатсиз ўлдирилиши ортида айнан АҚШ турганини кўришнинг ўзи кифоя. Шу боис, фақат ва фақат Рошид Халифалик Давлати – яъни Ҳизб ут-Таҳрир уни барпо этиш йўлида бор куч ва имкониятини сарфлаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик – Умматнинг беқиёс куч-қудратини тўла қамраб олиб, барча исломий юртларни ягона бошқарув остида бирлаштириб, дунёнинг ҳар бир бурчагида Аллоҳнинг динини олий қилишга қодир бўлган ягона ва ҳақиқий ечимдир. Бошқа ҳеч қандай тузум, на миллий давлатлар, на мустамлакачилар ўрнатган демократия ниқоби остидаги режимлар бу вазифани уддалай олмайди.
Халифалик – бу Умматнинг қайта тирилган куч-қуввати, бу Аллоҳнинг ваъдасига мувофиқ адолат ва иззатнинг тикланиши, бу ер юзидаги фитна ва зўравонликка қарши ягона қалқондир. Халифаликсиз мусулмонлар худди ҳозиргидек фақат парокандалик, хорлик ва доимий қирғинлар қурбонига айланиб қолаверади. Аллоҳдан бутун уммат қалбида Халифаликни тиклаш учун ҳақиқий иштиёқ ва амалий ҳаракатни беришини сўраймиз. Амийн.
Иззатуллоҳ
07.02.2026й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми