Ҳизб ут-Таҳрир – Судан делегацияси Ҳавса қабиласи олий амири билан мулоқот ўтказди

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан делегацияси Ҳавса қабиласи олий амири билан мулоқот ўтказди
2026 йил 12 май, сешанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Ҳавса қабиласининг олий амири устоз Тижоний Мусо билан учрашди. Кассала шаҳридаги амир қароргоҳида ўтган мазкур қабулда делегацияга Судан вилояти Марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Носир Ризо Муҳаммад Усмон бошчилик қилди. Мулоқотда, шунингдек, ташкилот мажлиси аъзоси устоз Муҳаммад Мухтор ва устоз Муҳаммад Сирож ҳам иштирок этишди.
Суҳбат аввалида делегация аъзолари Ҳизб ут-Таҳрирнинг фаолияти ва бош мақсади ҳақида маълумот бердилар. Таъкидландики, ташкилотнинг асосий ғояси – пайғамбарлик манҳажи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта тиклашдир. Бу давлат Умматни ягона байроқ остида бирлаштиришни кўзда тутади. Шу билан бирга, исломий ақида ва биродарлик ўрнига ирқчилик ҳамда қабилавий низоларни авж олдириш орқали Умматни янада парчалашга уринаётган мустамлакачилик лойиҳаларига қарши туради. Зотан, бундай лойиҳалар Сайкс-Пико келишувидан қолган парчаларни янада майдалашга қаратилгандир.
Устоз Тижоний Мусо делегация томонидан билдирилган фикрларни қўллаб-қувватлади. Амир ўз сўзида қабилачилик иллатларидан бутунлай воз кечиш ҳамда Ислом умматини ягона исломий лойиҳа атрофида бирлаштириш бугунги куннинг энг долзарб зарурати эканини алоҳида қайд этди.
Роя газетасининг 2026 йил 20 май, чоршанба кунги 600-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми