Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

بسم الله الرحمن الرحيم
Матбуот баёноти
﴿وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ ۖ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ﴾
Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир
Қадрли кузатувчиларимиз ва ҳақиқат овозини эшитишга ташна инсонлар диққатига:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ ва сўнгра..
Биз Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими веб-сайтининг секин ишлаётгани ёки вақти-вақти билан унга уланиш иложи бўлмаётгани борасидаги сизнинг ўринли ва ҳақли эътирозларингиз ҳамда мулоҳазаларингизни жиддий эътибор билан кузатиб бормоқдамиз. Сизларга бизнинг минбарларимизга бўлган бундай эътибор ва мустаҳкам боғлиқлик учун ташаккур билдирган ҳолда, асл вазият ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз: айни дамда техник бўлимдаги биродарларинггиз кечаю кундуз тинимсиз иш олиб боришмоқда.
Бизнинг ахборот сайтларимиз ҳеч қачон тармоқдаги шунчаки оддий саҳифалар бўлиб қолмаган. Аксинча, улар халқаро кучлар ва уларнинг югурдаклари оромини йўқотадиган, уйқусини қочирадиган фикрий ва сиёсий истеҳкомлардир. Шу боис, платформаларимиз дуч келаётган бу муаммолар оддий техник носозликлар эмас. Бу — 2015 йилдан буён шиддат билан давом этиб келаётган, айниқса 2023 йилнинг 7 октябридан кейин мисли кўрилмаган даражада ва энг юқори шиддат билан кучайган тизимли кибер уруш ҳамда кетма-кет уюштирилаётган аёвсиз хакерлик ҳужумларидир.
Бу ҳужумлар кечаю кундуз тўхтамайди. Техник жабҳадаги қаҳрамонларимиз бир ҳужумни қайтариб, битта заиф нуқтани ёпишга улгурмасларидан, бизга қарши бошқа ҳужумлар ёпирилиб келади. Бу ҳужумлар ортида эса холис ҳақиқат овозининг умматга етиб боришини истамаётган йирик давлатлар ва муайян кучларнинг улкан имкониятлари турипти. Улар биз тақдим этаётган соф сиёсий қарашлар ва тиниқ фикрий онгнинг ёйилишига тўсқинлик қилишга уринмоқдалар.
Техник бўлимимиз айни дамда доимий ва узлуксиз шайлик ҳолатида турипти. Йигитлар бизга қарши тил бириктириб, турли фитна режалари тузаётган анави кучларнинг улкан техник арсенали қаршисида — ўзларининг чекланган имконият ва ресурсларига қарамай — бор куч ва имкониятларини ишга солиб меҳнат қилмоқдалар. Бу аёвсиз курашда бизга ҳам, сизга ҳам тасалли берадиган нарса эса қуйидагилардир:
*Биз Аллоҳнинг Ўз амрида (ишида) ғолиб эканига заррача шубҳа қилмай, комил ишонч ва қатъият билан йўлимизда давом этаётганимиздир.
*Маккорларнинг найранглари ва ҳақиқатни хаспўшлашга (йўқ қилишга) бўлган уринишлари барибир барбод бўлиш ва мағлубият-хусрон билан якун топажагидир.
*Бу сабр ва рибот (матонат билан ҳимоя чизиғида туриш) фақатгина вақт масаласидир. Тез орада Аллоҳ азза ва жалла Ўз нусратини бериб, динини ғолиб қилгусидир. Ўшанда бутун Уммат бузғунчи кимсаларга шайтоннинг васвасаларини ҳам унуттириб юборадиган даражада қақшатқич зарба берувчи Ҳаққоний (Рошид) байроқ сояси остида бирлашиб, ҳаракатга келажакдир.
Азиз биродарлар, опа-сингиллар ва садоқатли кузатувчиларимиз! Сайтнинг секин ишлаши ёки вақтинчалик тўхтаб қолиши асло эътиборсизлик ёки масъулиятсизлик оқибати эмас. Бу — айни дамда кечаётган “рақамли жанг ғубори” ҳамда бизга ва биз кўтариб чиққан даъватга қарши олиб борилаётган аёвсиз урушнинг исботидир. Бу даъват — Аллоҳ субҳанаҳунинг ваъдаси ва Расулуллоҳ ﷺнинг хушхабари бўлмиш – пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали Исломий ҳаётни қайтадан бошлаш даъватидир: «… кейин эса Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».
Сизлардан комил ишончда бўлишингизни сўраймиз: биз Ёлғиз Аллоҳдангина мадад тилаган ҳолда, сайтларимизни ва техник мудофаа қобилиятимиз ҳамда ҳужумларни қайтариш тизимларимизни тинимсиз ривожлантириш ва бу йўлда бор куч-ғайратимизни сарфлашни давом эттирмоқдамиз. فلا حول ولا قوة لنا إلا به، ونعم المولى ونعم النصير
Зеро, “ҳар бир ҳаракат-ўзгартириш ҳам, куч-қувват ҳам фақатгина Аллоҳ биландир. У нақадар гўзал Хожа (Эга) ва нақадар гўзал Ёрдамчидир!
Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокаатуҳ
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар (аккаунтлар) бўйича масъули



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ