| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

  • Суннатнинг Қуръонни насх қилиши масаласи

  • Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

  • Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

  • «Бирлик кучи – 2026»: Туркий бирлик шиори остидаги ҳарбий машғулотлар ва Американинг геосиёсий манфаатлари

  • Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси

  • Пенсия жамғармалари ва риболи ўйинлар

  • Эрон нефтидан Хитой банкларигача: Америка нимани кўзламоқда?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

By htadmin
08.10.2026
0
Share:

Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бугун одамнинг жамғармасини камайтириш учун унинг уйига ўғри кириб, сейфини бузиши шарт эмас. Инсон йиллаб меҳнат қилади, маошидан тежайди, 50 ёки 100 миллион сўм йиғади. Орадан вақт ўтса ҳам ҳисобида «100 000 000» деган рақам туриши мумкин. Аммо шу пулга оладиган уйи, машинаси, озиқ-овқати ёки қурилиш материали камайиб боради. Рақам қолди, лекин унинг ортидаги меҳнат қиймати емирилди.

«Ўзбекистонда йиллик инфляция 2024 йил августда 10,5 фоиз, 2025 йил августда 8,8 фоиз, 2026 йил августда эса 6,2 фоизни ташкил қилди». — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Расмий инфляция 10,5 фоиздан 6,2 фоизга тушди дегани нархлар аввалги ҳолатига қайтди дегани эмас. Нархлар ҳали ҳам ошиб боряпти, фақат расман камайтириб кўрсатиляпти. Демак, одам пулини шунчаки сақлаб тургани сари унинг харид қуввати пасаяди. Унинг ҳисобидан биров очиқчасига пул ечиб олмайди, аммо вақт ўтиши билан ўша пул ифодалаётган реал бойликнинг бир қисми йўқолади. Бу — жамғарманинг «сассиз» емирилишидир.

Хўш, нега пул бундай хусусиятга эга? Бу савол бугунги сўмнинг ўзи қандай пул эканига бориб тақалади. Сўм муайян оғирликдаги олтин ёки кумушни ифодаламайди. У фиат пулдир. Яъни унинг қиймати муайян моддий сармоя миқдорига боғланмаган, балки давлатнинг пул тизими ва пул-кредит сиёсати ичида амал қилади.

Кўпчилик банк ҳақида ҳам бошқача тасаввур қилади. Одам банкка пул қўяди, банк эса ўша тайёр пулни бошқа одамга қарзга беради, деб ўйлайди. Аксинча, замонавий банк тизими бундан мураккаброқдир. Банк кредит берганда қарз олувчининг ҳисобида аввал бўлмаган янги депозит пайдо бўлади. Масалан, корхонага 1 миллиард сўм кредит берилса, унинг ҳисобида сарфлаши мумкин бўлган 1 миллиард сўмлик депозит ёзуви пайдо бўлади, банк эса шу миқдорда корхонадан қарзни қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бу ерда «пул пайдо бўлди» деганда янги қоғоз банкнот босиб чиқарилгани назарда тутилмаяпти. Гап банк кредит бериши натижасида ҳисоб рақамида пайдо бўлган ва товар ҳамда хизматларни сотиб олишда оддий сўм каби ишлатиладиган депозит пули ҳақида кетмоқда. Яъни кредит бериш орқали иқтисодиётда сарфланиши мумкин бўлган банк пули миқдори кенгайиши мумкин. Лекин бу янги бойлик яратилди дегани эмас: қарз олувчининг ҳисобида пул пайдо бўлиши билан бирга унинг банк олдида қарзи ҳам пайдо бўлади.

«Кенг пул массаси 2024 йилда 30,6 фоиз, 2025 йилда 36,6 фоизга ўсган; иқтисодиётга кредитлар эса мос равишда 14 ва 15,3 фоизга кўпайган». — Халқаро валюта жамғармасининг 2026 йилги Ўзбекистон бўйича ҳисоботи.

Бу рақамлардан «инфляциянинг ҳаммасини банк кредити келтириб чиқаряпти» деган хулоса чиқмайди. Нархларга тарифлар, импорт, валюта курси, ишлаб чиқариш харажатлари, талаб ва бошқа омиллар ҳам таъсир қилади. Лекин биз учун муҳим савол бошқа: банк кредити орқали пайдо бўлган қўшимча харид қобилияти иқтисодиётга кирганда ундан ҳамма бир вақтда ва бир хил даражада фойдаланадими?

Йўқ. Масалан, банк бир корхонага 10 миллиард сўм кредит ажратди. Кредит расмийлаштирилиши билан корхонанинг ҳисобида сарфланиши мумкин бўлган депозит пули пайдо бўлади. Корхона шу пул билан цемент, металл, техника ёки бошқа товарларни сотиб ола бошлайди. Демак, кредит олган корхона қўшимча харид қобилиятига аввал эга бўлди.

Агар бундай кредит кенгайиши иқтисодиёт бўйлаб талабни товар ва хизматлар таклифидан тезроқ оширса, айрим нархларга юқори босим пайдо бўлиши мумкин. Шунда кредит олмаган, маоши ёки аввалги жамғармаси билан яшаётган одам бозорга кирганда қимматроқ нархларга дуч келади. Яъни у кредит орқали пайдо бўлган қўшимча харид қобилиятини олмади, аммо унинг бозор нархларига бўлган таъсирини ҳис қилиши мумкин.

Мана шу ерда «Кантильон эффекти» деб аталадиган ҳодиса тушунарли бўлади. Унинг моҳияти шуки, кредит ёки бошқа канал орқали пайдо бўлган қўшимча харид қобилияти иқтисодиётга ҳамманинг қўлига бир вақтда тушмайди. Унга аввал етишганлар ҳали нархлар тўлиқ мослашиб улгурмасидан харид қилиш имконига эга бўлиши мумкин. Унинг таъсири иқтисодиёт бўйлаб тарқалгандан кейин эса унга етишмаган ёки кечроқ етишган одамлар ўзгарган нархларга дуч келади.

Масалан, банк бир қурилиш компаниясига катта миқдорда кредит берди. Компания шу депозит пули билан қурилиш материалларини ҳозирги нархларда сотиб олди. Агар шу каби кредитлар ва талаб кенгайиши кейинчалик материаллар нархига босим қилса, уй қуриш учун йиллаб пул йиғган, аммо кредит олмаган одам ўша материалларни қимматроқ нархда харид қилади. Компания қўшимча харид қобилиятига аввал етишди; жамғарма сақлаган одам эса унинг нархларга бўлган таъсири билан кейинроқ тўқнашди.

Бу «ҳар бир қимматлашган сўм фалон банк ёки корхона чўнтагига ўтди» дегани эмас. Масала бир кишидан пулни ечиб олиб, иккинчисига беришда эмас. Масала шундаки, пул-кредит кенгайишининг таъсири жамият бўйлаб бир хил тақсимланмайди. Кредит ва активларга аввал етишадиган томон билан қўлида аввалги жамғармасини ушлаб турган инсон бир хил ҳолатда бўлмайди.

Ўзбекистонда эса бу тизим ўз-ўзидан ишлаётган, сиёсий ҳокимиятдан ташқаридаги бетараф механизм эмас. «2025 йил охирида тўққизта давлат банки Ўзбекистон банк тизими активларининг 63 фоизини ташкил қилган». ХВЖ шу билан бирга давлат банкларининг устунлиги, йўналтирилган ва имтиёзли кредитлашни қисқартириш зарурати ҳамда Марказий банкнинг операцион мустақиллигини кучайтириш лозимлигини қайд этган.

Қонун Марказий банкни бошқа давлат органларидан мустақил деб белгилайди. Аммо унинг раиси Президент тақдимномаси билан Сенат томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. ХВЖнинг ўзи ҳам 2026 йилда Марказий банк автономиясини янада мустаҳкамлашни талаб қилмоқда. Демак, қонун қоғозидаги «мустақиллик»ни амалдаги сиёсий ва институционал тузилмадан мутлақ ажратиб тасвирлаш тўғри манзарани бермайди.

Шу маънода, Ўзбекистондаги амалдаги режим бу молиявий тизимдан ташқарида турган кузатувчи эмас. У қонунчилик, президент қарорлари, давлат банклари, Марказий банк ва бошқа давлат институтлари орқали молия тизимининг институционал чегараларини белгилайди. Қайси дастурлар имтиёзли кредит олиши, давлат банкларининг иқтисодиётдаги ўрни ва молиявий инфратузилма қайси йўналишда ривожланиши сиёсий қарорлардан ажралган ҳолда содир бўлмайди. Шунинг учун халқнинг жамғармаси таъсирланаётган тизимни гўё ўзича ишлаётган «бозор механизми» сифатида кўрсатиш воқеликнинг бир қисмини яшириб қўяди.

Оддий инсон эса бу механизмнинг бошқа томонида туради. У қайси банкка давлат капитали киритилишини, қайси соҳага имтиёзли кредит очилишини ёки катта кредит ресурслари қайси йўналишга оқишини белгиламайди. У бозорга чиқиб озиқ-овқат, дори, уй-жой ёки қурилиш материали нархи кўтарилганини кўради. Йиллаб уй учун пул йиғган бўлса, уй нархи унинг жамғармасидан тезроқ ўсиб кетиши мумкин.

Фиат тизими инсонни шу тариқа доимий айланага киритади. Пулни нақд сақласа, инфляция харид қувватини емиради. Уни фоизли депозитга қўйса, рибо асосидаги муносабатга киради. Қарз олса, яна фоизли кредит тизимига боғланади. Актив сотиб олса, ўз меҳнати қийматини инфляциядан сақлашга уринади. Инсон пулни топиб бўлганидан кейин ҳам унинг қийматини сақлаш учун молиявий тизим ичида ҳаракат қилишга мажбур бўлади.

Мана шу нуқтада инфляция оддий статистика бўлмай қолади. У одамнинг кеча қилган меҳнатининг бугунги харид кучини камайтиради. Ҳисобда номинал рақам туради, аммо унинг ортидаги реал бойлик(имконият) емирилади. Энди ана шу молиявий тизимнинг ўзи рақамлаштириляпти.

Бу рақамлаштириш ҳам ўз-ўзидан кечаётган технологик жараён эмас. «HUMO барқарор токени бўйича пилот лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ–359-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда». Лойиҳани Марказий банк ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги махсус ҳуқуқий режим асосида амалга оширмоқда. «1 HUMO 1 сўмга тенглаштирилади ва токенни Ўзбекистон давлат қимматли қоғозлари билан таъминлаш кўзда тутилган». — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, 7 сентябр 2026 йил.

Демак, бу ерда ҳам режимнинг қарори, давлат институтлари ва ҳуқуқий механизм бор. HUMOнинг номи янги, технологияси янги, унинг ҳаракати блокчейн инфратузилмасига боғланади. Аммо 1 HUMO 1 сўмга тенглаштирилган экан, у сўмдан мустақил янги қиймат манбаи эмас. Сўмнинг харид қобилияти пасайса, унга боғланган рақамли токен ҳам шу иқтисодий воқелик ичида қолади. Рақамлаштириш аввалги қиймат муаммосини ҳал қилмайди.

Лекин рақамлаштириш фақат шу билан чекланмайди. У аввалги муаммога яна бир муаммони қўшиши мумкин: инсоннинг ўз моли устидан амалий тасарруфи рақамли инфратузилмани бошқарувчи тизимга янада қаттиқ боғланади.

Қоғоз пул инсоннинг қўлида турган пайтда уни ишлатиш учун ҳар бир ҳаракат марказий дастур орқали ўтиши шарт эмас. Рақамли пул эса дастурий муҳит ичида ҳаракат қилади. Уни юбориш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва тасдиқлаш маълум платформа, қоида ва техник инфратузилма орқали амалга ошади. Демак, инсон пулнинг эгаси бўлиб туриши мумкин, аммо ундан фойдаланиш имконияти фақат унинг ўз иродаси билан белгиланмай қолиши эҳтимоли пайдо бўлади.

Масала фақат «тизим менинг тўловимни кўради» деган кузатувда эмас. Агар рақамли пул архитектураси муайян чекловларни дастурлаш имконини берса, пул қаерда ишлатилиши, қайси операция ўтказилиши, қайси маблағ блокланиши ёки қандай шартда ҳаракатланиши техник қоидаларга боғланиши мумкин. Шунда инсон молнинг номинал эгаси бўлиб қолади, аммо ўз моли устидан амалий тасарруфи ташқи рақамли тизимга кўпроқ боғланади.

Ҳозир Ўзбекистонда аҳолининг ҳар бир сўмига амал қилиш муддати белгиланган, уни қаерда сарфлаш дастурланган ёки фуқаролар маблағи CBDC орқали тўлиқ бошқариляпти, деган факт йўқ. Буни ҳозирги воқелик сифатида айтиш тўғри эмас. Аммо режимнинг рақамли молиявий инфратузилмани кенгайтириш йўналиши расмий қарорларда аниқ кўринади.

«2026-2030 йилларга мўлжалланган Миллий финтех стратегияси Президентнинг ПҚ–359-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган» ва рақамли молиявий инфратузилмани мустаҳкамлашни мақсад қилган. Марказий банк эса шу стратегия доирасида тартибга солиш «қумдони» ва бошқа механизмларни амалга оширмоқда.

Шу билан бир вақтда, Марказий банк wCBDC — марказий банк рақамли валютасининг улгуржи шаклини банклар ва молиявий ташкилотлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, қимматли қоғозлар бўйича операциялар, кеча-ю кундуз ҳисоб-китоб ва айрим трансчегаравий тўловларда ишлатиш имкониятларини ўрганмоқда. Ҳозирги wCBDC аҳоли учун чакана рақамли сўм эмас. Лекин молия ҳаракатининг тобора кўпроқ қисми дастурий инфратузилма ичига кўчирилаётган йўналишнинг ўзи аниқ.

Шундай қилиб, рақамлаштиришда аввалги муаммога яна бир муаммо қўшилади. Биринчи муаммо — фиат пулнинг харид қобилияти инфляция таъсирида емирилиши. Иккинчи муаммо — ана шу пул рақамли тизимга кирган сари инсоннинг ўз моли устидан амалий тасарруфи ташқи техник инфратузилмага боғланиб қолиши мумкин. Бу инфратузилма эса ҳавода қурилаётган нарса эмас; уни Ўзбекистондаги амалдаги режим ўз қарорлари ва институтлари орқали барпо этмоқда.

Яъни инсон бир томондан пулининг қийматини йўқотиши, иккинчи томондан эса ўша пулдан қандай фойдаланиши устидан кучлироқ ташқи назоратга дуч келиши мумкин. Шунинг учун масалани «технология яхши ёки ёмонми?» деган саволга қисқартириш хато. Фиат пулни рақамли ва дастурий муҳитга кўчириш аввалги пул тизимини йўқотмайди; унга янги бошқарув имкониятларини қўшиши мумкин.

Шу ерда масаланинг ҳақиқий манзараси очилади: аввал инсон қўлидаги пулнинг қийматини тўлиқ сақлай олмас эди; энди эса шу пулнинг рақамли шаклида ундан фойдаланиш имконияти ҳам техник тизимга кўпроқ боғланиши мумкин. Яъни муаммо энди фақат «пулим қанча туради?» деган савол эмас. Унга яна «пулимни ишлатиш устидан охирги қарор кимнинг қўлида?» деган савол қўшилади.

Мана шу нуқта рақамли пул масаласини оддий техник янгиликдан мулк масаласига айлантиради. Инсон ўз маблағини қаерга ва қандай сарфлашини ўзи белгилай олмаса, мулк унга тегишли деган ном сақланиши мумкин, аммо мулк устидан амалий ҳукмронлик заифлашади. Бу эса Исломдаги мулк тушунчаси билан бевосита боғлиқ масаладир.

Ислом эса пул масаласини аввал унинг ташқи шаклидан эмас, асосидан бошлайди. Дия, закот нисоби, сарф ва рибо ҳукмлари олтин ва кумуш билан боғланган. Олтин ва кумуш Исломий пул низомида инсон, банк ёки режимнинг қарор билан ҳисоб ёзуви орқали йўқдан кўпайтириб қўя оладиган нарсаси эмас.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ

«Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг!» (Бақара:188).

Инсоннинг йиллаб қилган меҳнати ва йиғган жамғармаси унинг мол-мулкидир. Унинг пули қиймат жиҳатидан емирилиши ҳам, молидан фойдаланиш имконияти устидан бошқа томоннинг ҳукмронлиги кучайиши ҳам мусулмон учун оддий техник масала бўла олмайди.

Демак, бугун олдимизда учта савол турибди. Биринчиси: нега инсон йиллаб меҳнат қилиб йиғган пулининг харид қобилиятини сақлаб қола олмаяпти? Иккинчиси: бу фиат-кредит тизимини Ўзбекистонда ким қонунлаштириб, институционал равишда сақлаб турибди? Учинчиси эса яна жиддийроқ: агар шу пул тобора рақамли ва бошқариладиган муҳитга кўчса, инсон ўз мол-мулки устидан қанчалик ўзи хўжайин бўлиб қолади?

Рақамли молиянинг ялтироқ ташқи кўриниши ана шу саволларни яшириб қўймаслиги керак. Чунки гап фақат телефондаги рақам ҳақида эмас. Гап инсоннинг меҳнати, унинг моли, ўша молнинг қиймати ва энг муҳими — ўз моли устидан ким ҳукмрон бўлиши ҳақидадир.

Салоҳиддин

08.10.2026й

TagsХалқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Биз Халифалик лойиҳасини қабул қилиб уни барпо этмагунимизча нусратга эришолмаймиз

  • МАҚОЛАЛАР

    Сизлар биз учун қахрамонларсиз!

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократия Исломга ёт унсурдир!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун одамнинг жамғармасини камайтириш учун унинг уйига ўғри кириб, сейфини бузиши шарт эмас. Инсон йиллаб меҳнат қилади, маошидан тежайди, 50 ёки 100 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир қарашда Самарқанд форуми оддий халқаро йиғилишдек кўринади: турли мамлакатлардан расмийлар ва экспертлар йиғилади, халқаро пактлар ва ҳуқуқий стандартлар муҳокама ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

    Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 24 август куни Ўзбекистон Масс-медиа фонди Европа Иттифоқи (ЕИ) делегацияси ва Президент Администрацияси ҳузуридаги ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Бирлик кучи – 2026»: Туркий бирлик шиори остидаги ҳарбий машғулотлар ва Американинг геосиёсий манфаатлари

    «Бирлик кучи – 2026»: Туркий бирлик шиори остидаги ҳарбий машғулотлар ва Американинг геосиёсий манфаатлари بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасида, хусусан, Хўжаванд тумани ҳамда «Қизилқоя» полигонида Озарбайжон, Туркия ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси

    Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмаси атрофида кетма-кет муҳим хабарлар эълон қилинди. Рақамли технологиялар вазирлиги 22 ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: