Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти қўзғолончиларни ҳеч иккиланмасдан раббоний тузумни қабул қилишга чақирмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти қўзғолончиларни ҳеч иккиланмасдан раббоний тузумни қабул қилишга чақирмоқда
Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти Ливандаги бугунги вазиятга баҳо берар экан, ўз баёнотида қуйидагиларни таъкидлади:
Бу сиёсий тоифачи раҳбарлар ақли, шу тоифачи ҳокимият тайинлаган бош вазир ақлидан фарқ қилмайди… Зотан, бош вазир дам қўзғолон ҳаракати билан ҳамқадам юрса, дам ўзини Америка топшириғи билан ҳукуматга олиб келганларнинг айтганини қилмоқда. Уларнинг хўжайини Америка эса, қўзғолон ҳаракатини манипуляция (найранг қилиш) қиляпти. Токи, унинг талаблари мазҳабпарастлик ёки сиёсий тоифачиликни қоралашдан нарига ўтмасин. Бу мустамлакачи давлат Ливандаги ўзининг одамлари ёрдамида қўзғолон ҳаракатини фаоллаштиришга ва ундан юрт халқи орасида фойдаланишга муваффақ бўлди! Бунинг устига, Ливандаги банклар ва саррофлар лиранинг долларга нисбатан курсини белгилаш ўйинини олиб боришяпти. Бундай қилмиш қаршисида биз Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти аъзолари одамларни ҳушёрликка ва мазҳабпарастлик иллатига алданмасликка чақирамиз. Бундай иллатнинг ҳокимият тепасида ястаниб ўтирган коррупциячи раҳбарлардан бошқа ҳеч кимга фойдаси йўқ. Шу боис уларнинг қўзғолон ҳаракатини алдаб-карахт қилишларидан ҳамда вақтдан фойдаланиб, уни ўз мақсадларидан чалғитишга муваффақ бўлишларидан эҳтиёт бўлмоқ лозим. Қўзғолон ҳаракати, ўзи учун аниқ йўлни қабул қилиши керак. Бу йўл Ливандаги ҳозирги ҳокимиятга барҳам бериш ва одамлар қони оқишига асосланмаган, балки уларнинг ишларини ғамхўрлик билан бошқарадиган соғлом тизимни қабул қилишдир.
Шу нуқтаи назардан, биз қўзғолон ҳаракатини ҳеч қўрқмай ва иккиланмай, раббоний тизимни қабул қилишга чақирамиз. Ушбу тизимгина барча муаммоларни инсон муаммолари, деган эътиборда ҳал қилади, уларни диний, ирқий ва миллий муаммога ажратмайди. Аллоҳ Роббул оламин бундай дея ҳақ сўзлади:
﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً﴾
«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, унга танг-бахтсиз ҳаёт бўлур» [Тоҳа 124]
Роя газетасининг 2020 йил 1 январ чоршанба кунги 267-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ