| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

  • Суннатнинг Қуръонни насх қилиши масаласи

  • Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

  • Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

  • «Бирлик кучи – 2026»: Туркий бирлик шиори остидаги ҳарбий машғулотлар ва Американинг геосиёсий манфаатлари

  • Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси

  • Пенсия жамғармалари ва риболи ўйинлар

  • Эрон нефтидан Хитой банкларигача: Америка нимани кўзламоқда?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

By htadmin
08.10.2026
0
Share:

Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йил 24 август куни Ўзбекистон Масс-медиа фонди Европа Иттифоқи (ЕИ) делегацияси ва Президент Администрацияси ҳузуридаги Контент тайёрлаш маркази билан биргаликда «миллий медиа истеъмоли» тадқиқотини бошлаганини эълон қилди. Зоҳиран аҳолининг ахборот манбаларига ишончини ўрганишдек кўринган бу тадқиқотдан сўнг, йиғилган маълумотлар асосида журналистлар, ёшлар ва давлат матбуот хизматлари учун «семинарлар ва ахборот кампаниялари» ўтказиш режалаштирилган.

Бироқ бу шунчаки оддий «ижтимоий сўровнома» эмас! Бу аҳолининг онги ва дунёқарашини қайси йўналишда қайта ишлаш (манипуляция қилиш) мумкинлигини хариталашдир. Бу хабарнинг хавфли сиёсий башараси уни таълим ва бошқарув соҳасидаги бошқа Ғарб лойиҳалари билан ёнма-ён қўйганда яққол очилади.

Британия ўзининг халқаро таълим сиёсатидаги мустамлакачилик мақсадларини ҳеч қачон яширмаган. Ҳукуматнинг 2026 йил 20 январдаги Халқаро таълим стратегиясида таълим экспортини 2030 йилгача йилига 40 миллиард фунтга етказиш ва Марказий Осиёга мўлжалланган AEAR–CA дастури орқали минтақадаги геосиёсий рақибларига қарши таълимни инструмент сифатида ишлатиш очиқ айтилган.

Ўзбекистонда бу хавфли сиёсат миллий кадрлар тайёрлаш тизимининг энг марказига кириб бормоқда:

Кадрларни мажбурий қолиплаш: Олий таълим вазирлиги 2026 йил 24 июнда British Council томонидан ишлаб чиқилган PRESETT дастурини мамлакатдаги сийқаси чиққан педагогика олийгоҳларига жорий этиш келишувини имзолади. Британиянинг FCDO ҳисоботига кўра, Ўзбекистондаги барча фан ўқитувчилари учун «100 соатлик» касбий ривожланиш дастури татбиқ этилган.

Қадриятларни вайрон қилиш ва БУЗУҚЛИКНИ сингдириш: British Council’нинг AELLCA тавсифида очиқдан-очиқ айтилишича, бу дастурлар шунчаки «инглиз тилини ўргатиш» эмас, балки гендер тенглиги, феминизм ва Ғарбнинг либерал «қадриятлари»ни ўқув дастурлари, ўқитувчилар онги ва синфхоналарга мажбуран сингдиришни кўзда тутади! Бу — мусулмон фарзандларини ўз ахлоқи, оилавий қадриятлари ва Исломий эътиқодидан узишга қаратилган фикрий диверсиядир!

Университетларни ташқи назоратга топшириш: 2026 йил 22 июнда Британиянинг QAA агентлиги экспертлари иштирокида Ўзбекистондаги олийгоҳларни бошқариш қоидалари лойиҳаси тайёрланди. Бу дегани — эртага олий таълимнинг мазмуни ва йўналишини Тошкент эмас, Лондон белгилашини англатади!

Европа Иттифоқи ҳам «инсон ҳуқуқлари», «демократия» ва «грантлар» ниқоби остида ички бошқарув ва ахборот майдонимизни тўлиқ эгаллашга ўтмоқда.

«DW Akademie» ва «EU Tabassum» лойиҳаси: Бу лойиҳа доирасида грант олган маҳаллий OAV ва журналистлар, гарчи ўзбек тилида материал тайёрлашса-да, тайёрланган ҳар бир мақола ва кўрсатув ЕИнинг сиёсий кўрсатмаларига ва грант мақсадларига зид келмаслиги менторлар (бу Ғарб грантини олган маҳаллий журналистлар мустақил фикрлаб кетмаслиги ва айнан «буюртмачи» талаб қилган ғояларни (либерал қадриятларни) тарғиб қилишини таъминлаб турувчи Ғарбнинг фикрий ва мафкуравий назоратчиларидир) томонидан қаттиқ назорат қилинади. Бу — мустақил медиа эмас, балки Ғарб пулига сотиб олинган ва уларнинг пропагандасини ўзбек тилида халқнинг миясига қуядиган малай медиа тармоғини яратишдир!

Давлат бошқарувини топшириб қўйиш: ЕИнинг 2024-2029 йилларга мўлжалланган Давлат хизматлари ва маҳаллий бошқарувни «такомиллаштириш» дастурининг лойиҳа ҳужжатига (27-28-бетлар) кўра, Кенгашга Адлия вазирлиги ҳамраис бўлса-да, агар келишмовчилик чиқса, якуний қарор ваколати БМТ Тараққиёт дастурининг вакили ва ЕИ делегациясига берилган! Ўз адлия вазирлигини халқаро ташкилот вакилига бўйсундириб қўйиш —суверенитетдан очиқчасига воз кечишдир!

Бу далиллар шуни кўрсатадики, Ғарб давлатлари (Британия ва ЕИ) ўз сиёсий, маданий ва иқтисодий манфаатларини юртимизда ошкора юритмоқда.

Бу жараёнда ўзбек режими бевосита шерик ва айбдордир! Хориждан кириб келаётган қайтарилмайдиган миллионлаб долларлик грант ва кредитлар эвазига режим мамлакатнинг таълим тизими, ахборот майдони ва давлат бошқаруви ваколатларини Ғарб институти ва агентликларига сотмоқда!

Бунинг оқибатида:

  • Халқ ва келажак авлод Исломий ахлоқ ва ўзлигидан маҳрум бўлиб, Ғарбнинг либерал ботқоғига батамом ботади;
  • Журналистлар ва зиёлилар Ғарб грантларига қарам «фикр юритувчи қулларга» айланади;
  • Давлатнинг стратегик қарорлари юрт ичида эмас, Брюссел ва Лондонда қабул қилинадиган бўлиб қолади.

Исломда таълим, ахборот ва бошқарув — Умматнинг келажагини белгилайдиган ва Аллоҳ олдида ҳисоб бериладиган омонатдир. Мусулмонларнинг фарзандлари, ўқитувчилари ва жамиятини кофир Ғарбнинг маданий тажовузи ва сиёсий назоратига топшириб қўйиш — Шариат бўйича катта жиноят ва мустамлакачиликка йўл очишдир!

Аллоҳ таоло айтади:

وَلَن تَرْضَىٰ عَنكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

– “Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига (йўлига) эргашмагунингизча, сиздан ҳеч қачон рози бўлмайдилар”. (Бақара:120)

Ягона оқилона ва шаръий ечим — таълим, медиа ва бошқарув сиёсатини Ғарбнинг грантлари ва диктатидан тўлиқ халос этиш ҳамда уларни Ислом ақидаси ва Уммат манфаатига бўйсундиришдир!

Бизга Ғарбнинг сунъий «стандартлари» ёки либерал «қадриятлари» эмас, балки мустақил саноат, холис исломий таълим ва кучли давлат бошқаруви керак. Бу мақсадга эса фақат ва фақат мусулмонларнинг маблағи, илми ва сиёсий иродасини бирлаштирувчи, Умматни фикрий ва сиёсий мустамлакачилик занжирларидан озод қилувчи одил исломий бошқарув — Халифалик давлатини барпо этиш орқали эришилади!

Салоҳиддин

08.10.2026й

Tagsмиллий медиа истеъмолиҒарбнинг сунъий «стандартлари»
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Халқаро хотин-қизлар куни 2015 йил: Феминист аёлларнинг хотин-қизларни озод қилишга бўлган омадсиз уринишлари бир асрдан бери байрам қилинмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Душмандан қарз олиш муаммоларимизнинг ечими эмас

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун одамнинг жамғармасини камайтириш учун унинг уйига ўғри кириб, сейфини бузиши шарт эмас. Инсон йиллаб меҳнат қилади, маошидан тежайди, 50 ёки 100 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир қарашда Самарқанд форуми оддий халқаро йиғилишдек кўринади: турли мамлакатлардан расмийлар ва экспертлар йиғилади, халқаро пактлар ва ҳуқуқий стандартлар муҳокама ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

    Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 24 август куни Ўзбекистон Масс-медиа фонди Европа Иттифоқи (ЕИ) делегацияси ва Президент Администрацияси ҳузуридаги ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Бирлик кучи – 2026»: Туркий бирлик шиори остидаги ҳарбий машғулотлар ва Американинг геосиёсий манфаатлари

    «Бирлик кучи – 2026»: Туркий бирлик шиори остидаги ҳарбий машғулотлар ва Американинг геосиёсий манфаатлари بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасида, хусусан, Хўжаванд тумани ҳамда «Қизилқоя» полигонида Озарбайжон, Туркия ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси

    Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмаси атрофида кетма-кет муҳим хабарлар эълон қилинди. Рақамли технологиялар вазирлиги 22 ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: