| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

  • Мусулмон юртларидаги режимлар «қонли чегаралар»ни чизишда иштирок этмоқда!

  • Американинг яҳудий вужуди билан ўзаро мудофаа ҳамкорлигини кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси

  • Судан урушида Американинг роли

  • Яман ва унинг минтақа воқеаларидан таъсирланиши

  • Миср армияси ўз юртини қурғоқчиликдан ва халқини сувсизликдан ҳимоя қилиш учун ҳаракатга келиши шарт!

  • Тунис тупроғида Америка ҳарбий иншооти:  олийжаноб эр-рижоллар қаерда қолди?!

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Рақамли тузоқ: Секуляр режимнинг “маънавият” ниқоби ва Исломга қарши фитнаси

Рақамли тузоқ: Секуляр режимнинг “маънавият” ниқоби ва Исломга қарши фитнаси

By htadmin
19.01.2026
0
Share:

Рақамли тузоқ: Секуляр режимнинг “маънавият” ниқоби ва Исломга қарши фитнаси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ижтимоий тармоқлар, хусусан, TikTok ва Instagram каби платформалар бугунги кунда шунчаки вақт ўтказиш воситаси эмас, балки инсон онги ва жамият ахлоқини қайта шакллантирувчи кучли фикрий қуролга айланди. Ушбу платформалар орқали кириб келаётган “фитна сақофати” мусулмон жамиятининг маънавий пойдеворини емиришга қаратилган бўлиб, бугунги кунда глобал секуляр тизим мусулмонлар устидан нафақат сиёсий ва иқтисодий, балки “сақофий мустамлакачилик” орқали ҳам ҳукмронлик қилмоқда. TikTok ва шу каби платформалар бу стратегиянинг энг олдинги сафида туриб, улар тарғиб қилаётган сақофатнинг асосий мақсади инсонни нафсга қуллик қилишга, иффат ва ҳаё туйғуларини йўқотишга ҳамда исломий шахсиятни парчалашга йўналтирилган.

Бу тасодифий жараён эмас, балки аниқ ҳисоб-китобга асосланган мафкуравий ҳужумдир. Масалан, Facebook’нинг собиқ президенти Шон Паркер ижтимоий тармоқларнинг яратилиш мақсади ҳақида гапириб, улар “инсон психологиясидаги заиф нуқталардан фойдаланиш” ва “инсон онгини доимий равишда кичик допамин зарбалари билан бошқариш” учун лойиҳаланганини эътироф этган эди. Шунингдек, машҳур сиёсатшунос ва АҚШнинг собиқ маслаҳатчиси Збигнев Бжезинский ўз вақтида “оммани назорат қилиш учун уларга бемаъни кўнгилочар омилларни тақдим этиш ва уларни жиддий сиёсий фикрлашдан тўсиш” кераклигини таъкидлаган бўлса, бугунги кунда TikTok алгоритмлари айнан шу вазифани пухта ва тартибли қилиб бажармоқда.

Бу платформаларнинг алгоритмлари шундай тузилганки, улар инсоннинг паст-тубан истакларини, жумладан, шуҳратпарастликни, борини кўз-кўз қилишни ва ахлоқий чегараларни бузишни рағбатлантиради. Google’нинг собиқ дизайнери ва технология этикаси бўйича мутахассис Тристан Харрис ижтимоий тармоқларни “инсон онгини бошқарувчи сеҳрли қурол” деб атайди ва уларнинг мақсади одамларни маънавий қадриятлардан узиб, фақат алгоритмлар талаб қилган “тренд”ларга мослаштириш эканини очиқлаган. Исломда ҳаё иймоннинг бир бўлаги ҳисобланса-да, бу рақамли тизим аёлларни ҳам, эркакларни ҳам омма олдида номуносиб ҳаракатлар қилишга ва ўзининг шахсий-хос ҳаётини кўчага олиб чиқишга ундамоқда, бу эса вақтнинг исрофи ва фикрий саёзликка олиб келиб, ёшларни Умматнинг долзарб, ҳаётий муаммолари устида фикрлашдан чалғитмоқда.

Мусулмонлар бу ижтимоий тармоқ босқинига қарши фақатгина тақиқлаш билан эмас, балки тизимли ва фикрий қалқон билан жавоб бериши керак. Бунинг учун биринчи навбатда фарзандларимизга ҳар бир воқеага Ислом нуқтаи назари билан қарашни ва ақидавий филтрни шакллантиришни ўргатишимиз шарт. Ушбу муҳофаза тизимини барпо этишда зудлик билан амалий қадамларни ташлаш ҳаётий заруратдир. Биринчидан, мусулмонлар интернет маконини фақат бегона мафкуралар майдони сифатида ташлаб қўймасликлари, аксинча, ундан кучли даъват ва фикрий кураш қуроли сифатида фойдаланишлари лозим. Ижтимоий тармоқлардаги бемаъни контентларга қарши юқори сифатли ва исломий шахсияни шакллантирувчи муқобил контентлар билан ҳужумга ўтиш керак.

Шуни англаш керакки, капиталистик демократия тузумида ижтимоий тармоқлар фақатгина фойда олиш ва инсонларни фикрий бошқариш учун хизмат қилади. Ўзбек режими олиб бораётган сиёсат ҳам бундан мустасно эмас. Президент Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларида ижтимоий тармоқларни “ёшлар онгига салбий таъсир қилувчи, мафкуравий полигон” деб атаса-да, амалда режим бу майдондан фақат ўз сиёсий назоратини ўрнатиш учун фойдаланади. Давлат раҳбарининг “Бугунги кунда ёшларни интернетдаги ёт ғоялардан ҳимоя қилиш учун уларда мафкуравий иммунитетни кучайтириш керак” деган гаплари ортида аслида Исломга асосланган мустақил фикр эмас, балки режимга содиқликни англатувчи “миллий маънавият” тушунчаси ётади.

Режим ижтимоий тармоқларда исломий уйғонишга хизмат қиладиган ҳар қандай фикрий ёки сиёсий даъватни “экстремизм” тамғаси билан тезкорлик билан блоклайди. Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосалари асосида Олий суд томонидан экстремистик деб топилган ва Адлия вазирлиги томонидан мунтазам эълон қилиб бориладиган “тақиқланган материаллар рўйхати” бунинг яққол далилидир. Энг ачинарлиси, режимнинг исломий қадриятларга нисбатан нақадар адоватли қарашда экани унинг чиқараётган адолатсиз ҳукмларида яққол кўринади. Бир томондан, оддий мусулмон фуқарони биргина исломий нашидага “лайк” босгани ёки уни яқинлари билан бўлишгани учун йиллаб қамоқ жазосига ҳукм қилаётган режим, иккинчи томондан, ижтимоий тармоқларда Пайғамбаримиз ﷺни очиқчасига ҳақоратлаган бир бадбахт кимсага нисбатан “инсонпарварлик”, “раҳмдиллик” кўрсатиб, унга атиги 12 суткалик маъмурий қамоқ жазосини бериш билан чекланмоқда.

Бундай иккиюзламачилик, икки хил ўлчам исломий муқаддасотларни топташга йўл очиб бериш, Исломни ўрганиш ва ёйишни эса жиноятга чиқаришдир. Бу репрессив чоралар, ўзбек режимининг мақсади ахлоқли жамият қуриш эмас, балки сиёсий жиҳатдан безарар, фикрий жиҳатдан мажруҳ оммани шакллантириш ҳамда Исломнинг ҳар қандай таъсирини рақамли макондан бутунлай супуриб ташлаш эканини исботлайди.

Мусулмонлар онггининг ҳақиқий ҳимояси эса, фақат Исломий Давлат – Халифалик соясидагина мукаммал бўлади. Халифаликда медиа сиёсати инсонларни маънан бузишга ёки муқаддасотларни ҳақорат қилишга эмас, балки уларни фикрий ўстириш ва ҳаёти юксалтиришга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий тармоқлардаги фитналар бизнинг иймоний ва фикрий қувватимиз учун бир синов бўлиб, бизнинг вазифамиз технологияни Ислом хизматига бўйсундириш ва фарзандларимиз онгги ва қалбида исломий шахсия қўрғонини қуришдан иборатдир. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

“Ҳар бирингиз раҳбардирсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остингиздагилар учун масъулдирсиз…”. (Бухорий ва Муслим ривояти).

 

Салоҳиддин Ўзбекий

Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Медиа радиоси учун

TagsИсломга қарши фитнаРақамли тузоқ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Абдулмалик Ҳусий муборак Фаластин заминини савдога қўйганлар карвонига қўшилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Оқ уй: биз Москва билан Сурия масаласида ҳарбий томонлама мувофиқлашмаймиз

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалик давлатини тиклаш – мусулмонлар учун тақдирни ҳал қилувчи масаладир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Геосиёсат»га бир назар

    «Геосиёсат»га бир назар (2-қисм) بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳозирги даврда дунёда устувор бўлган қарашга кўра, «геосиёсат» атамаси икки қисмдан таркиб топган: Geo — география, Politic эса сиёсат маъносини англатади. Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Мўжиза содир бўлмайди»

    «Мўжиза содир бўлмайди» بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ     Капиталистик тузум ва унинг маҳсули бўлган демократик ҳуқуқшунослик тизимлари бугунга келиб инсон қадрини, шаънини, адолат ва инсонийлик мезонларини ҳимоя қилишда бутунлай ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: