ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС
Эй Ироқ заминидаги аҳли ислом! Раббимизнинг фазли ила неъматлари лиммо-лим, тупроғи унумдор, сувлари обиҳаёт ва инсоний салоҳияти юксак бўлган муборак Ироқ диёрининг бугунги кунда моддий қашшоқлик, иқтисодий танглик ва ишсизлик ботқоғига ботгани қалбларни маҳзун этувчи аянчли бир ҳақиқатдир. Бу офатларнинг асл иллати — уммат устига мажбуран тиқиштирилган вайронкор, ботил тузум ҳамда унинг соясида изғиб юрган, омонатга хиёнат қилувчи кимсалардир. Бу муттаҳамларнинг ягона ғарази — оммага тегишли бўлган байтулмолни ва инсонларнинг ҳалол меҳнатларини шилиш, ўз нафсий манфаатлари ва ўзлари қуллуқ қилаётган куфр ўчоқларининг мақсадларини рўёбга чиқаришдан иборатдир.
Ҳеч бир соғлом фикрли, ақли салим эгаси ушбу машаққатларнинг нажоти ушбу шум тузум ва унинг малъун соқчилари қўлидан чиқишини асло тасаввур қила олмайди. Аксинча, бу балолардан қутилиш Муҳаммад алайҳиссалом умматининг ўз иродаси ва фитратига қайтиши вожибдир. Умматнинг нажоти ва шифоси фақат ва фақат ўз Роббисининг муқаддас шариатига, Ҳақ таолонинг ҳукмларига сўзсиз рўжу қўйиши (қайтиши) билангина мумкиндир. Зеро, илоҳий аҳкомларда башариятнинг барча дардларига комил ечим ва шифобахш малҳам бордир. Бу — бутун борлиқни, инсониятни ва ҳаётни йўқдан бор қилган Холиқи Зулжалол томонидан бандаларига туҳфа этилган олий муолажадир.
Шу боис, биз сизларни Аллоҳ Таоло нозил қилган ва зиммангизга қатъий фарз қилган муқаддас шариатни ҳакам қилишга, Раббингизнинг самовий нидосига иймон ва ихлос ила лаббай деб жавоб беришга даъват этамиз. Зеро, фақатгина Аллоҳнинг ҳукми соясидагина сиз икки дунё азизлигига ва саодатига эришасиз. Шунингдек, инсониятни қуллик ва нафсга сиғинишга етаклаган, очкўзлик ва зулм устига қурилган капитализм балосининг фисқу фасодидан фақат Ислом ила нажот топасиз.
Бу ҳақиқатга Ҳақ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу ояти каримаси очиқ-ойдин далилдир:
﴿وَضَرَبَ اللَّهُ مَثَلاً قَرْيَةً كَانَتْ آمِنَةً مُّطْمَئِنَّةً يَأْتِيهَا رِزْقُهَا رَغَداً مِّن كُلِّ مَكَانٍ فَكَفَرَتْ بِأَنْعُمِ اللَّهِ فَأَذَاقَهَا اللَّهُ لِبَاسَ الْجُوعِ وَالْخَوْفِ بِمَا كَانُوا يَصْنَعُونَ﴾
«Аллоҳ бир шаҳарни мисол келтирур: у тинч, хотиржам эди, ҳар томондан ризқ-рўзи кенг-мўл, бекаму кўст келиб турарди. Сўнг у Аллоҳнинг неъматларига ношукурлик қилди. Бас, Аллоҳ унга қилган қаттол қилмишлари ва осийликлари сабабли очлик ва хавф-хатар либосини торттириб қўйди (бахтсизликка маҳкум этди)» (Наҳл, 112-оят).
Роя газетасининг 2026 йил 17 июн, чоршанба кунги 604-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ