Ислом Уммати ўзининг сиёсий онгини қайта тиклаган вақтда уйғонади

Ислом Уммати ўзининг сиёсий онгини қайта тиклаган вақтда уйғонади
Мусулмонларнинг бугунги воқелиги салибчилар ва мўғуллар давридагидан кўра анча мураккаброқ бўлган манзарани фош этмоқда. Биттагина заиф вужуд (давлат) ўрнига, бугун Ғарбга тобе бўлган, унинг малайлари бошқарадиган ва ҳар бирининг ўз сиёсати, иттифоқлари ва чегаралари мавжуд бўлган ўнлаб тарқоқ вужудлар (давлатчалар) бордир. Ушбу воқелик ҳар қандай ташқи таҳдидни ҳар бир юрт билан бошқасидан ажратилган ҳолда алоҳида шуғулланишга қодир қилиб қўяди ҳамда умумий сиёсий ироданинг шаклланишига йўл қўймайди. Ва мана шу ерда тарихий дарс такрорланмоқда: сиёсий бўлиниш ва парчаланиш Уммат душманлари учун имконият эшигидир.
Батаҳқиқ, Уммат ўша ҳалокатлардан кейин ўзининг сиёсий онгини қайта тиклаган, иймон билан амал ўртасини ҳамда ақида билан давлат ўртасини ўзаро боғлаган вақтда қайта уйғонди. Зеро, ғалаба асло жўшқин нутқларнинг маҳсули бўлмаган, балки ҳокимиятни Ислом асосида қайта барпо этишнинг ҳамда сафларни ягона байроқ остида бирлаштиришнинг меваси бўлган эди. Ва бугунги кунда англаб етилиши лозим бўлган нарса ҳам айнан шудир; уйғониш асло оддий реакциялардан бошланмайди, балки сиёдатни шариатга, ҳокимиятни Умматга берадиган ҳамда уни ягона бир раҳбарлик остида қайта бирлаштирадиган, Ислом билан бошқаришни жорий этишга қаратилган аниқ лойиҳадан бошланади.
Салибчилар ва мўғулларнинг босқинлари бизга шуни эслатадики, Уммат касал бўлиши мумкин, лекин агар у ўзининг тўғри сиёсий асосларига қайтса, асло ўлмайди. Аммо агар у парчаланишда давом этса ва бошқарувни Исломдан ажратилган ҳолда қолдирса, у ҳолда айни ўша заифлик сабабларини қайта такрорлаган бўлади. Боғдоднинг қулаши билан Қуддуснинг озод этилиши ўртасида теран сиёсий онг масофаси бордир; ва фақатгина мана шу онг билан Уммат ўз мавқеини қайта тиклайди — ҳодисаларнинг шунчаки қурбони сифатида эмас, балки дунёга хазорий лойиҳани кўтариб чиқувчи рисолат Уммати сифатида!
Роя газетасининг 2026 йил 24 июн, чоршанба кунги 605-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ