Минбар омонатдир!

Минбар омонатдир!
Нега баъзи гуноҳлар ҳақида гапирилади-ю, бошқалари ҳақида сукут сақланади?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Гиёҳвандлик – жамият учун оғир офат. У инсоннинг ақлини, иродасини ва келажагини йўқ қилади. Уни қоралаш ҳам, унга қарши курашиш ҳам ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Бу ҳақда баҳс йўқ. Аммо савол бошқа ерда. Нега бугун минбарларда айрим гуноҳлар қаттиқ қораланади-ю, жамиятни емириб бораётган бошқа иллатлар ҳақида деярли гапирилмайди?
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ
– “Сизлар одамлар учун чиқарилган энг яхши умматсизлар: яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар”. (Оли Имрон:110)
Оятда “айрим мункарлар” дейилмаган, барча мункар назарда тутилган. Пайғамбаримиз ﷺ дедилар:
«مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ، وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ.»
“Сизлардан ким бир мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар қодир бўлмаса, тили билан. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан (ёмон кўрсин). Бу эса иймоннинг энг заифидир”.
Ҳадисда ҳам мункарлар танлаб айтилмаган. Шундай экан, нега бугун минбарларда гиёҳвандлик ҳақида семинарлар ўтказилади-ю, айни пайтда жамиятда кенг муҳокама қилинаётган бошқа иллатлар ҳақида жиддий ва изчил муносабат кам кўринади?
Масалан, мамлакатнинг турли ҳудудларида пиво ва бошқа алкогол маҳсулотларини тарғиб қилувчи фестиваллар ўтказилиши жамоатчилик орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Агар алкогол Исломда ҳаром бўлса, уни оммавий тарғиб қилиш масаласи ҳам диний нуқтаи назардан очиқ муҳокама қилиниши керак эмасмиди?
Ёки яна бир оғриқли масала – рибо.
Қуръонда рибо ҳақидаги огоҳлантириш энг қаттиқ огоҳлантиришлардан биридир.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبَا… فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ
– “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва рибодан қолганини тарк қилингиз… Агар бундай қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан уруш эълон қилинганини билингиз”. (Бақара:278-279)
Шунга қарамай, жамиятда фоизли кредитлардан фойдаланиш кенгайиб бормоқда. Айрим ҳолларда эса, истеъмол ва кўнгилочар мақсадларда ҳам қарз олиш осонлашгани ҳақида фикрлар билдирилмоқда. Бу ҳолат ҳам мусулмон жамияти учун жиддий муҳокамага арзимайдими?
Қимор ҳам Қуръонда очиқ ҳаром қилинган. Бироқ бугун қимор ўйинлари, букмекерлик ва шунга ўхшаш фаолиятларга қизиқиш ортиши ҳақида тез-тез гапирилмоқда. Бу каби ҳолатларда ёшларнинг молиявий хатти-ҳаракатлари, жумладан, қарздан фойдаланиши ҳақида ҳам жамоатчиликда хавотирлар билдирилади. Бу масалалар ҳам минбарларда етарлича ёритилиши керак эмасми?
Агар минбар фақат битта гуноҳ ҳақида баланд овозда гапирса, қолганлари ҳақида эса сукут сақласа, бу уммат ва минбар ҳаққига хиёнат ва очиқ мунофиқлик эмасми?
Олимлар – Пайғамбарлар меросхўрлари. Уларнинг вазифаси фақат бир иллатни эмас, инсон ва жамиятни бузадиган барча иллатларни бир хил жасорат ва бир хил холислик билан муҳокама қилишдир. Минбарнинг кучи овознинг баландлигида эмас. Унинг кучи ҳақиқатни танламасдан айта олишдадир.
Жамиятни ҳақиқий ислоҳ қилиш учун гиёҳвандликка қарши курашнинг ўзи кифоя эмас. Алкоголни тарғиб қилиш, рибонинг кенгайиши, қиморга мойиллик, ахлоқий бузилишлар, пора, ёлғон ва бошқа мункарлар ҳам бир хил масъулият билан халқни ва ҳукмдорни айни шаклда муҳосаба қилиниши лозим.
Чунки Ислом бир гуноҳга қарши дин эмас. У инсонни ва жамиятни бузадиган ҳар қандай мункарга қаршидир. У инсоннинг ҳаёт тарзини ўзининг инсон ақлини қаноатлантириб, қалбига таскин беришга қодир ечимларига эга комил диндир. Оламлар Роббиси айтади:
أَفَتُؤْمِنُونَ بِبَعْضِ الْكِتَابِ وَتَكْفُرُونَ بِبَعْضٍ
– “…Китобнинг бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор этасизми?!”
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими раиси Ислом абу Халил
05.07.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ