Ҳиндистон мусулмонларнинг 4500та уйини бузиш тўғрисида қарор чиқарди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳиндистон мусулмонларнинг 4500та уйини бузиш тўғрисида қарор чиқарди
Ал-Жазира нет веб-сайти (ҳижрий 1444 йил 9 жумодуссоний, милодий 2023 йил 2 январ душанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:
Ҳиндистон шимолидаги Халдвани шаҳрида минглаб мусулмонлар суднинг 4500та уйни «рухсатсиз қурилган», деган баҳона билан бузиш тўғрисида чиқарган қарорига норозилик сифатида намойиш қилишди. Суд ўнлаб йил яшаб келган бу уйлар аҳолисига уйни бўшатишга бир неча кун муҳлат берган.
Роя:
Бу қарор Ҳиндистон ҳукуматининг мусулмонларга қарши қатор жиноятларига ҳамда уларга нисбатан чиқарган қатор адолатсиз қонунларига яна бир қўшимча бўлди. Ҳали бу ёқда уларга қарши ҳиндулар томонидан ваҳшиёна жиноятлар содир этилмоқда ва бу жиноятлар яширилиб, жиноятчилар ҳинд хавфсизлик кучлари томонидан ҳимоя қилинмоқда. Бу ҳукумат мусулмонлар уйларини бузиш тўғрисида қарор чиқарар экан, ҳар сафар турли асоссиз нарсаларни баҳона қилади. Бу сафар ҳам бузиш учун минглаб оилаларнинг ноқонуний ва рухсатсиз яшаганини, бу ер темир йўл идораси мулки эканини, уйларни темир йўл лойиҳаси учун бузаётганини баҳона қилиб келтиряпти. Ваҳоланки, уйлар аҳолиси бу уйлари аждодларидан мерос бўлиб келганини ҳамда электр энергияси ва бошқа хизматлар учун тўловларни тўлаётганларини, қўлларида турар-жойга эгалик ҳуқуқлари ва бошқа ҳужжатлари борлигини таъкидламоқдалар.
Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, ушбу адолатсиз қарор соясида бу оилаларнинг келажаги қоронғи қолмоқда. Чунки улар ўз фарзандларининг вилоятда ўқишни давом эттириш имкониятларидан маҳрум бўлганлар. Ҳатто маҳаллий матбуот бу аҳолига қаҳратон қиш кунларида очиқ ҳавода қолиш хавфи таҳдид солаётганини ёзмоқда.
Роя газетасининг 2022 йил 11 январ чоршанба кунги 425-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!