| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қонхўр Американинг қонли ўтмиши: ёвуз империяни 250 йиллиги билан табриклаш жоизми?

  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›«Аҳли – Сунна вал-Жамоа» истилоҳи

«Аҳли – Сунна вал-Жамоа» истилоҳи

By htadmin
11.09.2018
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

«Аҳли – Сунна вал-Жамоа» истилоҳи

19- қисм

Ашъарийлар гуруҳларини ёки фикҳий мазҳабларини номини назарда тутиб ўзларини “Аҳли-Сунна вал-Жамоа” деб атадилар.

     Имом Абу Ҳасан ал-Ашъарий мўътазилалар томонидан тарбияланди. Машҳур ислом олими ас-Сабоқий “Табақот аш-шофиъийя” китобида ёзишича, Абу Ҳасан ал-Ашъарий мўътазилалар билан 40 йил бирга бўлди. Ва уларнинг машҳурларидан бўлди ва имомлик мақомига эришди. Ҳусайн ибн Муҳаммад ал-Аскарий шундай деб ёзади: “Ал-Ашъарий ал-Жубоъийнинг талабаси бўлиб, ўз фикрига эга бўлганидан рақиби билан дадил мунозарага кириша олар эди. Ал-Жубоъий китоблар ёзар ва уларни нашр эттирар эди. Аммо мунозарага киришишда кучли қобилиятга эга эмас эди. Шунинг учун қачон мунозарага чақирилса, Ашъарийга мурожаат қилиб “мени ўрнимга сен бор” деб айтар эди.

     Кейин Имом ал- Ашъарий узоқ вақт уйидан чиқмади, масалаларни тубигача тадқиқ қилиб кўзидан кечирди ва мўътазила таълимотидан воз кечишга қарор қилди. Тарихчиларнинг ёзишича, у устози Абу Али ал-Жубоъий билан бир неча масалалар юзасидан мунозарага киришган ва бу мунозарада устози устидан ғолиб бўлган. Бўлиб ўтган воқеадан кейин 15 кун уйидан чиқмади. 16-куни Басра масжидига бориб, минбарга чиқди ва курсида ўтириб жамоатга хитоб қилди: “Мени биладиган, мени танийдиганлар ва мени танимайдиганларга айтаман: мен Исмоилнинг ўғли  Али Абул –Ҳасанман. Ёнимдаги далилларни кўздан кечирдим. Ҳақ билан ботилни ажрата олмай қийналдим. Охирида Аллоҳ Таолодан мени ҳидоятга, тўғри йўлга қовуштиришини истадим, дуо этдим. Аллоҳ Таоло мени ўз китобларимда ёзган фикрларим томон йўналтирди.  Бугун мен устимдаги бу кийимдан воз кечганим каби мўътазилалар эътиқодидан воз кечаман”, – деб устидаги кийимини ерга ташлади.

     Имом ал-Ашъарийга эргашган шофеъий, моликий, ҳанбалий мазҳаб вакиллари бўлган жуда кўп кучли олимлар бор эди. Улар орасида Абу Саҳл Сулукий, ал-Боқиллоний, ал-Ғаззолий, ал-Бағдодий, имом Фахриддин Розий, ибн Асокир, Иззуддин ибн Абдуссалом, ибн ал-Фуроқ, Абу Исҳоқ Исфироийний, Абу Бакр ал-Каффол, ал-Жаржоний, ал-Бағдодий, ал Қушайрий, имом ал –Ҳарамоний, ал Амидий, ал-Ғазалий, аш-Шоший каби кўплаб машҳур олимлар эди.

     Ашъарийлар Аллоҳ Толонинг илоҳий сифатлари борасида ихтилоф қилишди. Ашъарийлар Аллоҳ Таолонинг илм, қудрат, ирода каби илоҳий фазилатлар эгаси эканлигига далиллар келтирдилар ва эътиқодга оид масалаларда мўътазилалар фикрига қарши чиқдилар.

    Имом Абул Қосим ал-Қушайрий (376-465 ҳ.с./ 986-1072м.с.)шундай дейди: “Аҳл ул-Ҳадис Абул Ҳасан Али ибн Исмоил ал –Ашъарий “Асҳаб ул-ҳадис” – ҳадис кишиларининг имомларидан бири эканлигига иттифоқ қилишган ва унинг мазҳаби – уларнинг мазҳаби эканлигини айтганлар”. У Аҳли – Сунна тариқати асосида дин асослари ҳақида гапирар, бидъат аҳлларидан бўлган мухолифларининг саволларига жавоб берар эди. У ўткир қилич каби мўътазилалар, рофизийлар, Қибла томонга қараб сиғинувчи бидъатчилар ва ҳаворижларга қарши чиқар эди.

Ашъарийларнинг энг муҳим фикрларидан бири қуйидагича: сифатларни исботлаш, масалан илм, қудрат ва иродани исботлаш баъзи бир ажралиб турувчи сифатларни яққол кўрсатиб беришдир. Зеро, фақат илм эгаси бўлсагина олим ва қудрат эгаси бўлсагина қодир деб айтилади, акс ҳолда бу сўзлар маъносиз бўлиб қолади. Улар турли сифатлар бўлиб, бу сифатлар Аллоҳ Таолонинг Зотида мавжуддир. Улар У эмас ва Ундан ўзга ҳам эмас.

Уларнинг фикрларидан яна бири қуйидагича: малоикалар тилида Пайғамбарларга нозил қилинган лафзлар абадийдир. Улар айтдилларки Илоҳий матнларнинг маънолари абадийдир, уни ўқиш эса махлук, муҳдас (кейин пайдо булган) дир. Мадлул эса Қадим, Азалийдир.

Улар қазо ва қадар масаласида мажбурлик ва ихтиерийлик борасида ўрта йўлни тутишди ва касб ҳакида сўз юритишди. Адл (адолат) масаласи борасида эса бундай дейишди: Аллоҳ қилган нарсаси ҳакида сўралмайди ва Аллоҳ Ўз ишида бир ғоя (чегара) билан мажбуран чегараланмаган.

Кейинчалик мотуридия пайдо бўлди. Ашъарийлар, мотуридийлар ва уларнинг издошлари Аҳли Сунна деб аталди ва шу билан бирга уларни асарга, яъни ҳадисга нисбат бериб асарчилар деб ҳам аташди. Бу атама мўътазилаларнинг ўзларини тавҳид ва адл аҳли деб аташларига қарши уларок берилган атама эди. Ҳавойи ҳохиш аҳли эса мубтадиъа (бидьатчи) деб аталди.

Устоз (профессор) Ахмад Амин “Фажр ул-Ислом” номли китобда қуйидагиларни айтади: Аҳли Сунна деган сўздаги Сунна сўзи қуйидаги икки маънодан бирини англатади:

  1. суннат сўзи ё тариқат маъносида бўлади. Яъни Аҳли Сунна муташобеҳ оятларнинг маъноларига чуқур шунғимай таслим бўлиш билан сахобалар ва тобеинлар тариқати-йулига эргашдилар. Улар муташобеҳ оятларга чуқур шунғимадилар. Аксинча бу маънолар илмини Аллоҳга ҳавола этдилар.
  2. ёки Суннат ҳадис маъносида бўлади. Яъни улар саҳиҳ ҳадисга иймон келтирадилар ва уни тасдиқлайдилар, муътазилалар қилганидек кўп эҳтиёткорлик ва кўп таъвил қилиб ўтирмайдилар.

Бу сўз бирикмасини услуб нуқтаи назаридан аслида ҳадис аҳлларидан бўлган (асҳоб ул-ҳадис) ашъарийлар ва мотуридийлар гуруҳига нисбатан қўлладилар. Тарихчиларнинг ёзишича, ашъарийларгача мўътазилаларга қарши қандайдир бир гуруҳ ҳаракат қилган эди.

     Аммо ал-Ашъарий пайдо бўлгач, мўътазилалар таълимотини чуқур ўргангандан сўнг, ҳақиқатнинг қайси тарафда эканини билиш учун ҳадис аҳлининг таълимотини ўрганиб тахлил қилишга киришди. Шундан сўнг у мўътазилалар сафини тарк қилиб, Суннатга эргашганларга (Аҳли-Сунна), яъни ҳадис аҳлига қўшилганини эълон қилди.

Аллоҳнинг итоаткор қули – Абу Молик.

Tagsасҳоб ул-ҳадисАшъарийлармотуридийлармўътазила“Аҳли сунна вал-Жамоа”
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти: Холис инсонларни қамоққа олиш ва одамлардан қуролларини тортиб олиш қўзғолонга якун ясашга қаратилган режалардан биридир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Рамазон бирлашиш ойидир» номли йиллик ифтор тадбири

  • МАҚОЛАЛАР

    Чириб бўлган ва жирканч ҳиди ҳамма ёқни булғаб ётгани ҳолида яна демократияга чақиришга уялинг!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/