Ўзини ўзи банд қилганларга каррасига солиқ юкламаси: ушбу таклиф ортида нима ётибди?

Ўзини ўзи банд қилганларга каррасига солиқ юкламаси: ушбу таклиф ортида нима ётибди?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Яқинда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Фискал таҳлил институти якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ва ўзини ўзи банд қилганлар учун ойига 163,2 минг сўмлик ягона ижтимоий солиқ жорий этишни таклиф қилди. Ўзини ўзи банд қилганлар учун тўлов 4,45 баравар ошиши, ЯТТлар учун эса 2,7 баравар камайиши мумкин. Янги тартибни босқичма-босқич жорий этиш таклиф қилинмоқда. (gazeta.uz)
Бу расмий таклифни оддий халқ тилига ўгирсак, манзара қуйидагича бўлади: илгари ўзини ўзи банд қилган фуқаро (масалан, киракашлик қилувчи ҳайдовчи, репетитор, уйда тикувчилик қилувчи аёл, фрилансер, сартарош ва ҳ.к.) меҳнат стажига эга бўлиш учун йилига бир маротаба 440 минг сўм (ойига тахминан 36,7 минг сўм) ихтиёрий солиқ тўлаши мумкин эди. Янги таклифга кўра эса, бу тўлов мажбурий тартибда ойига 163,2 минг сўмга (йилига қарийб 1,96 млн сўмга) оширилиши мўлжалланмоқда. Бу дегани, ўз аравасини ўзи тортаётган оддий ҳунарманд ёки хизмат кўрсатувчи фуқаронинг солиқ юкламаси бирданига 4,45 бараварга оширилади.
Масалан, уйда нон ёпиб сотадиган ёки болаларга дарс ўтадиган бир аёл илгари бир йиллик солиғи учун 440 минг сўм тўлаган бўлса, эндиликда бу пул атиги 2,5 ойлик солиқ тўловини ташкил этади холос. Мамлакатда 3,7 миллиондан ортиқ ўзини ўзи банд қилган фуқаролар борлигини ҳисобга олсак, бу янги тартиб миллионлаб оилаларнинг кундалик рўзғорига бевосита оғирлик бўлиб тушади. Тўғри, ЯТТлар учун бу солиқ нисбатан камайиши айтилмоқда, аммо жамиятнинг энг заиф ва кам даромадли қатлами бўлмиш ўзини ўзи банд қилганлар учун бу кескин зарбадир. Хўш, «фискал тизимни бирхиллаштириш» деган чиройли ниқоб ортида аслида қандай мақсад ва манфаатлар ётибди?
Бу каби солиқ ислоҳотларининг асл моҳиятини тушуниш учун аввало бугунги кунда амалда бўлган капиталистик тузумнинг табиатига назар ташлаш лозим. Капитализм шароитида чиқариладиган қонунлар ҳамда фискал (солиқ) сиёсат ҳеч қачон холис ёки шунчаки «ижтимоий тенглик» учун хизмат қилмайди. Капиталистик давлатнинг бош мақсади — йирик саноатчилар, монополиялар ва банклар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат аппаратини ушлаб туришдан иборат. Бу тузумда йирик корпорациялар ва корчалонлар «инвестор» ёки «иқтисодиёт локомотиви» деб аталиб, уларга турли солиқ имтиёзлари, пасайтирилган ставкалар ва субсидиялар берилади. Аммо давлат бюджетида дефицит ёки тешиклар пайдо бўлганда, бу тузум йирик бойларнинг имтиёзини бекор қилмайди, аксинча бюджетдаги камомадни ёпиш учун ўзини зўрға боқаётган энг заиф қатлам – курьер, сартарош ёки уйда ўтирган тикувчининг чўнтагига қўл солади. Масалан, ўзини ўзи банд қилган 3 миллиондан ортиқ аҳолининг атиги 30 фоизи бу тўловни ихтиёрий тўлаётганининг сабаби — одамларда ортиқча пулнинг йўқлигидир. Тўлов қилишга қурби етмаётган қатламга ёрдам бериш ўрнига, ҳукумат уларга тўловни 4,4 баравар ошириб, буни мажбурий қилиб қўймоқчи. Яъни давлатдан ҳеч қандай молиявий ёрдам ва дастмоя олмасдан ўз кунини ўзи кўраётган одамдан ҳам мажбуран пул ундириш механизми яратилмоқда.
Демак, «ижтимоий солиқни бирхиллаштириш» деган чиройли шиор ортида оддий халқнинг фаровонлиги ёки келажакдаги пенсияси ҳақида қайғуриш эмас, бюджет дефицитини миллионлаб камбағаллар ҳисобидан ёпишдек яширин манфаати ётибди.
Капиталистик демократияда давлат ўз харажатларини ёпиш, бюджет дефицитини тўлдириш ёки шунчаки даромад ундириш учун исталган кўринишда солиқ белгилайди. Исломда эса, ўзини ўзи банд қилганлардан ёки умуман аҳолидан олинаётган бу каби мажбурий солиқ ва тўловлар ундиришни нафақат ножоиз, балки одамларнинг молини ноҳақ ейиш ҳамда айни зулмнинг ўзи, деб қаралди!
Исломда инсоннинг мол-мулки дахлсиз бўлиб, Пайғамбар ﷺ: «Мусулмон кишининг моли унинг чин кўнгилдан берган розилигисиз ҳалол бўлмайди», деганлар. Шунга кўра, давлатнинг асоссиз равишда, инсонлардан мажбуран солиқ ундириши «макс» (ноҳақ олинадиган солиқ) деб аталиб, бу катта гуноҳлардан ҳисобланади.
Исломда солиқ доимий ва мунтазам даромад манбаи эмас. Солиқ, қачонки Байтулмолда (давлат ғазнасида) маблағ қолмаганда ва фақат мусулмонларга фарзи кифоя бўлган зарурий харажатларни, масалан, очларни тўйдириш, мудофаа, офатларни бартараф этиш кабиларни ёпиш учунгина солинади. Шунингдек, солиқ ҳеч қачон камбағал-йўқсиллардан олинмайди, яъни солиқ фақат бойлардан олинади. Инсоннинг асосий эҳтиёжларидан (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой каби) ортмаган молдан солиқ олиш шаръан ман этилган.
Бугунги капиталистик демократия тузуми татбиқ қилинар экан, ўзбек ҳукумати ўз қарор ва қонунларини ҳар қандай жозибали сўзлар билан безамасин, улар халқимиз манфаати учун хизмат қилмаслигини унутмаслигимиз ва ҳеч қачон назардан четда қолдирмаслигимиз лозим.
Салоҳиддин
07.08.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ