| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Америка ва парвозларни тақиқлаш орқали Дарфурни ажратиб олиш сари ташланган навбатдаги қадам!

  • Суриядаги янги ҳукмдорларнинг яҳудий раҳбарлари билан учрашувлари — улкан жиноятдир!

  • Дунё фақат ўз қарорига эга бўлган ва ўз манфаатларини қандай ҳимоя қилишни билганларнигина ҳурмат қилади

  • Уммат армияларидаги холислар учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш фурсати

  • Яҳудийларнинг кибр-ҳавоси тобора ортиб бораётган бир пайтда, қачонгача халқаро низомга шикоят қилиш билан кифояланамиз?!

  • Ҳарбий иттифоқлар — Ғарб найранглари ва манфаатларидир

  • «Аллоҳ сизлар учун турмуш тиргаги (тирикчилик асоси) қилиб қўйган мол-мулкларингизни нодонларга бериб қўйманглар!»

  • Уммат ўз Халифасига байъат беришдаги шаръий ҳаққини тортиб олишга шошилмайдими ахир?!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Оилалар нега пароканда бўлмоқда?

Оилалар нега пароканда бўлмоқда?

By htadmin
07.08.2026
0
Share:

Оилалар нега пароканда бўлмоқда?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йилнинг биринчи ярмида юртимизда 24,8 мингта никоҳ бекор қилинди. Бу ҳар куни ўртача 137 та оила парчаланганини англатади. Рақамлар даҳшатли, аммо бу муаммо фақат бир ҳудуд билан чекланиб қолгани йўқ. Дунё бўйлаб оила институти чуқур инқирозни бошидан кечирмоқда. Масалан, Европа Иттифоқи мамлакатларида ажримлар кўрсаткичи 40-50 фоиздан ошиб кетган бўлса, АҚШда ҳар икки никоҳдан бири ажрим билан тугайди. Шарқий Осиё давлатларида, хусусан, Жанубий Корея ва Японияда нафақат ажримлар сони кескин ортди, балки ёшларнинг умуман оила қурмаслиги ва туғилиш кўрсаткичининг тарихий минимал даражага тушиб кетиши миллий фожиага айланди. БМТ ва халқаро статистика ташкилотларининг маълумотлари шуни кўрсатадики, дунё бўйлаб ажримлар сони сўнгги бир неча ўн йилликда геометрик прогрессия билан ўсиб бормоқда. Бу рақамларни кўриб, кўпчилик сабабни шунчаки иқтисодий қийинчиликлар, ишсизлик ёки турмуш машаққатларидан қидиради. Лекин камбағаллик ва турмуш ташвишлари кеча пайдо бўлган муаммо эмас, унда нега айнан бугун бутун дунёда оила институти емирилмоқда?

Муаммонинг асл илдизи — бугунги кунда дунёга ҳукмронлик қилаётган Ғарб капиталистик демократия тузуми ва унинг инсон, ҳаёт ҳамда жамият ҳақидаги бузуқ мафкурасидир. Капиталистик тузум марказида «манфаатдорлик» ва «шахсий эркинликлар» (индивидуализм) туради. Бу тузум инсон ҳаётининг бош мақсади сифатида максимал даражада роҳатланиш, шахсий манфаатни ҳамма нарсадан устун қўйиш ва масъулиятлардан қочишни сингдиради. Капиталистик идеология оилани муқаддас ақд(битим) ва масъулият деб эмас, балки икки шахснинг вақтинчалик моддий ёки шаҳвоний келишуви сифатида кўради. «Эркинлик», деган нарса орқали эса, инсонга «ҳеч кимга ва ҳеч нарсага мажбур эмассан» деган тушунчани сингдириб, сабр, фидокорлик ва бағрикенглик каби оила қўрғонини сақлаб турувчи қадриятларни йўққа чиқаради. Бундан ташқари, капиталистик иқтисод аёлни оила ва фарзанд тарбиясидан узиб, арзон ишчи кучи сифатида меҳнат бозорига тортиб чиқарди, эркакни эса оиладаги раҳбарлик ролидан маҳрум қилиб, уни оиланинг оддий бир таъминотчиси даражасида қолдирди. Сиёсий ва қонунчилик доирасида эса, Ғарбдан тарқатилган «феминистик» ва «тенг ҳуқуқлилик» дастурлари эр ва аёлни бир-бирига суянч ва тўлдирувчи жуфтлик эмас, балки доимий ҳуқуқ талаб қилувчи ва курашадиган рақибларга айлантирди. Манфаатга асосланган тузумда манфаат тугаган жойда оила ҳам парчаланади.

Ислом эса бу инқирозга мутлақо бошқача ва ягона тўғри ечимни тақдим этади. Ислом никоҳга шунчаки фуқаролик келишуви эмас, балки Аллоҳнинг амри билан қуриладиган муқаддас аҳд ва ибодат сифатида қарайди. Мусулмон учун оиланинг пойдевори шахсий манфаат ёки ўткинчи ҳиссиёт эмас, балки иймон, тақво ва Аллоҳнинг ҳукмига бўйсунишдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:

«Унинг оятларидан яна бири — сизлар ором топишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда дўстлик ва раҳм-шафқат (пайдо)қилишидир».  (Рум:21)

Ибн Касир ва Табарий каби муфассирлар таъкидлаганидек, бу оятдаги сокинлик ва раҳм-шафқат фақат шаҳват ёки моддийлик эмас, балки Аллоҳнинг ризолиги учун қуриладиган руҳий хотиржамликдир. Расулуллоҳ ﷺ видолашув ҳажида «Аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқингиз» деб васият қилдилар ва Имом ан-Нававий таъкидлаганидек, оила пойдевори куч ёки манфаат эмас, айнан тақво эканини кўрсатдилар. Қуръонда эр ва аёл бир-бирига «либос» деб аталган.

Исломий ечим шундаки, у эркак ва аёлга табиий фитратига мос вазифаларни юклайди. Ислом эркакка оиланинг раҳбарлиги ва тўлиқ моддий таъминотини юклаб, уни ҳимоячи ва масъул қилди. Аёлга эса, хонадон сокинлиги-саранжомлигини сақлаш, фарзандларни соғлом ва маънавий бой қилиб тарбиялашдек шарафли вазифани беради. Ислом низоми эркакка ҳалол ризқ топиш вазифасини юклайди,  Давлат эса у учун имкониятлар яратади, аёлни моддий тирикчилик курашига отилиб, оиласини ташлаб қўйишдан ҳимоя қилади. Жамиятда ахлоқсизлик, беҳаёлик ва оилавий хиёнатга олиб келувчи воситалар шаръан тақиқланади.

Ажримларни камайтириш учун фақат никоҳ маросимларини кўпайтириш ёки оилаларга вақтинчалик моддий ёрдам бериш кифоя қилмайди. Бутун дунёни ва юртимизни қамраб олаётган оилалар парокандалигини тўхтатишнинг ягона йўли — капиталистик демократиянинг вайронкор ва манфаатпараст ғояларидан воз кечишдир. Инсонлар онгидаги оила ҳақидаги тасаввурни ҳамда жамиятдаги қонунчиликни Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатлари асосида қайта қуриш, бу заминни эса Ислом низомини тўлиқ татбиқ қилувчи рошид Халифалик давлати билан мустаҳкамлаш зарур. Мустаҳкам оилалар фақат мустаҳкам биноларда эмас, балки капитализм тузоғидан халос бўлган соғлом муҳит, адолатли Ислом қонунлари ва тўғри ақида устида қад ростлайди. Ана шундагина оила жамиятнинг энг ишончли таянчи ва Уммат мустаҳкамлигининг биринчи пойдевори бўлиб қолади.

Салоҳиддин

07.08.2026й

TagsОилалар нега пароканда бўлмоқда?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужуди Ўлик денгизни қуритиш сиёсатини бошлади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хўжайиннинг зарбаси бошқа, қулнинг зарбаси бошқа!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мусулмонларнинг фитр куни борасидаги ихтилофлари ойни кўриш борасидаги ихтилофми ёки малай режимлардаги ихтилофми?!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ? Ёҳуд, ёнғинлар, рақамлаштириш, хусусийлаштириш ва хорижий капитал ортида қандай жараён кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил Ўзбекистон халқ бозорлари учун оддий йил бўлмади. Январь-август ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Жорий йилнинг 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026) доирасида кутилмаган ҳолат юз берди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: