| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • «Геосиёсат»га бир назар

  • Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?

  • «Троя оти» стратегияси: АҚШ–Хитой қарама-қаршилигида геосиёсий синовдаги Марказий Осиё

  • «Макка келишуви»: мусулмонлар хавфсизлигими ёки минтақавий урушга тортиш механизми?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Қалб — ақл маъносидами?

  • Макка битими умматнинг эмас, Американинг манфаатларига хизмат қилади

  • Бугунги аҳволимиз оғриқли ва қайғули, уни ўзгартириш йўли эса аниқ ва равшандир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›«Геосиёсат»га бир назар

«Геосиёсат»га бир назар

By htadmin
19.08.2026
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Геосиёсат»га бир назар

(1-қисм)

«Геосиёсат» мавзусининг асл моҳиятига, унинг таърифи ҳамда сиёсий таҳлиллар ва халқаро муносабатларда қўлланилишига чуқурроқ киришишдан аввал, ушбу биринчи қисмда мазкур таҳлилий воситанинг қанчалик кенг тарқалгани, халқаро сиёсат майдонида қай даражада ишлатилаётгани, унинг воқеликка мос келиш-келмаслиги ҳақида умумий тушунча бериб ўтиш лозим бўлади.

Сўнгги пайтларда «Геосиёсат (Geopolitics)» атамаси тарихда мисли кўрилмаган даражада кенг оммалашди. У шунчаки элитага хос тор академик тушунчадан сиёсат ва халқаро муносабатлар, оммавий ахборот воситалари ёритмалари ҳамда таҳлил марказлари таҳлилларининг кундалик ҳукмрон тилига айланди.

Оммавий ахборот воситаларида «геосиёсат» («геополитика») атамасининг аҳамияти сиёсатни география ва ресурслар билан боғлаган ҳолда халқаро можароларни изоҳлаб бера олиш қобилиятида намоён бўлади. Ушбу аҳамиятнинг энг кўзга кўринган жиҳатлари қуйидагилардан иборат: таъсир доиралари учун курашларни изоҳлаш, энергетика тармоқлари ва денгиз йўлакларини назорат қилиш ҳамда давлатларнинг стратегик жойлашуви таъсирини тушуниш.

Бу атама эндиликда фақатгина қўшинлар ҳаракати ва анъанавий географик жойлашув билан чекланиб қолмай, балки ўз қамровини кенгайтириб, жаҳон манзарасини учта асосий даражада бошқармоқда: 

  1. Сиёсий фаолият ва ҳукумат амалиёти

Мазкур атама назарий тушунчадан амалий воситага ва стратегик сиёсатни шакллантирувчи асосий омилга айланди. Йирик давлатлар ундан ўзаро рақобат ва курашларни муайян қолипга солиш учун фойдаланмоқда. Шунингдек, атама иқтисодий соҳага ҳам шиддат билан кириб келди; бугунги кунда давлат раҳбарлари «иқтисодий геосиёсат» ҳақида ошкора гапирмоқдалар. Натижада, миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида санкциялар жорий этилмоқда, яримўтказгичлар саноати чекланмоқда ва таъминот занжирлари соф геосиёсий эътиборлар (масалан, протекционизм сиёсати ва ишлаб чиқаришни яқин ҳудудларга кўчириш каби) асосида қайта шакллантирилмоқда.

Бу тушунча технология тилига ҳам кириб борди. Ҳукуматлар айни дамда «сунъий интеллектнинг геосиёсий суверенитети» деб аталувчи тушунча устида ҳамда булутли инфратузилма ва маълумотлар марказлари (дата-марказлар)ни янги халқаро таъсир қуроллари сифатида назорат қилиш учун рақобатлашмоқда. 

  1. Таҳлил марказлари ва тадқиқот институтлари (Think Tanks) таҳлиллари

Таҳлил марказлари мазкур атамани жаҳон сиёсати томирларига етказиб берувчи «фикрий (интеллектуал) ошхона» ҳисобланади. Унинг бу марказларда кенг тарқалгани «стратегик мавзуларни қайта шакллантириш»да намоён бўлади; Карнеги жамғармаси ва Брукингс институти каби нуфузли таҳлил марказлари ўзларининг даврий ҳисоботларини «Геосиёсий истиқболлар» ёки «Геосиёсий хатарлар» каби доимий рукнлар остида эълон қилиб бормоқда.

Бу ҳолат «глобаллашув» ва интеграция каби атамаларнинг қўлланилиши камайиб, уларнинг ўрнини «геосиёсий бўлиниш» ҳамда «кўп қутбли дунё» каби тушунчалар эгаллаётган бир вақтга тўғри келмоқда. ХХ аср охирида «ягона глобал қишлоқ», чегараларни бартараф этиш, жаҳон иқтисодиёти ва эркин савдо интеграцияси ҳақидаги қарашлар устувор бўлган бўлса, бугунги кунга келиб бу тўлқин «геосиёсий бўлиниш» сари чекинди. Яъни, дунёнинг алоҳида иқтисодий, технологик ва сиёсий блоклар ҳамда лагерларга бўлиниши (масалан, АҚШ-Хитой рақобати ёки Украинадаги уруш келтириб чиқарган бўлиниш) юз бермоқда; бунда эркин савдо ҳисобига миллий хавфсизлик ва ўз-ўзини таъминлашга устувор аҳамият берилмоқда.

Шунингдек, совуқ урушдан кейин АҚШ тимсолида  намоён бўлган яккаҳукмронлик (бир қутблилик) даври тугаб, кўп қутбли дунё сари интилиш мустаҳкамланмоқда ҳамда глобал қарорларга таъсир кўрсата оладиган ва ўзаро рақобатлашадиган Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи каби янги кучлар майдонга чиқмоқда.

Бундан ташқари, таҳлил марказлари айни пайтда «яшил трансформация геосиёсати»ни тадқиқ этмоқда. Иқлим масаласи эндиликда фақат экологик мавзу бўлмай, замонавий саноат (масалан, яримўтказгичлар ва микрочиплар) учун зарур бўлган литий ва кобальт каби ноёб ер металларини қўлга киритиш бўйича геосиёсий кураш майдонига айланди. Бу эса иқлим ўзгариши ва энергетикани геосиёсат билан чамбарчас боғлади.

Мазкур марказлар дунё воқеаларининг таржимони сифатида билим воситачиси ролини ҳам ўйнайди; улар тарқоқ минтақавий можароларни олиб, уларни «геосиёсий хатарлар матрицаси» орқали қарор қабул қилувчиларга тақдим этади ва муайян ҳудуддаги ҳодиса глобал таъминот занжирлари ёки энергетика барқарорлигини қандай издан чиқариши мумкинлигини кўрсатиб беради.

  1. Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар (PR)

Медиа майдонида «геосиёсат» атамаси мураккаб воқеаларни изоҳлаш ва омма-халққа соддалаштириб тушунтириш ёки омма-халқ фикрини манипуляция қилиш учун энг кўзга кўринган «бренд»га айланиб улгурди.

Йирик глобал медиа воситалари урушлар ва инқирозларни тушунтиришда можароларни тайёр қолипларга солиш учун ушбу атамадан фойдаланади. Низоларни маҳаллий келишмовчиликлар сифатида тақдим этиш ўрнига, улар доимо йирик кучлар ўртасидаги кураш ва геосиёсат пардасига ўраб берилади. Масалан, дунёдаги энг нуфузли тадқиқот маркази ҳисобланган Ташқи алоқалар кенгаши (CFR) ўзининг «Foreign Affairs» чораклик журнали орқали илгари сурадиган геосиёсий қарашлар ОАВ риторикасини АҚШ ва унинг иттифоқчилари геосиёсий позицияларини легитимлаштириш томон йўналтиришда муҳим ҳисса қўшади.

ОАВ «геосиёсий тасаввур»ни оддий кузатувчи сақофатининг бир қисмига айлантиришга ўз ҳиссасини қўшди — хоҳ бу онглиликни ошириш, хоҳ чалғитиш шаклида бўлсин. Масалан, Бобул-Мандаб ёки Малакка бўғози каби сув йўллари географияси ҳақидаги муҳокамалар ер юзининг нариги бурчагида содир бўлган воқеа дўконлардаги маҳаллий маҳсулотлар нархига қандай таъсир қилишини тушунтириш учун янгиликлар дастурининг кундалик мавзусига айланиб қолди.

Жамоатчиликнинг сиёсий онгини шакллантириш ва йўналтириш «замонавий геосиёсат»нинг энг муҳим воситаларидан бири саналади. Бугунги сиёсий воқеликда «геосиёсат» халқаро кучлар томонидан аниқ стратегик механизмлар орқали жамоатчилик онгини бошқариш қуроли сифатида хизмат қилмоқда. Зеро, урушларда ғалаба қозониш ва таъсир ўтказиш эндиликда фақат танклар ёрдамида ҳудудларни босиб олиш билан чекланмай, балки «ақлларни эгаллаш» ва халқ идрокини йўналтиришга таянмоқда. Бу эса стратегик доктриналарда «нарративлар уруши» ёки «когнитив (идрок) уруши» деб аталади.

Ҳозирги сиёсий воқеликда халқаро кучлар онгни йўналтириш учун бир қанча аниқ стратегик механизмлардан фойдаланмоқда, жумладан:

  1. Атамаларни қайта лойиҳалаш ва изоҳлаш қолипини яратиш: Давлатлар ҳодисаларни омма-халққа шунчаки қуруқ фактлар сифатида тақдим этмайди, балки уларни ўз манфаатларига хизмат қиладиган ва халқларни маълум бир сиёсий позицияларни ўз-ўзидан қабул қилишга ундайдиган «геосиёсий қолип» ичига жойлайди.

Мисол: Вашингтон Пекин билан рақобатини Америка омма-халқига бозорлар учун олиб борилаётган шунчаки савдо тўқнашуви сифатида тақдим этмайди, балки бу ОАВ ва таҳлил марказларида геосиёсий жиҳатдан «демократия ва авторитаризм» ўртасидаги кураш сифатида қолипланади. Натижада, ғарблик фуқаро миллий онгни ҳимоя қилиш йўлида (санкциялар ва божхона тарифлари туфайли) товарлар учун ўз ихтиёри билан қимматроқ нарх тўлашга рози бўлади.

Бошқа бир мисол: Украинадаги урушда Европа жамоатчилиги онги «Киевни ҳимоя қилиш — Берлин ва Париж чегараларини ҳимоя қилишдир» деган геосиёсий нарратив орқали йўналтирилмоқда. Бу эса европалик солиқ тўловчини маҳаллий инфляция инқирозлари шароитида ҳам миллиардлаб долларлик ҳарбий ёрдам юбориш зарурлигига, шунингдек, ўзига яқинроқ ва арзонроқ бўлган Россия газидан воз кечиб, унинг ўрнига АҚШ газини олишга кўндирди.

  1. «Геосиёсий мажбурият» воситаси ва халқ розилигини шакллантириш: Тинчлик шароитида халқ томонидан қабул қилинмайдиган ички ёки ташқи сиёсий қарорларни ўтказиш учун геосиёсий таҳдидлар баҳона қилиб кўрсатилади. Бу «Германиянинг туб бурилиши»да яққол кўринади; Иккинчи жаҳон урушидан қолган айбдорлик ҳисси сабабли жамоатчилик фикри армияни қуроллантириш ёки низоли ҳудудларга қурол-яроғ юборишни кескин рад этар эди. Бироқ, 2022 йилдан кейин энергетика ва чегара таҳдидларидан геосиёсий мақсадларда фойдаланиш натижасида немис жамоатчилик онги бутунлай ўзгарди: халқ Германиянинг замонавий тарихидаги энг йирик қуролланиш бюджетини ва қимматроқ бўлган Америка суюлтирилган газига (LNG) тўлиқ қарамликни қўллаб-қувватлай бошлади.
  2. Рақамли геосиёсат ва идрок майдонига кириб бориш: Давлатлар душман жамиятлар онгини парчалашга қаратилган таъсир кампанияларини олиб бориш учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланмоқда (масалан, Россия ва Хитойнинг Ғарб сайловларига аралашуви). Шунингдек, «TikTok» иловаси масаласида ҳам Вашингтон Пекиннинг мазкур илова алгоритмларини бошқариш орқали Американинг янги авлодида бузилган ёки тушкун сиёсий онгни шакллантириш қобилиятидан хавотирда.
  3. Экологик онг геосиёсати / Энергетика кураши ва «яшил трансформация»: Масалан, Европа Иттифоқи «яшил трансформация» режаларини Россия ва Яқин Шарқ давлатларининг «кўҳна қитъа»га бўлган геосиёсий таъсирини кесиш учун миллий хавфсизлик кураши сифатида тақдим этмоқда. Бундай йўналтириш натижасида европалик фуқаро янги геосиёсий онгга мослашган ҳолда юқори углерод солиқларини ўз ихтиёри билан тўлашга рози бўлмоқда.

Тадқиқотнинг ушбу қисмини хулоса қилиб шуни айтамизки: бугунги кунда геосиёсат фақат ҳарбий амалиётлар хоналарига илиб қўйилган жимжит харита эмас, балки таъминот занжирлари инқирози сабаб биз истеъмол қилаётган буғдой туридан тортиб, энергия ва ёқилғи нархлари ҳамда биз фойдаланаётган технологик иловаларгача — кундалик ҳаётимизнинг ҳар бир тафсилоти билан боғланиб кетди. Геосиёсий зиддиятларнинг оқибатлари ҳар бир шахсга нарх-навонинг кўтарилиши, иқтисодий инқирозлар ёки дунё муаммоларига нисбатан – хоҳ ихтиёрий, хоҳ узлуксиз медиа таъсири остидаги мажбурият билан бўлсин – маълум бир позицияни эгаллашга ундовчи шиддатли янгиликлар ва медиа хабарлари шаклида етиб бормоқда.

Қисқаси, «геосиёсат» атамаси ҳозирда замонавий тарихдаги тил ва амалиёт устунлигининг энг юқори чўққисини бошидан кечирмоқда; у сиёсий муносабатлар доирасидаги ҳар қандай сиёсий қарор, йирик савдо битими, ҳарбий ҳаракат ёки технологик инновацияни изоҳлаш учун асосий «фокус линзаси» сифатида қўлланилмоқда.

Доктор Холид ал-Ҳаким

Ҳизб ут-Таҳрир Иордания вилояти Матбуот бўлими учун ёзилди

TagsGeopoliticsгеосиёсат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими хиёнатнинг барча ҳадларидан ўтиб кетди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/