Марказий Осиё давлатлари Ғарб таклифларини рад этиши ва Ислом асосида бирлашиши шарт!

Марказий Осиё давлатлари Ғарб таклифларини рад этиши ва Ислом асосида бирлашиши шарт!
Бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари Ғарбнинг ҳарбий, иқтисодий ва ижтимоий таклифларини тобора кўпроқ қабул қилмоқда ҳамда Америка ва Ғарбнинг таъсир доирасига янада чуқурроқ кириб бормоқда. Ваҳоланки, уларнинг ташқи кучларга қарам бўлмаслиги уларнинг ўз манфаатларига ва халқлари манфаатларига ҳақиқий хизмат қилган бўлар эди. Бунинг учун энг тўғри йўл — минтақавий имкониятларни бирлаштириш, ўз ҳудудларида оғир ва мудофаа саноатини ривожлантириш ҳамда ҳарбий эҳтиёжларни имкон қадар мустақил равишда қондиришдир. Зеро ташқи кучларга қарамлик бирорта ҳам давлатга ҳақиқий тараққиёт ёки ҳақиқий мустақиллик келтирган эмас.
Марказий Осиё давлатлари ўзларининг стратегик геосиёсий аҳамиятини, тарихий мавқеини ва жаҳон илм-фанига қўшган буюк ҳиссаларини унутмаган ҳолда, Ислом асосида бирлашишлари ҳамда мустамлакачиликка олиб борувчи Ғарб таклифларини рад этишлари шартдир. Ана ўшанда уларни Ислом бирлаштиради ҳамда пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик сари олға силжиш пойдеворини қўяди ва дунёда ўзларини «буюк» деб билган кучларни, Аллоҳнинг изни билан, улар билан ҳисоблашишга мажбур қилади.
Аллоҳ таборак ва таоло айтади:
﴿وَأَعِدُّوا لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍ وَمِن رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِن دُونِهِمْ لَا تَعْلَمُونَهُمُ اللَّهُ يَعْلَمُهُمْ﴾
«Улар учун кучингиз етганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингиз! Бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа — сизлар билмайдиган, Аллоҳ биладиган ўзгаларни даҳшатга солурсиз» (Анфол сураси, 60-оят).
Роя газетасининг 2026 йил 26 август чоршанба кунги 614-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ