Нетаняҳу Жўлон тепалигидан асло чиқиб кетмасликка аҳд қилди
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Нетаняҳу Жўлон тепалигидан асло чиқиб кетмасликка аҳд қилди
Яҳудийлар давлати бош вазири Бинямин Нетаняҳу Суриянинг босиб олинган Жўлон тепаликларидан ҳаргиз чиқиб кетмасликка аҳд қилди ҳамда Сурия чегарасидаги ушбу стратегик минтақа «Исроил» назорати остида абадий қолажагини урғулади. У: Биз Жўлон тепаликларида мавжуд бўлиб турибмиз ва бу ер тоабад Исроил қўлида қолади, деди.
Унинг айни сўзлари босиб олинган Жўлонда биринчи бор ўтказилган «Исроил» вазирлар кенгашида янгради. Бу пайтда сурияликлар «Жўлонни Франция мустамлакасидан озод этилган» 17 апрел кунини нишонлашаётган эди. Нетаняҳу халқаро ҳамжамиятни Жўлондаги «Исроил» мустақиллигини тан олишга чақирди.
«Исроил» оммавий ахборот воситаларида хабар қилинишича, Нетаняҳу учрашув учун атайин Жўлонни танлади ва бу билан «Исроил»нинг Жўлондан чиқиб кетиш масаласи Суриядаги курашни ҳал қилиш билан боғлиқ қарорлар доирасида мутлақо ўртага ташланмаслигини таъкидламоқчи. Зотан, айни қарорлар 1967 йилги урушда «Исроил» томонидан босиб олинган Жўлон тепалигининг қайтарилишини ўз ичига олади. (Би-Би-Си араб).
Роя газетаси шарҳи:
Модомики, Шомдаги малай ҳукмдор ўз халқини турли қуроллар ёрдамида қатли ом қилар экан, модомики, яҳудийлар давлатининг Жўлонни босиб олганига ҳамда учоқлари Суриянинг у чекасидан бу чекасига қадар эркин парвоз қилаётганига нисбатан ҳеч қандай раддия билдиришга журъат қилолмас экан, яҳудийлар давлати бош вазирининг Жўлонда мажлис ўтказиб, у ердан чиқиб кетмаслигини эълон қилишга журъат қилаётгани табиий ҳол, албатта.
Мард, кучли, ориятли, Исломни маҳкам ушлаган ва унга нусрат берадиган Шом аҳлининг ўзларига ўхшаган ҳукмдори бўлганда эди, анави Нетаняҳу бунга ўхшаш қилмишга журъат қилолмаган бўларди. Бироқ бу – мусулмонларнинг малай рувайбиза ҳукмдорлар замонидаги аҳволидир.
Роя газетасининг 2016 йил 20 апрел чоршанба кунги 74-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми