Иордания ва Франция ўртасидаги мудофаа ҳамкорлиги келишуви

Иордания ва Франция ўртасидаги мудофаа ҳамкорлиги келишуви — Иорданияни мустамлакачилик курашига жалб этиш
Иордания қироли Абдуллоҳ II 2026 йил 17 сентябрь, пайшанба куни Париж пойтахтидаги Инвалидлар саройида Франция Президенти Макрон билан ўтказган музокараларидан сўнг Иордания ва Франция ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланганини маълум қилди. Мазкур келишув икки давлат ўртасидаги мудофаа шериклигини чуқурлаштиришга қаратилган. Бироқ қиролнинг «Икс» платформасидаги аккаунтида эълон қилинган постида келишув бандлари ёки қамраб оладиган соҳалар ҳақида тафсилотлар очиқланмади. Бу эса ҳарбий келишувларда айрим нозик бандларни яшириш ҳолати бўлиб, айниқса, ички халқ орасида норозилик уйғотиши ёки минтақа устидан нуфуз ва ҳукмронлик учун рақобатлашаётган халқаро кучлар ўртасидаги курашда муайян таъсирга эга бўлиши мумкин бўлганда қўлланади. Айниқса, бундай мудофаа келишувлари тобора кўпайиб бораётган бир пайтда.
Ушбу келишув имзоланиши билан бир қаторда, Иордания қироли ва Франция Президенти Ливан Президенти Жозеф Авн билан ҳам учрашдилар. Учрашувда Ливан армиясини қўллаб-қувватлаш йўлларини муҳокама қилиш учун «Ақаба учрашувлари» ташаббусининг янги босқичини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди. Бу ерда Иорданиянинг Франция кўмаги билан, агар БМТнинг Ливандаги вақтинчалик кучлари — ЮНИФИЛ ваколати узайтирилмай қолса, унинг ўрнини босувчи куч сифатида муайян роль ўйнаши мумкинлиги кўзда тутилмоқда.
Шунга қарамай, қиролнинг Францияга ташрифи якунида расмий қўшма баёнот эълон қилинди. Унда икки давлат келишувнинг расмий позициялари ва умумий асосий бандларини белгилаб берди. Ушбу бандлар мудофаа, хавфсизлик ва минтақавий масалаларни қамраб олади. Унда энг муҳим жиҳатлар қуйидагилардан иборат:
– Франция ва Иордания ўртасида мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги шериклик муҳим экани ҳамда Франциянинг Иордания хавфсизлиги ва барқарорлигини қўллаб-қувватлашга содиқлиги таъкидланди.
– Икки давлат мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади. Бу келишув икки томоннинг мудофаа шериклигини янада чуқурлаштиришни давом эттиришга бўлган содиқлигини акс эттиради.
– «Икки давлат» ечими асосида пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини барпо этишни амалга ошириш бўйича амалий қадамлар ташлаш, Ғарбий соҳилни аннексия қилишга бўлган ҳар қандай уринишни ва (исроил)нинг Фаластин халқини кўчиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларини рад этиш таъкидланди. Шунингдек, Е1 ҳудудидаги ноқонуний яҳудийлар аҳоли пунктлари лойиҳаси яна бир бор қораланди.
– Суриянинг бирлиги, хавфсизлиги, барқарорлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлаш, (исроил)нинг Сурияга қилган ҳужумларини тўхтатиш зарурати ҳамда 1974 йилги ажратиш келишувига риоя қилиш таъкидланди.
Сўнгги пайтларда Иордания режими минтақа бўйлаб юз бераётган келишувлар ва тўқнашувлар фонида сиёсий оқибатлар ва жиддий таҳдидлардан қаттиқ хавотирга тушмоқда. Чунки бу ҳолат уни зиддиятлар саҳнасининг марказига олиб келиб, унинг мавжудлигига хавф солиши мумкин. Айниқса, Эрон, Америка ва яҳудий вужуди ўртасидаги кескинлик даврида Иорданиянинг ушбу қарама-қаршиликларга аралашиб қолиши, шунингдек, Америка ва Иордания ўртасидаги мудофаа келишуви асосида мамлакат ҳудудида Америка ҳарбий базаларининг мавжуд бўлиши уни янада мураккаб вазиятга солмоқда.
Шунингдек, Иордания тарихан яҳудий вужуди билан ўзаро муносабатлар, узлуксиз давом этиб келаётган ҳарбий ва хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳимояга қарамай, ундан хавфсирамоқда ва таҳдид сезмоқда. Қирол БМТдаги нутқида икки давлат ечими имкониятларининг қисқариб бораётгани, Ғарбий соҳилнинг аннексия қилиниши ва аҳоли пунктларининг барпо этилиши борасида ўз хавотири ва ташвишларини билдирди. Бу эса аҳолини кўчириш ва «муқобил ватан» масаласидаги хавотирларни янада кучайтирмоқда. У ҳам, Макрон ҳам БМТдаги чиқишларида бу масалани ифода этдилар.
Чуқур ҳарбий, хавфсизлик ва сиёсий хавфлар шароитида Иордания режими ўзининг мудофаа салоҳиятини кучайтиришга эҳтиёж сезмоқда. Бу эҳтиёж ҳаво мудофааси, разведка, кузатув ва назорат тизимларини ривожлантириш, замонавий қурол-яроғ ва жиҳозлар манбаларини диверсификация қилиш, шунингдек, дронлар ва киберхавфсизлик каби ноанъанавий уруш воситаларига эга бўлишда намоён бўлмоқда.
Шу мақсадда у ўзининг геосиёсий жойлашувидан айрим Европа давлатлари, минтақа давлатлари ва Хитойнинг манфаатлари ҳамда интилишларига хизмат қилишда фойдаланиш орқали мудофаа салоҳиятини кучайтириши мумкин, деган хулосага келди. Бунинг эвазига эса ўзининг сиёсий мавжудлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилишни кўзламоқда. Шу мақсадда у армияни замонавий уруш усулларига мослаштириш учун қайта тузишни сўради ва уни ушбу давлатларнинг манфаатларини амалга оширишда муқобил восита сифатида ишга солишга тайёрланмоқда. Ана шу давлатлардан бири — Иорданияда ўн йилдан бери ҳарбий базаларга эга бўлган Франциядир.
Франциянинг ушбу келишув ортидаги ҳаракати Европанинг ўзини Америка минтақавий можароларнинг айрим томонларига мутлақ даражада ён босиб турган бир шароитда араб давлатларига нисбатан муқобил ва нисбатан мувозанатли ҳамкор сифатида намоён этиш истагини акс эттиради. Париж ва Лондон ўртасида Араб Машриқи минтақасида азалдан мавжуд бўлган манфаатлар кесишуви ҳам бор. Шу нуқтаи назардан, Иордания–Франция келишуви ўзининг геосиёсий моҳиятида тарихий нуфуз ҳудудида ниманидир сақлаб қолишга қаратилган рақобатчи ва мустақил хусусият касб этади. Бу эса Франция ва Британиянинг ҳаётий манфаатларини ҳимоя қилиш истаги билан ҳаракатга келмоқда. Айниқса, Америка ташқи сиёсатининг ҳозирги кескин беқарорлиги ва АҚШ қарорларининг сайловлар билан боғлиқ ички сиёсий курашларга чалғиб қолгани шароитида.
Сўнгги вақтларда Иордания тузган умумий мудофаа келишувлари ҳам кўпайди. 2021 йилда у Америка билан келишув имзолади. Париждаги сўнгги келишувдан олдин эса — бу турдаги тўртинчи келишув бўлиб — Австрия ва Нидерландия билан шунга ўхшаш иккита келишув имзоланган эди. Бундан ташқари, ўтган йили Брюсселда НАТО билан ҳам келишув имзоланиб, Аммонда альянснинг дипломатик алоқа офисини очишга йўл очилди. Энг сўнгги ҳаракатлардан бири эса Иордания ва Британия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ва мувофиқлашувни кучайтириш йўлларини муҳокама қилиш бўлди.
Иордания жамоатчилиги қўяётган савол эса шуки: ушбу келишувлар Иордания ва унинг халқи манфаатларини қандай таъминлайди? Унинг хавфсизлиги ва манфаатларини, талон-торож қилинган бойликларини, таназзулга юз тутган иқтисодиётини ва осмонўпар даражага етган қарзларини қандай ҳимоя қилади? Яҳудий вужудининг аҳолини кўчириш таҳдиди, «икки давлат ечими» дипломатиясининг муваффақиятсизлиги шароитида бу келишувлар нимани ҳал қилади?
Бу ерда капиталистик демократик давлатларнинг риёкорлиги яққол кўринади: улар ўз манфаатларини таъминлаш йўлида диктатура, қатағон ва оғизларни ёпиш, шунингдек, режимга содиқ кишиларга ён босиш билан тамғаланган тузум билан ўз манфаатларини амалга оширишда ҳамоҳанглик ва мувофиқлашув асосида ҳаракат қилаётганига нисбатан сукут сақламоқда. Бунда халқ манфаатлари ҳисобига режимнинг ўз манфаатларини амалга оширишга кўмаклашилмоқда.
Шу боис Иорданиянинг мустамлакачи кофир Ғарбга суяниши капиталистик сиёсат мезони билан қараганда мағлубиятга маҳкум гаровдир. Бу — манфаат ва фойдага, инқирозларни бошқаришга асосланган сиёсат бўлиб, уларнинг сиёсати қаерда ўз манфаатлари ва ҳукмронлиги бўлса, ўша томонга қараб йўналади. Бу сиёсатда на доимий дўстлар, на доимий иттифоқлар, ҳатто на доимий малайлар бор. Ҳукмдор ёки тобе режимдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб бўлганида ёки у ўз манфаатлари йўлида тўсиққа айланганида, уни бутун сиёсий муҳити билан бирга йўқ қилишдан тезроқ ҳаракат қиладиган куч йўқ. Агар режим ўз мавжудлиги ва хавфсизлигини халқининг қўллаб-қувватлашига эмас, бошқа кучга суянган ҳолда сақлаб келаётган бўлса, у ўзининг очкўз душманларидан ҳимоя ва таянч топа олмайди.
Бу ерда шуни эслатиш лозимки, Франция расмий маҳаллий оммавий ахборот воситалари тасвирлаётганидек «дўст» эмас. Бу таъриф келишувни қўллаб-қувватлаш ва мусулмонларни чалғитиш учун оқлов сифатида қўлланмоқда. Франция Салиб юришларидан бери Ислом ва мусулмонларга қарши ҳужумларда марказий роль ўйнаб келган. Бунинг учун Франция Шомни 1917 йилда ишғол қилган пайтда генерал Гуронинг Дамашқда Салоҳиддин Айюбий қабри қаршисида айтган сўзларини эслашнинг ўзи кифоя: «Мана, биз яна қайтдик, эй Салоҳиддин! Тур!»
Франциянинг Тунис ва Жазоирни босиб олиши, у ерда мусулмонларни қириши, Жазоир аҳолисидан миллионлаб кишиларни ўлдириши, минглаб бошларни кесиб, уларни Париждаги инсон бош суяклари музейида намойиш қилиши унинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан салибчилик адоватининг амалий ифодаси бўлган.
Бундан аввал унинг Президенти Макрон ҳам Исломга ҳужум қилиб, Ислом «дунёнинг ҳар бир жойида инқирозни бошдан кечираётгани»ни айтган эди.
Бу барча адоватнинг ортида турган бечора мақсад — Халифалик давлатининг барпо бўлишини тўсишдир. Ваҳоланки, унинг замони яқинлашди: у ушбу мустамлакачиларнинг ниятлари ва тамаъларини фош этиб, бугунги дунё маҳрум бўлиб турган адолат ва раҳм-шафқатни қарор топтиради.
Доктор Холид ал-Ҳаким
Роя газетасининг 2026 йил 7 октябр чоршанба кунги 620-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ