Яман учун нажот — уни мустамлакачи давлатларга хизмат қилувчи воситалардан халос этишдадир

Яман учун нажот — уни мустамлакачи давлатларга хизмат қилувчи воситалардан халос этишдадир
Яманда Англия-Америка кураши қизғин давом этмоқда, бироқ бу кураш минтақавий ва маҳаллий воситалар орқали олиб борилмоқда. Яман аҳли эса ушбу курашда ёнилғи вазифасини ўтамоқда ва ўнлаб йиллардан бери унинг оғир азобларини бошдан кечирмоқда. Бу воситаларни халқнинг аҳволи қанчалик қизиқтирса, шахсий манфаатлари шунчалик кўпроқ қизиқтиради. Шунинг учун Яман учун нажот — фақат рақобатлашаётган мустамлакачи давлатларнинг қолиши ва ўз нуфузини ёйишига имкон бераётган ушбу воситалардан халос бўлиш билангина мумкин. Бу эса пайғамбарлик минҳожи асосидаги Иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш билангина амалга ошади. Аллоҳ таоло буни ваъда қилган:
﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ﴾
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларга уларни ер юзида, албатта, халифа қилишига ваъда берди». (Ан-Нур:55)
Расулуллоҳ ﷺ эса бу ҳақда хушхабар бериб:
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади», деганлар. (Аҳмад, Тайолисий ва Баззор ривоят қилган.)
Шунинг учун биз Расулуллоҳ ﷺ:
«الْإِيمَانُ يَمَانٍ هَا هُنَا»
«Иймон яманликдир, мана шу ерда», деб мақтаган Яман аҳлини ҳамда:
«الْفِقْهُ يَمَانٍ وَالْحِكْمَةُ يَمَانِيَةٌ»
«Фиқҳ яманликдир, ҳикмат ҳам яманликдир», деб мақтаган кишиларни Ҳизбут-Таҳрир сафида бизга нусрат беришга чақирамиз. Токи барчамиз биргаликда Қудратли ва Азиз Аллоҳнинг ваъдасини ҳамда Унинг Расули ﷺнинг хушхабарини рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилайлик ва икки дунёда ҳам зафар топайлик. Бу — буюк ютуқдир.
Ҳизбут-Таҳрир амири, олим шайх Ато ибн Халил Абу Рошта томонидан берилган саволга жавобдан иқтибос.
Роя газетасининг 2026 йил 7 октябр чоршанба кунги 620-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ