| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон ҳукумати Ғарбдаги хожаларини рози қилиш учун никоҳга ҳужум қиляпти

Ўзбекистон ҳукумати Ғарбдаги хожаларини рози қилиш учун никоҳга ҳужум қиляпти

By htadmin
04.01.2024
1052
0
Share:

Ўзбекистон ҳукумати Ғарбдаги хожаларини рози қилиш учун никоҳга ҳужум қиляпти

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўтган ҳафтада матбуот эътиборида бўлган воқеалардан бири, Қашқадарёда бир неча мактаб ёшидаги ўқувчи қизларнинг унаштириб қўйилгани ҳақидаги хабарлар бўлди. Ажабланарлиси шуки, бу ҳақда ҳукумат расмийларидан тортиб омбудсмангача, худди катта бир жиноят содир бўлгандек, ошириб-тошириб, ваҳима билан дунёга жар солишди. Шунинг учун бизда бу мавзуни батафсилроқ ёритишга эҳтиёж туғилди. Энди аввало воқеалар жараёни билан танишсак-да, сўнгра улар ҳақида атрофлича мулоҳаза юритсак. Дастлаб, Телеграм каналларининг бирида “7-синф қиз унаштирилмоқда, астағфуруллоҳ” деб ёзилган видеолавҳа тарқалди. Унинг тагига эса, “#АНА_ХОЛОС #ДАХШАТ” ва “7-синф қиз унаштирилмоқда! Ахир бу гўдак-ку! Ота-оналар билиб қўйинг, вояга етмаган фарзандларни турмушга берганлик учун жавобгарлик бор!” деган сўзлар ёзилган эди. Бу канал муаллифларининг ваҳимасига нима сабаб бўлганини билмаймиз, балки улар Исломнинг никоҳ ҳақидаги ҳукмларидан тўлиқ хабардор эмасдирлар. Бироқ уларни билиб-билмасдан ҳар нарсага “астағфируллоҳ” деган калимани ишлатаверишдан эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Негаки, Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром (гуноҳ) ҳисоблаб, унинг учун “астағфируллоҳ” деган кимса, иймондан ажраб, диндан чиқиб кетиши мумкин. Чунки Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром ёки ҳаром қилган нарсани ҳалол дейиш, ҳатто бу борада ҳазиллашиб ҳам бўлмайдиган иймоний масаладир. Агар кимки, бепарволик билан бўлса-да шундай қиладиган бўлса, у Аллоҳ таоло номига ёлғон тўқишдек улкан жиноятга қўл урган ҳисобланади. Аллоҳ таоло дейди:

وَلَا تَقُولُوا لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمُ الْكَذِبَ هَٰذَا حَلَالٌ وَهَٰذَا حَرَامٌ لِّتَفْتَرُوا عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ ۚ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ لَا يُفْلِحُونَ ‎﴿١١٦﴾‏ مَتَاعٌ قَلِيلٌ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ 

– “Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун (яъни Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни гапириб: “Бу ҳалол, бу ҳаром”, деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар. (Ундай кимсалар учун бу ҳаёти дунёда) озгина фойда бўлур. (Охиратда эса) улар учун аламли азоб бордир”.        (Наҳл:116-117)

Ушбу ведеолавҳа тарқалганидан сўнг, 19 декабр куни бу ҳақда Qalampir.uz, Kun.uz каби расмий интернет сайтларида ҳам бир қатор хабарлар тарқалди. Уларга кўра, воқеа Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида бўлган. Одатда, ҳақиқий ва оғриқли муаммоларни ҳал қилишга шошмайдиган, тепса-тебранмас расмийлар негадир бунга келганда ўта тез реакция билдиришиб, бу иш “айбдор”ларини қидириб топиб, улар билан суҳбат ўтказишган. Бироқ воқеа жараёни бу билан якун топмаган. Хабарларга кўра, яна шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар аниқланган ва 21 декабр куни Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов Косон туманида эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш бўйича катта йиғилиш ўтказган.

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, 22-23 декабр кунлари Болалар омбудсмани эрта никоҳлар ва мактаб ёшидаги қизларга нисбатан унаштирув маросимларининг ўтказилиши каби салбий ҳолатлар юзасидан Қашқадарё вилоятининг Кўкдала, Касби ва Косон туманларида ўрганишлар ўтказган. Унга кўра, ўтказилган йиғилишларда бугунги долзарб ва оғриқли масала – эрта никоҳ ҳолатларининг олдини олиш ва бу борада масъуллар олдида турган муҳим вазифалар муҳокама қилинган. Айтилишича, ташкил қилинган учрашувларда фарзандларини эрта турмушга бермоқчи бўлган ота-оналар ҳам чақиртирилиб, уларга эрта никоҳнинг салбий оқибатлари тушунтирилган. Бу ҳолатга йўл қўйган ота-оналар Маъмурий ва Жиноят кодексларда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкинлиги эслатилган. Шунингдек, 23 декабр кунги ўрганишлар натижасида, туман ҳокимияти ва мутасаддилар Косон туманидаги бир оиланинг 18 ёшга тўлмаган қизига тўй белгиланганлигини аниқлаб, тўй ва унга боғлиқ барча маросимларни тўхтатишган. ФҲДЁ томонидан қайд этилган никоҳ гувоҳномаси бўлмай туриб, шаръий никоҳ ўқиган диний вакил жавобгарликка тортилиши чоралари кўрилган.

Ушбу воқеалар фонида, Kun.uz интернет сайти Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмоновадан интервью олди. Унда мазкур масалага ҳам тўхтаб ўтилган ва омбудсман, жумладан, шундай деган: “Ўша ҳудудларда бу нарса урф бўлгани учун бундай ҳолатларга жамият меъёр сифатида қарайди. Бундай урф-одатлар шаклланган давр билан ҳозирги давр ижтимоий меъёрлари, эҳтиёжлари ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. У даврларда қизларнинг ҳаётий барқарорлигини таъминлаш учун эртароқ унаштириб қўйиш керак, деган қараш бўлган. Чунки аёллар молиявий мустақил бўлишига, таълим олиб бирор касб эгаллашига имконият бўлмаган у пайтда. Ҳозир эса қизларда бундай имкониятлар бор. Аммо афсуски, эски урф-одатлар ҳозиргача ўз таъсирини ўтказиб келяпти”. 

Аввало, омбудсман тилга олган урф-одатлар ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, улар орасида Исломий урф-одатлар ҳам ва  одамлар Исломдан йироқлашишлари натижасида ўзлари ўйлаб топган жоҳилийлари ҳам бор. Улар ҳозир халқ орасида аралаш-қуралаш бўлиб кетгани учун, ажратиб олиш кўпчилик учун қийинлашиб қолган. Бироқ йигит ва қизларни балоғатга етиши билан никоҳлаб, уйли-жойли қилиб қўйиш Ислом буюрган ишлардандир. Бу қайсидир даврда, қандайдир шарт-шароитлар тақозосига кўра одамлар ўзлари ўйлаб топган ишлардан эмас. Балоғатга етганларнинг фақат шаръий ниқоҳ билан турмуш қуришлари Марказий Осиё халқларига Ислом рисолатининг етиб келиши билан чамбарчас боғлиқдир. Минтақа халқлари Исломга кирганларидан сўнг уларнинг барча амаллари Ислом Шариати асосида шакллана бошлади. Эркак ва аёл орасидаги алоқалар, жумладан, улар орасида никоҳланиш қандай бўлиши кераклиги ҳам шариат кўрсатмаларига кўра тартибга солинди. Шаръий далиллар шуни кўрсатадики, никоҳланиш муайян ёш билан эмас, балки муайян давр билан белгилаб қўйилган. Бошқача айтганда, шариат эркак ва аёлнинг жинсий майл талабидан келиб чиққан алоқасини никоҳ доирасига чеклаб, имкон қадар балоғат ёшидаёқ барвақт оила қуришга тарғиб қилган. Бу билан жинсий ғариза ғалаёни бошланган даврдаёқ, уни қондириш турмуш қуриш доирасига чекланади ва шу асосда тарбия топади. Пайғамбар ﷺ айтадилар:

يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ، مَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمُ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ،

“Эй ёшлар жамоаси, сизлардан ким боатга (яъни уйланиш юкини кўтаришга) қодир бўлса, уйлансин”. (Муттафақун алайҳ). Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, халқимиз ҳозиргача Исломий шариатнинг ушбу буйруқларига – гарчи баъзи хато ва камчиликлар билан бўлса-да – оғишмай амал қилишга интилиб келяпти.

Дарвоқе, булар Исломда йигит-қизларнинг никоҳга қачон тайёр ва ҳақли бўлишлари ҳақидаги ҳукмлардир. Демак, биз мусулмонлар учун анави омбудсман ва бошқа расмийларнинг “эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” ҳақидаги гаплари қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмас. Ҳукумат эса, бу нозик масалага бузуқ Ғарб нуқтаи назаридан қараб, ўз вақтида никоҳланишни нотўғри иш деб, ҳатто уни жиноятга тенглаштиряпти ҳамда ўзини оқлаш учун қандайдир статистика ва маълумотлар келтиряпти. Ҳолбуки, шариат нафақат никоҳни, балки ундан кейинги эр-хотинлик ҳаётини ҳам бошқа ҳеч бир тузумда учрамайдиган тарзда гўзал ва бенуқсон қилиб тартибга солиб берган. Аслида, ҳукумат халқимизда Ислом ва у келтирган гўзал, барқарор урф-одатлар борлиги учун Аллоҳга ҳамд айтиши лозим, акс ҳолда – худди Ғарб жамиятидаги каби – оилавий ишларни тартибга солишдан боши чиқмай қоларди. Шунинг учун биз бугунги кунда эр-хотинлик ҳаётидаги айрим муаммолар ва келишмовчиликларни рўкач қилиб, никоҳни кечиктириш умуман нотўғри ва ҳеч қандай асосга эга эмас, деймиз. Қолаверса, ҳукумат қўлида қизлар кеч никоҳланса, оилавий ҳаёти яхши бўлади, деган бирор қатъий далил ёки кафолат борми?! Аксинча, бунга қарши далиллар керагидан ортиқ даражада мавжуд. Масалан, Европага қаранг, аксар эркак ва аёллар 30 ёшдан кейин турмуш қуришади. Бироқ уларда оилавий хотиржамлик, тинч-осуда ҳаёт у ёқда турсин, оилавий қадрият, деган нарсанинг ўзидан асар ҳам йўқ. Демократия берган эркинлик сабаб, жамият фаҳш-зинога шунчалик ботиб кетганки, ҳатто бузуқлик оддий-нормал ҳолат саналадиган бўлиб қолган ва фарзанд кўриш фалокатли даражада қисқариб кетган. Чиндан ҳам бугун Ғарб жамияти ёппасига демография (аҳоли сон боши қисқариб бориши) муаммосига дуч келиб, ундан қандай қутулиш борасида боши қотгандан қотган… Хўш, Ўзбекистон ҳукумати ҳам гендер тенглиги каби Ғарб меъёрларини тиқиштириш орқали ўз халқига шуни раво кўряптими?!  

Омбудсманнинг “ўша даврнинг ижтимоий меъёрлари, эҳтиёжлари билан ҳозирги даврникини фарқи борлиги” ҳақидаги гапига келсак, бу нарсани рўкач қилиш умуман ноўриндир. Чунки омбудсман айтаётган ижтимоий меъёрлар, аниқроғи қонунлар тўғри асос(ақида)дан келиб чиқиши керак. Агар бу қонунлар тўғри асосдан, яъни инсондаги мавжуд табиий талаб ва эҳтиёжларни тўла инобатга олган ҳолда жорий қилинган бўлса, унинг учун замон ва макон ўзгаришининг аҳамияти бўлмайди ҳамда улар ҳамиша яроқлилигича қолаверади. Инсон эҳтиёжларига келсак, булар ҳам замон ва маконнинг ўзгариши билан белгиланмайди. Зеро, инсон табиати яралганидан тортиб то ҳозиргача ўзгаргани йўқ ва бундан кейин ҳам ўзгармайди. Ундаги ғариза ва узвий эҳтиёжлар қандай бўлган бўлса, шундайлигича турибди. Демак, инсон табиати ўзгармас экан, унга юқорида айтганимиз энг тўғри асос – Ислом ақидасидан келиб чиққан тузум билан яшаш айни мос келадиган йўл бўлиб қолаверади. Нафақат мос келади, балки инсон учун Исломдан бошқа тўғри ва лойиқроқ тузумнинг ўзи йўқ.

Шунингдек, омбудсман “ўша даврда аёлларнинг молиявий мустақил бўлмагани” ҳақида гапириб ўтди ва бу гап ҳозирги кунга ҳам тегишлидир. У ушбу гапи билан аёлларнинг ишлаши ва ўз эрларига молиявий қарам бўлмасликлари кераклигини уқтирмоқчи бўлди. Бу фикр Ўзбекистон ҳукуматининг кўпхотинликни тақиқлаб, аёлларни, айниқса улардан боқувчисиз ёлғиз қолган аёллар муаммосини иш билан таъминлаш орқали ечаман, деб чиранаётганига жуда мос келади. Ҳукумат бундай сиёсат билан эркаклар, қолаверса унинг ўзи таъминлаши лозим бўлган оиланинг оғир юкини аёлларнинг нозик елкасига юкламоқчи бўляпти. Бу эса, ҳукуматнинг аёлларни эксплуатация қилишга уринаётганини ва унга иқтисодий манфаат келтирадиган бир буюм сингари қараётганини кўрсатади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло рўзғорни тебратиш учун мол касб қилишни аёлга эмас, эркакка фарз қилиб қўйди. Аёл киши учун бу нарса мубоҳ ҳисобланади – хоҳласа ишлайди, хоҳламаса ишламайди. Аллоҳ таоло дейди:

وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ

– “Уларни (яъни оналарни) яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир”.                                                                       (Бақара:233)

Демак, нафақа эркакнинг зиммасига юкланган фарздир.

Энди қизларни эрга беришга мажбурлашга келсак, бу Исломда йўқдир. Ибн Аббос Расулуллоҳ ﷺдан қуйидаги ҳадисни ривоят қилади:

«الثيب أحق بنفسها من وليها, والبكر تستأذن في نفسها وإذنها صماتها»

«Жувон ўзига валийсидан кўра ҳақлироқ. Бокира (қиз бола) дан эса рухсат сўралади. Унинг рухсати – жим туришидир». (Муслим ривояти). Демак, қиз боланинг розилиги – сукут сақлашидир. Яна Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«أن جارية بكراً أتت رسول الله ﷺ فذكرت أن أباها زوجها وهي كارهة, فخيرها النبي ﷺ»

«Бир қиз Расулуллоҳ ﷺнинг ҳузурларига келди ва отаси уни мажбурлаб турмушга бераётганини айтди. Шунда Пайғамбар ﷺ ихтиёрни унинг ўзига бердилар». (Абу Довуд ривояти).

Булардан кўриниб турибдики, Исломда қизларни эрга беришга мажбурлаш тақиқланади. Бироқ афтидан ҳукумат ҳам, омбудсман ҳам мазкур ота-оналарни ўз қизларини мажбурлаб эрта кундаёқ турмушга чиқариб юбораётгандек қилиб кўрсатишга уриняпти ва бундай “мажбурлаш”ни халқ орасидаги урф-одатга, янада аниқроғи, Исломга боғламоқчи бўляпти. Юқорида айтганимиздек, халқ орасида гўё мусулмончиликдан деб ҳисобланадиган, аслида ундан бўлмаган айрим урф-одатлар бор. Уларни Исломга боғлаш билан қандайдир ғаразли мақсадлар кўзланган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Чунки омбудсман ҳам, ҳукумат ҳам ҳалол-пок никоҳ олдига “мактаб ёши” ёки “эрта турмуш” каби важ-карсонлар билан турли тўсиқларни қалаштириб ташлаб, ўзининг бузуқ Ғарб демократияси тарафдори эканлигини намойиш этмоқда. Айниқса, ҳукумат бундай бузуқ тузумни мусулмон халқ устида татбиқ қилиш борасида Ғарбдаги хожаларига қуюқ ваъдаларни берган кўринади.

Юқоридагилардан шу нарса маълум бўляптики, ҳукумат ва омбудсман сингари “инсон ҳуқуқлари” институтлари томонидан эрта никоҳ баҳонаси билан, қайсидир маънода никоҳга қарши ҳужум қилиняпти. Сабаби, аслида никоҳ ёшига етган ёш ўғил-қизлар олдига Аллоҳ буюрмаган меъёрларни қўйиб, никоҳдан тўсишнинг ўзиёқ унга қаршиликни англатади. Уларнинг “эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” ҳақидаги сийқаси чиққан гапларни тинимсиз кўтараётгани, шунингдек, фарзандларини 18 ёшга тўлмасдан никоҳлаган ота-оналарни жавобгарликка тортиш билан қўрқитишлар ва ҳатто бундай никоҳни ўқиган имом-домлаларни жазога тортаётгани ҳам айни шунга далолат қилиб турибди. Бундан ташқари, юртимизда ўз ечимини кутиб ётган муаммолар тоғдек уюлиб ётган бир пайтда, бундай ишларни сохта муаммо қилиб ваҳима кўтариш билан никоҳни қийинлаштирадиган яна қандайдир қонунлар қабул қилиниши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Агар бу ҳукумат озгина ақлини ишлатганда, никоҳни кечиктиришнинг ҳалокатли оқибатларини кўра олган бўларди! Ахир, Ислом ҳукмрон бўлган даврларда ўзининг иффати ва поклиги билан бошқаларга ўрнак бўлган жамият бугунга келиб, турли бузуқликка мубтало бўлмаяптими?! Ҳар қадамда бузуқлик уяси бўлмиш тунги клублар, барлар, сауна ниқоби остидаги фоҳишахоналар, йигит-қизларнинг ҳар жойда бемалол аралаш-қуралаш юришлари, хилватда ёлғиз қолишлар, айрим қизларнинг мактаб давридаёқ ҳомиладор бўлиб қолаётганлари – буларнинг барчасига никоҳни кечиктиришнинг ҳам жуда катта таъсири борлигини ким инкор қила олади?! Албатта, булар ҳукумат татбиқ қилаётган бузуқ демократик тузумнинг аччиқ мевалари, лекин шундай бўлса-да, никоҳни кечиктиришдек иллатнинг ҳам салбий изларидан ҳеч қачон кўз юмолмаймиз. Чунки никоҳнинг кечикиши жамиятда зино аталмиш фаҳшнинг кенг тарқалишига йўл очади. Буни турли қонунлар қабул қилиш билан қўллаб-қувватлаётган ва тарғибот-ташвиқот юритаётганлар эса, мусулмонлар орасида фаҳшнинг ёйилишига ҳисса қўшаётганлар ҳисобланади. Улар учун – агар вақтида тавба қилмасалар – дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб ваъдаси бордир. Аллоҳ таоло айтади:

انَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ ۚ

– “Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир”. (Нур:19)

Сўзимиз сўнггида, ушбу воқеалар иштирокчилари бўлиб қолиб, ҳукумат расмийлари томонидан жавобгарликка тортиш билан қўрқитилган ота-оналарга ва умуман мусулмон халқимизга шуни айтамизки, фарзандларингизни ўз вақтида никоҳлашга бўлган ҳаракатларингиз таҳсинга лойиқ. Сиз фарзандларингизга қон-қонингизга сингиб кетган ҳалолу пок никоҳни раво кўряпсиз ва бу ишингиз билан – инша Аллоҳ – Аллоҳни рози қилиш сари қадам ташлаяпсиз! Анави Ғарбпараст ҳукумат ва омбудсманларнинг қуруқ ваҳималари ва қўрқитишлари сизларни мана шу тўғри йўлингиздан адаштириб қўймасин. Кўрмайсизми, уларнинг ҳокимиятлари, ҳужжатлари шу даражада заифки, биргина сизларнинг Исломга амал қилишингиз ҳам уларни ваҳимага солиб, тинчини бузяпти. Чунки Исломнинг ҳатто кичик бир ҳукмига амал қилишингиз ҳам, бу қоғоз ҳокимиятнинг янада заифлашишига ва Исломнинг ғолиб бўлишига хизмат қилади. Шунинг учун, сиз азизликка лойиқ халқимизни ниқоҳ каби Ислом ҳукмларига амал қилишдаги қатъий ёндашувингизни доимо маҳкам тутишга чақирамиз. Ана шунда Аллоҳ таоло ўз ёрдами ва барокати билан ҳамиша сизга ҳамроҳ бўлгай! Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّ اللَّهَ مَعَ الَّذِينَ اتَّقَوا وَّالَّذِينَ هُم مُّحْسِنُونَ

– “Зотан, Аллоҳ тақводор бўлган ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар билан биргадир”.                                                     (Наҳл:128)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

04.01.2024й

Tagsникоҳга ҳужум
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Босқинчи яҳудий вужуди ва зараркунанда давлатлар турли башарадаги битта душмандир

  • МАҚОЛАЛАР

    Бухорий юртида ЛГБТ намойиши ёки Лут алайҳиссалом қавмига келган балодан эслатма!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 02.06.2026

    Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • 02.06.2026

    Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • 02.06.2026

    Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/