Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا
«Мўминлардан Аллоҳга берган аҳдларида содиқ турган кишилар бордир. Улардан баъзилари ўз аҳдига вафо қилди (шаҳид бўлди), баъзилари эса кутмоқда. Улар ўз аҳдларини асло ўзгартирмадилар». (Аҳзоб:23)
Самарқанд вилояти Ургут тумани фарзанди, Исломий даъват ва сиёсий кураш майдонининг собитқадам вакили, «Ҳизб ут-Таҳрир» исломий сиёсий жамоасининг фаол аъзоси биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғли (1966-2026) оғир хасталик ортидан оламдан ўтгани муносабати билан чуқур қайғу ва ҳамдардлигимизни билдирамиз.
Салим Муҳиддин ўғли 2003 йилда ўз эътиқоди ва Исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлидаги қатъий позицияси сабабли режим томонидан қамоққа олинган эди. У 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида «Жаслиқ», Косон ҳамда ёпиқ турма тартибидаги энг оғир қамоқхоналарда мудҳиш зулм ва тизимли қийноқларни бошдан кечирди. Ушбу ғайриинсоний босим ва қийноқлар натижасида у оғир хасталик — жигар циррозини орттирди.
Шунга қарамай, биродаримиз Салим ўзининг узоқ муддатли тутқунлик даврида мустаҳкам ирода, енгилмас сабот ва юксак эътиқод намунасини кўрсатди. У синовлар қаршисида асло чекинмади, таслим бўлмади ва биродарларига ҳақиқий ибрат бўлиб келди.
2023 йил январ ойида озодликка чиққан бўлса-да, қамоқхона зулми асоратлари бўлган хасталик уни тарк этмади. 2026 йил 21 октябр куни соат 08:30 да биродаримиз Роббиси ҳузурига риҳлат қилди.
Аллоҳ таолодан марҳум биродаримиз Салим Муҳиддин ўғлини ўз раҳматига олишини, дин йўлида чеккан барча машаққатлари, тутқунликдаги саботи ва кўрган зулмларини гуноҳларига каффорат қилиб, уни шаҳидлар ва солиҳлар мақомига етказишини сўраймиз.
Аҳли оиласи, яқинлари ва барча сафдошларига гўзал сабр ва ажр-мукофотлар тилаймиз. Охирги сўзимиз ва дуои хайримиз — Аллоҳ таоло марҳум биродаримизни гўзал қабул айлаб, Фирдавс жаннатлари билан мукофотласин.
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُون
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ