| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Нега Ҳизб ут-Тaҳрир ҳар бир туҳмат ва раддияга жавоб бермайди?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ЁКИ ДИНИЙ ВА СИЁСИЙ ФАОЛИЯТ УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ?

  • Судан ва Эфиопия билан бўлган зиддиятлар

  • «Оқсоқ ўрдак» ва оралиқ сайловларда Республикачилар партиясининг мағлубияти

  • Судан фунтининг долларга боғланиши нарх-наво қимматлашувининг сабабларидан биридир

  • Покистон армиясидаги холис офицерлар!

  • Зайдийнинг Сурияга ташрифи ва минтақавий кучлар мувозанатининг қайта шакллантирилиши

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Самарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»: Россиянинг эски мустамлакачилик асаби ва Марказий Осиё устидаги кураш

Самарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»: Россиянинг эски мустамлакачилик асаби ва Марказий Осиё устидаги кураш

By htadmin
21.10.2026
0
Share:

Самарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»: Россиянинг эски мустамлакачилик асаби ва Марказий Осиё устидаги кураш

 بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Самарқандда АҚШ давлат котиби Марко Рубио иштирокида «Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқоти», «C5+1» вазирлар учрашуви ҳамда 200 дан ортиқ Америка ширкатининг иқтисодий ва хомашёвий экспансиясига бағишланган дабдабали базми ҳали тарқаб улгурмай, минтақа саҳнасига Москванинг «ҳарбий этиги» кириб келди. 2026 йилнинг 20 октябрида — айнан Америка делегацияси Самарқандни тарк этган куннинг эртасига Россия Марказий ҳарбий округининг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси бўлинмалари 300 километрлик тоғли йўлни босиб ўтиб, «Термиз» полигонига етиб келди. 20-27 октябр кунлари «Ҳамкорлик-2026» қўшма тактик машғулотлари доирасида зарба берувчи дронлар, ер усти роботлари ва Ми-24 вертолётлари иштирокида «ноқонуний қуролли гуруҳларни йўқ қилиш» машқ қилинмоқда. 

Самарқанддаги Америка намойишидан сўнг, ундан сал аввалроқ эса Каспий ва Жанубий Кавказ тугуни бўлмиш Озарбайжон билан кечган ҳарбий маневрлар ортидан Термизда Россия аскарларининг пайдо бўлиши — Кремлнинг минтақага қарата йўллаган очиқ ва асабий «ҳарбий нотаси»дир.

Бу ҳаракат Марказий Осиё тақдири нуқтаи назаридан нимани англатади?

Россиянинг бугунги кундаги амалий имкониятлари ва унинг АҚШ каби қудратли давлатларга жиддий жавоб бера олиш салоҳияти юзаки баёнотлар ёки расмий ҳарбий доктриналар доирасидан анча фарқ қилади. Зеро, Россиянинг реал имкониятлари қуйидаги бир неча асосий омиллар ва зиддиятлар билан чекланган: 

  1. Украина уруши ботқоғи ва стратегик бўғилиш:

Россия буюк кучлар билан тўғридан-тўғри тўқнашув олиб бориш қобилиятида эмас, балки Украина майдонида чуқур стратегик ботқоққа ботган ҳолатда турибди. 

Американинг ушбу урушдаги мақсади Россияни айнан шу ботқоққа чуқурроқ ботириш, унинг ҳарбий ва иқтисодий қудратини мунтазам равишда заифлаштиришдир, токи Москванинг барча ҳарбий ва иқтисодий ресурсларини емириб, уни халқаро майдонда фалаж қилсин. 

Шунинг учун бугунги Россия пойтахт Москвани ва ўз ички ҳудудларини дронлар ҳамда гибрид ҳужумлардан тўлиқ ва ишончли ҳимоя қилишга ҳам ожизлик қилмоқда. 

  1. Америка билан тўғридан-тўғри тўқнашувдан очиқча қочиш

Москва АҚШга жиддий ҳарбий ёки сиёсий зарба бериш эмас, балки у билан ҳар қандай очиқ ва тўғридан-тўғри тўқнашувдан қаттиқ ҳайиқади ва эҳтиёт бўлади. 

Россия ўз ташқи сиёсатида ҳатто ўзининг «анъанавий таъсир доиралари» деб ҳисоблайдиган ҳудудларда ҳам АҚШга очиқча қарши чиқишдан тийилади. Бу — Россиянинг стратегик ожизлигини кўрсатади.

  1. Ҳазорий ва мафкуравий қудратнинг йўқлиги

Буюк куч бўлиш ва Америка каби империяларга қарши жиддий муқобил яратиш фақат эски совет қуролларига суяниш билан бўлмайди. 

Совет Иттифоқи парчалангач, Россия глобал мафкуравий лойиҳасидан маҳрум бўлди.

У БРИКС каби тузилмаларда иштирок этса-да, бу тузилмалар капиталистик дунё тизимига муқобил эмас, балки фақат Ғарб таъсирини озгина мувозанатлашга уринувчи, ички манфаатлари бир-бирига зид давлатлар йиғиндисидир. Қолаверса, Россиянинг ўзи бу блок ичида Хитойга тўлиқ қарам бўлиб қолишдан ва унинг ҳукмронлиги остига тушиб қолишдан қаттиқ хавотирда. 

  1. Россиянинг амалдаги имконияти: Заиф қўшниларга мушак кўрсатиш 

Россия глобал миқёсда Америкага жавоб бера олмагач, ўзининг аламини Марказий Осиё ва Кавказ каби заифроқ ҳудудларда мушак кўрсатиш орқали олишга уринади. Самарқандда Рубио билан бўлган учрашувлардан сўнг дарҳол Термизда «Ҳамкорлик-2026» машғулотларини ўтказишга киришиши ҳам аслида Вашингтонга жиддий жавоб эмас, балки заифлашган империянинг минтақавий элиталарга қарата қилаётган асабий қўрқитиш ҳаракатидир:

– «Қизил чизиқлар» эслатмаси:

Гарчи Россия АҚШ билан глобал рақобатда ожиз қолган бўлса-да, Марказий Осиёни ҳануз ўз тарихий «орқа ҳовлиси» деб билади.

Рубионинг Самарқандга ташрифи моҳиятан Пентагон тизимлари муҳтож бўлган критик минералларни қўлга киритиш, маҳаллий иқтисодиётларни (GTL заводи, инвестиция жамғармалари) молиявий қопқонга тушириш ва минтақани Хитой ҳамда Россияга қарши занжирга айлантириш эди. 

Москва буни жуда яхши англайди.  Самарқандда Ўзбекистон расмийларининг Вашингтон билан тил топишиб, «стратегик шериклик»ни кенгайтиргани ва ҳатто Америка бошчилигидаги коинот блокига («Артемида») қўшилгани Кремль учун ўзига хос «геосиёсий тарсаки» бўлди. Шу боис, Тожикистондан 201-базанинг оғир техникаси ва зарба берувчи бўлинмаларини Ўзбекистон чегарасининг энг стратегик нуқтаси — Термизга киритиш орқали Россия  Тошкентга  ўзи белгилаб қўйган таъсир доирасидан чиқиш оқибатлари ҳақида сигнал йўллаётган бўлиши мумкин.

– Қурол ва «хавфсизлик» дастаги билан қўрқитиш:

Иқтисодий ва технологик жозибадорликдан маҳрум бўлган Москванинг қўлида эндиликда фақат совет давридан қолган қурол-яроғ, ҳарбий базалар ва «чегара хавфсизлиги, терроризмга қарши кураш» деган эски дастаклар қолди. Термизда «шартли ноқонуний қуролли тузилмаларни йўқ қилиш» мавзусининг танланиши ҳам бежиз эмас. Афғонистон омили ва чегарадаги хатарларни бўрттириб кўрсатиш орқали Кремль Ўзбекистонга (Озарбайжон билан Каспий бўйида ўтказилган ҳарбий маневрлардан сўнг):«Бизнинг ҳарбий ҳомийлигимизсиз хавфсизлигингизни таъминлай олмайсиз», деган сохта мудофаа даъвосини мажбуран тиқиштиришга уринмоқда.

Икки йиртқич орасидаги хатарли мувозанат: «Кўп векторлилик» сароби

Бу жараёндаги энг хатарли манзара — Ўзбекистон ва минтақа режимларининг тутимидир. Мустамлакачи Ғарб ва Шарқ мустабидларининг кўрсатмаси билан яшашга одатланган тобе сиёсатдонлар ҳеч қачон мусулмонларнинг ишларини Ислом асосида, мустақил сиёсий ирода билан бошқармайдилар. Улар «кўп векторли дипломатия» шиори остида бир кун Вашингтонга қучоқ очиб, ер остидаги стратегик бойликларни, GTL каби саноат гигантларини арзон гаровга тутқазсалар, эртаси куни Москванинг танкларини қарши олиб, ҳудудларини унинг ҳарбий машқларига очиб берадилар. 

Бу мувозанат сиёсати эмас, балки икки оч йиртқич орасидаги хатарли  ночорлик ҳаракатидир. Бир томондан, Америка Хитойни тийиб туриш учун Марказий Осиё минераллари ва бозорларини ўз таъминот занжирига бўйсундиришга зўр бераётган бўлса, иккинчи томондан, Кремль бу ҳудудни ўз таъсиридан чиқармаслик учун ҳарбий босим дастакларини ишга солмоқда. Минтақа раҳбарлари бу икки олов орасида туриб, халқни ва мамлакатни йирик кучларнинг бўлажак тўқнашув полигонига айлантириб қўймоқдалар.

Куч ва бойлик учун кечаётган бугунги глобал кураш инсониятга яхшилик эмас, фақат ёвузлик олиб келади. Бу кураш — чириган капиталистик дунёнинг сохта ҳазоралари ўртасидаги талашдир. Американинг қуёши ботмоқда, Европа ўз қуроллари ва мафкураси билан бўғилмоқда, Россия эса эски куч даъволари билан талвасага тушмоқда. БМТ каби халқаро институтлар эса фақат мазлум халқларнинг кўз ёшларини томоша қилувчи, йирик бешликнинг манфаатига хизмат қилувчи ожиз театрдан ўзга нарса бўлмай қолди. 

Шундай экан, минтақамизнинг ҳақиқий мудофааси, хавфсизлиги ва шарафи Самарқандда Рубиога критик минералларни тутқазишда ҳам, Термизда Россиянинг 201-базасига таъзим қилишда ҳам эмас! 

Ҳақиқий нажот — кофир мустамлакачиларнинг барча сиёсий ва ҳарбий арқонларини кесиб ташлайдиган, Ўзбекистонни ҳам, бутун Марказий Осиёни ҳам йиртқич империялар талашидан қутқариб, мусулмонларнинг номуси, тупроғи ва бойликларини чинакам ҳимоя қилишга қодир бўлган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатини барпо этишдадир!

Иззатуллоҳ

21.10.2026й

TagsАҚШ давлат котибиМарко РубиоСамарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи маҳбуслар билан бирдамлик намойишида қатнашди

  • МАҚОЛАЛАР

    ДЕМОКРАТИК КОНСТИТУЦИЯ БАРЧА МУАММОЛАР МАНБАСИДИР!

  • МАҚОЛАЛАР

    Биз тиклашга чақираётган Халифалик қандай бўлади?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания қироли Абдулла II таклифига биноан 5–6 ноябрь кунлари Остонада ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: