| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Биз тиклашга чақираётган Халифалик қандай бўлади?

Биз тиклашга чақираётган Халифалик қандай бўлади?

By htadmin
05.12.2016
2522
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Биз тиклашга чақираётган Халифалик қандай бўлади?

وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلاَئِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الأَرْضِ خَلِيفَةً قَالُواْ أَتَجْعَلُ فِيهَا مَن يُفْسِدُ فِيهَا وَيَسْفِكُ الدِّمَاء وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَ قَالَ إِنِّي أَعْلَمُ مَا لاَ تَعْلَمُونَ

  “Эсланг(Эй Муҳаммад), вақтики Роббингиз фаришталарга: "Мен ер юзида халифа қилмоқчиман", деди. Улар: "Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ва ҳоланки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз – ку", дейишди. У: "Мен сиз билмаганни билурман", деди”. Бақара – 30.

“Халифа” сўзининг маъноси – бошлиқнинг буйруқларини жорий қилувчи, ўринбосар, ноиб деган маънода бўлади. Аллоҳ ер юзига инсониятни яратиб туширишдан мақсади, улар ерда Унинг буйруқларини жорий қилишлари, Унинг кўрсатмалари бўйича яшашлари учун яратди. Ва ушбу кўрсатмалар бўйича яшашни ибодат, Аллоҳга қуллик қилиш, деб номлади.

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

 “Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим”. Зариёт – 56.

Инсонларга ушбу буйруқларини тўғри тушунтириш учун Пайғамбарларни элчи сифатида, кетини узмай танлаб, уларга йўлбошчи қилиб тайинлаб берди ва охирги Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлишини ихтиёр қилди.

مَّا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَا أَحَدٍ مِّن رِّجَالِكُمْ وَلَكِن رَّسُولَ اللَّهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ وَكَانَ اللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيماً

“Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир”. Аҳзоб – 40.

Бизлар эса шу азиз инсоннинг уммати бўлиш шарафига муяссар бўлдик, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига топширилган вазифани қоилмақом қилиб уддаладилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларни зулматдан хақиқий нурга олиб чиқувчи, жамият бошқарувида адолатни қоим қилувчи Исломий давлатни барпо қилдилар ва уни ўзлари моҳирона бошқардилар. Пайғамбаримиз алайҳисаломдан кейин у киши барпо қилган давлатни Халифалик давлати деб номланди.

Уммат Пайғамбарининг асридан узоқлаша боргани сари, унинг жорий қилган шаръий тузумига амал қилиш хам секин аста пасайиб борди, уммат ўзининг иймон келтирган мабдасидан узоқлашди ва натижада куфр олами, муқаддас Исломий халифалик давлатини ҳижрий – 27.07.1342й, милодий – 03.03.1924й санада, лаънати Мустафо Камол ота Туркнинг қўли билан тугатишга эришди, мана шу кундан буён мусулмонлар ўзларини мусулмон деб билсаларда, ушбу иймон келтирган мабдаларини унутгани учун, яъни Роббиси буюрган буйруқлар бўйича яшамагани учун, ушбу мабдани ҳаётда татбиқ қилувчи Халифаси йўқлиги учун, уларни химоя қилувчи давлати йўқолгани учун, давомли тарзда куфр томонидан тазйиқ ва таъқибга дучор бўлиб келмоқда. Ҳа, мусулмонлар бугун ҳимоясиз, қолқонидан жудо бўлиб, куфрнинг бомбаларию ўқлари, сўкишларию мазахлари, нафратию хақоратларига нишон бўлиб, хорликда қолмоқдалар. Мусулмонларнинг ҳимоячиси, қалқони уларнинг Халифаси эканини суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтиб ўтган эдилар.

عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه وسلم قال إنما الإمام جنة يقاتل من ورائه ويتقى به

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Албатта, имом (Халифа) қалқондир. Унинг ортида туриб урушилади ва у билан ҳимояланилади”. Муслим ривояти.

Адолатдан йироқ бўлган куфрнинг мусулмонлар устидаги зулмлари кўпайиб боргани сари, мусулмонларнинг секин аста кўзи очила бошлади, куфрнинг бу хийлаларига қарши Пайғамбари кўрсатган йўл билангина жавоб бериш мумкинлигини тушуниб ета бошладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам куфр томонидан қилинган тазйиқларга жавобан мусулмонларга ўзларининг давлати, ҳимоя қилишга салоҳиятли бўлган бошқарув тузуми, ҳукумати бўлиши кераклигини, бошқарув қўлда бўлиб турган куфрга қарши фақатгина кучли давлат билангина жавоб бериш мумкинлигини кўрсатдилар ва мусулмонлар ана шу бошқарув барпо бўлиши учун жонларини фидо қилдирлар.

Хозирги даврда ҳам, дунё сиёсати бошқаруви куфрнинг қўлида бўлиб қолди ва табиийки, куфр олами мусулмонларга қарши очиқчасига душманлигини кўрсатмоқда. Шундай қилиб, Пайғамбарининг куфрнинг зулмига қарши берган жавобини ўрганган мусулмонлар ўзларининг Исломий халифалик давлатини яна хаётга қайтариш вазифасини елкаларига олдилар ва бу йўлда мардонавор туриб келмоқдалар.

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ

  “Мўъминлар орасида ўзлари У зотга берган аҳду – паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир”. Аҳзоб – 23.

Бугунги кунда кўпчилик одамлар, хилофатнинг асл маъносини тушунмайдилар, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги хилофат нимани англатишини ўйлаб кўрмаганлар, бу хилофатнинг жорий қилувчи қонунларидан хабардор эмаслар, яъни ўз динларини, ақийдасидан қонун балқиб чиқувчи, яъни ўз мабдасига – эга бўлган, бошқарувга салоҳиятли дин, деб ҳисобламайдилар. Шунинг учун бугунги кун инсонлари ўз тушунчаларида Халифалик давлатини, кўзга кўриниб, ўрганиб қолинган хукмий низомларнинг қаторига кўша олмайдилар, мустаҳкам давлат, деб хисоблай олмайдилар. Куфр томонидан майда қоғоз давлатчаларга бўлиб ташланган, бошлиғи “Халифа” деб номланадиган, турли давлатларни Халифалик деб тушунишгача бордилар. Уларнинг бошлиқлари-“Халифалари” турли, фикрлари турли, қонунлари турли, бошқарувлари турли. Лекин асл Халифалик давлати ёлғизу – ягона бўлади, чунки мусулмонларнинг давлати ер юзида иккита бўлишлиги шаръан харом хисобланади, биттадан ортиқ Халифа бўлишлиги хам шаръан харом хисобланади. Бунинг сабаби Исломий давлатнинг юргизадиган низомий хукми, Ягона Аллоҳнинг ягона Қуръони асосидаги низом бўлгани учун, уни юргизувчи хам, унинг давлати хам битта бўлишини тақозо қилади. Бу тўғрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга дастурул амал сифатида шариатни баён қилиб айтганларки:

مَنْ بَايَعَ إِمَامًا فَأَعْطَاهُ صَفْقَةَ يَدِهِ وَثَمَرَةَ قَلْبِهِ فَلْيُطِعْهُ مَا اسْتَطَاعَ ، فَإِنْ جَاءَ آخَرُ يُنَازِعُهُ فَاضْرِبُوا عُنُقَ الآخَر

“Ким бир бошлиққа(Халифага) байъат қилса, унга қўлининг ишини топширибди, қалбининг ишини топширибди, бас, унга имкон қадар итоат қилсин, агар бошқа одам у билан низолашса, ўша бошқанинг бўйнига уринглар”.                                                                                 (Муслим ривояти).  

Халифалик хақида Аллоҳ Таъоло Қуръони Каримда қуйидагича хабар берган:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

“Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир”. Нур – 55.

Рошид Халифалик низоми қайтиши хақида суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб айтдилар:

إن أول دينكم نبوة ورحمة و تكون ما شاء الله أن تكون ثم يرفعها الله جل جلاله. ثم تكون خلافة على منهاج النبوة ما شاء الله أن تكون ثم يرفعها الله جل جلاله. ثم تكون ملكا عاضا فيكون ما شاء الله أن يكون ثم يرفعه الله جل جلاله ثم يكون ملكا جبرية فتكون ما شاء الله أن تكون ثم يرفعها الله جل جلاله ثم تكون خلافة على منهاج النبوة تعمل في الناس بسنة النبي و يلقي الإسلام بجرانه في الأرض يرضى عنه ساكن السماء و ساكن الأرض لا تذر السماء من قطر إلا صبته مدرارا ولا تدع الأرض من نباتها وبركاتها شيئا إلا أخرجته

“ Албатта динингизни аввали нубувват ва раҳматдир, бу Аллоҳ хохлаганича бўлади, кейин уни Аллоҳ хохлаган вақтда кўтаради, кейин Пайғамабарлик минҳожи асосидаги халифалик бўлади, у Аллоҳ хохлаганича бўлади, кейин уни Аллоҳ хохлаганида кўтаради, кейин зўравон подшохлик бўлади, у Аллоҳ хохлаганича туради, кейин уни Аллоҳ хохлаганида кўтаради, кейин золим, жабрий подшохлик бўлади, у Аллоҳ хохлаганича туради, кейин уни Аллоҳ хохлаганида кўтаради, кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги халифалик бўлади ва бу халифалик инсонлар орасида Пайғамбарининг суннати бўйича иш юргизади, Исломни ер юзида мустаҳкамлайди, ундан осмон ва ернинг махлуқлари рози бўлишади, осмон ўзидаги хамма яхшиликларни тўкади, ер ўзидаги хамма яхшиликларни чиқаради”. Аҳмад ривояти.

Рошид халифалик хақида гапиришдан олдин “рушд” ва “рашод” (الرشد, الرشاد) нинг маъносини бироз ўрганиб олишимиз зарур бўлади. Бундан рошид халифаликнинг асл моҳиятини англаб етсак ажаб эмас.

“рушд” — “الرشد” сўзи Аллоҳ Таъолонинг исмларида қуйидагича келган  الرشيدُ – "ар — Рошид”, هو الذي أَرْشَد الخلق إِلى مصالحهم – У зот Ўз халқини, уларнинг яхши йўлларига “иршод” қилди, яъни ҳидоят қилди, тўғри йўлга бошлади.

Ҳадисда эса, …عليكم بسنتي وسنة الخلفاء الراشدين من بعدي – “…ўзларингизга менинг ва мендан кейинги рошид халифаларнинг йўлларини махкам тутинглар”. (Термизий ривоят қилган).

Ушбу оят ва ҳадисларнинг далолатидан Халифалик давлати, унинг сифати ва унинг одамларни яхшиликка олиб борувчи, ёмонликдан қутқарувчи бошлиғининг сифатларини билишимиз мумкин.

Иккинчи рошид Халифаликнинг Пайғамбарлик минҳожи асосида бўлишининг маъноси, гўёки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хозир орамизда бордек ва ваҳий хам ердан узилмагандек, башарият Пайғамбаримиз замонасида қандай бахт саодат билан яшаган бўлса худди шундай, шариатга тўлиқ амал қилишга имкон бўлиб, Аллоҳ хоҳлагандек, убудиятнинг хар жабҳасини, инсонлар ўз ҳаётида акс эттира олишларида кўринади. Аллоҳ Таъолонинг وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ – “Жинларни хам Инсонларни хам, фақатгина менга ибодат қилишлари учун яратдим”. Зориёт – 56. деган оятларига тўлиқ амал қилишга шавқ билан ошиқадилар. Башарият оммавий омонликда, моли хам, жони хам, мулклари хам, хамма нарсаси омонликда, ўзиники бўлиб тонг оттиради, чунки бу холатга жавоб берувчи халифаси, бу холатни химоя қилувчи Исломий давлати бор бўлади.

Рошид халифалик билан Исломият даъвати кенг қулоч ёяди. Инсонлар гуруҳ – гуруҳ бўлиб Исломга кириб келадилар. Ислом рисолати сабабидан ер яна қайтадан уммат учун очилади ( бунинг маъноси хозирда ер юзидаги бойликлар асосан бир тўда бойларнинг кўлида тўпланиб қолган, бойлар бойлиги кўпайиб боряпти, камбағаллар эса тобора ёмонлашиб боряпти, бу ҳолат капитализм иқтисодининг тубанлиги ва адолатсизлигидандир). Шайтон умидсизланиб мусулмонлардан қочади. Исломни фаҳмлаш, унинг фиқҳини тушуниш қайтади, энг асосийси ушбу фиқҳни ҳаётга татбиқ қилинади. Манфур ва жирканч куфр олами бизларни орамизга солиб, бизларни бўлиб ташлаган, тафриқа, фирқакашлик, тарафкашлик ва бошқа хар қандай инсонларни заҳарловчи хатарли фикрлар йўқ бўлади.

Хурматли азиз мўъмин биродарим, ушбу Халифалик давлатини яна ҳаётга қайта жонлантириш сиз билан бизнинг устимиздаги масъулиятимиз. Эртами ё индин Рофиқул аълога борадиган бўлсак бу кунлардан албатта сўраламиз, Аллоҳ Таъоло “Нега Халифалик давлатида яшамадинг?” – демайди, лекин “Ҳаётингни Исломий қилиш учун нима харакат қилдинг?, Ўзингни мусулмон деб санадинг, шу мусулмонлигинг, шу ақиданг билан яшаш учун нима ҳаракат қилдинг? Исломий ҳаётни оммавий жонлантириш учун нима харакат қилдинг?, Исломингни ҳаётингда татбиқ қиладиган Халифалик давлати учун нима харакат қилдинг?” – деган саволлар билан бизларни тутмаслигига ким кафолат беради?

Бугун уммат учун хақиқий масъулият шудир!

Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

28.09.2016й

0
0

Related posts:

Халифалик Давлати биз яъни Ислом уммати учун қанчалик зарур? Мусулмонларнинг барча муаммоларига ягона ечим Халифаликдир! Исломий Халифалик Давлатининг тараққиёти фақат Ислом билан бўлади Ҳолинг қандай, эй менинг мусулмон қибладошим?!
TagsбўладиХалифаликқандай
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Асли қирғинбарот вирус капиталистик демократиядир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон ҳукмдорлари мусулмонларни репрессия қилаётганлар билан иттифоқ тузмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливия мустамлакачилар билан малайлар зулми ўртасида

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/