| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари

  • Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари!

  • Украина уруши фонида Америка Россияни заифлаштиргандан кейин нимани кўзламоқда?

  • Ислом умматининг жароҳатлари устига қурилаётган 15 қаватли элчихона

  • Ўзбекистонда Умматнинг дарди…

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Россиянинг «хавфсизлик» тўри Марказий Осиёда нимани кўзлаяпти?

  • Янги Ўзбекистон қандай инсонни тарбияламоқчи?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари!

Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари!

By htadmin
20.10.2026
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари!

Ғарбнинг парчаланиши, жамиятининг емирилиши, урушлар, заифлик ва қўрқувнинг юзага чиқиши, иқтисодий турғунлик ҳамда бошқа кучларнинг бўй кўрсатиб, ўзиникиларининг сўниши ёки заифлашиши кузатилаётган ҳозирги босқичда бугунги кун воқелиги ҳақида сўз юритиш ғарбнинг заволи ва ғарб гегемонияси (ҳукмронлиги)нинг интиҳоси мавзусини ниҳоятда аҳамиятли қилиб қўймоқда. Айниқса, ўзининг мабдаий (мафкуравий) давлати йўқлиги сабабли халқаро майдондаги мавқеи ва ролини бой берган Ислом уммати учун бу жуда муҳимдир. Аслида бу умматга хос хусусият – халқаро вазиятни кузатиб бориш ва бундай шароитда илгари бўлгани каби Ер юзи титраб турадиган уммат ва давлатга айланиши учун жадал ҳаракат қилишдир. Аллоҳ таоло мусулмонлар ҳали давлатсиз, заиф ва Маккада азоб-уқубат чекиб юрган заифлик лаҳзаларида ҳам халқаро мавқени кузатиб боришни бизларга шариат қилиб белгилаб қўйган. Қуръони Карим мусулмонларнинг эътиборини йирик давлатлар ўртасидаги халқаро курашни кузатишга ва давлатларнинг ўзгаришини олдиндан кўра билишга қаратган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

الم * غُلِبَتِ الرُّومُ * فِي أَدْنَى الْأَرْضِ وَهُمْ مِنْ بَعْدِ غَلَبِهِمْ سَيَغْلِبُونَ * فِي بِضْعِ سِنِينَ لِلَّهِ الْأَمْرُ مِنْ قَبْلُ وَمِنْ بعد ويومئذ يفرح المؤمنون

«Алиф, Лом, Мим. Рум энг яқин (қуйи) ерда (форсларга) мағлуб бўлди. Улар бу мағлубиятларидан кейин бир неча йил ичида албатта ғолиб бўлажаклар. Аввалу охир иш Аллоҳникидир. Ўша кунда мўминлар шодланурлар».

Буниси ёки униси ғолиб келишининг мусулмонларга қандай алоқаси бор эди? Бироқ Аллоҳ бизга етакчилик, пешқадамлик ва халқаро позиция эгаси бўлган уммат эканимизни ўргатмоқда. Биз шунчаки ҳиссиёт ёки оптимизмга берилиб сўзлаётганимиз йўқ, балки идрок этиладиган ва ҳис қилинадиган воқелик нуқтаи назаридан гапирмоқдамиз. Буни бугун ҳамма англаб турибди ва Ғарб етакчилари, мутафаккирлари ҳамда сиёсатчилари ҳам тан олмоқда.

Масалан, Бертран Рассел шундай дейди: «Оқ танли кишининг роли тугади». Бу ҳақда ёзилган энг очиқ-ойдин асарлардан бири ўтган асрнинг 20-йилларида немис файласуфи ва мутафаккири Освальд Шпенглер қаламига мансуб «Ғарб қуёшининг ботиши» (Ғарб цивилизациясининг инқирози) номли китобдир. У цивилизация ҳақида сўз юритар экан, цивилизацияларнинг йўқ бўлиб кетиши, омиллари, сабаблари ва муқаддималарини ўрганган. Шунингдек, франциялик Мишель Онфре ўзининг «Таназзул» (Décadence) китобида золимона марказлашув ҳамда тақдирий-муҳим масалалар устида фикрлашдан чекинишни таназзулнинг асосий сабабларидан деб билади ва ўзининг истеҳзоли иборасини келтиради: «Кема чўкиб бўлди, энди бизга фақат чиройли тарзда чўкиш қолди, холос».

Афсуски, баъзилар ривожланган Шимол давлатлари билан қолоқ Жануб давлатлари ўртасидаги ҳайратланарли фарқни кўриб, бу қарашга ҳали ҳам ажабланиб қарашмоқда. Бунинг сабаби уларнинг фикрий асосга (капиталистик мабдага) қурилган Европа маданияти ва уйғонишидан қаттиқ таъсирланганидир. Тўғри, Европа бир мабда (мафкура) асосида қад ростлади, аммо бу инсон томонидан яратилган ва ишлаб чиқилган тузумдир. Унда инсонга хос бўлган заифлик, ожизлик, нуқсон ва муҳтожлик мавжуд бўлиб, инсон табиатан чекланган мавжудот бўлгани сабабли бу тузум зиддиятлар ва хатоликларни ўз ичига олади. Шунингдек, технология, ихтиролар ва сунъий интеллект соҳасида янгиликлар яратган мазкур инсон ақли инсон ҳаётини тартибга солиш ва қонун чиқариш(ташриъ) қудратига эга эмас, бу унинг вазифасига ҳам эмас ва унда ҳеч қандай рол ўйнамайди. Чунки инсоннинг ақл чекланган бўлиб, фақат ўзи идрок эта оладиган нарсалар устидагина изланади.

Айтмоқчи бўлган хулосамиз шуки: Ғарбнинг уйғониши деганда саноат, шаҳарсозлик ёки қишлоқ хўжалиги жиҳатидан юксалиши дейилмайди, булар фақатгина натижалардир. Худди шунингдек, Ғарбнинг сўниши ҳам мутафаккирлар тилга олаётган омиллар туфайли эмас, гарчи улар муҳим ва эътиборга лойиқ бўлса ҳам. Зеро, уйғониш (наҳза) саноат, шаҳарсозлик ва бошқа соҳалардаги юксалиш эмас, балки фикрий юксалишдир. Уйғониш тўғри бўлиши учун у албатта руҳий асосга қурилиши шарт. Агар уйғониш нотўғри бўлса, ҳарбий қудрат, иқтисодий юксалиш каби уйғонишнинг баъзи натижалари маълум бир муддат сақланиб қолса-да, у барибир вақтинчалик бўлиб, доимий юксалиш бўлиб қола олмайди.

Ғарб эса, таъкидлаганимиздек, уйғонишининг илк бошланғичиданоқ тўғри қарашни йўқотган эди, шунинг учун унинг уйғониши нотўғри асос устига қурилди. Пойдевори шундай бўлган ҳар қандай уйғониш эса, цивилизацияларнинг заволини ўрганишдаги омиллар, сабаблар ва муқаддималарни инкор этмаган ҳолда айтамизки, ўткинчи уйғониш бўлишга маҳкумдир. Бу ерда мусулмонларга яна бир бор эслатиб ўтамиз: сизлар Ғарбнинг цивилизация ва давлат сифатида заифлашаётганини ўз кўзингиз билан кўриб турибсиз. Уларнинг ўзларига ҳам қарашларининг бузуқлиги фош бўлди, ҳатто буни ўзлари тан олишди. Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози кетма-кет рўй берган молиявий инқирозлар хусусан, 2008 йилги инқироз капитализмнинг татбиқи(ижроси)да «улкан хатолар»ни ошкор қилганини таъкидлаб, жаҳон капиталистик тизимини қайта шакллантиришга ҳамда унга инсоний ва ахлоқий жиҳатларни пайдо қилишга чақирди. Аслида муаммо унинг татбиқ этилишида эмас, балки унинг моҳияти ва асосларидадир.

Масалан, Эптон Синклер, Линкольн Стеффенс ва Ида Тарбелл капитализм келтириб чиқарган бузуқлик ва зулм ҳақида шундай дейдилар: «Америкалик капиталистлар ишчиларни очликдан ўлим ёқасига келтирдилар. Капитализмда соғлом виждон ва самимий ишонч йўқ, капитализм соясида ютуқ ва фойдалар тоза йўллар орқали эмас, балки тил бириктириш ва жиноят орқали қўлга киритилади». Қолаверса, Қўшма Штатларда бойликнинг катта қисми меҳнаткашлар синфи эмас, доимо оз сонли капиталистлар қўлида монополия бўлиб келган.

Капитализм — инсонга нолойиқ бўлган ва уни тўғри уйғониш сари етаклай олмайдиган ваҳший бир ғоядир. Тўғри қарашга эга бўлганлар эса мусулмонлардир. Шундай экан, бутун инсониятни Ер юзи мабдаларининг ваҳшийлиги ва зўравонлигига чек қўядиган тўғри уйғониш билан юксалтириш учун мазкур қарашни ўз ўрнига ва муносиб мавқеига қўйиш йўлида ҳаракат қилишдан қаерда ғафлатда қолдингиз? Бугун мусулмонлар қўлида – аввалда бўлгани каби – ўз цивилизациялари дунёни бошқарадиган цивилизацияга айланиши учун олтин давр мавжуддир. Ўша даврда инсоният на зулм, на танглик ва на эзилишни бошидан кечирмаган. Шу боис биз тўлиқ ишонч билан айтамизки: Ислом мабдасининг ўз цивилизацияси ва давлати билан мавжуд бўлиши шаръий фарз бўлиш билан бирга, инсоният учун ўта зарур эҳтиёждир.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«إنَّ اللهَ زَوَى لي الأرضَ، فرأيتُ مشارقَها ومغاربَها، وإنَّ أُمَّتي سيبلغُ مُلكُها ما زُوِيَ لي منها»

«Аллоҳ мен учун ерни жамлаб (кичрайтириб) кўрсатди, мен унинг машриқларию мағрибларини кўрдим. Албатта, умматимнинг мулки(салтанати) менга кўрсатилган ерларгача етиб боражакдир».

 

Ҳизб ут-Таҳрир Иордания вилояти Матбуот бўлими

Устоз Ҳасан Ҳамдон

Tagsтаназзул сариҒарбнинг интиҳоси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    БМТ билан унинг ортида турган АҚШ гуманитар ёрдамлар деган ўйин билан сиёсий ютуққа эришишмоқда, зиённи эса, Шом қўзғолони кўряпти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режими муборак Фаластин ерларидан воз кечишда давом этмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Франция Ислом ва мусулмонларнинг душманидир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари

    Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий капиталнинг ўзигина эмас, балки одамларни эзиш ва талашга асосланган глобал капиталистик бозорнинг мустамлакачилик қоидалари, институционал стандартлари ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари!

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари! Ғарбнинг парчаланиши, жамиятининг емирилиши, урушлар, заифлик ва қўрқувнинг юзага чиқиши, иқтисодий турғунлик ҳамда бошқа кучларнинг бўй кўрсатиб, ўзиникиларининг сўниши ёки заифлашиши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Украина уруши фонида Америка Россияни заифлаштиргандан кейин нимани кўзламоқда?

    Украина уруши фонида Америка Россияни заифлаштиргандан кейин нимани кўзламоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Россия–Украина уруши бешинчи йилга кирди. Россиянинг ҳарбий ва иқтисодий харажатлари ортиб бормоқда, Украина эса Ғарб ёрдамисиз урушни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда Умматнинг дарди…

    Ўзбекистонда Умматнинг дарди…  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Капиталистик тузумнинг таназзулга юз тутгани бугун ҳаётнинг деярли барча жабҳаларида намоён бўлмоқда. Бу жараён, айниқса, мазкур тузумнинг етакчиси бўлган Американинг ўз ҳукмронлигини сақлаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Россиянинг «хавфсизлик» тўри Марказий Осиёда нимани кўзлаяпти?

    Россиянинг «хавфсизлик» тўри Марказий Осиёда нимани кўзлаяпти? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Россия Марказий Осиёдаги мустамлакачилик ва геосиёсий мавқеини сақлаб қолиш учун минтақа давлатларининг энг сезгир соҳасига — хавфсизлик ва куч ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: