Раббоний уламоларнинг шарафли позицияларидан

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Раббоний уламоларнинг шарафли позицияларидан
Қози Умар ибн Ҳабиб айтади: Мен Ҳорунар Рошид мажлисига келдим. Бир масала устида тортишилиб, ҳатто бақир-чақир бўлиб кетди… Кимдир Абу Ҳурайра ривоят қилган бир ҳадисни ҳужжат қилганди, бошқаси ўша ҳадисга эътироз билдирди. Ҳадис борасида тортишув авжига чиқди. Ҳатто Абу Ҳурайра ривоятлари гумонли, деганлар бўлди, Абу Ҳурайрани очиқ ёлғончига чиқаришди… Қарасам, Ҳорунар Рошид ҳам ўшалар томонда туриб, гапларини маъқуллаяпти. Шунда мен «бу ҳадис Росулуллоҳ ﷺдан саҳиҳдир», дедим. Шунда Ҳорунар Рошид менга ўқрайиб қаради. Мен уйимга қайтдим. Уйимга кириб-кирмай туриб, бир йигит келди ва «ўлимга ҳукм қилинган одам жавоби каби жавоб қилинг, ўзингизни мумиёлаб, кафанланинг, деди. Мен «Аллоҳим, Ўзинг билиб турибсан, мен Набийинг дўстини ҳимоя қилдим, Набийингни асҳобларига таъна қилинишдан улуғладим, мени Ўзинг қутқар», деб дуо қилдим. Ҳорунар Рошидни олдига олиб келинганимда у бир курсида тирсакларига суяниб ўтирган эди, қўлида қилич ва унинг олдида ўлимга ҳукм қилинганлар остига тўшаладиган чарм шолча тўшалган эди. Мени кўргач, «эй Умар ибн Ҳабиб, сен менга қилган даф ва раддияни ҳамда журъатни мен ҳеч кимдан олмаган эдим», деди. Мен дедим: «Эй мўминлар амири, мен Росулуллоҳ ﷺ ва ул зот олиб келган нарсалар учун аччиқланиб, гапирдим, ҳимоя қилдим ва мойил бўлдим. Чунки агар ул зотнинг асҳоблари ва ҳадиси ровийлари ёлғончи бўлишса, у ҳолда, демак шариат ботил бўлади, намоз, рўза, никоҳ, талоқ ва жазо ҳадларидаги фарз ва аҳкомлар рад этилади, қабул қилинмайди… Бас, Аллоҳга қасамки, эй мўминлар амири, сиз унисига гумон қилиб, бунисига қулоқ солишдан кўра, Росулуллоҳ ﷺни қизғанмоққа ҳамма одамлардан сиз авлосиз». Ҳорунар Рошид сўзларимни эшитгач, ўзини босди, сўнг менга бундай деди: «Эй Умар ибн Ҳабиб, мени тирилтирдинг, Аллоҳ сени тирилтирсин, мени тирилтирдинг, Аллоҳ сени тирилтирсин, мени тирилтирдинг, Аллоҳ сени тирилтирсин». («Тарихи Бағдод» китобидан).
Роя газетасининг 2019 йил 2 сентябр чоршанба кунги 254-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ