Америкалик ва суриялик разведка зобитларининг яширин учрашуви

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Америкалик ва суриялик разведка зобитларининг яширин учрашуви
Ҳижрий 1439 йил 15 ражаб, милодий 2018 йил 31 март шанба куни «Дурари Шомия» веб-сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Америкада чиқадиган «Los Angeles Times» газетаси АҚШ ва Асад режими разведкасининг юқори мартабали зобитлари ўртасида яширин учрашув бўлиб ўтганини фош қилди.
Газетада – ҳеч ким учрашув тафсилотлари ҳақида маълумот ололмагани, бироқ афтидан, у америкалик ва суриялик разведка зобитларининг ғоят олий даражадаги учрашуви бўлгани айтилади.
Газетанинг қўшимча қилишича, учрашувнинг илк натижаларидан бири АҚШ президенти Дональд Трампнинг яқинда америкалик қўшинларнинг Суриядан чиқиб кетиши тўғрисида чиқарган қарори бўлди.
Газета асосий эътиборни Трампнинг АҚШСурия алоқалари масаласини Оқ уйдаги уч нафар йирик миллий хавфсизлик зобитларига чеклаб қўйганига, аммо на ташқи ишлар ва на мудофаа вазирлиги айни масаладан бехабар эканига қаратди.
Газетага кўра, Башар Асад масалани ҳеч кимга очиқламаган, фақат унинг уч нафар муҳим зобитларигина бундан хабардор бўлган. Улар Дамашққа қайтишганидан сўнг ҳам масала ғоят даражада сир тутилган.
Газетада Иордания қироли Абдуллоҳ иккинчининг айни соҳада ва АҚШСурия муносабатларида катта роль бажаргани таъкидланади».
Роя газетаси шарҳи:
Барча мусулмонлар, хусусан, Шом аҳли тоғут Башар Асаднинг – худди ўлиб кетган отаси каби – Америка малайи эканини билиш учун юқоридаги каби сизиб чиқиб қолган хабарларга муҳтож эмас. Чунки бир озгина сиёсий онгга эга бўлган ҳар қандай инсон Американинг Суриядаги ҳаракатлари тоғут режимни қўллабқувватлаш ва қулашдан сақлаб қолишга қаратилганини яхши тушунади. Масалан халқаро кузатувчилар ва БМТ вакиллари бу кризисга аралашганидан бери шу асосда ҳаракат қилишяпти. Зеро, улар Американинг буйруғи асосида қўзғолонни йўқ қилиш учун режимга бир неча бор муҳлат бериб келишди. Бунда омадлари чопмагач, Америка ўзининг Эрондаги каллакесарларига ва Ливандаги унинг Ҳизбига ҳамда ироқлик ва афғонистонлик жангариларига Сурия аҳлини қирғинбарот қилиши учун «кўк чироқ» ёқиб берди. Ўзларига юкланган ушбу ифлос вазифани амалга оширишда улар ҳам омадсизликка юз тутди. Шунда Америка Шом тоғутини қўллабқувватлаши ва унинг режимини сақлаб қолиши учун ўз агенти Россияни чақирди. Россияга берилган ушбу роль –Америкага малай бўлган ёки Саудия ва Туркия каби унинг таъсири остидаги режимлар ролига қўшимча бўлди. Зеро, уларнинг вазифаси жангчи гуруҳларни қўллабқувватлаш ҳамда фронтларни назорат қилиш ва тоғут режимни сақлаб қолиш учун гуруҳлар етакчиларини сотиб олишдир. Яна булардан бошқа ифлос ишлар ҳам борки бу ишларни Америка ё бевосита ўзи ёки парда ортида туриб амалга оширмоқда.
Роя газетасининг 2018 йил 4 апрел чоршанба кунги 176-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб