| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбек ҳукумати қабул қилган концепция халқимизнинг Исломийлашишига қарши қаратилган навбатдаги зарбадир

Ўзбек ҳукумати қабул қилган концепция халқимизнинг Исломийлашишига қарши қаратилган навбатдаги зарбадир

By htadmin
26.02.2025
474
0
Share:

Ўзбек ҳукумати қабул қилган концепция халқимизнинг Исломийлашишига қарши қаратилган навбатдаги зарбадир

بسم الله الرحمن الرحيم

Жорий йилнинг 20 феврал куни Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонуни кўриб чиқилиб, бир овоздан маъқулланди. Концепция лойиҳаси 31 январдан 10 февралгача жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Депутат Жаҳонгир Ширинов бундай ҳужжатнинг қабул қилинишига важ-карсон сифатида диний соҳадаги давлат сиёсатини аниқ кўрсатилмаслиги унинг аҳоли ўртасида турлича тушунилишига, дунёвий давлат асосларининг бузиб талқин қилинишига, жамиятда зиддиятларнинг кучайишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Маърузачи, шунингдек, ижтимоий муносабатларга муайян бир динга хос қоидаларни жорий этиш, аёллар ва эркаклар ҳуқуқлари тенглигини шубҳа остига қўйиш, айрим давлат хизматчиларининг дунёвий давлатчилик моҳиятини теран англамаслиги, жамият тараққиёти, бирдамлиги ва барқарорлигига путур етказувчи қонунга хилоф ғоялар, ижтимоий ахлоқ нормалари, миллий ва умуминсоний қадриятларни инкор этиш, тиббий хизматдан, илм-фан ва маданият ютуқларидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларни чеклашга қаратилган ғоя ва қарашлар тарқалиши ҳолатлари учраётганини қайд этди.

Концепцияни ўрганиб чиққан ҳар қандай ақли расо киши унда бирор яхшилик йўқлигини англаши қийин эмас. Дарҳақиқат, лойиҳа муҳокамасида қолдирилган шарҳлар орасида шундай фикрларни ҳам учратиш мумкин. Умуман олганда, ушбу билдирилган муносабатларда бундай ҳужжат бошқа бирор динга эмас, яна айнан Исломга қарши қаратилганлиги, ўзи шундай ҳам Исломга қаршиликлар тўлиб-тошиб кетгани ва бу ҳужжат орқали бундай қаршиликлар янада кучайиши таъкидланган. Ҳа, албатта, булар жуда тўғри фикрлар. Агар яна муҳокама диққат билан кузатилса, унда ўзбек ҳукуматининг ёлланма “трол”лари ҳам иштирок этгани сезилади. Чунки шарҳлар орасида лойиҳани мақтаб талқин қилган бир хил шаблонли фикрлар кўп такрорланганини илғаш мумкин. Концепция лойиҳаси муҳокамалари юзасидан қуйи палатанинг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Улуғбек Шерматовнинг маърузасида, жумладан, шундай дейилади: “Концепция лойиҳаси бўйича муҳокамаларда барча юртдошларимиз катта қизиқиш билан иштирок этиб, ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирди. Жамоатчилик муҳокамаси жараёнида аҳолидан 400 тадан ортиқ изоҳлар, таклиф ва тавсиялар келиб тушди. 270 дан ортиғи Концепция лойиҳаси юзасидан ижобий фикрга асосланган”. Кутилганидек, мазкур ҳужжатни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам қўллаб-қувватлади. Албатта, муҳокамадаги бундай қинғирликлар ва диний идоранинг ҳам қўллови гўё халқ концепцияни ёқлади, деган тасаввурни ҳосил қилиш учун қилинди.

Энди концепцияни ўзига келсак, у асосидан бошлаб Исломга зид эканлигини, сарқит дунёвийлик-демократияни халқимиз, жумладан, ёшлар ва давлат хизматчилари учун дастури амал қилишдаги навбатдаги қадам эканлигини тушуниш қийин эмас. Концепцияда кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий принципларининг ўзиёқ шунга далолат қилиб турибди. Ушбу принциплар қуйидагилар:

қонунийлик;

виждон эркинлиги;

диннинг давлатдан ажратилганлиги;

тенглик;

эркин фикрлаш;

динлараро мулоқот ва ўзаро тушуниш.

Масалан, Исломда виждон эркинлиги йўқ. Ҳар ким ўзи хоҳлаган динга эътиқоди қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқи йўқ. Бу ўринда, “динда мажбурлаш йўқ” деган ҳукм эмас, балки Исломга кирган инсон хоҳласа диндан чиқиб, муртад бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутиляпти. Шунингдек, қолган дин вакиллари ёки динсизларга ҳам ўз эътиқодингизда қолаверинг, дейилмайди. Балки улар мажбурланмаган ҳолда, “ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинади ҳамда энг гўзал услубда улар билан мунозара қилинади”.

Диннинг давлатдан ажратилганлиги ҳам Исломга тамоман зид келади. Чунки Ислом давлат бошқаруви, таълим, иқтисод, тиббиёт, ташқи ишлар, мудофаа, хавфсизлик каби барча соҳаларни қамраб олувчи шаръий аҳкомлардан иборат. Динни фақат шахсга оид қисмини олиб, қолганини ташлаб юбориш куфрдир. Исломни ҳаётга, демакки, давлат ишларига аралаштирмаслик ҳам куфрга кетиш ҳисобланади. Зеро, Ислом инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олувчи мукаммал илоҳий низомдир.

Динлараро мулоқот ва ўзаро тушунишнинг дунёвий давлат талқинидаги маъно-мазмуни шундан иборатки, унда Ислом қолган барча конфессиялар билан бир қаторга қўйилади. Гўё бошқа динлар ҳам ўзича ҳақ, улар ҳам тўғри ва инсон улардан қайси бирига эътиқод қилса ҳам унга “сен нотўғри динга эътиқод қиляпсан, нотўғри йўлдасан” дейилмайди. Балки бу унинг ҳуқуқи, дея “тўғри тушунилади”. Шунингдек, кофир, ғайримусулмон, ботил эътиқод каби тушунчалар ҳам мусулмонлар онгидан ўчирилади. Балки ғайримусулмонлар ҳам мусулмонларнинг дўсти, гарчи Исломга зид келса ҳам уларнинг ботил эътиқодларига тоқат қилиб, улар билан келишиб, муроса-ю мадора қилиб яшашимиз керак, деган тушунчалар сингдирилади. Бир сўз билан айтганда, ҳақни ботил билан аралаштиришга йўл қўйиб берилади. Исломда эса Исломий бошқарув остидаги зиммийларга (ғайримусулмон фуқаролар) шаръий ҳукмлар доирасида муомала қилиниб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўла кафолатланади ва мажбуриятлари белгилаб берилади. Аммо уларнинг эътиқодига хайриҳох бўлинмайди, маъқулланмайди, янги ибодат масканлари қуриб берилмайди. Исломий жамиятда умумий ҳаётда шаръий ҳукмларга амал қиладилар, хос ҳаётларида ўз эътиқодига кўра яшашларига қўйиб берилади. Юқорида айтилганидек, мажбурланмаган ҳолда Исломга даъват қилинадилар… Энди кофир мустамлакачи давлатларга келсак, улар билан муроса-ю мадора қилинмайди. Балки улар билан ҳам шаръий аҳкомларга кўра муомала қилинади. Жумладан, уларга қарши жиҳод қилинади, сулҳ тузилади ва ҳоказо.

Ҳужжатда диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари ҳам белгилаб қўйилган. Масалан:

– фуқароларнинг динга муносабатидан қатъий назар, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаган ҳолда, уларнинг виждон эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш.

Бундан шуни тушуниш мумкинки, мусулмон халқимиз ўзидаги Исломий тушунчалардан келиб чиқиб фикр билдириш ҳуқуқига эга эмаслиги янада мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Бу эса Ислом тугул, ҳукумат оғиз кўпиртириб гапираётган дунёвий давлатмиз, деган даъволарига ҳам тўғри келмайди. Чунки бу улар даъво қилаётган фикр эркинлигига тўғри келмайди. Демакки, фикр эркинлиги қачонки Исломий кўзқарашдан бошқача бўлса, ана ўшандагина ишлаши мумкин холос. Бунга сон-саноқсиз мисол ва далиллар бор. Хусусан, қайси бир мусулмон Ислом асосида фикр билдирса ёки бирор амалга қўл урса ё ҳатто Жума муборак, деган хабар жўнатса ҳам жазога тортилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бироқ кимдир бузуқ, беҳаё гапларни омма олдида гапирса, шунга чақирса, ҳокимлар одамларни куракда турмайдиган сўзлар билан сўкса, худосиз-атеист кимсалар Ислом муқаддасотларига дахл қилиб, таҳқирласа… – буларга ҳеч қандай чора йўқ. Албатта, фикр эркинлиги деган нарса демократиянинг ғирт иккиюзламачи эканлигини яққол намоён қиладиган бузуқ қадриятларидан биридир.

– давлат хизматчиларининг ўз касбий фаолиятида ва функционал вазифаларни бажаришда бирор-бир динга ёки эътиқодга устунлик беришига ёхуд бирор-бир динни ёки эътиқодни камситишига йўл қўймаслик.

Бу ўринда эса, давлат хизматчилари – хусусан, хавфсизлик соҳаси ходимлари ва армияда хизмат қилаётганлар ҳам – ўзларининг Исломий тушунчаларидан келиб чиққан ҳолда вазифаларини бажаришларига йўл қўймаслик назарда тутилади. Яъни ўз хизмат вазифасини бажаришда умуман Исломни аралаштирмасликлари талаб қилинади. Бинобарин, ҳалол-ҳаром, гуноҳ-савоб каби Исломий ўлчовларга умуман эътибор бермасликлари, уларга амал қилмасликлари кераклиги ҳам назарда тутилмоқда. Шунингдек, иш вақтида намоз ўқимаслик, Жума намозига бормаслик, соқол қўймаслик ва ҳатто рўза тутмаслик каби ғайриисломий ишларга мажбурланишлари ҳам тушунилади. Аслида, бу бўйича яширин буйруқлар аллақачон ишга тушиб бўлган.

Албатта, халқимизнинг Исломийлашувига қарши курашда сийқаси чиққан “радикал диний оқимлар, экстремистик ва террористик ташкилотлар ғояларига қарши кураш” деган нарсага ҳам алоҳида ўрин берилган. Жумладан, диний радикаллашувга, яъни шахсий диний қарашлар асосида маълум бир диннинг ёки конфессиянинг бошқаларига нисбатан устунлигига… радикал диний оқимлар, экстремистик ва террористик ташкилотлар ғояларига қарши курашиш ва уларнинг мафкураси тарқалишининг олдини олиш… радикал диний оқимлар, экстремистик ва террористик ташкилотлар ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни, айниқса, ёшларни ижтимоий мослаштириш… ахборот маконида диндан қонунга хилоф равишда ва сиёсий мақсадларда фойдаланиш ҳолларини аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қонунда белгиланган чораларни кўриб бориш каби ишлар ҳам белгиланган. Бунга ортиқча изоҳ беришга ҳожат йўқ. Ҳозирда мусулмон халқимиз ҳам бундай алдов-ёлғонларга учмайдиган бўлиб қолган.

Албатта, концепциянинг ҳар бир бандини мана шундай тарзда таҳлил қилиб чиқилса, унинг Исломга тамоман зидлиги келиб чиқаверади. Шунинг учун уларнинг ҳар бирига киришиб ўтирмаймиз.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур концепция муқаддас Рамазон ойи кириши арафасида қабул қилинмоқда. Демак, ушбу қутлуғ ойда мусулмонлар орасида иймоний муҳитнинг кучайиши, яхши амаллар қилишга бўлган рағбатининг янада ортиши ҳам ҳисобга олинганини билдиради. Зеро, бу ҳужжат қабул қилиниши ҳам, муҳокамаси ҳам, сўнг бир овоздан тасдиқланиши ҳам жуда қисқа вақт ичида ва шошилинч амалга ошди. Гўё энг юқори идорадан “Рамазон ойигача қабул қилиб улгуринглар” деган қатъий буйруқ бордек.

Умуман олганда эса, мазкур ҳужжатдан ёшлар ва давлат хизматчиларидан тортиб оддий фуқарогача Исломга нисбатан ортиб бораётган оммавий интилиш ва рағбатни йўқотиш ё ҳеч бўлмаса камайтириш қасд қилинган. Шунингдек, сарқит дунёвий-демократик принцип ва қонунларни ҳамда уларга мутеларча кўникишни мусулмонлар ақли ва қалбига мажбуран сингдириш мақсади ҳам бор. Бу ўринда, Исломийлашишга тўсиқ қўйиш ва дунёвийлаштириш борасидаги мавжуд қонун ва қарорлардаги бўшликлар ҳам мумкин қадар тўлдирилган, десак нотўғри бўлмайди. Минг афсуслар бўлсинки, ўзбек режими анави Америка, Хитой ва Россия каби кофир мустамлакачи “оға”ларини рози қилиш учун яна бир жиддий қадам ташламоқда. Зеро, бундай ҳужжат жамиятимиздан Ислом ва унинг аҳкомларини йироқлаштириб, ботил ва бузуқ демократиянинг томир отишига шароит яратиб беришдан бошқасига хизмат қилмайди.

Булардан хулоса қилиш мумкинки, ўзбек режими Исломга амал қилиб, Исломий даъватни кўтариб чиқаётган ва ўзида унинг катта-ю кичик белгиларини намоён қилаётган мўмин ва мўминаларни, ҳа, айнан шуларни ўз ҳокимияти учун энг катта хавф деб билмоқда. Аниқроғи, бу режим Америка, Россия ва Хитой каби кофир мустамлакачилар этагини тутиб, хавф-хатарни уларнинг талқини бўйича англаб, асосан мусулмонлардан хавотир ҳис қилмоқда ва бунинг натижасида Исломга қарши курашда мустамлакачиларга кўр-кўрона эргашмоқда. Афсуски, бу режим ўзининг мусулмон халқига таяниш, халқнинг Исломга бўлган муҳаббати ва интилишини кўра била туриб, ана шу илоҳий дастурни маҳкам ушлаш ўрнига, анави кофир мустамлакачи “оға”ларига суянишда давом этяпти. Нақадар адашмоқдалар-а!

Бироқ шуниси аниқки, Ҳақ таолонинг неъмати бўлмиш Ислом мусулмонларда Аллоҳнинг адолатли илоҳий низомини ҳаётда татбиқ қилиш учун курашувчанлик ва саботни пайдо қилади. Ҳукуматнинг Ислом ва мусулмонларга қарши қаратилган қатор қонун ва қарорлари энди халқимизни бундай шарафли ишни амалга оширишдан тўхтатиб қололмайди. Шунинг учун ўзбек ҳукумати ҳали вақт ва имкон борида ақл-ҳушини йиғиб олиб, Ислом ва мусулмонлар тарафига ўтиши шарт. Акс ҳолда ўзи суянаётган кофир мустамлакачилар билан бирга Аллоҳнинг лаънати ва ғазабига мубтало бўлиши муқаррардир. Шунингдек, бундай ғайриисломий қонун ва қарорларни дастаклаб, ҳукуматнинг яроқсиз, ёмон бошқарувига хизмат қилаётган дин уламоларини ҳам огоҳлантириб ўтамиз! Сизлар ҳам мана шундай ноҳақлик ва зулмни оқлашга, хаспўшлашга қаратилган ноўрин ишларингиз билан халқ ишончидан чиқдингиз. Ҳеч бўлмаса, Аллоҳнинг олдида юзи қароликдан қўрқсангиз бўлмайдими?!

Бугун дунёда яшин тезлигида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар шуни кўрсатмоқдаки, Халифалик тонгги отишига жуда оз вақт қолди. Мусулмонлар Аллоҳнинг нусрат-ёрдами билан хурсанд бўладиган, кофир қавм ва уларнинг малайлари, уларга хайриҳох бўлганлар, улардан ечим излаганлар… ер тишлайдиган кунларга ҳам, иншаАллоҳ, жуда яқин қолдик. Бас, ҳар ким ўз тарафини – куфр ёки иймон, зулм ёки адолат тарафини танламоқда. Ва, албатта, ҳар ким  мана шу танловига кўра Аллоҳнинг олдида ҳисоб беражак!

 لِلَّهِ الْأَمْرُ مِن قَبْلُ وَمِن بَعْدُ ۚ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ ‎﴿٤﴾‏ بِنَصْرِ اللَّهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ ‎

– “Аввалу-охир барча иш Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (уларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”.     (Рум:4-5)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

26.02.2025й

  

0
0

Related posts:

Ўзбек ҳукумати олаётган қарзларни ким тўлайди?! Ўзбек ҳукумати янги йилни байрам қилишда бош-қош бўлишдан уялмаяпти
TagsИсломийлашишконцепцияўзбек ҳукумати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халифаликни барпо этиш тариқатини ақл эмас шариат белгилаган

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин Рамаллоҳдаги Халифалик юришини бекор қилди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳасина режими Ҳиндистоннинг Ислом ва мусулмонларга қарши урушида унга шерикдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/