Бу йилги Рамазон Умматнинг энг аламли кунига тўғри келди
Бу йилги Рамазон Умматнинг энг аламли кунига тўғри келди
بسم الله الرحمن الرحيم
Мана, Халифаликсиз яшаётганимизга ҳам 100 йилдан ошди. Бундан 100 йилдан олдин, айни шу куни, яъни 1924 йил 3 март куни кофир Британия ўзининг малайи яҳудий Мустафо Камол қўли билан Усмоний Халифаликни (Турк Султонлигини) қулатишга эришди. Ва бу Умматнинг қалбига санчилган ҳанжар бўлди.
Бу кун – уни эслаб Умматнинг қалби ғамга ботадиган, кофирлар эса шодликдан маст бўладиган кундир. Ҳақиқатда ушбу кундан бошлаб мусулмонлар бошидан зулму зўравонликларнинг кети узилмаяпти. Улар кофирлар томонидан азобланмоқда, ўлдирилмоқда, мол-мулклари талон-тарож қилинмоқда, қочқинларга айлантирилмоқда, ҳатто гўштлари ейилмоқда. Бир сўз билан айтганда, инсонийликка мутлақо тўғри келмайдиган муносабатларга мубтало бўлмоқда. Муслималарнинг кўз ёшлари тўкилмоқда, қуролсиз қурбонларнинг қонлари дарё мисоли оқмоқда, фарзандларидан айрилган оналарнинг оҳ-воҳлари дунёни ларзага келтирмоқда, номуслари топталган аёлларнинг дод-фарёдлари оламни тутмоқда… Бунга далил ўлароқ муборак Фаластин замини Ғазода яҳуд вужуди томонидан амалга оширилаётган қирғинни келтиришимизнинг ўзи кифоядир. Мана, бир йилдан ошиқроқ вақт мобайнида 155 минг атрофидаги одамлар ўлдирилди ва яраланди ҳамда 11 минг киши бедарак йўқолди. Ҳа, бу бир йилдан ошиқроқ даврдаги кўрсаткич холос. Энди 100 йилдан ошиқроқ даврдагисини эса ҳисоби йўқ.
Ўрта Осиё минтақасига келсак, бу ердаги мусулмонлар ҳам куфрнинг зулм машинаси чангалидан четда қолмади. Ўтган аср боши ва ўрталарида ўрис босқинчилари томонидан Туркистон мусулмонларига қилинган зулмлар, айниқса Қўқон, Бухоро каби катта шаҳарларда амалга оширилган оммавий қатллар бунинг ёрқин мисолидир. Бугунги кунда ҳам минтақа мусулмонлари МОдаги мавжуд режимлар қўли билан турли ноҳақлик, зулм ва зўравонликларга дучор қилинмоқда. Ва буларнинг ичида, айниқса ўзбек режими ушбу зулм карвонини ҳар томонлама бошқаряпти, десак адашмаймиз. Бу режимнинг охирги қилган жирканч ишларидан бири – Роббим Аллоҳ деганлари сабабли йигирма йилча умрлари қамоқларда ўтган собиқ сиёсий маҳкумларни яна қайта узоқ йилларга қамоққа ҳукм қилиши бўлди.
Шунингдек, халқимизни Исломдан йироқлатиш ва ўрнига бузуқ демократияни тиқиштириш учун яна бир ёмон ҳужжат – концепцияни қабул қилинди. Бу айнан Рамазон олдида шошилинч қабул қилингани билан аҳамиятли эканига урғу бергандик. Ҳақиқатан, бугун Рамазон кириб келиши билан 18 ёшга тўлмаган ёш намозхон йигитлар масжидларга киритилмаяпти. Хатто бу зулмни оқлаб муфтий Нуриддин Холиқназаров масжидлардан бирида алоҳида тушунтириш бериш билан Ислом ва мусулмонларга қарши улкан хиёнатга яна бир карра қўл урди. Аллоҳ таоло айтади:
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللَّهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَىٰ فِي خَرَابِهَا ۚ
– “Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?” (Бақара:114)
Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
إنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلَامِ النُّبُوَّةِ الْأُولَى: إذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شِئْت
“Одамларга етиб келган пайғамбарликнинг илк сўзларидан бири будир: уялмасанг, хоҳлаганингни қил”. (Абдуллоҳ ибн Масъуддан Бухорий ривояти).
Халифаликсиз бу Уммат ҳаётнинг барча соҳасида танназулга юз тутди. Бу йилги муборак Рамазонни ҳам қалбларимиздаги чуқур қайғу, ғам-аламлар билан қарши олмоқдамиз. Бундан ташқари, юқорида айтганимиздек, бу Муборак ой бу йил аламли кунимизга, Халифалик қулатилган кунга тўғри келди. Бу ҳақида сўз очишимиз бежиз эмас. Чунки бу Муборак ой ҳар бир мусулмон учун ўзгача аҳамиятлидир. Аллоҳ таоло дейди:
شَهرُ رَمَضَانَ الَّذِى أُنزِلَ فِيهِ القُرآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّناتٍ مِّنَ الهُدَى وَالفُرقَانِ فَمَن شَهِدَ مِنكُمُ الشَّهرَ فَليَـصُمهُ
– “(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин”. (Бақара:185)
Аллоҳ субҳанаҳу Рамазонда Қуръонни нозил қилиш билан уни барокатли ой қилди. Гўё инсонларга ҳидоят бўлиб келган Қуръони каримни Аллоҳ таоло айнан шу ойда нозил қилгани сабабли унинг шукрини қилишимиз учун Рамазон рўзаси фарз қилингандек. Шунинг учун Қуръонга имон келтирган ҳар бир мўмин, Аллоҳнинг изни ила, одамларни залолатдан огоҳ этиб, зулматлардан нурга чиқариш учун Қуръон аҳкомлари ва панд-насиҳатларини имкон қадар кўпроқ инсонларга етказмоғи даркор. Шу боис, фақат рўза тутиш билан кифояланиб қолиб, Қуръон кўрсатмаларини одамларга етказмаслик ҳамда уни худди Росулуллоҳ ﷺга нозил қилинган тарзда татбиқ этиш учун ҳаракат қилишга чақирмаслик асло жоиз эмас. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ ﷺ Қуръон оятларини барча одамларга етказдилар ва Мадинада Ислом давлатини барпо этиб, Қуръоннинг ҳақ билан ботилни ажратиб берувчи аҳкомларини ҳаётга тўлиқ татбиқ қилдилар. У зотнинг бу амаллари бутун инсониятга, хусусан, Ислом Умматига маҳкам ушлаш лозим бўлган ўрнак бўлиб қолди. Шундай экан, мусулмон одам қандай қилиб ўзининг устида Қуръон ва Суннатдан олинмаган яроқсиз ясама қонунларнинг татбиқ этилишини қабул қилиши мумкин?! Аллоҳ таоло дейди:
فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَينَهُم
– “Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. (Нисо:65)
Бу ой ухлаш, ифторлик ва саҳарликларга анвойи таомларни тайёрлаш, сериал ва фильмлар томоша қилиш билан ўтказиладиган ой эмас. Балки у кундузлари рўза тутиб, нафс, шайтон ва куфрга қарши жиҳод қилиш, кечалари қиёмда бўлиб, Қуръонни хатм қилиш ойидир. Тарихда буюк фатҳлар айнан Рамазонда бўлган. Бадр жанги, Макка фатҳи, Қодисия жанги, Андалус фатҳи, Залоқа, Айн-Жолут, Ҳиттин жанглари Рамазонда бўлиб ўтган. Байтул Мақдиснинг озод этилиши, Умурия фатҳи ва Анқара фатҳи ҳам Рамазонда бўлган. Шундай экан, келинглар, ушбу ойни жиҳодлар, фатҳлар ва нусратлар ойига айлантирайлик.
Шунингдек, ушбу ой иймон муҳити билан бурканган. Унда тақво ва руҳий ришталар ҳукмронлик қилиб, мусулмоннинг ўз Роббиси билан бўлган алоқасини мустаҳкамлайди. Аслида, рўзадан ҳикмат ҳам шу:
كُتِبَ عَلَيکُمُ الصِّيَامُ کَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبلِکُم لَعَلَّكُم تَتَّقُونَ
– “Тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди”. (Бақара:183)
Бу муҳит мусулмонни солиҳ амалларни қилишга ундайди ҳамда ишни энг бирламчи ва энг зарурларидан бошлашга чақиради. Зеро, Халифаликни барпо этиш биринчи устувор вазифалардан биридир. Чунки аҳкомларнинг татбиқ этилиши Халифаликка боғлиқ бўлиб, у билан барча вожиботлар қоим бўлади, мол, номус ва юртнинг тўлиқ ҳимояси ҳам Халифалик томонидан таъминланади.
Бугунги кунда ушбу фарзни адо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий жамоасининг аъзолари куну тун тиним билмай фаолият олиб бормоқдалар. Шуни ҳам билишимиз лозимки, бу фақатгина ушбу Ҳизбнинг эмас, балки барча мусулмонларнинг бўйнидаги фарздир. Аллоҳ таоло дейди:
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمْ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلاً مُبِينًا
– “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўзлари хоҳлаган ишларини ихтиёр қилишлари жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди”. (Аҳзоб:36)
Эй мусулмон биродарлар, опа-сингиллар! Ушбу ойни ғанимат билинг, Аллоҳ йўлида фарзларнинг гултожиси бўлган Халифалик давлатини тиклаш карвонига қўшилиб, Аллоҳнинг розилигига, мағфиратига, жаннатига, нусратига ва икки дунё муваффақиятига шошилинг!
وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ
– “Бас, баҳслашгувчи – мусобақа қилгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) баҳслашсинлар – мусобақа қилсинлар”. (Шуъаро:26)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
03.03.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми