| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

  • Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият — Американинг мустамлакачилик стратегияси маҳсулидир

  • Энергетика нуқтаи назаридан Американинг исломий юртларга нисбатан стратегик қараши

  • Қизил денгиз ва «оловли ҳалқа»

  • Жароҳатларимиз устига қад кўтараётган 15 қаватли элчихона!

  • Ислом Уммати ҳеч қачон унутмайдиган нарсалар

  • НАРРАТИВГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ВА ИНСОННИ ҚАЙТА ТИКЛАШ

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
01.11.2026
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Қозоғистон қила олган ишни Ўзбекистон қила олмайдими?

Хабар: Қозоғистон жамоатчилигининг босими ортидан Россия армияси сафида Украинага қарши жанг қилишга мажбурланганини айтган 13 нафар фуқаро жанговар ҳудуддан олиб чиқилди. (bbc.com 27.10.2026й)

Изоҳ: Бу ҳодиса жамоатчиликнинг фаоллиги ва оилаларнинг мурожаатлари фуқароларни ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатди. “Хочу жить” (“Яшашни истайман”) лойиҳаси маълумотларига кўра, 2022 йилдан бери Россия армияси билан шартнома имзолаган Марказий Осиё фуқаролари орасида ўзбекистонликлар кўпчиликни ташкил қилади. Уларнинг орасида алдов ёки турли йўллар билан фронтга бориб қолганлар ҳамда Украинада асирликка тушганлар бор. Бу муаммонинг мавжудлиги асло исбот талаб қилмайди ва бутун Ўзбекистон халқи буни ўз кўзи билан кўриб турибди. Украинадаги вайронагарчиликлар орасида ва асирликда қолган ўзбекистонлик йигитларнинг, уларнинг тунларни бедор ўтказаётган оналари ва оилаларининг кўз ёшлари ва фарёди бугунги кунда масъул давлат идораларидан, хусусан, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевдан амалий ёрдам ва қатъий қадамларни кутмоқда. Бу йигитлар ва уларнинг яқинлари давлатдан бирор ёрдам бўлишини кутиб, умид кўзи билан қарашмоқда! Қозоғистон ҳукумати ўз фуқароларини фронтдан қайтаришга эришган экан, нега Ўзбекистон ҳукумати бу муаммога масъулиятсизлик ва лоқайдлик билан қарамоқда?! Аксига олиб, халқ розилигини биринчи ўринга қўйишини тинмай такрорлайдиган Мирзиёев бу муаммони ҳатто бир марта тилга олиб қўйишга ҳам ярамаяпти. Шу муносабат билан тегишли вазирлик ва идоралардан зудлик билан қуйидаги амалий ва кечиктириб бўлмас чораларни кўриш талаб этилади:

  • Фавқулодда дипломатик ва махсус ишчи гуруҳини тузиш: Россия ва Украина томонлари билан музокаралар олиб борувчи юқори даражали дипломатик гуруҳ ташкил этиш;
  • Асирликдаги ва уруш зонасидаги ўзбекистонликларни қайтариш: Украинадаги асирликда ва фронт чизиғида бўлган барча ўзбекистонликларнинг аниқ рўйхатини шакллантириб, уларни юртга қайтариш бўйича тегишли расмий мурожаатлар ва ноталар киритиш;
  • Меҳнат муҳожирларини ҳимоя қилиш: Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирларга ҳарбий хизматга жалб қилиш бўйича бўлаётган ҳар қандай ноқонуний босимларнинг олдини олиш учун консуллик ва элчихона ҳимоясини кучайтириш;
  • Оилалар ва оналарга амалий кўмак бериш: Фарзанди урушга олиб кетилган ёки бедарак йўқолган оилаларнинг мурожаатларини яқиндан ўрганиб, уларга ҳақиқий ва холис ёрдам кўрсатиш.
  • Мазкур ишларни амалга оширишда керак бўлса рус тарафига унинг Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларини тўхтатиб қўйиш билан босим қилишга ҳам тайёр туриш.

Бунинг учун ўзбек режимидан қатъий сиёсий ирода талаб қилинади, албатта.

Чиройли статистика билан халқни алдашга уриниш

Хабар: Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 7 миллион 274,1 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ўсган. (qalampir.uz 27.10.2026й)

Изоҳ: Шу билан бирга, илк бор реалликка яқин медиана иш ҳақи эълон қилиниб, республика бўйича бу кўрсаткич 4 миллион 166,3 минг сўмни ташкил этгани қайд этилган. Ҳудудлар кесимида энг юқори ўртача ойлик Тошкент шаҳрида (12,3 млн сўм) кузатилган бўлса, соҳалар орасида банк ва молия тизими етакчилик қилмоқда. Статистика идораси қўллайдиган “ўртача номинал иш ҳақи” методи аслида жами маош фондини расмий ишчиларнинг умумий сонига бўлишдан иборат соддалаштирилган ва чалғитувчи арифметик формула намунасидир. Бу методнинг энг катта нуқсони шундаки, у молия ёки бошқарув соҳасидаги юқори лавозимли шахсларнинг 100-200 миллион сўмлик маоши билан оддий бюджет ходимининг 3-4 миллион сўмлик маошини бир саватга солиб, тенг иккига бўлади ва сунъий равишда “юқори ўртача рақам”ни ҳосил қилади. Қолаверса, “номинал” кўрсаткич соф даромадни эмас, балки солиқлар чегирилмаган рақамни акс эттиради. Илк бор эълон қилинган “медиана иш ҳақи” эса аҳоли маошларини аниқ тенг иккига бўлувчи чегара кўрсаткичи сифатида айнан шу сунъийликни фош қилади. Мамлакат бўйича медиана 4,16 млн сўм экани, Сирдарёда бу кўрсаткич 2,9 млн сўм, овқатланиш соҳасида эса 2,8 млн сўм экани тан олингани расмий “7,3 миллионлик” даъвонинг қанчалик шиширилганини кўрсатиб берди. Бу шуни англатадики, аҳолининг ярмидан кўпи шиддатли инфляция шароитида атиги 3-4 миллион сўм атрофида ойлик билан яшашга мажбур бўлмоқда. Капиталистик бозор тизимида бу каби статистик манипуляциялардан иккита асосий мақсад кўзланади: биринчидан, ташқи кредиторлар ва хорижий сармоядорларга сохта муваффақиятни сотиб, халқаро имижни ушлаб туриш; иккинчидан, одамларнинг реал қашшоқлашуви ва нарх-наво қимматлашувидан келиб чиқаётган ижтимоий норозиликларни хаспўшлашдир. Капиталистик тузум сунъий статистика орқали ўз камчиликларини яширишга уринади. Исломда эса иқтисодиёт ва давлатнинг асосий мезони “ўртача статистик рақамлар” эмас, балки ҳар бир фуқаронинг асосий эҳтиёжлари (озиқ-овқат, уй-жой, кийим-кечак, тиббиёт ва таълим) тўлиқ таъминланишидир.

Тиббиётни хусусийлаштириш одамларнинг саломатлиги билан ўйнашиш демакдир

Хабар: Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасига инвестиция жалб қилиш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва йирик тиббиёт объектларини барпо этиш юзасидан тақдимот билан танишди. (gazeta.uz 28.10.2026й)

Изоҳ: Хабарга кўра, соҳада 2040 йилгача мўлжалланган инвестиция стратегияси ишлаб чиқилиб, 2,7 млрд долларлик 35 та лойиҳа амалга оширилади. Шунингдек, 2030 йилга бориб тиббиётда аутсорсинг улуши 30 фоизга етказилади ва 5 та йирик тиббиёт муассасаси профессионал (хусусий) бошқарувга берилади. Эълон қилинган бу “ислоҳот”лар замирида ўзбек ҳукумати тиббиёт соҳасини босқичма-босқич хусусий сектор қўлига топшириш ва аҳоли саломатлигини оддий бизнес манбаига айлантириш йўлидан бораётгани очиқ-ошкор кўринмоқда. Аутсорсинг ва хусусий бошқарувни ниқоб қилган бундай капиталистик ёндашув жуда хавфли оқибатларга олиб келади. Соғлиқни сақлаш соҳаси тижоратлаштирилса, тиббий хизматлар нархи кескин қимматлашади, оқибатда эса жамиятнинг кам таъминланган ва эҳтиёжманд қатлами ҳатто оддий даволаниш имкониятидан ҳам бутунлай маҳрум бўлади. Аҳоли саломатлиги фойда олиш мезонига айланган жойда инсон саломатлиги ва ҳаёти иккинчи даражали масалага айланиши муқаррар. Тиббиёт тизимини ривожлантириш ва аҳолига замонавий хизмат кўрсатиш учун соҳани хусусийлаштириш ёки инвесторлар қўлига топшириш асло тўғри ечим эмас. Давлат бунинг учун бевосита масъулиятни ўз зиммасига олиши, бюджетдан етарлича маблағ ажратиб, соҳага энг сўнгги замонавий технологияларни тўғридан-тўғри харид қилиб олиб кириши лозим. Шу билан бирга, дунёнинг етакчи клиникаларидан кучли, тажрибали мутахассисларни жалб этиш ва маҳаллий шифокорлар малакасини ошириш орқали ҳам тиббиётни юқори даражага кўтариш мумкин. Энг муҳими, соғлиқни сақлаш соҳаси даромад келтирувчи бизнес тузилмаси эмас, балки давлатнинг аҳоли олдидаги асосий бурчларидан биридир. Ҳар бир фуқаро, ижтимоий келиб чиқиши ва моддий аҳволидан қатъий назар, кафолатланган бепул ва сифатли тиббий хизмат олиш ҳуқуқига эга бўлиши шарт. Яқинда тикланажак Халифалик тиббий хизматни бепул йўлга қўяди. Байтулмол (давлат бюджети) ҳисобидан ҳар бир фуқарони энг замонавий тиббий хизмат ва зарур дори-дармонлар билан таъминлашни ўз зиммасига олади. Жамият саломатлигини бозор қоидаларига топшириш эмас, балки уни бепул ва ҳамма учун очиқ қилиб таъминлашгина чинакам ривожланишга олиб келади.

Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи тафсилотлари

Хабар: Анқара шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. (kun.uz 29.10.2026й)

Изоҳ: Мулоқот чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажмини ошириш каби қатор масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Туркиянинг миллий байрами – Республика куни муносабати билан турк халқини муборакбод этди. Туркия-Ўзбекистон алоқаларига чуқур назар ташланса, бу алоқалар икки мамлакат халқларининг туб манфаатларидан кўра кўпроқ Америка манфаатлари билан туташиб кетганини англаш мумкин. Имзоланаётган шартнома ва келишувлар, берилаётган баёнотлар ва асл воқеликни ўрганиш мана шундай хулосаларга олиб келади. Ваҳоланки, ўзбек ва турк мусулмон халқлари асрлар давомида Ислом уммати сифатида ягона Халифалик соясида аҳил-иноқ яшаб келган биродарлардир. Тарихимиз, эътиқодимиз ва қадриятларимиз бир-бири билан чамбарчас боғланган. Бугунги кунда ҳам Туркия ва Ўзбекистон мусулмонлари тарихдагидек ягона уммат сифатида бирлашишга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож. Бироқ таклиф ва тарғиб қилинаётган “миллий давлатлар иттифоқи” ёки “туркий дунё бирлиги” концепцияси Ислом умматини ягона фикрий ва сиёсий куч сифатида бирлашишига йўл қўймаслик учун мустамлакачи кучлар томонидан тиқиштирилаётган сунъий лойиҳалардир. Биринчи жаҳон урушидан сўнг Исломий давлатчиликни парчалаб, ўрнида миллий чегараларга бўлинган республикаларни барпо этиш айнан умматни тарқоқ ҳолда ушлашга қаратилган эди. 29 октябрда нишонланадиган Туркия Республикасининг ташкил топиш куни ҳам Исломий Халифалик ағдарилиб, умматни сиёсий ва географик жиҳатдан парчалаб ташлаган тарихдаги энг қора кун бўлганди. Шу сабабли, миллий чегаралар ва геосиёсий манфаатлар доирасидаги шартномалар мусулмонлар хавфсизлиги ва фаровонлигини кафолатлай олмайди. Ҳақиқий бирдамлик ва куч-қудрат сунъий миллий иттифоқларда эмас, балки Ислом ақидасига асосланган ва умматни ягона Ислом байроғи остида бирлаштирадиган Рошид Халифаликни барпо этишдадир. Фақат шундай бирдамликкина мусулмон халқларни мустамлакачилар таъсиридан озод қилиб, ўзининг ғамхўр ва ҳимоячи давлатига эга бўлишини таъминлайди.

Ўзбек режими газ қазиб олишни қисқаришига геологик омилларни сабаб қилиб келтирмоқда

Хабар: «Ўзбекнефтгаз» давлат компанияси йирик газ конларидаги захираларнинг 80 фоиздан ортиғи қазиб олингани ва янги қудуқлар пасайишни қоплай олмаётганини маълум қилди. (kun.uz 29.10.2026й)

Изоҳ: Бош геолог Нодир Муҳиддиновнинг таъкидлашича, 2026 йил якуни бўйича компаниянинг йиллик газ қазиб олиш ҳажми салкам 10 фоизга (22,8 млрд куб метргача) қисқаради. Бутун мамлакат бўйича эса жорий йилнинг тўққиз ойида газ қазиб олиш 16,4 фоизга тушиб кетган. Расмийлар бу инқирозни фақат “техник муаммолар” ва кон захираларининг табиий камайиши билан изоҳламоқда. Аммо газ қазиб олишнинг кескин камайишини фақат “геологик омиллар” билан сабаблаш одамларни кўзини асл воқедан чалғитишдан бошқа нарса эмас. Чунки бугунги кунда Ўзбекистондаги энг истиқболли ва бой газ конлари, жумладан, Устюрт ва Сурхондарёдаги йирик захираларнинг салмоқли қисми маҳсулот тақсимоти келишувлари (МТК) асосида хорижий корпорациялар, хусусан, Россиянинг “Лукойл” ва “Газпром” каби гигантлари ҳамда турли оффшор тузилмалар назоратида туради. Айнан шу тизим туфайли бир нечта муҳим саволлар жавобсиз қолдирилмоқда:

  • Ер ости бойликларига ким эгалик қилади? МТК шартномаларига кўра, хорижий компаниялар қазиб олинган газнинг катта қисмига эгалик қилади. Натижада, Ўзбекистон ўз ҳудудидан чиқаётган газни ўз манфаатлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун эркин тасарруф эта олмайди.
  • Экспорт ва ички бозор қарама-қаршилиги: Хорижий операторлар учун қазиб олинган газни ички бозорга арзон нархда сотишдан кўра, уни экспорт қилиш ёки юқори нархларда давлатга қайта сотиш даромадлироқ. Оқибатда, мамлакат ичида газ танқислиги сунъий равишда чуқурлашади.
  • Сохта статистика ва геологик баҳоналар: Ҳукумат стратегик бойликларнинг хорижий ва оффшор компаниялар қўлига ўтиб кетгани ва коррупцион келишувларни яшириш учун ҳам айбни фақат “конларнинг қариши” ва 5000 метр чуқурликдаги бурғилаш мураккабликларига ағдаришни маъқул кўради.

Капиталистик ва коррупциялашган бошқарув тизимида стратегик ресурс бўлган газ халқнинг умумий бойлиги эмас, балки тор доирадаги элита ва хорижий корпорацияларнинг бойлик орттириш манбаига айланиб қолган. Аҳоли ва саноатни энергия билан таъминлаш учун қуруқ ва чалғитувчи статистикалар билан одамларни алдаш ўрнига, хорижий компаниялар билан тузилган ношаффоф МТК шартномаларини қайта кўриб чиқиш, стратегик ресурс ва конлар устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш шарт.

Ислом аҳкомлари татбиқ қилинмагунча уй можароларига барҳам бериб бўлмайди

Хабар: Тошкент шаҳрида «Imarat Development» қурилиш компанияси офисида хонадон харидорлари ва компания вакиллари ўртасида келиб чиққан навбатдаги можаро акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. (t.me 29.10.2026й)

Изоҳ: Хонадон сотиб олиш учун олдиндан миллионлаб маблағ тўлаган фуқаролар қурилиш ишлари асоссиз кечикаётгани сабабли ўз уйларини топширишни ёки тўланган пулларини зудлик билан қайтариб беришни талаб қилмоқда. Сўнгги хабарларга кўра эса, шикоятчилардан бири аввал видео мурожаат йўллаб, сўнг ўз жонига қасд қилишга уринган. Мазкур муаммо бугун пайдо бўлгани йўқ. 2025 йилдаёқ компания томонидан барпо этилаётган объектларда муддатлар ўтиб кетгани, шартнома бекор қилинганда эса пулни қайтариш ўрнига харидорларга жарималар солингани ва жараён ойлаб ортга сурилгани бўйича ОАВда кўп сонли шикоятлар ёритилган эди. Бу каби можаролар шунчаки алоҳида бир хусусий девелоперларнинг масъулиятсизлиги эмас, балки амалдаги капиталистик кўчмас мулк бозорининг яроқсиз қонун-қоидалари ва Ўзбекистон ҳукуматининг лоқайдлиги оқибатидир. Чунки бундай шароитда одамларни алдаш ва фирибгарлик ишлари учун жуда кенг имкониятлар эшиги очилади. Қурилиш бозори манфаати рўкач қилиниб, биргина ҳали қуриб битказилмаган “уй”ларни сотишга рухсат берилишининг ўзи ҳам одамларни чув тушиб, пулларига куйиб қолиш хавфини ошириб юборади. Энди ҳукуматнинг Ғарбдан кўчириб олинган эскроу тизимини мавжуд муаммога ечим сифатида татбиқ қилиш қарорига келсак, бу ҳам капиталистик “ўртача ечим” бўлиб, кўринишидан гўё муаммонинг тўғри муолажасига ўхшайди. Аммо бу тизим чуқурроқ ўрганилса, у қурилиш ширкати ва харидор ўртасига банкнинг суқулиб кириши ҳамда унга улкан маблағларни айлантириб фойда олиш имкониятини янада кенгайтириб бериш эканлигини англаш мумкин. Шундай экан, эскроу тизимини татбиқ қилиш муаммони ҳал қилмайди, балки асосан банк системасини янада бойитишга олиб боради холос. Агар бу соҳа ҳам Ислом аҳкомлари асосида тартибга солинганда эди, ҳозирги муаммоларга кўз очиб юмгунча барҳам бериш мумкин бўларди. Чунки Исломда ўзи эга бўлмаган нарсани сотиш тақиқланади, ширкат ҳукмларида эса, аниқ бир иқтисодий фаолият юритиш шарт қилинади. Шунчаки офис очиб олиб, одамларга ҳали йўқ уйларни сотишга рухсат берилмайди. Исломнинг мана шундай содда-тушунарли ва муаммоларга ҳақиқий ечимлари турганда, яна Ғарбнинг аллақандай ботил ечимларини татбиқ қилишга уринишни қандай тушуниш мумкин?!

ТДТнинг навбатдаги саммити ҳам қуруқ баёнотлар билан ўтди

Хабар: Анқара шаҳрида «Туркий аср: тилда, фикрда ва ишда бирлик» шиори остида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) 13-саммити бўлиб ўтди. (president.uz 30.10.2026й)

Изоҳ: Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Озарбайжон вакиллари иштирок этди. Анқара декларацияси қабул қилинган ва юзлаб қўшма саноат лойиҳаларини назарда тутувчи “Туркий дунё – 100” дастури каби ташаббуслар илгари сурилган ушбу саммит “бирдамлик” ҳақидаги баландпарвоз нутқлар ва баёнотлар билан ёдда қолди. Биринчидан, бу ташкилот атрофидаги геосиёсий ўйинлар ва хорижий таъсирлар очиқ-ошкор кўриниб турибди. Саммит ўтказилаётган бир пайтда Туркия президенти Эрдўғаннинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқотда ТДТ кун тартибини муҳокама қилиши бежиз эмас. Бу Ғарбнинг “Туркий дунё” лойиҳасини Марказий Осиё ва Кавказда Россия ҳамда Хитойга қарши геосиёсий мувозанат воситаси сифатида синчиклаб кузатиб ва йўналтириб тураётганини кўрсатади. Иккинчидан, саммитда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Россияни ТДТга аъзо қилиш ёки кузатувчи мақомини бериш ҳақидаги таклифи ушбу ташкилотнинг нақадар зиддиятли ва қарам тузилма эканини фош этди. Урушлар ва оғир санкциялар қуршовида қолган Россия ўзининг мустамлакачилик таъсирини сақлаб қолиш учун ТДТга суқулиб киришга фаол қизиқиш билдирмоқда. Тоқаевнинг бу таклифи ва ТДТ ҳеч қачон “ҳарбий альянсга айланмаслиги” ҳақидаги қатъий баёноти бу ташкилотнинг ҳатто ўз аъзолари хавфсизлигини ҳимоя қилувчи мустақил блок ҳам бўла олмаслигини, балки Кремл ва Ғарб ўртасида манёвр қилувчи ожиз майдон эканини исботлайди. Энг асосийси, ТДТ каби миллий-этник ва дунёвий платформалар мусулмон халқларни чинакам бирлаштиришга яроқсиздир. Ҳолбуки, “тилда ва фикрда бирлик” деб бонг урилаётган бир пайтда, амалда бу давлатлар ақалли ўз фуқаролари учун ҳам ўзаро чегара ва кирди-чиқди тартибларини соддалаштира олгани йўқ. Оддий мисол, Туркиянинг ўзи охирги вақтларда марказий осиёлик мусулмонларга вақтинча яшаш рухсатномаси (кимлик) беришни деярли тўхтатиб қўйди ва кириш тартибларини кескин қийинлаштирди. Мусулмонлар исломий юртларда бемалол ҳаракатлана олмас эканлар, “бирлашиш” ҳақидаги қуруқ оташин баёнотлардан не наф? Демак, ягона ечим фақат Ислом мафкураси атрофида бирлашиш эканлигича қолаверади.

Салоҳиддин

01.11.2026й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Туркия Хон Юнусда тинч аҳоли ўлдирилганини қоралаб, қотилларнинг халқаро қонун олдида жавобгарликка тортилишини талаб қилди

  • МАҚОЛАЛАР

    Шарафли йўл

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи маҳбуслар билан бирдамлик намойишида қатнашди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Маълумот ташқарига чиқяпти — технологик калитлар кимни қўлида?

    Маълумот ташқарига чиқяпти — технологик калитлар кимни қўлида? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон рақамлашув сиёсатининг янги босқичига ўтди. 2021 йилда фуқароларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудидаги серверларда сақлаш қаттиқ талаб қилинган ...
  • МАҚОЛАЛАРХОС МАВЗУЛАР

    Фотима ая: фарзандини шаҳодатга кузатган, уммат дардини ўз дардидан устун қўйган она

    Фотима ая: фарзандини шаҳодатга кузатган, уммат дардини ўз дардидан устун қўйган она بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Фотима онамизни хотирлаб, уларнинг ҳаёт йўллари, матонатлари ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур: ​Ўзбекистонда фуқаролар телефонига мажбуран ўрнатилаётган номаълум APK ортида нима яширинган?  ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Тасаввур қилинг: кўчада кетяпсиз ёки университетга киришда ходимлар сизни тўхтатиб, телефонингизни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Буюк Холиқ таоло Ўз Каломида огоҳлантиради: يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوا۟ بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا۟ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: