Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият — Американинг мустамлакачилик стратегияси маҳсулидир

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият — Американинг мустамлакачилик стратегияси маҳсулидир
Россия ва Хитой ҳам ушбу сиёсатни қўллаб-қувватламоқда. Чунки улар Афғонистон ҳукмдорларига босим ўтказмоқда ва Исломий уйғонишни жиловлашга ёрдам бермоқда. Россиянинг ўз манфаатлари бўлиши мумкин, бироқ «терроризмга қарши жаҳон уруши» деб аталмиш жараён бошланганидан буён у мунтазам равишда Американинг манфаатларига мувофиқ ҳаракат қилиб келмоқда.
Исломий нуқтаи назардан қараганда, Россия ва Хитой душман ва босқинчи давлатлар ҳисобланади. Россиянинг бугунги жиноятлари ва қора тарихига назар ташлайлик: чеченлар, Кавказ ва Доғистон мусулмонларини қиришидан тортиб, ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Афғонистонни босиб олишигача, шунингдек, Суриядаги мазлум халқни шафқатсиз бомбардимон қилишигача бўлган воқеалар Хитойнинг Шарқий Туркистон мусулмонларини узлуксиз қатағон қилиши билан муштаракдир. Уйғурларни қатағон қилиш, масжидларни вайрон этиш, кенг кўламли кузатув ва жосуслик ишларини олиб бориш, исломий ибодатлар ҳамда диний маросимларга чекловлар қўйиш — буларнинг барчаси ушбу икки босқинчи кучнинг Ислом Умматига нисбатан ўта душманона муносабатини яққол кўрсатувчи далиллардир.
Афғонистон ва бутун Ислом Уммати муаммоларининг ҳақиқий ва туб ечими Аллоҳ таолога тўлиқ бўйсуниш ҳамда пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш йўлида изчил ҳаракат қилишдадир. Зеро, мусулмонларнинг қадр-қимматини тиклаш, ҳақиқий хавфсизликни таъминлаш ва Ислом юртларини Шарқдами ёки Ғарбдами — ҳар қандай босқинчи ва мустамлакачи кучнинг чангалидан озод қилишга фақат шу давлатгина қодирдир.
Роя газетасининг 2026 йил 28 октябр чоршанба кунги 623-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ