| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Американинг Сурия устидан ўз назоратини мустаҳкамлаш режаси

  • Трамп ўз президентлик муддати тугамасидан олдин Саҳро масаласига нуқта қўйишга шошилмоқда

  • Туркия ва Ливия ўртасида Ўрта ер денгизидаги континентал шельфда денгиз чегараларини белгилаш тўғрисидаги битим

  • Ҳусийлар ўз туғёнларида давом этмоқда ва Ҳизб ут-Таҳрирнинг бир ёш аъзосини ҳибсга олди

  • Эфиопия Суданга уруш эълон қилмоқда, Судан эса шикоят билан чекланмоқда!

  • «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

  • Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

  • Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Энергетика нуқтаи назаридан Американинг исломий юртларга нисбатан стратегик қараши

Энергетика нуқтаи назаридан Американинг исломий юртларга нисбатан стратегик қараши

By htadmin
01.11.2026
0
Share:

Энергетика нуқтаи назаридан Американинг исломий юртларга нисбатан стратегик қараши

Американинг исломий юртларга нисбатан стратегик қарашидаги ўзгаришлар ва нозик тафсилотларни тушуниш исломий юртларда сиёсатни йўналтирувчи ва жамоатчилик фикрини шакллантирувчи кишилар учун ниҳоятда муҳимдир. Бундан ташқари, Трампнинг «Америка — биринчи ўринда» сиёсати туфайли яқинда муҳим ўзгаришлар юз берди. Трамп дунё жандарми вазифасини бажариш ва Америка манфаатларини таъминлаш юкини минтақавий блоклар зиммасига юкламоқда. Бу, айниқса, Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий базаларига зарбалар берилганидан кейин яққол намоён бўлди.

Америка шубҳасиз, мустамлакачи давлатдир. У ўзининг ёвузлиги ва шафқатсизлиги билан Европа мустамлакачи давлатларидан асло қолишмайди. Иккинчи жаҳон урушидан ғолиб бўлиб чиққанидан, Европа иттифоқчиларига нисбатан анча қулай мавқега эга бўлганидан кейин Америка дунё давлатларини ўзига қарам қилишни, ўз иродасига бўйсундиришни, буйруқларига итоат эттиришни ва ўз режаларидан четга чиқармасликни истади. Бу йўлда у ўзининг асос солувчи авлоди Шимолий Американи босиб олганида қўллаган усулни давом эттирди: маҳаллий аҳолининг бош суяклари ва суяклари устида ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Голливуд эса ўша аҳолини шайтонлаштириб, уларни «қизил танли ҳиндулар» сифатида тасвирлади ва қўлларига «томагавк» болталарини тутқазди.

Ғарб босқинчилари маҳаллий аҳолини сиёсий шартномалар билан алдадилар, иқтисодий қамал орқали бўғдилар ва «куйдирилган ер» уруш усулларини қўллаб, уларнинг жуда катта қисмини қириб ташладилар. Америкаликлар маҳаллий аҳолига қарши эришган муваффақиятларидан руҳланиб, Монро доктринасини Марказий ва Жанубий Америка халқларига нисбатан ўзларининг ваҳшиёна усулларини қўллаш учун ниқоб сифатида ишлатдилар. Бу эса бутун дунё халқларига нисбатан ўз ёвузликларини намоён этишга тайёргарлик бўлди.

Бугун маҳаллий аҳолининг ўзлари учун ажратилган резервацияларда аянчли аҳволда яшаётгани Америка ҳийлакор табассумлари ва қуруқ ваъдаларга алданадиган ҳар қандай халқ учун даҳшатли огоҳлантиришдир. Америка капиталистик элитаси халқларни ўз оёқлари остидаги бойликлардан маҳрум қилишга тўсқинлик қиладиган ҳеч қандай ахлоқий чекловни тан олмайди.

Энергия манбалари ва уларнинг денгиз йўллари устидан назорат ўрнатиш

Америкадаги «чуқур давлат» жаҳон энергетика ресурслари ва ҳаётий аҳамиятга эга денгиз йўллари устидан назорат ўрнатишга интилгани жуда муҳимдир. Ҳатто унинг Иккинчи жаҳон урушига кириш сабабларидан бири Форс кўрфазидаги нефть минтақасини Британия қўлидан тортиб олиш эди.

Мусулмонлар нефти устидан назорат ўрнатиш борасида Британия ва Америка ўртасидаги кураш кучайиб бораётган бир пайтда америкалик стратег ва машҳур «Давлат тўнтариши: амалий қўлланма» (Coup d’État: A Practical Handbook) китобининг муаллифи Эдвард Люттвакнинг муҳим мақоласи эълон қилинди. 1975 йил март ойида Harper’s журналида «Араб нефтини эгаллаб олиш» сарлавҳаси остида, «номаълум аскар» маъносини англатувчи лотинча тахаллус — «Майлз Игнотус» номи билан чоп этилган ушбу мақолада Люттвак Американинг Форс кўрфази нефть хазинасига бўлган иштаҳасини очиб берди. Бу мақола Американинг исломий юртларга нисбатан стратегик қарашини шакллантиришга қаратилган эди.

У нефть блокининг кучини синдириш зарурлиги ҳақида гапириб, очиқчасига шундай деди:

«Ўн йил давом этадиган, эҳтимол, бундан анча қисқа муддатли босиб олиш ҳам етарли бўлади. Босқиннинг чанги босилиб, доимий қолиш нияти борлигини кўрсатувчи барча аломатлар намоён бўлганидан кейин, ОПЕКнинг қолган аъзолари ўзларига келадилар ва келишилган нархларда таъминотни сақлаб туриш бўйича мажбурий мажбуриятни қабул қиладилар. Бунинг эвазига Америка ўз қўшинларини олиб чиқиб кетади».

Табиийки, бу ҳолат Британияни хавотирга солди. Чунки Британия 1960 йилдан бошлаб ОПЕКдан фойдаланиш орқали нефть соҳаси устидан назорат ўрнатишга — ишлаб чиқариш, маркетинг ва нарх белгилашни назорат қилишга муваффақ бўлган эди. Бироқ Америка нефть савдосини долларга боғлаш ва долларни асосий валютага айлантиришга эришди. Аммо у бу билан чекланиб қолмади. Балки бошқаларни ўзига бўйсундириб, ўз мижозларига айлантирадиган босқичга етишга интилди. Бу йўлдан бориб, Жорж Буш кичик даврида исломий юртларни ҳарбий йўл билан қайта мустамлака қилиш мақсадида босиб олишгача борди. Бу эса Франция ва Британия қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан кейинги бир неча ўн йиллик даврда юз берди.

Форс кўрфази давлатларидаги энергетика мувозанатига тор нуқтаи назардан қаралса, Американинг Афғонистон ва Покистон устидан назорат ўрнатиши Россия ва Хитойнинг бу икки мамлакатдаги таъсирига тўсиқ бўлади. Шунинг учун Америка 2001 йилда Афғонистонга бостириб кириб, уни босиб олди ва ўзи билан НАТОни ҳам олиб келди.

Яқин Шарқ устидан назорат ўрнатишга кенгроқ нуқтаи назардан қаралса, Ироқ тарихий стратегик аҳамиятга эга бўлган Месопотамия — Икки дарё оралиғидаги юртнинг муҳим қисмидир. Шунинг учун Америка 2003 йилда Ироқни босиб олди. Ҳатто у Покистондан ҳам қўшинлар жойлаштиришга уринди, аммо у ердаги хайрли мусулмонлар бунга тўсқинлик қилдилар.

Бевосита аралашувдан минтақавий армиялардан фойдаланишга ўтиш

Мусулмонлар билан муносабатда бўлиш Америка маҳаллий аҳолисига ёки Марказий ва Жанубий Америка халқларига, жумладан, Венесуэла каби йирик давлатларга муносабатда бўлишга ўхшамайди. Афғонистон ва Ироқ мусулмонлари Американинг оғир талафотларга учрашига сабаб бўлиб, уни ўз минтақавий малайлари ва тобеъларига кўпроқ таянишга мажбур қилганларида, Америка қаттиқ зарба олди.

Афғонистон ва Ироқдаги иқтисодий йўқотишлар беш триллион доллардан ошиб кетгани ва катта ҳарбий талафотлар юз берганидан кейин Америка урушларда бевосита иштирок этиш унинг манфаатларига мос эмаслигини англаб етди. Шу боис у мусулмон ҳукмдорлари билан иттифоқларга эътибор қаратиб, уларнинг армияларидан тўлиқ фойдаланишга киришди.

Бироқ Трамп мусулмонларга қарши кенг кўламли урушларда иштирок этишни истамайди. У Эрон ботқоғига ботганидан кейин оғриқли сабоқ олди. Ваҳоланки, Венесуэладаги каби бу ҳам осон кечадиган сайр бўлади, деб ўйлаган эди.

Шунга қарамай, Эрон масаласидаги ҳалокатли нотўғри баҳосидан қатъи назар, Американинг Миллий хавфсизлик стратегияси унинг Яқин Шарқда кенг кўламли ёки бевосита урушларга киришмаслик мажбуриятини тасдиқлайди. 2025 йил 5 декабрь, жума куни эълон қилинган Миллий хавфсизлик стратегияси Америка учун нефтьга бой Форс кўрфази, мусулмонлар юртларидаги ҳаётий аҳамиятга эга денгиз йўллари ва бизнинг юртимиздаги илғор ҳарбий таянч нуқтаси — яҳудий вужуди билан боғлиқ манфаатларни яна бир бор тасдиқлади.

Унда шундай дейилган:

«Америка учун Форс кўрфазидаги энергия таъминоти ашаддий душман қўлига ўтиб кетмаслигини таъминлаш, Ҳурмуз бўғозини очиқ сақлаш, Қизил денгизда кема қатнови учун шароитни сақлаб қолиш, минтақанинг Америка манфаатлари ёки Америка ҳудудига қарши терроризм ўчоғига айланиши ёки терроризмни экспорт қилишига йўл қўймаслик ва (исроил)нинг хавфсизлигини сақлаш доимо асосий манфаатлар бўлиб қолади».

Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу стратегия Америка армиясини ҳолдан тойдирадиган бевосита урушларга киришмаслик мажбуриятини ҳам таъкидлади. Унда шундай дейилган:

«Биз бу таҳдидга мафкуравий ва ҳарбий жиҳатдан қарши туришимиз мумкин ва шундай қилишимиз шарт. Бунинг учун давлат қуришга қаратилган самарасиз урушларда ўнлаб йиллар давомида иштирок этишимиз шарт эмас».

Шу тариқа, стратегия иттифоқлар орқали бизнинг армияларимиздан фойдаланиш учун замин яратди. Ҳужжатда шундай дейилган:

«Шунингдек, Абраҳам келишувларини минтақанинг янада кўпроқ давлатларини ва исломий юртлардаги бошқа давлатларни қамраб оладиган даражада кенгайтиришдан ҳам аниқ манфаатдорлигимиз бор».

Бу жараёнда Трамп ўзининг барча малай ва тобеъларини Американинг стратегик қарашига мустаҳкам боғлаш учун шиддат билан иттифоқлар тармоғини қурмоқда. Бу 2026 йил 22 январда имзоланган «Тинчлик кенгаши» орқали бўладими ёки 2026 йил 7 августдаги Маккадаги ўзаро мудофаа келишуви орқалими — мақсад бир.

Шу тариқа, Америка мусулмонларни ўз мамлакатларининг бойликларидан маҳрум қилади ва бунда уларнинг ўз армиялари ҳамда қуролларидан уларнинг ўзига қарши фойдаланади. Бу — Американинг ҳатто ўз маҳаллий аҳолисига нисбатан ҳам амалга ошира олмаган, таҳқирли бир «ютуғи»дир!

Эй мусулмонлар ва уларнинг армиялари!

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизни қуйидаги сўзлари билан огоҳлантирган:

﴿مَا يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَلَا الْمُشْرِكِينَ أَن يُنَزَّلَ عَلَيْكُم مِّنْ خَيْرٍ مِّن رَّبِّكُمْ﴾

«Аҳли китобдан кофир бўлганлар ҳам, мушриклар ҳам сизларга Роббингиз томонидан бирор яхшилик нозил бўлишини истамайдилар». (Бақара сураси, 105-оят).

Америка мустамлакачилиги бизни камбағаллаштирди. Ҳолбуки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга энг қимматли ресурсларнинг мўл-кўллигини неъмат қилиб берган.

Энергетика нуқтаи назаридан қараганда, биз фақат нефть билан неъматланмаганмиз. Балки электр энергетикасининг таянчини ташкил этувчи камёб ер элементларининг ҳам катта захираларига эгамиз.

Электр транспорт воситаларининг моторлари кўп жиҳатдан неодим, диспрозий, празеодим ва тербийдан тайёрланган кучли доимий магнитларга таянади. Лантан ва унга яқин лантаноидлар айрим батарея технологиялари ҳамда водородни сақлаш технологияларида қўлланилади. Батареяларнинг асосий кимёвий жараёнлари эса литийга боғлиқ. Шунингдек, иттрий, лантан ва церий қуёш энергияси инверторларидаги керамик конденсаторлар ва ички датчикларда ишлатилади.

Шунга қарамай, барча бойликларимизга эга бўла туриб, ҳозирги ҳукмдорларнинг ўзларининг бугунги йўлини давом эттиришларига йўл қўйиш биз маҳаллий америкаликлар бошига тушган қисматга ўхшаш қисмат сари бораётганимизни англатади. Яъни мустамлакачилар бизни талон-торож қилиб, ишларимиз устидан ҳукмронлик ўрнатган бир пайтда биз ўта қашшоқлик ва хорликда яшаймиз. Бироқ бунга қўшимча равишда яна бир таҳқирга дуч келамиз: ўз аскарларимиз иттифоқлар орқали душманларимизнинг манфаатларига хизмат қилади.

Аллоҳ бизга буюрган ишни бажариш ва Исломга даъват қилишда кечамизни кундузга улаш вақти келмадими? Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилиш вақти келмадими? Армияларимиздан ҳозирги ҳукмдорларни ағдаришни, олиму аллома Ато ибн Халил Абу Роштага нусрат беришни ва унга халифа сифатида байъат беришни талаб қилиш вақти келмадими? Токи у Ислом Умматини юртимиздан Ғарб мустамлакачилигининг илдизини қўпориб ташлашга қаратилган буюк курашда бошқарсин.

Устоз Мусъаб Умайр — Покистон вилояти

Роя газетасининг 2026 йил 28 октябр чоршанба кунги 623-сонидан

TagsАмерикаэнергетика
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Шом аҳли кофирларнинг юрт кезишлари сизни алдаб қўймасин

  • МАҚОЛАЛАР

    Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақоратлашларга муносабат

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания қироли Абдулла II таклифига биноан 5–6 ноябрь кунлари Остонада ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: