Қизил денгиз ва «оловли ҳалқа»

Қизил денгиз ва «оловли ҳалқа»
Ямандаги ҳарбий воқеалар Эфиопия атрофидаги ички низолар ва минтақавий кескинликнинг кучайиши билан бир вақтда кечмоқда. Айни пайтда Эритрея, Судан ва Африка шохида ҳам хавфсизлик ҳамда сиёсий вазият жадал ўзгармоқда. Бир қарашда, бу воқеалар ҳар бир мамлакатнинг ички жараёнлари ва ўз чегаралари билан белгиланаётгандек кўриниши мумкин. Аммо ушбу инқирозларга бир-биридан алоҳида масалалар сифатида ёндашиш манзаранинг муҳим бир қисмини кўришга тўсқинлик қилади.
Мустамлакачилик даврида чизилган чегаралардан ташқарига назар ташланса, Қизил денгиз ва Бобул-Мандаб бўғози ушбу инқирозлар бир-бири билан туташадиган макон сифатида намоён бўлади. Улар инқирозларни бир-биридан ажратиб турувчи оддий географик тўсиқ эмас. Яманда юз бераётган воқеалар Африка қирғоғидаги кучлар ҳисоб-китобини қайта шакллантириши мумкин. Африка шохидан Судан, Эфиопия ва Эритреягача чўзилган кескинликлар ҳам, ўз навбатида, Яман атрофидаги хавфсизлик ва стратегик муҳитга таъсир кўрсатиши мумкин.
Шу нуқтаи назардан, Қизил денгизнинг икки қирғоғидаги ҳарбий ҳаракатлар ва сиёсий низолар бир-бирига ёнма-ён турган инқирозлардан кўра, ўзаро боғланган ягона стратегик майдоннинг қисмларига кўпроқ ўхшайди. Бу майдонда зиддият оқибатлари денгиз йўлаклари, таъсир тармоқлари, минтақавий ва халқаро кучларнинг ҳисоб-китоблари ҳамда яҳудий вужудининг режалари орқали бир ҳудуддан бошқасига ўтади. Ҳурмуз бўғозидан кейин стратегик ҳолдан тойдириш олови Бобул-Мандабгача етиб келиши кутилган эди.
Айнан шу нуқтада Қизил денгиз ушбу инқирозларни ягона минтақавий контекстда тушуниш имконини берадиган калитлардан бирига айланади. Унинг бир қирғоғидаги кураш қарама-қарши қирғоқдаги кучларнинг ҳисоб-китобларини ўзгартириши мумкин. Бир мамлакат чегараси ичидаги маҳаллий беқарорлик эса бутун минтақадаги кучлар мувозанатини қайта шакллантирувчи босим омилига айланиши мумкин.
Мудофаа, разведка ва стратегия тадқиқотларига ихтисослашган ADWA институти «оловли ҳалқа» деб атаган тушунчанинг аниқ мазмуни ҳам шундадир. Бу — бир қирғоқдаги беқарорлик қарама-қарши қирғоқнинг стратегик аҳамиятини ўзгартирадиган денгиз тизимидир. Институтнинг 2026 йил сентябрь ойида эълон қилинган «Эфиопия оловли ҳалқа ичида ва Қизил денгиздаги беқарорлик» номли тадқиқотида Қизил денгиз, Адан кўрфази ва Африка шохи Суэц каналидан Бобул-Мандаб бўғози орқали Адан кўрфазигача чўзилган ягона хавфсизлик майдони сифатида кўриб чиқилган.
Бугун содир бўлаётган воқеалар бу қарашни деярли жонли тарзда тасдиқламоқда. Яманда ҳусийлар ғарбий соҳилдаги ҳузурини кенгайтириб, Бобул-Мандаб бўғози ҳудудигача етиб бордилар. Натижада дастлаб халқаро денгиз қатнови йўлаги бўлган ушбу бўғоз Эрон билан боғлиқ минтақавий вакил қўлидаги ҳарбий-сиёсий дастакка айланди.
Энди масала фақат Яман уруши билан чекланмайди. Ҳурмуз бўғозидаги беқарорлик Бобул-Мандабни Саудия Арабистони ва халқаро савдо учун янада муҳим қилиб қўйди. Шу сабабли Ар-Риёд Бобул-Мандаб ва Таиздан ҳам ташқарига чиқиши мумкин бўлган ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўрмоқда. Айни вақтда у Макка келишувидан фойдаланишга, шунингдек, Америкадан ёрдам сўраб мурожаат қилишга уринмоқда.
Бу ерда энг муҳим стратегик масала шундаки, Американинг мақсади соҳилдаги мавқеи очилиб қолган ва ўз кемалари ҳамда яҳудий вужуди кемаларига ҳужум қилмасликка ваъда берган ҳусийларни йўқ қилиш бўлиши шарт эмас. Балки мақсад рақобатчи кучларнинг аралашувига йўл қўймаслик ва бирор томоннинг денгиздаги тор ўтиш нуқтасини минтақавий ҳамда халқаро шантаж воситасига айлантириш учун ишончли имкониятга эга бўлишига тўсқинлик қилишдир. Яъни Ҳурмуз бўғози сценарийсининг такрорланишига йўл қўймаслик.
Шунинг учун Америка ҳарбий-денгиз кучларининг Қизил денгизда, ҳатто Араб денгизида ҳам қайта-қайта ҳозир бўлишига — авианосецлар, эсминецлар ва бошқа жанговар кемаларнинг жойлаштирилишига — фақат урушга тайёргарлик сифатида қарамаслик керак. Бу, шунингдек, тийиб туришга қаратилган сигналдир: денгиздаги тор ўтиш нуқталари бирор минтақавий кучнинг мутлақ стратегик мулкига айланмаслиги керак. Бироқ денгиз устидан назорат ҳар доим ҳам денгизнинг ўзидан бошланмайди. Африка қирғоғини ниҳоятда муҳим қиладиган нуқта ҳам айнан шу.
Эфиопияда Тиграйдаги жангларнинг қайта бошланиши Амҳара ва Афар минтақаларидаги низолар ҳамда Абий Аҳмад ҳукуматига қарши янги қуролли иттифоқларнинг шаклланиши билан бир вақтда кечмоқда. Айни пайтда Аддис-Абеба ва Асмара ўртасидаги муносабатлар ҳам ёмонлашмоқда.
Қатор таҳлилларда Эфиопиядаги низо энди фақат ички масала бўлмай қолгани таъкидланган. Унда Эритрея, Миср, Судан, Сомали, Туркия ва Форс кўрфази давлатларининг манфаатлари ўзаро кесишмоқда. Бу жараёнлар Америка томонидан яшил чироқ ёқилиши билан Абий Аҳмад ҳукумати ағдарилганидан кейинги босқичга тайёргарлик сифатида талқин қилинмоқда. Кескинликнинг муҳим сабабларидан бири Эфиопиянинг денгизга чиқиш йўлига эга бўлиш ва Жибутига қарамлигини камайтириш истагидир.
Бошқа томондан, Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг 2026 йил сентябрь ойида эълон қилинган яқиндаги тадқиқотида Хитой Жибутидаги ҳарбий базасини модернизация қилиб, унинг алоқа ва ахборот тўплаш имкониятларини кучайтиргани қайд этилган. Бу эса ушбу стратегик майдонда Хитой ҳузури сезиларли даражада ривожланаётганини кўрсатади.
Шу ерда «оловли ҳалқа» энг яққол кўринишда намоён бўлади: Қизил денгизнинг Осиё қирғоғида ҳаракат қилаётган ҳусийлар қарама-қарши Африка қирғоғининг аҳамиятига таъсир кўрсатади; денгизга чиқиш йўлини излаётган Эфиопия ўз миллий хавфсизлигини Бобул-Мандабдан ажрата олмайди; Яман қаршисида узун қирғоқ чизиғига эга Эритрея иқтисодий салмоғидан анча юқори стратегик аҳамият касб этади; Суэц каналига таянадиган Миср Қизил денгиздаги беқарорликни ўзининг муҳим даромад манбаига бевосита таҳдид деб билади; Саудия Арабистони эса қарама-қарши қирғоққа ўзининг ғарбий хавфсизлиги давоми сифатида қарайди.
Шунинг учун Судан, Эфиопия, Эритрея ва Сомалидаги қуруқликдаги низолар денгиздаги курашдан узоқда эмас. Улар портлар ва таъминот занжирлари билан боғланган ягона тизимнинг қисмларидир.
Америка ушбу низоларни ўз воситаларини сафарбар қилиш учун атайлаб авж олдириши эҳтимолини ҳам истисно қилиб бўлмайди. Шу билан бирга, АҚШдаги Ташқи алоқалар кенгашининг яқиндаги тадқиқоти Африка шохидаги низоларнинг ўзаро чамбарчас боғланиб кетиши ҳақида огоҳлантирди. Унда Эфиопия ва Эритрея ўртасидаги кескинлик, Судандаги уруш, Миср ва Эфиопия ўртасидаги рақобат, Сомалидаги низо, Туркия ҳамда Форс кўрфази давлатларининг ҳаракатлари чегаралар, портлар ва иттифоқлар тармоғи орқали зиддиятнинг бир майдондан бошқасига кўчишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланган.
Бу нуқтаи назардан, Қизил денгизнинг икки қирғоғидаги минтақавий ҳаракатларни бошқача тушуниш мумкин. Саудия Арабистони Яманга фақат жанубий фронт сифатида қарамайди; Миср Судан ва Эфиопияни бир-биридан алоҳида Африка масалалари деб ҳисобламайди; Туркия Сомалини Қизил денгиздан узоқдаги шерик сифатида кўрмайди; Эритрея Эфиопия билан муносабатларини ўзининг денгиздаги жойлашувидан ажратиб кўра олмайди. Эфиопиянинг ўзи ҳам портлар масаласига энди фақат иқтисодий муаммо сифатида қарай олмайди. Айниқса, Байден маъмурияти давриданоқ уни бўлиб олиш ва парчалаш режалари муҳокамага қўйилгани ҳисобга олинса, бу янада равшанлашади.
Демак, Қизил денгизда туташадиган ягона тармоқ мавжуд. Бироқ Вашингтонга бу фронтларнинг барчасини бевосита бошқариш шарт, деб ўйламаслик керак. Унинг учун муайян бир минтақавий кучнинг бирор йўлак, порт ёки бўғоз устидан яккаҳоким назорат ўрнатишига йўл қўймаслик ва бир-бирини мувозанатда ушлаб тура оладиган малай ҳамда қўғирчоқлар тармоғини сақлаб қолишнинг ўзи кифоя.
Саудия Арабистони Араб қирғоғидаги куч, Миср шимолий қирғоқдаги куч, Туркия Сомалида тобора фаоллашиб бораётган иштирокчи, Эритрея эса ниҳоятда сезгир географик мавқега эга қирғоқбўйи давлатидир. Айрим санкцияларни бекор қилиш орқали уни ўз томонига оғдириш мумкин. Эфиопия денгизга чиқиш йўлини излаётган йирик қуруқлик давлати бўлса, Америка ҳарбий кучларининг бевосита ҳозирлиги ушбу тизимни назоратда ушлаб турувчи энг юқори даражадаги омил бўлиб қолмоқда.
Бу сиёсат унга таянадиган давлатлар учун, шубҳасиз, катта хавф туғдиради. Хавфсизлигини йирик давлатдан қарзга олаётган томон манфаатлар ўзгарганида ҳам бу хавфсизлик кафолатланишига ишона олмайди. Бир куни у ўзи куч тўпламаган, ҳудудини ҳимоя қилишга тайёрламаган ва тақдирини белгилаш ҳуқуқига эга бўлмаган урушга кириб қолиши мумкин. Агар паноҳ сўралаётган куч Ислом ва мусулмонларнинг душмани Америка бўлса, аҳвол янада оғир эмасми?!
Қизил денгиз атрофидаги айрим тузилмалар жойлашуви, бойликлари, инсон ресурслари ва саноат имкониятлари жиҳатидан халқаро ўзгаришларнинг йўналишини белгилашга қодир. Агар улар ўз кучларини тўғри шакллантирсалар, инсониятни капитализм дўзахидан олиб чиқадиган ўзгаришларга ҳисса қўша оладилар. Аммо қарамлик кишанларида қолсалар, низолар майдонига айланиб қолишлари мумкин.
Катта урушларда куч билан ҳимоя қилинмаган чегараларни хариталар ҳам асрай олмайди. Мустамлакачилик қалам билан чизган чегараларни куч яна олов билан қайта чизиши мумкин. Судан сабоғи бизга айнан шуни кўрсатди.
Ҳақиқий куч эса пул ёки қурол билангина қурилмайди. У инсонга ўз мавжудлигининг маъносини берадиган ҳазорий фикр орқали барпо этилади. Бу фикр Умматнинг шахсиятини шакллантиради, унинг давлатини барпо этади, армиясининг ақидасини белгилайди ва уни Умматнинг ҳар бир аъзоси хавфсизлиги учун бедор туришга, ўз фарзандлари ва муқаддасотларини ҳимоя қилишни асосий вазифасига айлантиришга ундайди.
Аммо ўз мавжудлигини ҳимоя қилишга қодир кучга эга бўлмаганларнинг денгиз йўлакларини ҳимоя қилиш ўрнига, «оловли ҳалқа»нинг ўзи уларни ютиб юбориши мумкин.
Муҳандис Висом ал-Атраш
Роя газетасининг 2026 йил 28 октябр чоршанба кунги 623-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ