Жазоир яҳудий вужудининг фитналаридан холи юртми?

Жазоир яҳудий вужудининг фитналаридан холи юртми? Жазоирдаги ёнғинлар ва ҳокимият қанотлари ўртасидаги кураш
Оммавий ахборот воситалари 2026 йил август ойининг охирларида Жазоир ўрмонларида кенг кўламли ёнғинлар содир бўлганини хабар қилди. Ёнғинлар асосан мамлакатнинг шимоли-шарқидаги бир нечта вилоятда, хусусан, Жижел, Бежоя ва Тизи-Узу вилоятларида жамланди. Бу фожиа мамлакат шимоли-шарқидаги улкан тоғли ҳудудларни қамраб олиб, инсонлар ва ҳайвонлар орасида кўплаб талафотларга сабаб бўлди. Шунингдек, инфратузилма ва иншоотларга жиддий зарар етказди, ўрмон дарахтлари ҳамда умуман ўсимлик қопламининг катта майдонларини куйдириб юборди.
Бу ёздаги ёнғинларни алоҳида ҳодисага айлантирган нарса — уларни фақат ҳароратнинг кўтарилиши билан изоҳлаб бўлмаслиги — фақат ёнғин чиққан жойларнинг ўзига хослиги ва қамраб олган ҳудудининг катталигида эмас, балки оловнинг тез тарқалиши ва унинг юзага келишидаги ғайриоддий ҳолатларда ҳам намоён бўлди. Зеро, 2026 йил 26 август куни биргина кун давомида турли жойларда камида 159 та ёнғин қайд этилди! Бу эса ҳодисанинг табиати, халқаро кучларнинг ушбу фожиани атайлаб келтириб чиқаришга алоқадорлиги ва унинг ортида душманлик сиёсий мақсадларини кўзлаган фитначи томонлар тургани ҳақида кўплаб саволларни юзага келтирди.
Бу масала кўча-кўйда ва турли доираларда кузатув, суҳбат ҳамда муҳокамаларга сабаб бўлган энг муҳим мавзулардан бирига айланди. Аниқ мақсад эса мустамлакачи Ғарб давлатлари ва Жазоир майдонида таъсирга эга бўлган барча кучларнинг яширин мақсадларини англашга уриниш, мамлакатдаги бундай жиноятларга алоқадор томонларни аниқлаш ва фош этиш, шунингдек, Жазоир ташқи сиёсий босимлар ҳамда фитналарга қандай дуч келаётганини тушунишдан иборат эди.
Маълумки, хусусан, мустамлакачи Америка бир неча ўн йиллардан бери турли соҳаларда ва босим ўтказишдан тортиб хилма-хил усуллар билан Жазоир режимини ўзига бўйсундиришга ҳаракат қилмоқда. Бунинг мақсади мамлакат жанубида ҳарбий база ёки базалар ташкил этишга йўл очиш, бутун Шимолий Африка устидан ўз ҳукмронлигини тўлиқ ўрнатиш, шунингдек, бир неча ўн йиллар давомида Европа мустамлакачи кучлари назоратида бўлиб келган Саҳрои Кабир ва Саҳел минтақасининг улкан, бой хазиналари ҳамда ресурсларини қўлга киритишдир.
Бироқ сиёсий ва ҳарбий босимлар, тазйиқлар ҳамда хусусан Жазоирга нисбатан олиб борилаётган сиёсат масаласида Америка бир неча ўн йиллардан бери сиёсий доиралар орқали бевосита аралашмай келмоқда. Аксинча, кўплаб сабабларга кўра, у Жазоирни ҳар томондан ўраб турган қўшни муҳитдаги ўз малайлари орқали ҳаракат қилмоқда. Айниқса, «терроризмга қарши уруш»даги ҳамкорлик дастагидан фойдаланмоқда.
Бироқ Америка, айниқса, Трамп ҳокимиятга келганидан ва 2023 йил 7 октябрдан кейин, Ғазода геноцид воқеалари юз берганидан сўнг, яҳудий вужуди орқали ҳам ҳаракат қилмоқда. Бу вужуд Жазоир мусулмон халқи билан алоҳида даражадаги мафкуравий ва тарихий душманликка эга. Жазоир халқи у билан муносабатларни нормаллаштиришни, қолаверса, Фаластин масаласидан воз кечишни рад этади. Бу эски душманлик нафратли француз мустамлакачилиги давридан бери мустаҳкамланиб келган. Бугун эса у яна қайта намоён бўлиб, тасдиғини топмоқда, ҳатто Ғазо аҳлига қарши сўнгги жинояткорона тажовуз туфайли янада кучайиб, кескинлашмоқда! Шу нуқтаи назардан қараганда, мустамлакачи Америка минтақада кўзлаётган мақсадлари доирасида Жазоирда содир бўлаётган воқеаларда яҳудий вужудининг ҳам ёвуз қўли бўлиши мумкин.
Шунингдек, яҳудий вужудининг интилишлари Франциядаги ўта ўнгчи, адоватга тўла сиёсий доиралар билан ҳамоҳанг экани маълум. Бу доиралар Жазоирдаги ўз таянчлари орқали турли соҳаларда муайян таъсирга эга бўлиб, ҳали ҳам Жазоирни Франциянинг бир қисми деб ҳисоблайдилар. Бу интилишлар, айниқса, Франция ва Марокашдаги сионистик кучларнинг мақсадлари билан ҳамоҳангдир. Аслида, бу кучлар босқинчи вужуд билан бевосита боғланган.
Ушбу кучлар ҳам Жазоир майдонида сионистлар билан бўлган алоқаларидан фойдаланиб ҳаракат қилмоқдалар. Улар бугунга қадар мамлакатнинг турли доираларига кириб олган, Жазоирдаги яҳудийлардан қолган гуруҳлар ва уларнинг издошларидан фойдаланмоқдалар. Бу шахслар тўла ҳуқуқли жазоирликлар сифатида фаолият юритмоқдалар. Шу билан бирга, улар, айниқса, вужуднинг Бирлашган Араб Амирликлари раҳбари билан алоқаларининг ниҳоятда яхши эканидан ҳам фойдаланмоқдалар. Зеро, Амирликлар араб давлати сифатида вужуднинг Жазоирга кириб боришини осонлаштирувчи восита қилиб ишлатилмоқда!
Бошқа томондан, Амирликлар Жазоир режими билан ҳам мустаҳкам алоқаларга эга. Бу режим улар орқали инглизлар билан боғланган ва ҳокимият тизимидаги француз қанотига қарши туради. Бу ҳолат, камида, Бутефлика 1999 йилда ҳокимиятга қайтиб, президентлик тахтига ўтирган даврдан бошлаб, 2019 йилда уни ҳокимиятдан четлатиб, ўрнига Абдулмажид Таббунни олиб келган халқ ҳаракатигача давом этган.
Маълумки, Амирликлар келиб чиқиши жиҳатидан Британияга боғлиқ бўлса-да, уларнинг вазифалари, позициялари ва миссияларини фақат мустамлакачи Ғарбнинг — Британия ва Американинг — мусулмон юртларидаги мақсадларини амалга оширувчи икки томонлама малай экани билан изоҳлаш мумкин. Улар бу вазифаларни яҳудий вужуди билан мувофиқлашган ҳолда бажарадилар. Айни пайтда, Амирликлар ушбу вужуднинг кун тартибига ҳам хизмат қилади. Бу вужуднинг ўзи ҳам Ғарб томонидан яратилган ва унинг хизматига сафарбар этилган яна бир малайидир. Унинг ифлос мақсадлари кўп ҳолларда Ғарб давлатларининг мусулмон юртларидаги сиёсатлари билан ҳамоҳанг келади. Бу юртлар эса Халифалик йўқлиги сабабли ўз ишларини мустақил бошқариш имкониятидан маҳрум бўлиб қолган. Улар суверенитетини йўқотган ва Ғарб таъсирининг барча шакллари учун очиқ майдонга айланган.
Амирликлар ҳукмдорларининг Ғарб ва яҳудий вужуди сиёсатини амалга оширишдаги вазифалари минтақалар, зиддиятларнинг табиати, мақсадлар, мавжуд вазият ва исломий юртларнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган мустамлакачи давлатларнинг манфаатларига қараб фарқланади. Бу, айниқса, хавфсизлик ва разведка соҳаларида, шунингдек, ҳарбий ва иқтисодий йўналишларда намоён бўлади. Амирликлар қўлларининг Судан, Яман, Сомали, Ливия, Тунис, Африка Саҳели, Марокаш, Жазоир ва бошқа жойларда шиддат билан давом этаётган ички низо ва тўқнашувларда иштирок этаётгани бунга далилдир.
Жазоир ва унинг мусулмон халқига қарши қаратилган бу барча фитналарнинг ҳақиқий манбасини, шунингдек, амалдаги режимнинг хорижий кучлар билан алоқаларини, ҳатто уларга қарамлиги ва малайлигини яшириш мақсадида режим бир қатор чораларни кўрди. У фожианинг кўлами ва ундан келиб чиққан талафотлар ҳақидаги эътиборни бошқа томонга буриш, сўнгра масалани ёпиш, ўз мухолифларининг йўлини тўсиш ва воқеадан сиёсий мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик, ички курашни жиловлаш ҳамда бу воқеаларнинг ҳукмрон режимга таъсирини чеклаш орқали унинг Жазоир халқи олдидаги сирлари фош бўлишининг олдини олишга уринди.
Шу мақсадда режим ёнғинлар учун масъулиятни ўз зиммасига олишини ва барча жабрланганлар ҳамда зарар кўрганларга товон тўлаш ниятида эканини эълон қилди. Бироқ у оммавий ахборот воситалари орқали кузатувчиларни, қолаверса, бошқа одамларни ҳам тахминлар, ноаниқлик ва саволларга ғарқ қилишни атайлаб кўзлади. Расман Амирликлар билан алоқаларни узганини эълон қилди — гарчи бу фақат ташқи кўринишда ва вақтинчалик бўлса ҳам.
Шу билан бирга, ёнғинлар ва бошқа фожиалар, ҳатто ички беқарорлик ва тартибсизликлар, айниқса, Жазоир бозорларидаги сунъий тақчиллик ва нарх-наволарнинг ошиши учун ҳам мамлакат хавфсизлиги билан ўйнаётган гуноҳкор қўллар ва Жазоир барқарорлигини издан чиқаришни кўзлаётган ташқи кучлар айбдор қилиб кўрсатилди.
Кейин эса ҳар галгидек, ахборотни яшириш машинаси ишга туширилди. Сўнг тарих, инқилобий қонунийлик ва Жазоир озодлик инқилоби воқеалари ҳақидаги баҳслар яна кун тартибига олиб чиқилди. Тарихий хотира, француз тили ва унинг Жазоир таълим тизимидаги ўрни муҳокамаси сунъий равишда авж олдирилди. Одамлар миллий ўзлик, мамлакат ичидаги гуруҳлар ўртасидаги кураш, араб ва амазиғийлар ўртасидаги тортишувлар билан банд қилинди. Шунингдек, француз мустамлакачилиги ва ташқи душманларнинг Жазоир мусулмон халқи ўртасидаги зиддиятни кучайтириш ҳамда тўқнашувларни келтириб чиқаришдаги роли ҳақидаги масалалар ҳам муҳокамага тортилди.
Устоз Солиҳ Абдурраҳим
Роя газетасининг 2026 йил 4 ноябр чоршанба кунги 624-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ