5+1 тажрибасидан илҳомланган ҳолда ўртага ташланган Сурия ечими

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
5+1 тажрибасидан илҳомланган ҳолда ўртага ташланган Сурия ечими
Сурия мухолафати ўзининг сиёсий механизм тузишга оид таклифларига Европадан жавоб кутмоқда. Унинг таклифлари худди беш плюс бир гуруҳи сиёсатига, яъни Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо давлатларга қўшимча, Эрон ядровий дастури борасида муваффақиятли ечимга эришган Германия сиёсатига шакл ва амалда жуда ўхшайди.
Дарҳақиқат, бир неча кун аввал Миллий коалиция раиси Анас Абда Сурия қўзғолони кучлари ва мухолафатига бир механизм тузиш таклифини тақдим қилди. Бу АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция ва Германияни ўз ичига олган механизм бўлиб, ундан Сурияда бирор янги механизм доирасида сиёсий ечимга эришиш мақсад қилинган.
Коалициянинг билдиришича, таклиф қилинган механизм АҚШ ва Россиянинг Суриядаги ечимни монополия қилишларини олдини олади. Мухолафат таклиф учун Европадан жавоб кутаётганини изоҳлаган коалиция раисининг сўзларига кўра, АҚШ ва Россия ечимлари ҳалигача бирор натижа бергани йўқ.
Бу таклиф тўртинчи маслаҳат йиғини ортидан берилган матбуот баёнотида янгради. Маълумки, ушбу йиғин мухолафатчи Миллий коалиция билан (Сурия ичкарисидаги мухолафат) ҳисобланган Миллий координацион ҳайъат ўртасида Белгия пойтахти Брюсселда Европа раҳнамолиги остида ўтказилган эди. (Ал-Жазира нет).
Роя газетаси шарҳи:
Уммат бошига тушган мусибатлардан бири, уни Ғарбга ювиндихўр ҳукмдорларнинг бошқараётганидир. Бу ҳукмдорлар Ғарб сиёсатини ижро этиш билан унинг исломий юртлардаги ишлар тизгинини ўз назоратида ушлаб туришига имкон яратишмоқда. Юқорида айтганимиздек, ўз масалаларимизни душманимиз қўлига беришимиз ва душманимиз уни ўзи истагандек ҳал қилиб бериши энг ёмон хиёнатдир. Ахир, ўз Уммати омонатини зиммасига олиб, уни машаққатлардан қутқаришга масъул бўлган кишилар қандай қилиб, унинг масалаларини душман қўлига топшириб қўйиши мумкин??!!
Коалиция раисининг «АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция ва Германияни ўз ичига олувчи механизм тузиш» таклифи коалициянинг Шом аҳлига, уларнинг қўзғолонига ва манфаатларига нисбатан хиёнат қилиш демакдир. Чунки бу давлатлар Ислом ва мусулмонлар душманидир. Анас Абда бу билан Ғарб давлатларининг Шом аҳли ишларига аралашишга итоатгўйлик билан таклиф қилмоқда ҳамда Сурия ечимини Ғарб давлатлари истаган андозага солмоқчи бўляпти.
Шом аҳли бундай коалициядан воз кечиши, уларнинг вакили эканини даъво қилаётган ҳамда Ғарб ва ғарбпараст исломий юртлар билан алоқа қилаётган барча кимсаларни рад этиб, уларни тийиб қўймоғи вожиб. Чунки бу қурбонлар, қанчалар қимматга тушмасин, қанчалар кўп бўлмасин, бундай ювиндихўр раҳбарлар бошқаруви остида ҳеч қандай самара бермайди, аксинча, мустамлакачи кофирлар сиёсатлари фойдасига тайёр ёнилғи сифатида хизмат қилади.
Бу соҳада мусулмонларнинг бутун исломий дунёда кўрган тажрибалари шундоқ кўз ўнгимизда гавдаланиб турибди… Англаб етиш керак бўлган муҳим ишлардан бири, Шом аҳлини ва бошқа мусулмонларни халос этувчи сиёсий лойиҳани тушунишдир. Бу лойиҳа эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳаракат қилиш ва айни лойиҳани етказаётган зотларга итоат қилишдан иборат. Чунки улар ўзгартиришни талаб этаётган ва уни амалга ошириш учун зарур бўлган онг ва холислик каби сифатларни ўзларида жамлаганликлари сабабли итоат этилишга лойиқ зотлардир.
Роя газетасининг 2016 йил 22 июн чоршанба кунги 83-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ