| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Аллоҳнинг борлигини топиш учун катта илм керакми?

Аллоҳнинг борлигини топиш учун катта илм керакми?

By htadmin
25.11.2016
1485
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Аллоҳнинг борлигини топиш учун катта илм керакми?

Ижтимоий тармоқларда мусулмонлар ўртасида турли мунозаралар, бахслар, тортишувлар кундан кун ривожланиб бормоқда. Табиийки, бу холат жамиятни куфрий бошқарув билан бошқараётган хукуматга ёқмаётгани, бунга қарши имконида бор кучи билан курашаётгани ҳам кундан кун одатий холга айланиб боряпти.

Лекин хозир биз сўз юритмоқчи бўлаётганимиз бу каби, сиёсий хийлалар, тазйиқлар, зулмлар ҳақида эмас. Балки хозир сўз юритмоқчи бўлганимиз, ушбу бахслар ичида баъзи холис, ёки нохолис мусулмон биродарларимиз Ҳизб ут – Таҳрир йигитлари ва қизларини илмсизликда айблаб, Аллоҳга даъват қилиш учун аввало илм ўқиш керак, инсон Аллоҳнинг борлигини илм билан тушуниб олганидан кейингина инсонларни динга даъват қилишга ҳақли бўлади, деган маънодаги фикрларни айтишмоқда.

Бундай фикрни айтаётган дўстларимиз аввало Аллоҳнинг борлигини тушуниб етиш, Аллоҳнинг борлигини топиш деган тушунча билан, Аллоҳнинг айтганлари бўйича, Ислом шариати асосида яшаш деган тушунчанинг ўртасидаги фарқни ажратиб олишлари керак. Яъни Аллоҳни топиш, Унинг бор эканлигини ақл билан эътироф қилиб, тил билан тасдиқ қилиш ва Унинг айтганларига амал қилиб яшашнинг ўртасида фарқ бор. Чунки инсон Аллоҳнинг борлигини топиши учун жуда кўп илм ўқиб чиқиши эмас, балки Аллоҳ неъмат қилиб берган ақлни ишлатса Аллоҳнинг борлигини топа олади.

وَهُوَ الَّذِي مَدَّ الأَرْضَ وَجَعَلَ فِيهَا رَوَاسِيَ وَأَنْهَاراً وَمِن كُلِّ الثَّمَرَاتِ جَعَلَ فِيهَا زَوْجَيْنِ اثْنَيْنِ يُغْشِي اللَّيْلَ النَّهَارَ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ* وَفِي الأَرْضِ قِطَعٌ مُّتَجَاوِرَاتٌ وَجَنَّاتٌ مِّنْ أَعْنَابٍ وَزَرْعٌ وَنَخِيلٌ صِنْوَانٌ وَغَيْرُ صِنْوَانٍ يُسْقَى بِمَاء وَاحِدٍ وَنُفَضِّلُ بَعْضَهَا عَلَى بَعْضٍ فِي الأُكُلِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَعْقِلُونَ

 “У ерни чўзиб, унда баланд тоғлар ва анҳорлар қилган, ҳар хил мевалардан жуфт-жуфт қилган зотдир. У кечани кундузга ўратур. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир. Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумлар, боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, бир хил сув билан суғориларлар ва уларнинг баъзиларининг мевасини баъзилариникидан афзал қиламиз. Бунда, албатта, ақл ишлатувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир”.   (Раъд. 3-4)

Яъни ширк ва жаҳолат ботқоғида ётган Макка арабларига қарата Қуръон “Эй инсон, ақлингни ишлатгинчи, атрофингдаги тоғлар, ерлар, сен кўриб турган туялар, кечаю кундузлар алмашиниши, қўёшнинг харакати, сувнинг харакати ва бошқа минглаган холатларнинг аниқ бир режа билан, ўзгармас қонунлар билан харакат қилаётганига ибрат назари билан қарагинчи, булар ўз ўзидан пайдо бўлиб қолиши мумкин эмаску, ёки ўзини ўзи яратиб ҳам ололмайди, демак бундай нозик ва аниқ қонуниятли оламни буюк бир Яратувчиси бўлиши табиий” деган хитобни инсонларнинг ақлига хитоб қилиб айтган ва бу оятларнинг таклифидан кейин ақлини ишлатиб, атрофга, дунё хаётига, коинот, инсон ва хаётга ибрат назари билан боққанлар буларнинг албатта ўз яратувчиси бор, акс холда бундай аниқлик билан шунча нарса харакат қила олмайди, деган хулоасага келиб, натижада Аллоҳнинг борлигини ақли билан эътироф қилган.

Қуръон мушрикларга юқоридаги каби оятлар билан, ақлини ишлатиб Яратувчини топишга ундаётганида уларга бирон марта ҳам, “Сизлар бир қанча илм ўрганинглар, фикрлаш доирангиз, илмий савиянгиз маълум бир даражага етсин, ана ўшанда сизларга айтилаётган гапларни тушунасизлар ва Аллоҳни осон топасизлар” каби маънодаги сўзни гапирмаган.

Аммо Аллоҳни топиб, Унга тўлиқ ишониб олганидан кейин, Аллоҳнинг айтганларига амал қилиб яшаш учун эса, бунга Аллоҳ мусулмонларга нозил қилган Қуръон оятлари ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан истинбот қилинган хукмларни ўрганиши лозим бўлади. Агар инсон бу илмларни яхшилаб ўрганмай туриб, яъни шаръий ахкомларни ўрганмай туриб, шаръий ахкомлар мавзусида даъват олиб борса, унда хато қилиб қўйса, қаттиқ гуноҳга қолиши, муҳими унинг сўзига, даъватига ишонаётганларни ҳалолдан харом томонга йўналтириб юбориши мумкин.

Шу ўринда Аллоҳни топиш, Унинг борлигини ақли билан эътироф қилиш мавзусида сўз юритган, 1999 – йилда Саудия Қироллигида вафот этган Суриялик олим Али Тантовийнинг “Ислом динига тўлиқ таъриф”( تعريف عام بدين الإسلام) китобида келган баъзи мулоҳазалар диққатимни тортгани учун, ушбу китобнинг “Ислом” деган бўлимидан иқтибос келтираман.

“Бир куни талабаларимга (Университетда дарс бериб юрган пайтларим эди): “Агар сизнинг олдингизга бир мўъмин бўлмаган, ғайридин одам келиб, “Менинг озгина вақтим бор, шу вақтда Ислом нима эканлигини тушунмоқчи эдим” – деса, сизлар унга шу озгина вақт ичида Исломни қандай тушунтирган бўлар эдингиз?” – деб сўрадим. Шунда талабаларим: “Бу жуда қийин иш, чунки бунинг учун тавҳид, тажвид, тафсир, ҳадис, фиқҳ, усул илмларини ўқиб, ушбу илмларининг турли мушкилотларини ўрганиб чиқиш керак, бу нарсаларни ўрганишга камида беш йил вақт керак бўлади.” – дейишди. Мен: “Субҳаналлоҳ, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замоналарида бир тоғдан тушган аъробий келиб, у кишининг олдиларида бир ёки икки кун туриб, шу озгина кунларни ўзида Исломни ўрганиб, яна ўз қавмига олиб кетадиган даражада бўлмасмиди?, ўша қавмидагиларга муршид , йўлбошчи, муаллим, динни ўргатувчи бўлмасмиди?. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Жаброил билан савол – жавоб” ҳадисида учтагина сўз билан динни шарҳлаб бермадиларми?! Яъни Иймон, Ислом, Эҳсон деган сўзлар билан. Нега бугунги кунга келиб, биз бир соатда Исломни тушунтириб бериш қийин деймиз?” – дедим.

Ислом ўзи нима? Унга қандай кирилади?

Хар қандай диний эътиқод, хоҳ тўғри бўлсин, хоҳ нотўғри, қандай бўлишидан қатъий назар, ҳар қандай жамият, хоҳ фойдали соғлом жамият бўлсин, хоҳ зарарли нотўғри бўлсин, ҳар қандай партиями ёки шунга ўхшаш нарсаларми, хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон бўлсин, буларни хаммасининг ўзига яраша, алохида фикрий асослари, ишонилиш керак бўлган эътиқодий асослари бор. Бу эътиқодий, фикрий асослар ўзининг ғояларини маълум бир йўналишга солиб, чегаралаб, бир тизимга солиб беради, юрилиши керак бўлган йўлини белгилаб беради, ўз аъзоларига амал қилиш учун дастур, қўлланма бўлади.

Ким ўзини шу айтилганлардан бирига (диний йўналишми, жамиятми, ёки партияга ўхшаш харакатми) ўзини нисбатини беришни хохласа, яъни аъзо бўлишни хохласа, аввал унинг юқорида айтилган, асосларига қарайди, агар уни шу асосларда айтилган нарсалар қониқтирса, унинг тўғрилигига ишонса, уни ўзининг соғлом фикри ва соғлом ақли билан қабул қилади, бу қабул қилаётган нарсасини тўғрилигига хеч шак қолмаганлиги учун қабул қилади. Шундан кейин бу одам шу динга аъзо қилишларини талаб қилади. Ва шу дин аъзолари сафидан жой олади. Натижада унга ўша диннинг асосий дастурида айтилган амалларни қилишлиги зарур бўлади (чунки бу айтилган нарсаларга рози бўлиб, онгли равишда қабул қилиб, шу динга келган) ва шу амаллари билан шу динга киришида унга тақдим этилган диннинг асосий, эътиқодий шартларига хақиқатан ихлоси борлигини тасдиқлайди ва шу асосий эътиқодий қоидаларни доим эсида сақлаб юради, албатта, табиийки ушбу эътиқодий қоидаларга мухолиф келадиган ишни қилмайди, балки бутун юриш – туриши ва ахлоқи билан, шу динда ёки жамиятда чиройли ўрнак бўлади ва шундай амалларни қилишга ундовчи бўлади.

Бир жамиятга аъзолик, бу – унинг қонун қоидаларини билиш, унинг келиб чиқиш асосларига ишониш, у буюрган буйруқларга бўйсуниш ва ҳаётини шу қонун қоидаларга мувофиқ яшаш билан бўлади.

Бу умумий қоида бўлиб, Исломга ҳам мос келади, яъни ким Исломга киришни хоҳласа, аввал у Исломнинг ақлий асосларини қабул қилиб олиши керак ва ўша асосларни хақиқий жазмий тасдиқ билан, чин қалб билан тасдиқ қилиши керак, шу билан унда “ақийда” деган нарса шаклланган бўлади”. (Иқтибос тугади)

Яъни хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳнинг борлигини топиш учун катта илм эмас, балки Унинг борлигини англаб етиш учун ақлни озгина ишлатилса етарли бўлади. Чунки Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келган қабила вакиллари Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларида бир кун ёки икки кун турган холларида Аллоҳнинг борлигини ўз қавмига тушунтириш учун кетар эди. Яъни Аллоҳнинг борлигини Унинг оятларини тадаббур қилиб, ақлини ишлатиб топиб олган одам, кейинги хаётини Унинг айтганлари бўйича юргазиши керак бўлади ва бунинг учун илм ўрганиш керак бўлади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим

29.11.2014й.

+1
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Дунёвийлик динсизликнинг айни ўзидир

  • МАҚОЛАЛАР

    Бугун саҳобалар давридагидек шижоат кўрсатиш даври

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Дания бош вазири парламентни мусулмон оилаларга қарши навбатдаги ҳужум билан очди!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • 26.04.2026

    Форекс

  • 26.04.2026

    МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • 25.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/