Европа давлатларида янги хавфсизлик чораларининг кўрилиши уларнинг полиция давлатларига айланаётганидан дарак бермоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Европа давлатларида янги хавфсизлик чораларининг кўрилиши уларнинг полиция давлатларига айланаётганидан дарак бермоқда
Бугун Европа давлатларининг ҳаммаси «терроризм» дейилаётган нарсага қарши кураш учун янги хавфсизлик чоралари ва режалари ишлаб чиқилгани ҳақида гапиришмоқда. Демак, энди бу давлатларда гувоҳи бўладиганимиз нарсалар кўплаб мусулмонлар ва уларнинг муассасаларига қарши назоратни кучайтириш, полицияга, разведка хизматига янада кенг ҳуқуқ бериш, яширинча қулоқ солиш, қамоққа олиш ва бошқа янги хавфсизлик чораларидан иборат бўлади.
Буларни янги чоралар дейишяпти-ю, бироқ аслида улар янги эмас. Илгари ҳам бу давлатлар мусулмонларни кенг миқёсда назорат қилиб, ўз полиция ва хавфсизлик хизматларига катта ҳуқуқлар бериб қўйишган эди. Лекин бу ердаги янги нарса кенгқамровли репрессив ҳокимиятнинг ўзи бўлиб, барча мусулмонларни жамиятга душман, уларнинг зараридан қутулиш учун ҳаммаларини назоратда ушлаб туриш керак, дея тасвирлашдир! Демак, шундай қилиб, бу чораларнинг ўзи янги эмас, балки чораларнинг кучайтирилгани ва янада мустабид чорага айлантирилгани янгиликдир.
Афтидан, европалик сиёсатчиларни ўтакетган такаббурлик ва худбинлик қамраб олган, кўринади. Шу боис бу кимсалар мусулмонлар ва уларнинг масалаларига нисбатан муносабатларидаги – ички ва ташқи – сиёсатларини шундай муқаддаслик даражасига кўтаришдики, уни қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришга ҳожат қолмади. Нима бўлганда ҳам улар ҳамма ҳақ ўзлари томонда, барча ноҳақлик эса мусулмонларда деб қарайдиган бўлишди. Бу сиёсатчилар ўтмишда ва ҳозирда қўллаётган хавфсизлик чораларининг фойда бермаётганига ҳам эътибор беришмаяпти. Масалан, 2001 йил 11 сентябр ҳодисаларидан буён Европа давлатлари фақат, мусулмон жамоаларига қарши хавфсизлик чораларини кўриш, улар устидан назоратни кучайтириш, полицияга кенг ҳуқуқ бериш ҳақида гапиришяпти. Кўп имомларни қувғин қилишди, масжид ва мадрасаларни ёпишди, ҳар жойга овоз эшитувчи мосламаларни ўрнатишди, жуда кўп мусулмон эркак ва аёлларни ҳибсга олиб, қамоққа ташлашди ёки депорт қилишди. Бироқ булар қандай натижа берди?! Натижа битта, у ҳам бўлса, муваффақиятсизликдир. Бунга, ушбу сиёсатчиларнинг эътирофи ҳамда бўлиб ўтаётган ҳодисалар ва уларга қарши янги-янги хавфсизлик чораларининг қабул қилиниши яққол далилдир…
Шубҳасиз, Европа давлатлари қабул қилган бу янги репрессив чора-тадбирлар муаммони ҳал этмайди, мусулмонлар билан ғайримусулмонлар ўртасидаги муносабатни яхшиламайди ва ҳаргиз хавфсизликни таъминламайди. Чунки репрессия босимни туғдиради, ўз навбатида, босим портлашга олиб келади. Демак, бу чора-тадбирларнинг қабул қилиниши Европа давлатларининг полиция давлатига айланаётганидан дарак бермоқда. Чунки айни полиция давлатида тузумга қарши бўлган ҳар қандай мухолиф шахс ва ҳаракат – сиёсий ёки сиёсий эмаслигидан қатъий назар – ман қилинади ва шу қаторда Ғарбдаги мавжуд мусулмон диаспораларига ҳам терроризмга қарши кураш ниқоби остида босим ўтказилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Голландиядаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ