АҚШ Афғонистондаги уруш жиноятларини қайта содир этмоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
АҚШ Афғонистондаги уруш жиноятларини қайта содир этмоқда
«Мустақиллик куни» байрами муносабати билан қилган маърузасида афғон президенти Ғаний «Афғонистон ҳаргиз бировнинг ўз ташқи сиёсатини ўтказишига йўл қўймайди», деди. Бу сўзлари мустамлакачи АҚШ кучлари яна жанг майдонига қайтган бир пайтда янграмоқда. Дарҳақиқат, АҚШ мана шу Ғаний ҳукумати билан ноқонуний стратегик ва хавфсизлик битимларини имзолаб олгандан сўнг «ВI-52» русумли учоқларини афғон аҳлига қарши ишга солди.
Яқинда муштарак кучлар бош штаби бошлиғи генерал Жозеф Данфорд ўн йилдан сўнг Америка кучлари «ВI-52» русумли учоқларидан фойдаланиш билан Афғонистонда терроризмга қарши қайта кураш бошлаганини айтди. Бундан олдин ҳам АҚШ мужоҳидларга қарши «Круз» ракеталаридан фойдаланган эди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу босқинчи давлат ўтган июн ойидан бери 140та ҳаво ҳужумини содир этиб, уларда 800та бомба ташлади. Яқинда «уруш харажатлари» лойиҳасига оид чиқарилган ҳисоботда айтилишича, АҚШ 15 йил мобайнида Афғонистон билан Покистонда 173 минг шахсни нобуд қилган. БМТ ҳисоботига кўра эса, бу давлат жорий йилнинг биринчи олти ойи мобайнида 1601 нафар шахсни ҳалок этган, 3565 нафарни жароҳатлаган, ҳалок бўлганларнинг ҳам, жароҳатланганларнинг ҳам учдан бири гўдаклар бўлган.
Ҳизб ут-Таҳрир-Афғонистон вилояти матбуот бўлими АҚШнинг Афғонистондаги мусулмонларга қарши содир этаётган ваҳшийликларини қаттиқ қоралайди. Таъкидлаш жоизки, афғон «миллий бирлик ҳукумати» ёрдамида босқинчилар ирқий, миллатчилик, қабилачилик урушлари ва босқинчилик урушлари оловига оддий инсонларни ёқилғи қилишмоқда. Буларнинг ҳаммасидан мақсад, афғон халқи орасида низо чиқариб, босқинчилик умрини узайтиришдир. Шу йўл билан одамларни изтиробда ушлаб туриб, уларнинг диққатини АҚШнинг босқинчилиги ва минтақадаги стратегик, мустамлакачилик сабабларидан чалғитишни кўзлашган.
Ҳайрон қоладиган ери йўқ, масалан, АҚШнинг бу амалиётлари афғон ҳарбий кучларини мустаҳкамлашга ҳам, уларни яхши қурол-яроқлар билан таъминлашга ҳам олиб бормаслиги мумкин. Аксинча, бу давлатнинг афғон аҳлини ички уруш тузоғига илинтиришга жиддий ҳаракат қилаётгани, бинобарин, ўзининг регионал манфаатларини ҳимоя қилиш учун юртда армия ва разведкасини сақлаб туришни истаётгани кўриниб қолмоқда. Мана шуларнинг барчасини рўёбга чиқариш мақсадида АҚШ ботир афғон халқи устидан назорат ўрнатиш учун қўрқоқ ҳукуматдан фойдаланмоқда.
Ҳизб ут-Таҳрир-Афғонистон вилояти матбуот бўлими
E-Mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">hizbuttahrir.af@gmail.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ