Буюк Исломий Халифалик Давлатининг қулатилганини 91 йиллиги олдидан!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Буюк Исломий Халифалик Давлатининг қулатилганини 91 йиллиги олдидан!
1924 йил 3 март! Бу санадан шу кунга қадар бутун дунё мусулмонлари учун қанчалик оғир мусибатларни бошдан кечиргани барчага маълум. Шу жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари ҳам ўтган 91 йил давомида бирор рўшнолик кўрмадилар. Яъни 1920-1930 йиллар оралиғида халқ ичидаги ўз обрўсига эга бўлган бой қатламга нисбатан совет ҳукумати оммавий сургун қилиш, қамаш, мол-мулкларини тортиб олиш билан мусулмонларни таъқиб қилди. 1937 йил ҳамда 1938 йилларда эса халқ ичидаги онгли, зиёли қатламни оммавий қатағон қилди. Бу қатағонда халқ ичидаги омма ғамидаги барча зиёли инсонлар очиқдан-очиқ қатл этилдилар. 1930 йилдан то 1940 йиллар давомида араб алифбосидан лотин алифбосига, сўнг лотиндан кирил алифбосига ўтказилиб, халқни умумий саводсизликка сунъий тарзда олиб келинди.
1941 йилдан бошлаб иккинчи жаҳон уриши номи билан минглаб мусулмон фарзандлари қурбон бўлиб кетдилар. Қолаверса, 1955 йилларга қадар бу юртларда очарчилик, қахатчилик, йўқчилик балосини бошдан кечирдилар. Бу даврда ҳам қанчалар инсонлар, шу жумладан, ёш болалар ўлимга, оғир касалликларга мубтало бўлдилар. 1980 йилларда эса, пахта иши номи билан қанчадан қанча оддий халқ ичидан чиққан раҳбар ходимлар сохта айбловлар билан қамалдилар.
Ва ниҳоят, 1990 йилларда Ўзбекистон халқи бошига золим диктатор раҳбар бўлиб келди. Бу хоин Каримов бошчилигидаги ҳукумат, мана 25 йилдирки, бу халқ вакилларига, жумладан барча соҳалардаги кўзи очиқ, халқ дардини ўйлайдиган инсонларни йўқ қилиб келмоқда. Айниқса, холис мусулмонларни, уларнинг пешволарини нафақат қамаш, балки очиқ қатл қилишдан бир оз бўлсада тингани йўқ. Хатто иш шу даражага етиб келдики, бу қатағондан аёллар ҳам, ёш болалар ҳам четда қолмади. 1999 йилги сохта Тошкент портлашлари баҳонаси билан ўн мингдан зиёд умматнинг холис даъватчи ёшлари узоқ муддатларга қамоққа ҳукм қилиндилар. Аксари ҳамон Каримовни сим тиконлари ичида сақланмоқдалар. Юқорида санаб ўтган барча қийинчиликларнинг бош сабаби бошимизда Халифамизни, ўз давлатимизни йўқлигидир. Бу аламли йилларни бошимиздан кўтарадиган Буюк Исломий Халифалик Давлатининг қайтишини сўраб, Яратган Роббимизга ёлвориб дуо қиламиз!!!
Шу билан биргаликда, Ўзбекистон мусулмонларини ҳам, Аллоҳимиз бизга берган бу тарихий имкониятдан, яъни бизни ҳимоя қиладиган ва ғамхўрлик кўрсатадиган ўз давлатимизни барпо қилиш имкониятидан унумли фойдаланиб, шижоат билан ҳаракат қилишга даъват қиламиз. Бу ишни амалга ошириш ўзимизнинг қўлимиздадир, бизнинг тақдиримиз, ҳаётимиз ўз қўлимизда. Нега энди ҳаммага ўз давлатини барпо қилишга рухсат бериладию, мусулмонлар ўз давлатига эга бўлишига келганда ғирромлик қилишади? Лекин бу билан бизнинг ишимиз йўқ, улар нимани ўйласа ўйлайверишсин. Муҳими, бизда бошқа умматларга берилмаган Ислом системаси бор, бизнинг вазифамиз эса шу системани татбиқ қилиб берадиган давлатни барпо қилишдир. Бизнинг шиоримиз эса шундай:
Ё Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни тиклаймиз, ё шу йўлда ўлиб кетамиз!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин
26.02.2015й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб