Кэмероннинг омадсиз сиёсатидаги тўхтовсиз баландпарвоз-бўрттирма хитоблар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Кэмероннинг омадсиз сиёсатидаги тўхтовсиз баландпарвоз-бўрттирма хитоблар
Дэвид Кэмерон Ироқ Шом Исломий Давлат (ИШИД)нинг Ироқ ва Суриядаги нишонларига қарши кенг кўламли ҳужум олиб боришга ваъда берганидан сўнг, экстремизмга қарши кураш тўғрисида навбатдаги баландпарвоз хитобини йўллаб, «бу икки юртда халифаликни парчалаб ташламоқчилиги»ни айтди.
Унинг бу сафарги таклифлари мусулмонларни нафақат ИШИДга қарши гапиришга, балки Исломнинг Халифалик сингари фикрларига қарши гапиришга ундашни, «экстремистларни тийиб қўйиш учун», давлат сиёсати ва ишларига шубҳа билан қаровчиларни – «фитна назариясига ишонувчилар», деган эътиборда – нишонга олишни ўз ичига олади. Шунингдек, унинг таклифлари – экстремизмга алданиб қолишдан ҳушёр бўлиш учун – мадрасаларни бўғзидан олишни, Британия қадриятлари ва эътиқодига, жумладан, сўз эркинлигига зўравонлик билан тарғиб қилишни, экстремизм сўзига қонунга ҳам, диний бағрикенгликка ҳам зид келувчи қонуний тариф беришни ҳам ўз ичига олади.
Кэмерон ҳам олдинги раҳбарлар каби мусулмонлар ишонадиган диний нуқтаи назар ва қонуний сиёсат билан Ироқ ва Сурияда юзага келган бошбошдоқлик ўртасини бир-бирига аралаштириб ташлайди. Экстремизм билан муносабатда бўлишга ҳам худди кўппакнинг овқатини аралаштирилгани каби аралаш-қуралаш сифат беради. Бундай сиёсий аралашма унинг ўзи ҳимоя қилаётган принципларга идеологик зарар етказишдан ташқари Британияда яшовчи мусулмонлар орасида кўплаб зиён-заҳматлар, бутун дунёда тартибсизлик ва бошбошдоқликларни келтириб чиқаради.
Албатта, бу сиёсий аралаштиришдир. Чунки у айни аралаштириш билан майдонга ўзини баландпарвоз-бўрттирувчи кимса сифатида олиб чиқмоқда, реал масалаларга қайғурувчи сиёсий киши сифатида эмас. Шу боис у экстремизмга алданиб қолишдан ҳушёр бўлиш ҳақида гапираётган намойишкор-бўрттирувчи кимсадир. Бироқ консерватор депутат Грэм Стюарт – алоҳида битта ҳодисани ҳисобга олмаганда, тергов-суриштирувга тутилган мадрасаларининг бирортасида ҳам на экстремизм, на идеологик ақидапарастлик мавжудлигига далил йўқлигини айтди.
Шубҳасиз, бу сиёсий аралаштиришдир. Кэмерон бугун ИШИД ҳақида гапираётган бир пайтда, дунёда ИШИД халифалигига ишонмайдиган мусулмонлар жуда кўпчиликни ташкил қилади. У ва бошқа Ғарб ҳукуматлари минтақа халқларига қарши олиб бораётган ҳужумларини оқлаш учун мана шу ИШИДни дастаклаш билан хурсанд бўлишяпти. Бир вақтнинг ўзида, Миср ва бутун минтақада инсонларни қирғин қилаётган тоғут ҳукмдорларни ҳимоя қилишяпти…
Бунга ўхшаш сиёсат бутун дунёда кўплаб вайроналар содир этилиши учун бир формула-асос бўлди. Чунки Ғарб ҳукуматларининг Афғонистон, Ироқ, Ливия ва бошқа исломий юртлар ишига ҳарбий аралашуви билан минтақа барқарорлиги дарз кетди, миллионлаб инсон ҳаёти вайрон бўлди. Кэмерон Ироқ ва Суриядаги халифаликни – аслида, у Халифалик эмас – вайрон қилишни орзу қиляпти-ю, бироқ биринчи жаҳон урушидан кейин Усмонийлар Халифалигини вайрон қилган ҳам Британия эканидан ўзини билмаганга оляпти. Зотан, ўша Халифаликни вайрон қилганидан сўнг ўнлаб йиллар давомида Ўрта Шарқдаги барқарорлик дарз кетди.
Бундай сиёсат Бирлашган Қиролликда яшовчи мусулмонлар орасида кўплаб бўлиниш ва узлатга асос бўлди. Чунки ўзининг қонуний сиёсий қарашларини ифода этаётган мусулмонларга ҳам, Халифалик ва жиҳод ҳақида шаръий исломий қарашга эга бўлган мусулмонларга ҳам мана шундай сиёсат билан тазйиқ ўтказилмоқда. Дарҳақиқат, таъқиқ сиёсати «экстремист» дея аталган кишилардан хавфсирагани учун имом ва уламоларнинг ҳар қандай маъқул йўл билан «Исломий давлат» каби тушунчаларга ёки Тунисдаги қотиллик каби жиноятларга ойдинлик киритиш учун ишончли шаръий нуқтаи назарни ифодалашини таъқиқлади. Чунки шу билан «экстремистлар»га айланиб қолиш хавфи мавжуд. Бу шундай идеологик зарарки, ўзлари ҳимоя қиладиган мабдага ҳам зиён етказади. Бунинг сабаби, уларнинг сиёсати зиддиятли сиёсат бўлиб, ҳақиқатдан ишонишларини очиқ даъво қилаётган қадриятлари ҳам сохта.
Эй Кэмерон сенинг Британия қадриятларини тарғиб қилиш учун халқ муносабатлари кампаниясини бошлаш қўлингдан келмайди. Чунки айни пайтда фуқаровий, қонуний ва хавфсизлик агентликларинг одамларга сенинг эътиқодингни зўрлик билан тиқиштирмоқда ва сен одамларни фикран қаноатлантира олмадинг. Сен, мен фикр эркинлигига ишонаман, деб айтолмайсан. Чунки сен ўз фикрини айтган мусулмонларга ҳужум қиляпсан. Ахир, бу мусулмонлар Ироққа қилинган уруш шикоятларга сабаб бўлгани тўғрисида ўз фикрини айтишяпти, холос, ёки уларда сионистлар давлатининг ноқонуний эканига соғлом қонуний ва тарихий асосларга таянган ҳужжатлари бор, холос. Ёки сен тақиқлаш сиёсати мусулмонлар устидан жосуслик қилинишига ҳамда бировдан қўрқиб яшайдиган муҳит яралишига сабаб бўлаётганини фош этаётган кишиларни тил бириктирувчилар, уларни нишонга олишимиз лозим, деяпсан. Ёхуд анави ва олдинги ҳукуматлар Сисий ва Саудия режими каби мустабид тоғутларни қўллаб-қувватлашганини фош этганларни нишонга оляпсан. Айнан шу масала тўғрисида бундан бир неча йил муқаддам Элиза Мэннингем-Буллер хоним ўз маърузасида фикр билдириб, бундан жуда ташвишланаётганини айтган эди. Ёки сен зулмдан шикоят қилган кишини очиқдан-очиқ нохолис услубда рад этиш билан танқиднинг овозини ўчиряпсан… Сен, мен қонун устуворлигига ишонаман, деёлмайсан. Чунки сен маҳбусларни бошқа юртларга кўчириб юбориш тил бириктирувида Британиянинг иштирокини, махфий қамоқхоналарни, Ироқ ва Афғонистондаги аскарларнинг қонунбузарлигини, сенинг ички ишлар вазиринг кирдикорларини фош этаётган кишиларнинг овозини ўчиряпсан. Бағрикенгликка ишонаман, дея даъво қилолмайсан. Чунки юртингдаги диний озчиликка нисбатан бағриторлик қилган ва ҳукуматинг йўлига эргашмаган аксар мусулмонларни жиноятчига чиқарган давр инглиз тарихида сенинг давринг бўлди. Мусулмонлардан Халифалик мафкурасини тарк этишни талаб қилиш билан тақдир билан ўйнашяпсан. Ахир, асрлар мобайнида ўз ҳудудидаги озчиликни ҳамжиҳатлик ва уйғунликда ҳимоя қилиб келган шу Халифалик эмасми! Халифаликнинг бундай бўлганига сабаб эса унинг инсонлар эътиқоди ва маросимларига нисбатан исломий дунёқараш асосида қараганидир ва бу сабоқ олиш лозим бўлган дарсдир.
Кэмерон ўзини танқид қилган, фош этган шахсларга тазйиқ ўтказар ёки уларни масхара қилар экан, бу билан ўзининг фикрий мунозара қилишдан ожиз эканини исботлаяпти, холос. Унинг мусулмонларга айтадигани, «ё бизнинг эътиқодимизга ўтиб, нуқтаи назаримизни қабул қиласан ёки сиёсатни ушлаган, қонундан чиқмаган ҳолда ўлиб кетасан», деган гап. Қўлидан келгани, инсонлар оғзини ёпиш, ўз эътиқодларини ифодалашларига йўл қўймаслик ва нуқтаи назарлари учун жазолаш, холос. Ундан нарига ўтолмайди.
Бизнинг Британияда яшовчи мусулмонларга айтадиганимиз, сиз оғзи полвон, ақли калта бир кимсага кўз юминг. Чунки унинг шундай баландпарвоз маърузалар қилиш ролининг кети узилмайди, келаверади… Қанчалик кўп таҳдид қилгани сари, шунчалик омадсизликка юз тутаверади… Аммо сиз муҳожир мусулмонларнинг бажармоғингиз лозим бўлган муҳим ролингиз бор: Кэмерон қачон Халифалик ҳақида гапирса, сиз исломий манбага қаранг ва Исломнинг Халифалик тўғрисидаги ҳақ сўзларини тушунинг. Ана шунда Кэмерон ҳам, ИШИД ҳам адашганини англаб етасиз! Ислом дунёси ҳақиқий Халифаликка муҳтож, одамларни кўр-кўрона ўлдирувчи сохта халифаликка муҳтож эмас. Бундай Халифалик Ироқни бўлиб ташлашларига замин яратиб беряпти, тоғут Асадга қарши ҳамлаларни ортга суряпти. Бутун дунё барча бадбахтликлар сабабчиси бўлган давлатлараро капиталистик ҳукмронликка қарши сўз айтадиган давлатга муҳтож. Британияда яшовчи мусулмонлар Исломга жуда муҳтож. Ўз ҳурмат-иззатларини анави Кэмерон сингари кимсалар ҳужумлари олдида бу дунё ва охиратда ҳимоя қилиш учун, сўзда ҳам, амалда ҳам Ислом рисолатини етказиш учун, очиқ сиёсий фикрларини ифода этиб, ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланаётган ташвиқотларга қарши курашиш учун улар Исломга муҳтож. Ушбу мусулмонлар буюк Ислом йўлида гапирмай сукут қилсалар, Кэмерон сингари майда кимсалар ҳашорат каби кўпайиб, сиёсий чанг-тўзонга айланишлари мумкин.
Ҳизб ут-Таҳрир 5 шаввол 1436ҳ
Британия 21 июл 2015м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ