Сиёсий онг тўғрисидаги саволга жавоб

Сиёсий онг тўғрисидаги саволга жавоб
Ижтимоий тармоқлардан бирида Абдуллоҳ исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалому Алайкум Ҳизб ут Таҳрир жамоаси, сизларни “”Исроил” ёнмоқда” деган мақолангиздан жуда таъсирландим. Хозирда уммат зеҳнига сингдирилаётган адаштирувчи фикрлардан сақлаб тўғри йўналишни белгилаб бераётган, хозирги кунда Исломий ҳаётни қайта бошлашлик учун тиним билмай ҳаракат қилаётган, маломатчилар маломатига парво қилмай ҳаракатида сабот ва матонат билан илдамлаётган шундай жамоа борлигидан Аллоҳга ҳамд айтдим. Шу мақоладан бир савол юзасидан мурожаат қилмоқчиман.
1-саволим. Мана “Исроил”ни аҳволига барча ўз нуқтаи назари билан бахо берди ва кўпчилигимиз бу баходан таъсирланди ҳам, мана шундай воқеликка тўғри бахо беришлигимиз учун нималарга эътибор беришлигимиз ва қайси манбалардан фойдаланишлигимиз зарур? Мен нафақат Исроилдаги ёнғинни, балки хозирда барча юртларда содир бўлаётган сиёсий воқеликларни назарда тутаяпман!
Кўпчилик бундай бахо бера олишлик учун мусулмонда сиёсий онг ривожланган бўлиши керак дейди.
2-саволим. Сиёсий онгимизни ўстиришлигимиз учун нима қилишимиз керак?
3-саволим. Мусулмон киши атрофда Ислом ва Мусулмонларга қўлланаётган сиёсатни Интернет, газета, телевидениялардан кузатишлиги ва бўлаётган воқеликларга тўғри хулоса излашлиги фарзми? Далили билан тушунтириб берсангиз. Агар саволларимда хатолик ёки мубҳамлик бўлса, бу менинг илмсизлигимдан ва олдиндан узр сўрайман. Ишларингизга Аллоҳдан чиройли натижа сўраб қолувчи Абдуллоҳ.
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
Биринчи саволга жавоб. Дунёда бўлаётган воқеаларга, у воқеа яҳуд вужуди хисобланган “Исроил”даги ёнғин бўладими, ёки Суриядаги Ислом ва куфр ўртасида давом этиб келаётган жанг бўладими, ёки АҚШ даги сайловлар бўладими, ёки Ўзбекистондаги сайловлар бўладими, ёки Россиянинг Исломга қарши олиб бораётган курашлари бўладими, ёки АҚШ бутун олам давлатларини “Террорга қарши кураш” номи остида бирлаштириб, Исломга қарши кураш олиб бораётгани бўладими, ёки Мьянмада бутпарастлар мусулмонларни қирғин қилаётгани бўладими, ёки Худосизликни ўзига асос қилган Хитой ҳукуматининг мусулмонларга нисбатан қўллаётган очиқ зулмлари бўладими, умуман қандай воқеа бўлишидан қатъий назар, дунёда бўлаётган воқеаларга нисбатан мусулмон киши, албатта, иймон келтирган ақидаси бурчагидан, яъни Ислом шариатининг ўша воқеага нисбатан ҳукми қандай бўлади? деган нуқтаи назарда, яъни Ислом ақидаси талаб қилганидек эътибор қаратиши керак бўлади.
Қайси манбалардан фойдаланишга келсак, қайси манбадан маълумот олинишидан қатъий назар, албатта, олинган маълумотга нисбатан чиқариладиган ҳукм Ислом ақидаси бурчагидан туриб берилиши керак. Бунга юқорида савол бергувчи ўзи гапириб ўтган ““Исроил” ёнмоқда” мақоласини мисол қилиш мумкин. Кузатиб турибмизки, (Исроил)да бўлаётган ёнғинларга муносабат билдирган кўпчилик турли фикрларни айтишди, масалан, (Исроил) Исломга қарши курашгани учун Аллоҳ жазолади, азонни тақиқлагани учун Аллоҳ жазолади каби, лекин ушбу воқеага Ислом ақидаси бурчидан туриб ҳукм айтиш, муносабат билдириш ана шу мақолада ёритиб берилди.
Воқеа ва ходисаларга нисбатан Ислом ақидаси бурчагидан туриб ечим берувчи манбалар бор, улар Ҳизб ут – Таҳрир сиёсий Исломий партиясига алоқадор бўлган ҳар қандай адабиётлар, сайтлар, интернет саҳифалари, журналлар, газеталарда ёритилиб борилаётган нарсаларнинг ҳаммаси фақатгина Ислом ақидаси бурчагидан туриб ечим берилгандир.
Демак, қайси манба бўлишидан қатъий назар олинаётган маълумотни аввал текшириб кўриш шарт. Бу тўғрида Аллоҳ Таъоло шундай деган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَىٰ مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
“Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар”. (Ҳужурот. 6)
Кейин унга нисбатан муносабатни Ислом ақидаси бурчагидан туриб бериш.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, олам бўйлаб тарқалаётган маълумотлар ва хабарларга нисбатан Ҳизб ут – Таҳрир сиёсий Исломий партиясига алоқадор сайтлар ва саҳифалардагина Ислом ақидаси бурчагидан туриб ечим бериб келинмоқда. Қуйида ана шундай сайтларнинг ўзбек ва рус тилларидагиларининг баъзиларини келтириб ўтаман: hizb-uzbekistan.info , uz.turkiston.org , hizb-russia.info , najot.info , facebook да Ҳизб ут –Таҳрир амири Ато ибн Халил Абу Раштанинг расмий саҳифаси, halifat.org , hizb.org.ua ва бошқалар. Бошқа манбаларда воқеа ва ходисаларга нисбатан Исломий ечимлар берилаётгандек кўринаётган бўлсада, кўп ҳолатларда жорий иқтидордаги бошқарувлар, ҳукуматлар манфаатлари билан Исломий фикрлар тўқнаш келган ҳолларида, ўша Исломий деб берилаётган ечимларда иқтидордаги бошқарув манфаатлари билан ҳисоблашиш ҳолатлари кўринмоқда. Воқеа ва ходисларга айнан Ҳизб ут – Таҳрир Исломий ақидадан келиб чиқиб ечим бераётганининг сабаби, Ҳизбнинг мабдаси Исломдир, Ҳизб Ислом мабдасидан келиб чиққан ечимдан бошқа ҳар қандай ечимлардан юз ўгиради ва фақатгина Ислом мабдаси берган ечимнигина энг тўғри ва адолатли ечим деб ҳисоблайди ҳамда умматни шунга даъват қилади.
Биринчи саволда келган “сиёсий онг” жумласига иккинчи саволнинг жавобида тўхталиб ўтаман, зеро, ушбу мавзу иккинчи саволнинг жавобига алоқадордир.
Иккинчи ва учинчи саволларга жавоб. Мусулмонларда сиёсий онг бўлиши зарурлиги ва уни ўстириб бориш тўғрисида.
Сиёсий онг сиёсий вазиятларни, халқаро аҳволни ва сиёсий ходисаларни англаш эмас, ёки халқаро сиёсатни ва сиёсий ишларни кузатиш ҳам эмас, гарчи булар етук сиёсий онг шартларидан бўлса ҳам.
Сиёсий онг бутун оламга муайян бурчакдан туриб қараш ва ана шу бурчакдан туриб ечим беришдир, бизга нисбатан олганда Исломий ақида бурчагидан –“Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ”– бурчагидан қарашдир.
أمرت أن أقاتل الناس حتى يشهدوا أن لا إله إلا الله وأن محمداً رسول الله، فإذا قالوها فقد عصموا مني ودماءهم وأموالهم إلا بحقها، وحسابهم على الله
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мен инсонларга то Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ, деб айтгунларигача уруш қилишга буюрилдим. Агар шу калимани айтсалар мол ва жонлари омонда, илло ўз ҳаққи билан”. Муттафақун алайҳ. Сиёсий онг мана шудир.
Оламга муайян бурчакдан қарамаслик сиёсий онг эмас юзакиликдир. Маҳаллий ёки иқлимий минтақадаги қараш ҳам сиёсий онг эмас, у тор доирадаги қарашдир. Икки омил топилгандагина, сиёсий онг тўла мавжуд бўлади. Биринчи омил – бутун оламга қараш, иккинчи омил – муайян бурчакдан туриб қарашдир. Бурчак маълум бир мабда ва муайян фикрат бўлиши ҳам ёки манфаат бўлиши ҳам мумкин.
Сиёсий онгнинг умумий моҳияти мана шу, мусулмон киши учун эса, Исломий ақида бурчагидан қарашдир.
Сиёсий онгни ўстиришга келсак, мусулмонлар доимо оламда бўлаётган сиёсий воқеа ва ходисаларни кузатиб, ўрганиб, уларга нисбатан Исломий ақидадан келиб чиққан ечимни билдириб боришлари, қисқача айтганда, мусулмонлар сиёсат билан шуғулланишлари уларнинг сиёсий онгини ўсишига, сиёсат оламида етакчи бўлишларига олиб келади.
Мусулмонлар оламда бўлаётган сиёсий жараёнларни кузатиб боришлари ва сиёсат билан шуғулланишлари фарзлиги тўғрисида.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Яқинда амирлар бўлади. Сизлар маъруфга буюрасизлар ва мункардан қайтарасизлар. Кимки маъруфга буюрса, гуноҳдан пок бўлади, мункардан қайтарса, саломат бўлади. Лекин кимки рози бўлиб, эргашса…”. Саҳобалар: “Уларга уруш қилмаймизми? Ё Расулуллоҳ”- дедилар. “Йўқ, модомики намозни қоим қилар экан урушмайсизлар”- деб жавоб бердилар. Муслим ривояти.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Энг афзал жиҳод – золим султон ҳузурида (айрим ривоятда золим амир ҳузурида) айтилган ҳақ сўз”. Термизий ривояти. Саҳиҳ.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Шаҳидлар улуғи Ҳамза ибн Абдул Мутталиб ҳамда золим имомга қарши чиқиб, маъруфга буюрган, мункардан қайтарган сўнг золим имом ўлдирган киши”. Ҳоким ривояти. Саҳиҳ.
Убода ибн Сомитдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни даъват қилдилар. Биз у кишига байъат бердик. Хурсандлигу ҳафаликда, қийинчилигу осонликда ўз зараримизга бўлса ҳам хўп деб, итоат этишга ва амирлардан амирликни талашмасликка байъат қилдик. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Фақат очиқ куфр кўрсаларинг ва унинг куфрлигига Аллоҳ тарафидан очиқ ҳужжатга эга бўлсаларинг, шундагина талашасизлар”.
Аллоҳ Таъоло марҳамат қилади:
الم غُلِبَتْ الرُّومُ فِي أَدْنَى الْأَرْضِ وَهُمْ مِنْ بَعْدِ غَلَبِهِمْ سَيَغْلِبُونَ فِي بِضْعِ سِنِينَ لِلَّهِ الْأَمْرُ مِنْ قَبْلُ وَمِنْ بَعْدُ وَيَوْمَئِذٍ يفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ
“Алиф Лом Мим. Энг паст жойда Рум мағлуб бўлди. Лекин улар бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу охир барча иш Аллоҳнинг измидадир. Ўша кунда мўминлар румликларни ғолиб қилгани сабабли шодланурлар”. (Рум. 1-4)
Ушбу ҳадис ва ояти карималар сиёсат билан шуғулланиш фарзлиги ва мусулмонлар учун зарурлигига далолатдир. Зеро, сиёсат луғатда “ишларни бошқармоқ”дир. Мусулмонларга аҳамият бериш – уларнинг ишларига, алоқа – муносабатларига аҳамият беришдир. Уларнинг ишларига аҳамият бериш – ишларини бошқариш ва ҳоким инсонларни нима билан бошқараётганини билиш демакдир.
Барча ҳадислар талабни қатъийлиги, яъни Аллоҳ мусулмонлар ишига аҳамият беришни, бошқача айтганда сиёсат билан шуғулланишни қатъиян талаб этаётганига далолат қилади. Демак, сиёсат билан шуғулланиш мусулмонларга фарздир.
Сиёсат билан шуғулланиш, яъни мусулмонлар ишига аҳамият бериш ҳоким тарафидан ҳамда душман тарафидан мусулмонларга келаётган озорни қайтаришдир. Шунинг учун ҳадислар ҳоким тарафидан келадиган озорнигина қайтаришда чекланиб қолмади, балки иккисини ҳам ўз ичига олди. Жарир ибн Абдуллоҳ ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, сизга Исломга байъат қиламан, дедим. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ҳар бир мусулмонга холислик қилишни шарт қилдилар”. Бу ҳадисда “холислик” сўзи умумий маънода келган бўлиб, у ҳоким тарафидан, ҳамда душман тарафидан мусулмон кишига келаётган озорни қайтариш маъносини ҳам ўз ичига олади.
Бу ҳокимларни муҳосаба қилиш учун раъиятни қандай бошқариш лозимлигини билишда ички сиёсат билан шуғулланиш, яъни мусулмонлар ўз давлатида олиб борилаётган бошқарувни кузатиб боришлари, бошқарувчиларни муҳосаба қилишлари демакдир. Куфр давлатларининг мусулмонларга қилаётган ҳийла-найрангларини очиб ташлаш, хатарларнинг олдини олиш ва озорни қайтаришда ташқи сиёсат билан шуғулланиш демакдир. Бинобарин, нафақат ички сиёсат билан, балки ташқи сиёсат билан ҳам шуғулланиш керак бўлади. Чунки ички ёки ташқи сиёсатми, умуман сиёсат билан шуғулланиш фарздир. Бундан ташқари:
الم غُلِبَتْ الرُّومُ فِي أَدْنَى الْأَرْضِ وَهُمْ مِنْ بَعْدِ غَلَبِهِمْ سَيَغْلِبُونَ فِي بِضْعِ سِنِينَ
“Алиф Лом Мим. Энг паст жойда Рум мағлуб бўлди. Лекин улар бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида ғалаба қилажаклар”. (Рум. 1-3)
маъносидаги ояти карима Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳамда Саҳобаи киромларнинг ташқи сиёсатга қанчалар аҳамият берганлари ва олам ҳабарларини кузатганларига очиқ далолат беряпди. Ибн Аби Хотам Ибн Шиҳобдан ривоят қилади: “Бизга маълум бўлишича Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Мадинага ҳижратларидан олдин, мусулмонларнинг Маккадалик вақтларида мушриклар улар билан тортишиб айтишар эдики, Румликлар ўзларини аҳли китоб деб айтишади. Мана мажусийлар устидан ғалаба қилди. Сизлар пайғамбарларингга нозил қилган Китоб билан бизнинг устимиздан ғалаба қиламиз деб ўйлаяпсизлар. Румликлар аҳли китоб бўла туриб, мажусийлардан мағлуб бўлди-ку. Яқинда биз ҳам Форслар Румликларга ғалаба қилгани каби сизларга ғалаба қиламиз”. Шунда Аллоҳ Таъоло:
الم غُلِبَتْ الرُّومُ فِي أَدْنَى الْأَرْضِ
– “Алиф Лом Мим. Энг паст ерда Румликлар мағлуб бўлди”.(Рум. 1)
маъносидаги оятини нозил қилди. Бу шунга далолат берадики, Маккадаги мусулмонлар Исломий давлат барпо бўлишидан олдин ҳам давлатлар хабари ва оламий алоқалар хабари борасида кофирлар билан баҳслашар эди.
Абу Бакр Румликлар ғалаба қилажагида мушриклар билан гаров боғлайди ва буни Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар берганларида у киши тўғри деб тасдиқ этадилар. Гаровда шерик бўлган ҳолларида Абу Бакрга вақтни узайтиришларини айтадилар. Буларнинг барчаси давлатлар аҳволини ва улар ўртасидаги алоқаларни билиш мусулмонлар қилган ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам тасдиқ этган иш эканига далолат беради.
Бунинг устига, уммат исломий даъватни оламга олиб чиқар экан, бошқа давлат ҳукуматлари юритаётган сиёсатни билган вақтдагина даъватни оламга олиб чиқа олади. Бу умуман олам сиёсатини, хусусан, даъват қилаётган давлатнинг ёки босқинчи давлатнинг сиёсатини билиш мусулмонларга фарзи кифоя демакдир. Чунки даъватни олиб чиқиш фарз, душман ҳавф-ҳатаридан сақланиш, ҳийла-найрангларини очиб ташлаш фарз. Бунинг учун олам сиёсатини ҳамда даъват қилаётган ёки босқинчи бўлган давлатлар сиёсатини билиш зарур. “Вожиб нима билан адо топса, у ҳам вожибдир”, деган шаръий қоида ҳам шуни англатади. Демак, ҳалқаро сиёсат билан шуғулланиш мусулмонларга фарзи кифоядир.
Исломий Уммат исломий даъватни барча инсонларга етказишда шаръан мукаллафдир. Шунинг учун мусулмонларнинг ҳалқаро аҳволи, олам мусулмонларини, давлат ва ҳалқларнинг мақсадларини билган, оламда содир бўлаётган сиёсий ишларни кузатаётган, давлатларнинг сиёсий режаларини, режаларни амалга ошириш услубларини, давлатларнинг ўзаро алоқаларини ҳамда сиёсий ўйинларини мулоҳаза этган ҳолда оламдан бохабар бўлмоқлари фарздир.
Ҳокимларнинг бошқа давлатлар билан олиб бораётган ишлари ва шу ишларда уларни муҳосаба қилиш ташқи сиёсатга тааллуқлидир. “Вожиб нима билан адо топса, у ҳам вожибдир” деган шръий қоида давлат ишларидан, ички ва ташқи алоқаларида уммат ишларини қандай бошқараётганидан хабардор бўлиш вожиб иш эканига далолат беради. Зеро, ҳокимлар олиб бораётган ишларни билиш билангина ички ва ташқи сиёсат билан шуғулланиш, яъни уларнинг ички ва ташқи сиёсатларидаги ишларида муҳосаба қилиш мумкин бўлади. Чунки бу ишлар ўз моҳиятида билинмаса, муҳосаба қилиш, яъни сиёсат билан шуғулланиш имконсиздир.
Буларнинг барчасидан маълум бўляптики, ички ё ташқи сиёсатми умуман сиёсат билан шуғулланиш мусулмонларга фарзи кифоядир. Фарзни бажармасалар гуноҳкор бўладилар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, хозирги вақтда, Ислом Халифалик давлати йўқлик ҳолатида ҳам, биз мусулмонлар барча давлатлар олиб бораётган ташқи ва ички сиёсий ишларни кузатиб боришимиз, ҳокимларнинг раъийятга нисбатан қўллаётган адолатсизликларини умматга очиб беришимиз, қисқа қилиб айтганда, сиёсат билан шуғулланишимиз лозим. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
08.12.2016й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!