| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • 2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›АҚШнинг Эрдўғанни кучли қўллаб-қувватлаётгани президентлик бошқаруви учундир!

АҚШнинг Эрдўғанни кучли қўллаб-қувватлаётгани президентлик бошқаруви учундир!

By htadmin
19.12.2016
2018
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

АҚШнинг Эрдўғанни кучли қўллаб-қувватлаётгани президентлик бошқаруви учундир!

Маҳмуд Кор қаламига мансуб

Президентлик бошқаруви яна Туркиядаги кун тартибига қўйила бошлади. Бу масала узоқ йиллардан бери баҳс-мунозара қилинди. Уни Турғут Ўзал сингари айрим ҳукмдорлар вақти-вақти билан кун тартибига қўйиб, инглизларнинг парламент бошқарувига нисбатан норозиликларини изҳор қилиб туришди. Улар: парламент бошқаруви боши берк кўчага кириб қолди, энди у муаммоларга ечим беролмайди, дейишди. Лекин бу саъй-ҳаракатлар ҳатто Эрдўған қудратга келган пайтда ҳам бирор сезиларли натижа бермади. Ўз навбатида, Эрдўған ҳам президентлик бошқарувига жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Чунки бу нарса унинг ҳукмронлигини кучли тарзда мустаҳкамлайди. Америка ҳам ўз навбатида айни бошқарувга зўр бериб ҳаракат қилмоқда. Чунки у Туркиянинг Британия нуфузидан буткул қутулиши ва АҚШ нуфузининг мустаҳкамланиши мана шу бошқарувда, деб билади. Шу боис Эрдўғаннинг талаб ва интилишларини қўллаб-қувватламоқда.

Эрдўған президентлик бошқаруви мавзусини кун тартибига қўйишда давом этди ва ниҳоят 15 июлдаги давлат тўнтаришга уриниш содир бўлди. У маърузаларида, мурожаатларида, баёнотларида тинмай айни бошқарув ҳақида, гапирди. Бироқ ахборот воситалари ва сиёсат йўлакларида бунга етарли эътибор тополмади. Айни масаладаги жамоатчилик фикри Эрдўған ҳокимиятга ҳарислик қиляпти, деган хулосада қолаверди. Ҳатто у ўзининг партиясидан ҳам бирор қўллаб-қувватлов топа олмади, халқ ҳам бу бошқарувни ихтиёр қилмади. Айниқса, Эрдўған Аҳмад Довудўғлининг бош вазирлик лавозимида туриб, партияга раислик қилган даврда ҳам президентлик бошқаруви мавзусида битта ўзи яккаланиб қолди. 7 июн сайловларида Адолат ва Тараққиёт Партияси мағулбиятга учрагач, Аҳмад Довудўғли бу президентлик бошқарувига нисбатан мағлубият эканини, халқ айни бошқарувни истамаганини очиқ айтган эди ва бу – гўё Америкага қарши бир ишора ва огоҳлантирув бўлди. Зеро, АҚШ бундай коалициялар бўлишини хоҳламайди, чунки улар Туркиядаги инглизлар чангалини мустаҳкамлайди. Шунинг учун Америка билан Эрдўғаннинг биринчи иши, 1 ноябр сайловларида қайта ғалаба қозониш учун 7 июн мағлубиятидан миллий стратегия яратишга ҳаракат қилишдан иборат бўлди. Сўнг ҳар иккаласи ҳам Аҳмад Довудўғлини четлатишди. Кейин 15 июлдаги давлат тўнтаришга бўлган уриниш юзага келиб, Америка билан Эрдўған президентлик бошқарувини қайта ўртага олиб чиқишди, Туркия келажаги кафолати учун ушбу бошқарувни асосий шарт сифатида тиқиштиришди.

15 июлдаги давлат тўнтаришга уриниш муваффақиятсиз чиққач, Эрдўған айни вазиятдан фойдаланиб, ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш ва Америка манфаатларини ҳимоя қилиш учун турк қуролли кучлари ва бошқа давлат ташкилотларидаги англияпараст зобит ва мулозимларни йўқ қилишга киришди. Бу йўқ қилиш ишларини Гулан жамоасига қарши кураш ниқоби остида олиб борди. Шу орқали камолчилар билан бўлган муомалада ярашув сўзини ишлатди. Аслида, Эрдўған уларни ярашув оҳангидаги хитоби билан алдади. БМТ саммитидан қайтгач, камолчиларга нисбатан муносабати ҳам, баёноти ҳам шафқатсизлик томон ўзгарди. Эрдўғаннинг Лозанна ҳақидаги сўзлари, «Жумҳурият» газетасига қарши амалиёт ўтказиши ва Халқ Демократик партияси депутатларини ҳибсга олиши, шафқатсизлик томон ўзгарганига далилдир. Европа Иттифоқига ва Европа давлатларига қарши қаттиқ-қўпол баёнотлар бераётгани ҳам АҚШ томонидан унга журъат берилганига бориб тақалади.

Яқин кунларда Эрдўған президентлик бошқарувига якка ҳолда даъват қилиш хатосидан воз кечди. У Миллатчи Ҳаракат партиясини ўзининг томонидан туриб, унга халоскорлик қилаётганини кўрди. Президентлик бошқаруви мавзусида ушбу партия ва унинг раҳбари Давлат Бахчелининг қўллаб-қувватловига эришди. «Ўнгқанот» миллатчи консерваторлар қатламини бир уюшмага, «сўл қанот» республикачи камолчилар ва курд миллатчилари қатламини эса бошқа иккинчи бир уюшмага ажратишга муваффақ бўлди. Бошқача ибора билан айтганда, у ўз партияси учун президентлик бошқаруви йўлида керак бўладиган бир иккиламчи сиёсий уюшма тузишга қулай замин тайёрлашга киришди. Буларнинг барчасидан яққол кўриниб турибдики, Эрдўған 2016 йилнинг апрелида ядровий хавфсизлик саммитида иштирок этиш учун бориб, Обама билан учрашганда ҳамда жорий йил 15 июлдаги инқилобга уриниш ҳодисаси ортидан БМТ анжуманида қатнашиш учун АҚШга сафар қилганида президентлик бошқаруви учун қўллаб-қувватловга эришиб қайтди. Шу ерда бир муҳим нарсага диққатни қаратмоқчиман: Қаранг, Америка Эрдўғанга айни қўллаб-қувватловни берган пайтда ундан жуда кўп нарсани талаб қилди ва бу талабларига эришди ҳам. Чунки Эрдўған Американинг Сурия ва Ироқ билан боғлиқ ҳамма истакларини оқизмай-томизмай бажариб берди. Бунга қатор далилларнинг энг кучлиси, Инжирлик базасини фойдаланишга бергани, яҳудийлар давлати ва Россия билан ярашиб олгани ҳамда «Фурот қалқони» амалиётларини ўтказганидир.

Америка президентлик бошқарувини қўллаб-қувватлашдан Туркияга ҳукмронлик қилиб, ишлар тизгинини бутунлай ўз қўлига олишни кўзламоқда. Эрдўған эса айни бошқарув орқали ҳеч қандай рақибга рози бўлмайдиган ва қатор имтиёзларга эга раҳбар, деган эътиборда ўзининг сиёсий ҳаётини кафолатлаб олмоқчи. Бу икки нарса кундай равшан. Бироқ буни амалга ошиши ҳам бор ҳали. Муҳими, биз АҚШ президенти Трамп билан Туркиянинг бўлғуси биринчи рақамли президенти Эрдўған томонидан айни даврнинг қандай идора қилинишини билмоғимиз лозим. Шубҳасиз, республикачиларнинг президентлик сайловида ғолиб чиқишлари АҚШнинг ташқи мустамлакачилик сиёсати асосларидан ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Аммо сиёсий услубда албатта қаттиққўллик ва шафқатсизлик кўпаяди. Яъни Трамп бошқарадиган ҳукумат Ислом дунёсига қарши курашида аввалгидан ҳам қаттиққўл ва шафқатсиз услуб қўллайди. Чунки Майкл Флинннинг Тарампга маслаҳатчи бўлиб тайинланиши ҳозирданоқ шунга далолат қилмоқда. Сабаби Филинн Исломни дин деб ҳисобламайди, аксинча, Америкага таҳдид солувчи энг даҳшатли идеология, деб билади. Тўғри, Американинг Исломни ўзи учун таҳдид деб билиши ҳақиқат. Бироқ Обама маъмурияти билан янги келадиган Трамп маъмуриятига жуда яхши маълум бўлган яна бир яширин ҳақиқат ҳам бор. У ҳам бўлса, уларнинг Исломий Давлат ташкилотини Америкага таҳдид солмайди, деб ҳисоблашаётганидир. Мана шундай бир ҳолатда мияга қуйидаги муҳим саволлар келмоқда: АҚШ эртага Туркияда президентлик бошқарувини таъминлаб бергандан сўнг эвазига Эрдўғандан нима талаб қиларкин? Исломий оламга етакчилик қилиш, мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Сурия, Миср ва Фаластин масалаларига риоя қилиш каби ишларга енг шимариб киришаётган Эрдўған билан, АҚШнинг бутун исломий оламга уруш эълон қилишга енг шимараётган янги президенти ўртасида муносабатлар қандай бўларкин эртага? Мусулмонлар Эрдўғаннинг президентлик бошқарувига эришиш йўлида беҳисоб ён беришларига кўз юмиб тураверадиларми?!

Роя газетасининг 2016 йил 6 декабр чоршанба кунги 107-сонидан

+1
0

Related posts:

Шимолий Кореянинг узоқ масофага учувчи ракетани синовдан ўтказиши «Вашингтонни хавотирга солмоқда» Полиция томонидан бир неча қора танли америкаликлар отиб ўлдирилгач, Обама полиция аппаратини ислоҳ қилишга чақирмоқда Франция ва унинг лойиҳалари! Ҳалаб жанги: АҚШ вайрон қилиш билан эришолмаган нарсасига таҳдид қилиш билан эриша олармикин?!
TagsАҚШЭрдўған
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Мирзиёев Трамп билан “қарамлик” келишувини имзоладими?

  • МАҚОЛАЛАР

    Жамиятимизнинг “тўъриси”да хоинлар. У ерга улар ўзлари чиқиб олишганми?

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳиндистон Кашмир мусулмонларини ўлдирмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 13.05.2026

    2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • 13.05.2026

    Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • 13.05.2026

    «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • 13.05.2026

    Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • 12.05.2026

    Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/