| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Қоҳирага уюштирилган сафар: Ал-Азҳар билан яқинлашув ортидаги мафкуравий ва геосиёсий манзара

Қоҳирага уюштирилган сафар: Ал-Азҳар билан яқинлашув ортидаги мафкуравий ва геосиёсий манзара

By htadmin
22.12.2025
196
0
Share:

Қоҳирага уюштирилган сафар: Ал-Азҳар билан яқинлашув ортидаги мафкуравий ва геосиёсий манзара

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил қиш мавсумида Саида Мирзиёеванинг Миср Араб Республикасида жойлашган Ал-Азҳар илмий-маърифий мажмуасига амалга оширган ташрифи расмий ахборот воситаларида маърифат, таълим, ёшлар билан ишлаш ва илмий ҳамкорлик каби иборалар билан изоҳланди. Баёнотларда диний соҳадаги мулоқот, мўътадил қарашларни илгари суриш, уламолар ва мутахассислар тайёрлаш масалалари алоҳида таъкидланди.

Бироқ давлатлараро муносабатлар, халқаро мафкуравий рақобат ва исломий дунёқарашлар ўртасида кечаётган чуқур тўқнашувлар нуқтаи назаридан қаралганда, мазкур ташрифнинг аҳамияти расмий баёнотлар билан чекланиб қолмайди. Аслида, у Марказий Осиёда тобора кучайиб бораётган мафкуравий жараёнларга берилган, ҳисоб-китоб қилинган, режалаштирилган ва эҳтиёткорона шаклланган стратегик жавоб сифатида намоён бўлади.

Бу ташрифни алоҳида бир давлатнинг таълим сиёсати доирасидаги оддий қадами сифатида баҳолаш – воқеликни соддалаштириш бўлади. Чунки бугун Марказий Осиё ҳудуди халқаро сиёсий жараёнларда ҳаракатсиз майдон эмас, балки турли ғоявий таъсирлар кесишадиган, рақобатли ва ўта ҳассос стратегик маконга айланиб улгурди.

Сўнгги ўн йилликларда Марказий Осиёга фақат географик транзит ҳудуд ёки табиий бойликлар манбаи сифатида эмас, мафкуравий таъсирлар жадал рақобатга киришаётган ўзига хос минтақа сифатида қаралмоқда. Бу ҳолат тасодифий эмас, балки қатор чуқур ижтимоий ва сиёсий омиллар натижасидир.

Биринчидан, демографик таркиб кескин ёшарган. Аҳолининг салмоқли қисми ўттиз ёшга етмаган ёшлардан иборат. Бу эса ғояга чанқоқ, ўзликни излаётган ва таъсирга очиқ ёшлар қатлами мавжудлигини англатади.

Иккинчидан, исломий ўзликка қайтиш жараёни фаоллашган. Совет даврида сунъий равишда чекланган диний онг сўнгги йилларда табиий равишда қайта тикланмоқда. Бу жараённи бутунлай тўхтатиб бўлмайди, уни фақат маълум йўналишга йўналтириш мумкин.

Учинчидан, ахборот макони тўлиқ очиқ. Интернет орқали Яқин Шарқда кечаётган воқеалар, урушлар, қон тўкилишлар ва Ислом Умматига нисбатан қилинаётган зулмлар ёшлар қалбида кучли ҳиссий акс-садо уйғотмоқда.

Тўртинчидан, катта давлатлар ўртасида таъсир ҳудудларини қайта тақсимлаш жараёни кетмоқда. Россия, Хитой ва Ғарб ўртасидаги стратегик рақобат Марказий Осиёни ҳам четлаб ўтмаяпти. Аксинча, у минтақани асосий ўйин майдонлардан бирига айлантирмоқда.

Ғарб учун хавф сифатида кўрилаётган исломий омил

Ғарб давлатлари, айниқса, АҚШ Марказий Осиёда исломий ғояларнинг сиёсий тус олиш эҳтимолини стратегик хавф сифатида баҳолайди. Бу хавотир диний эътиқоднинг ўзига эмас, балки унинг сиёсий ҳаракатга айланиш эҳтимолига қаратилган.

Чунки тарихий тажриба шуни кўрсатдики, исломий ғоялар маиший ҳаётдаги қийинчиликлар, эркинликка интилиш ва ташқи босимларга қарши туриш билан уйғунлашганида, у фақат маънавий ҳаракат бўлиб қолмай, балки том маънодаги сиёсий кучга айланади. Бу эса Ғарб манфаатларига зиддир.

Ана шундай хавотирлар сабабли Ғарб Марказий Осиё давлатлари билан ишлашда очиқ босимдан кўра, тартибли, назорат қилинадиган ва “хавфсиз” ечимларни афзал кўради. С5+1 формати айнан шу мантиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда шаклланган келишув пакти сифатида қабул қилинган эди.

С5+1 доирасида сўнгги йилларда қатор мафкуравий талаблар алоҳида равишда илгари сурилди. Улар очиқ айтиладими ёки йўқми – бу кейинги масала, аммо амалда қуйидаги йўналишлар устувор қилинмоқда:

— ёшлар онгини барқарор, тизимли ва бошқариладиган йўналишда шакллантириш;

— диний таълимни қатъий назоратга олинган, давлат билан мувофиқлаштирилган “ҳимояланган модел” асосида юритиш;

— ташқи диний таъсирларни чеклаш, фильтрлаш ва ихчамлаштириш.

Бу талаблар назарий эмас, балки амалий механизмлар орқали жорий этилмоқда. Ал-Азҳар билан ҳамкорлик эса, ана шу механизмларнинг энг қулай ва энг мақбул илмий-амалий шаклларидан бири ҳисобланади.

Дунёда исломий таълим марказлари кўп. Бироқ Ал-Азҳарнинг ўрни мутлақо алоҳида. У Ғарб томонидан “энг хавфсиз”, “энг мувозанатли” ва “энг назорат қилинадиган” исломий марказ сифатида қабул қилинган.

Бунинг сабаблари аниқ:

— Ал-Азҳар сиёсий Ислом ғояларини рад этади;

— дин ва давлат ўртасида қатъий мувозанат тарафдори;

— ҳиссий чақириқлардан кўра илмий усулни устун қўяди;

— Исломни Ақийда ва Низом деб эмас, балки ахлоқий-маърифий тизим сифатида талқин қилади.

Бироқ айнан шу хусусият унинг заиф нуқтасини ҳам очиб беради. Ал-Азҳар исломий жамиятларнинг сиёсий онгини кучайтиришга хизмат қилмайди. У Исломни фаол фикрий-сиёсий куч эмас, барқарорлик(мутелик)ни сақловчи восита сифатида кўради.

Ғарб учун бу жуда қулай воситадир. Чунки у исломий ўзликни бутунлай инкор қилмасдан, уни сиёсий таъсирдан узоқлаштириш имконини беради.

2023-2025 йилларда Ғазо, Қуддус, Ливан ва Сурия атрофида юз берган кескин ва қирғинбарот воқеалар бутун Ислом оламини ларзага солди. Бу воқеалар Марказий Осиё ёшларининг онггида ҳам жиддий из қолдирди. Исломга қизиқиш ортди. Шариат ҳақида саволлар кўпайди. Исломий муносабатлар маданиятига қайтиш жараёни жадаллашди. Ёшлар орасида юксак маънавий йўл қидириш ҳаракатлари фаоллашди.

Албатта, бундай жараён юз бериши табиий. Уни сунъий равишда тўхтатиб ҳам бўлмайди. Шунингдек, унинг қайси томонга бурилиши, қайси нуқтада сиёсий тус олиши ҳам олдиндан аниқ эмас. Ана шу ноаниқлик Ғарбни жиддий хавотирга солмоқда. Шу нуқтаи назардан, Қоҳирага қилинган ташрифни расмий баёнотлар ортидаги ҳақиқий сиёсий маънода қуйидагича баҳолаш мумкин:

— С5+1 формати доирасидаги мафкуравий талабларга берилган жавоб;

— ёшларнинг радикал ғояларга мойиллигини чеклашга қаратилган механизм;

— исломий таълимни назорат қилинган, ҳимояланган модел асосида йўлга қўйиш қадами;

— Ўзбекистоннинг минтақавий мафкуравий барқарорлигини сақлашга қаратилган ҳаракат;

— Яқин Шарқдаги кескинликка узоқдан, лекин ҳисоб-китобли стратегик муносабат.

Бу ташриф – мақсад эмас, балки восита. У орқали катта мафкуравий жараёнларни бошқаришга уриниш кузатилади.

Марказий Осиёда янги мафкуравий кураш бошланмоқда. Бу кураш очиқ майдонда эмас, таълим, маърифат, диний таълим муассасалари орқали кечмоқда. Унда Исломий уйғониш, Ғарб моделлари ва геосиёсий манфаатлар бир вақтнинг ўзида иштирок этмоқда.

Қоҳира ташрифи – ана шу катта ўйиннинг илк катта пардаларидан бири, холос. Жараён энди бошланмоқда. Ва у қандай якун топиши, ғоялар қайси томонга бурилиши – бугун қабул қилинаётган қарорларга бевосита боғлиқ.

يُرِيدُونَ لِيُطْفِـُٔوا نُورَ ٱللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَٱللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِۦ وَلَوْ كَرِهَ ٱلْكَـٰفِرُونَ

– “Улар Аллоҳнинг нурини (яъни ҲАҚни) оғизлари (беҳуда гаплари-уринишлари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир”.  (Соф:8)

 

Ҳаётуллоҳ

22.12.2025й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsАл-АзҳарҚоҳирага уюштирилган сафар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Роҳинга мусулмонлари қирғин, хорлик ва қувғинга дуч келмоқдалар

  • МАҚОЛАЛАР

    Залолатга етакловчи шоулар қулига айланиб қолманг

  • МАҚОЛАЛАР

    ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/