| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Кипр масаласи ҳам Фаластин ва Сурия масаласи каби ҳал этилмоқда!

Кипр масаласи ҳам Фаластин ва Сурия масаласи каби ҳал этилмоқда!

By htadmin
08.02.2017
1789
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Кипр масаласи ҳам Фаластин ва Сурия масаласи каби ҳал этилмоқда!

Конференциялар, музокаралар, ён беришлар!

Асъад Мансур қаламига мансуб

2017 йил 9 январ куни Женевада ўн саккиз ой муқаддам бошланган Кипр масаласига оид музокаралар конференцияси қайта бошланди. 12 январда Шимолий Туркия Кипри раҳбари Мустафо Акинжи билан Жанубий Юнонистон (Греция) Кипрининг президенти дея эътироф этилган Никос Анастасиадис музокарачилар сафига қўшилди. Конференцияда уч кафил давлатлар – Туркия, Британия ва Юнонистон – вакиллари ҳамда БМТ бош секретари Антониу Гутерреш ҳозир бўлди. Дарвоқе, Гутерреш конференцияга «тарихий» дея баҳо берар экан, «халқаро ташкилот Кипр масаласини доимий барқарор тарзда ҳал этишни мақсад қилганини, унга «шошилинч ечим» бермаслигини таъкидлади. Йиғилганлар сафига музокарага жиддийлик тусини бериш мақсадида Туркия бош вазири Йилдирим ҳам қўшилди.

Маълумки, ҳозирги айни музокара Американинг икки ҳайъатдан, яъни турк ва юнон ҳайъатидан ташкил топган федерал давлат тузиш билан боғлиқ эски таклифи доирасида кетмоқда. АҚШ шу орқали Кипрдаги Британия нуфузини сиқиб чиқармоқчи. Ҳозир Кипрда Британиянинг икки муҳим ҳарбий базаси мавжуд бўлиб, у ерда 24 мингдан зиёд аскари хизмат қилади ҳамда бунга унинг минтақани жосуслик ва назорат остида ушлаб туриш учун яширинча қулоқ солувчи қурилмаларини, разведкасини ҳам қўшимча қилиш мумкин. Британия ушбу ярим оролдаги вазиятни кафолатига олиш учун 1964 йил имзолаган битимга мувофиқ, ўзини Туркия ва Юнонистон билан бирга кафолатловчи давлат қилиб олган. Буни ушбу оролда кипрлик юнонлар томонидан турк мусулмонларига қарши бевосита ва Британ нуфузига қарши билвосита содир этилган ҳодисалардан сўнг амалга оширган. Шу орқали айни битимга мувофиқ у ердаги ўз нуфузини сақлаб келмоқда.

Лекин конференцияда бевосита Британиянинг ҳарбий жойлашуви муҳокама қилинмайди, балки Туркиянинг ҳарбий жойлашуви муҳокама қилинади. Масалан, 13 январ куни Кипр президенти «Аввало, биз Ярим оролдан Туркия қўшинларининг чиқиб кетишига келишиб олмоғимиз даркор», деди. Ўша куни бунга Туркия президенти Эрдоган раддия билдириб бундай деди: «Турк қўшинларининг тўла чиқиб кетиши амри маҳол, буни илгари ҳам муҳокама қилганмиз. Агар бу мавзуни баҳс қилинадиган бўлса, Кипрдан икки тараф ҳам қўшинларини олиб чиқиб кетишлари керак. Мувофиқлашувдан сўнг Ярим оролда турк қўшинларидан 650 нафарини ва юнон қўшинларидан 950 нафарини қолдириш режаси мавжуд». Маълумки, Кипрда Туркиянинг 30 минг, Юнонистоннинг эса 1100 нафар қўшини бор. Демак, Эрдоган қачон ҳарбий жойлашув бутунича баҳс қилинса ва АҚШ ечимига олиб борса, шундагина турк кучларини олиб чиқиб кетишга тайёрлигини билдирмоқда.

Анжуманда ўн минглаб Кипрлик юнонларга 1974 йил қочиб чиқишган ер ва уй-жойларини қайтариб бериш масаласи билан ерларни айирбошлаш масаласи кўрилди. Туркия Эрдогани 2004 йил Америка Аннани режасига биноан, юнонлар фойдасига ўзининг Туркия Кипр ерларининг 7 %дан воз кечишга рози бўлганди ҳамда референдум орқали Кипрлик туркларни буни қабул қилишни мажбурлаганди. Шунинг учун Мустафо Акинжи бугунги Женева учрашувига келишдан олдин бундай деди: «Бўлажак сўзлашувлар боши берк кўча ҳисобланади ва қуруқ учрашувга эмас, балки ижобий натижаларга эришиш учун уни ўтказиш зарур. Бироқ у ҳаргиз якуний натижага олиб бормайди. Биз эҳтиёт бўлмоғимиз лозим… Пессимист эмасмиз-у, аммо ҳамма нарса тамом бўлганини фараз қилолмаймиз ва ушбу ҳафта оғир бўлишини тахмин қиляпмиз». Ўз навбатида, Никос Анастасиадис ҳам Женевага йўл олишдан олдин Твиттерда «Олдимизда бирлик сари умид, ишонч ва рағбат турибди», деб ёзди. Бироқ анжумандан бир неча кун олдин «Кипр ечимини ташкил қилувчи барқарор асослар тўғрисида улкан келишмовчиликлар» борлиги ҳақида гапирди.

Инглизлар ҳар қандай ечимга рози, фақат Ярим оролдаги ҳарбий жойлашувларига алоқаси бўлмаса бас. Шу боис Британия бош вазири Тереза Мэй анжуман бошланишидан олдин 7 январ куни Эрдоган билан телефон сўзлашуви чоғида анжуманни «Ярим оролдаги бўлинишга якун ясовчи адолатли ва доимий ечимга эришиш учун реал қулай фурсат», дея баҳолади. Ўзининг ташқи ишлар вазири Борис Жонсонни Британия жойлашувига зиён етиб қолмаслигини таъминлаш учун конференцияга боришга шоширди, ўзи эса айни мавзуни мубоҳаса қилиш учун Туркияга сафар қилишни режалаштирди. Гап шундаки, ҳозирда инглизларнинг АҚШ лойиҳасига қарши курашишга кучлари етмай қолган, Туркия бошқарувидаги малайларини қўлдан бой беришди. Илгари улар Кипрдаги нуфузларини ҳимоя қилишда ўшаларга таяниб келишганди. Масалан, 1963 йил малайлари Исмет Инёню замонида Туркияни Кипрга аралашишга ундаган, шунингдек, 1974 йил Бюлент Эжевит замонида ҳам шундай қилишган, шу орқали айни икки ўн йилликдаги ҳодисалар оловида ўз нуфузларини сақлаб қолишган. Бу оловга АҚШ ўт қалаган бўлиб, Кипрлик юнонлар орасидаги ўз малайларини ишга солган ва уларни аввал ҳокимиятни эгаллаб, сўнг инглизларни қувиб чиқаришга ундади.

Шунинг учун ҳам Америка айни масала у ерда инглизлар бемалол жойлашиб олган ҳолда ҳал бўлишига ҳаргиз рози бўлмайди. То инглизлар нуфузини бутунлай чиқариб ташлаб, ўрнига ўзи жойлашмагунча ҳамда базаларини йўқ қилиб, ўрнига ўзи чодир тикмагунча асло кўнгли ўрнига тушмайди. Чунки у инглизларга қарши олтмиш йилдан бери, яъни 1955 йил илк ҳодисаларга олов қалаганидан бери курашиб келмоқда. Шу боис Кипр президенти «Музокаралар Ярим оролдаги хавфсизлик масаласида туб ўзгариш келтириб чиқариши лозим»лигини таъкидлади. Сўнг бундай қўшимча қилди: «Ҳақиқатда, БМТ декларацияси хавфсизлик ва кафолатлар масаласида иштирокчилар ҳар икки тарафга мақбул ечимга эришишга қарор қилишганини кўрсатади. Албатта бу ишчи гуруҳларга кафолатларнинг янги турини белгилаш ваколатини беради. Бу кафолатлар ҳар икки тарафга мақбул бўлиб 1960 йилги кафолатлар низомидан тубдан фарқ қилади».

Шубҳасиз, бу нарса кафил давлатлардан бири сифатидаги Британия нуфузига зиён келтириб, нопок кафиллигига якун ясаши мумкин! Шунинг учун Америка БМТнинг Кипр масаласини ўзига ниқоб қилиб олиб, ўзи ўртага ташлаган барча ечимларида, уюштирган конференцияларида ва ўтказаётган музокараларида Британия нуфузини нишонга олмоқда. Шунинг учун бу масала то ҳал бўлмас экан, муаллақ тураверади.

Шубҳасиз, Кипр бутунича исломий масала. Бугун у халқаро конференциялар, мустамлакачилик ечимлари ва ён берилган музокаралар орқали зое кетмоқда. Мусулмонларнинг Фаластин масалалари ҳам шу зайл зое кетмоқда, мустамлакачи давлатлар бу юртга нисбатан ўз ҳукмронликларини кафолатлаш учун айни масала устида маккорона ўйинлар қилишяпти. Бу давлатлар бугун сиёсий амалиётларни муҳимроқ деб ҳисоблайдиган бўлишди. Шу пайтгача улар зўравон ҳарбий амалиётлар қўллашганди ва жангларда қўрқмас мард мусулмонлардан доим мағлубиятга учраб келишди. Бироқ мусулмонларда мустамлакачиларни сиёсий мағлубиятга учратиш учун соғлом сиёсий онг етишмаяпти, мустамлакачилар ўргатгандек эмас, Ислом ўргатгандек сиёсий онг камлик қиляпти. Шунинг учун ҳам бу давлатлар БМТ каби халқаро ташкилотлар тузишди, халқаро конференциялар уюштиришди, қарорларини ижроси учун коалициялар тузишди. Барча масалаларни конференциялар, БМТ, Хавфсизлик Кенгаши, қарорлар чиқариш, уларни ижро этиш учун коалициялар тузиш каби шу қолипга солишди. Масалан, Сомали, Ироқ, Афғонистон, Сурия, Яман ва бошқа юртларимизда қилишгани каби. Баъзан бу мустамлакачи давлатлар маълум нарсаларни эътиборга олиб, қарорларни – худди Фаластин масаласи каби – коалициялари ёрдамида ижро қилгиси келмайди. Чунки у ерда яҳудийлар мавзуси нозик бўлгани учун қарорларни бевосита коалиция ёрдамида ижро этмайди. Кипр масаласи ҳам худди шундай. Чунки у ерда айни масаланинг бир томони сифатида Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо бўлган Британия бор. Асосий мақсад ҳам шу давлат.

Шубҳасиз, Кипр масаласи то Ислом ақидасидан туриб тубдан ҳал этилмас экан, асло ечилмайди. Чунки у рошид халифа Усмон ибн Аффон РА томонидан фатҳ қилинган ва Ислом билан бошқарилган исломий юртдир. Кейин салибчилар келиб, уни босиб олишди… Сўнг мусулмонлар уни озод этдилар ва усмонийлар замонида қайта исломий бошқарувга айлантирдилар. Кейин яна инглиз салибчилар келишди ва 1914 йил босиб олишганини эълон қилишди. 1924 йил уларнинг малайи Мустафо Камол Лозанна шартномасида шу инглизлар фойдасига Кипрдан воз кечди. У билан бирга, бошқа исломий юртлардан ҳам ўшалар фойдасига воз кечди. Инглизлар турли нопок услублар ишлатиб, мусулмонларни Кипрни тарк этишга мажбур қилишди, насронийларни олиб кириб, аҳолининг аксарини насронийларга айлантиришди.

Шуларнинг барчасига қарамай, Кипр исломий юртдир, уни албатта Ислом бошқарувига қайтармоқ лозим. Туркия ҳукмдорлари эса Америка буйруқларига жавобан ундан воз кечмоқдалар, Аллоҳ Таолонинг фарзига хилоф иш тутмоқдалар. Аллоҳ уни исломий юртларга тўла қўшишни фарз қилган. Чунки Кипр исломий юртларнинг бирига қайта айланиши билан, Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик остига қўшилиши осон бўлади.

Роя газетасининг 2016 йил 18 январ чоршанба кунги 113-сонидан

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Баландпарвоз гаплар Тунис ва унинг аҳлини эзмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Мактубга ёзилган Америка стратегияси

  • МАҚОЛАЛАР

    Яхши ҳаёт кечириш тўғри йўлни топишдан бошланади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/