Мурожаат йиғинида қатнашишга чақириқ

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Мурожаат йиғинида қатнашишга чақириқ
Ҳижрий 1342 йил 28 ражаб, милодий 1924 йил 3 март куни Халифалик ағдарилган кунда, Росулуллоҳ САВ
«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом-халифа ортида туриб жанг қилинадиган ва у билан ҳимояланиладиган қалқондир», деганларидек, Уммат ўз қалқонидан айрилди. Ўша куни Уммат, Аллоҳ Таолонинг
وَلِلَّـهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَـٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ
«Куч-қудрат Аллоҳники, Унинг Росулиники ва мўминларникидир» [Мунофиқун 8]
деган каломида айтилган ўзининг куч-қудратини йўқотди, бирлиги парчаланди.
إِنَّ هَـٰذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِ
«(Эй инсонлар), сизларнинг умматингиз ҳақиқатда бир умматдир (яъни Исломдир). Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!» [Анбиё 92]
Уммат исломий ҳаётни бошлаш, Исломни бутун оламга ҳидоят ва нур сифатида етказадиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш ва янгича ҳаёт бошлаш арафасида турган бир вақтда, бўйнимиздан фаолиятсизлик гуноҳини соқит қилиб ўзимизни гуноҳдан поклаш учун мусулмонларга Халифаликни тиклаш фарзлигини эслатмоқчимиз. Росулуллоҳ САВ
«وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди».
Шу муносабат билан биз Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти аъзолари Шамбот билан кесишувчи майдонда мурожаат йиғинини ташкиллаштирдик.
Ҳижрий 1438 йил 25 ражаб, милодий 2017 йил 22 апрел куни аср пайти соат олтига белгиланган ва «Рошид Халифалик соясида, битта Уммат, битта байроқ», дея номланган ушбу йиғинимизда исломий жамоа вакиллари, холис ниятли уламолар қатнашадилар.
Йиғинимизда қатнашиш билан буюк Ислом ва унинг покдомон шариатига ёрдам берган бўласиз.
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи
Телефон: 0912377707 – 0912240143
Электрон почта: spokman_sd@dbzmail.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ