Ҳизб ут-Таҳрир Америка Халифалик конференциясини тамомлади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳизб ут-Таҳрир «Ислом динимиз, улуғлигимиз ва бутун башариятнинг ягона умиди» номли йиллик Халифалик конференциясини тамомлади
2017 йил 23 апрел якшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир-Америка Ломбардда «Ислом динимиз, улуғлигимиз ва бутун башариятнинг ягона умиди» номли йиллик Халифалик конференциясини тамомлади. Конференцияда Ислом куч-қудрат манбаи бўлгани эътиборидан, Америкадаги мусулмонлар учун муҳим экани, улар Ислом мабдасини маҳкам ушлаб, уни ўз сиёсий фаолиятларига асос қилиб олмоқлари лозимлиги таъкидланди.
Сўнгги вақтларда Америкадаги мусулмонлар ғоят даражада ўзларини нишонга олинган аҳволда ҳис қиладиган бўлиб қолдилар. Уларни юртдаги ўнг ва сўл қанот партиялари, сиёсатчи ва фаоллар ахборот воситалари орқали қаттиқ ҳужум остига олмоқдалар. Исломий қадриятлар, принциплар ва ибодатлар билан шуғулланиш мусулмонларни ҳужумга нишон қилиб, улар туфайли ўзларини гўё шармандали аҳволда қолгандек ҳис этмоқдалар. Бироқ Америка мусулмонлари ўзлари дуч келаётган бундай муаммолар табиатини яхши биладилар ва то ҳақиқий исломий қадриятларга, принципларга қайтмагунларича бу муаммоларни ҳал этиб бўлмаслигини тушунадилар.
Конференция учта маърузани ва охирида савол-жавоб бўлимини ўз ичига олди. Биринчи «Биз эга бўлган Ислом қудратимиз манбаидир» номли маъруза бўлди ва унда мусулмонлар Исломга эга эканликлари билан фахрланмоқлари, унинг барча асосларига қаттиқ риоя қилмоқлари муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, исломий ақидадан исломий мафкура, исломий ўзлик, мусулмонларнинг руҳий, ижтимоий ва сиёсий ҳаёт услублари балқиб чиқиши ҳамда мусулмонлар ушбу кенгқамровли исломий ақидага эга бўлиш билангина Исломга душман бўлган хабар ва уйдирмалардан қутулишлари мумкинлиги ҳам таъкидланди.
Иккинчи «Ботил тугаб-битади, Ислом эса ҳукмрон бўлади» номли маъруза бўлди. Унда Исломга қарши ёлғон айбловлар бўлаётгани, бу жамият учун хавфли экани, қачон Ислом татбиқ этилса, у жамият муаммоларига тўла ечим беражаги мавзусига тўхталинди. Маъруза қилган биродар Исломдаги марказий ҳақиқат шахслар ўзлигини тузишда, бугун биз яшаб турган дунёдаги ҳукмрон ҳокимиятга ҳақ сўзни айтишда эканини, бу дунё капитализм чангали остида аранг нафас олаётганини таъкидлади. Маърузада аниқ ифодаланганидек, бизни алоҳида ажратиб турувчи сифатимиз ҳақиқатдир, биз инсон, борлиқ, ҳаёт Холиқи тузиб берган аҳком ва қонунларда муштарак Умматмиз, биз ростгўй одил эр кишилари маърифати йўлига асос солган Умматмиз, биз зулм қаршисида ҳақни айтган кишилар учун охиратда Олий Даража тайёрлаб қўйилганига имон келтирган Умматмиз ва ниҳоят, биз шундай бир альтернатив йўлида жонбозлик кўрсатаётган Умматмизки, бу альтернативга ҳамма ҳавас билан қараб, «мен оиламга мана шуни илинаман», дейди.
Учинчи маъруза, «Набий САВ тариқатлари асосида сиёсий фаолият» номи остида бўлди. Унда маърузачи биродар – жамият ва оламдаги сиёсий фаолият учун бирдан-бир манба сифатида Исломдан фойдаланиш лозимлигини таъкидлаб, мисол учун, биз Америкадаги мусулмонлар диаспораси ўзимизга қарши қилинаётган турли ахборот ҳужумларига қарши курашиш учун масжидлар, Исломий Талабалар Жамоаси ва бошқа исломий ташкилотларда бўлаётган тадбирларни молиялаштириш орқали бир-бирларимизни қўллаб-қувватламоғимиз ҳамда юз берган воқеалар ҳақидаги исломий қарашни ёйиш учун воқеалар жараёнидан олдин юришимиз лозим, деди. Сўнг маърузачи биродар Ислом асосларини маҳкам ушлашларида мусулмонлар диаспорасига ёрдам кўрсатишдаги Ҳизб ут-Таҳрирнинг Америкадаги роли ҳақида сўз юритиб, мақсадларимиз битта бўлган Мусулмон Талабалар Жамияти каби, масжидлар, жамоалар ва ташкилотларга ёрдам бериш учун бизнинг бу ерда эканлигимизни, лекин бошқача тариқат билан амалга оширилишини таъкидлади. Ҳизб шунингдек, мусулмонларга Ислом тузуми ва унинг бугунги жамиятларга татбиқ этиш йўли ҳақида батафсил маълумот олишларига ёрдам беради. Шу билан бирга, башариятнинг ягона умиди бўлмиш Исломга ғайриисломий жамоаларни, ҳамда аслида бугунги мавжуд омадсиз идеологияларга альтернатив келишини кутиб турган ғайримусулмон шахсларни жалб қиламиз.
Конференция саволларга жавоб бериш бўлими билан якун топди. Унда конференция уюштирганлар йиғилганлар саволларига жавоб бердилар.
Бу конференция 1924 йил Халифалик ағдарилганини хотиралаш тўғрисида Ҳизб ут-Таҳрир томонидан олиб борилаётган тадбирларнинг бир қисмидир ҳамда бутун дунёдаги мусулмонларни янгитдан рошид Халифаликни барпо этишдаги ўз вазифаларини адо этишга даъватдир.
Ҳизб ут-Таҳрир, оламшумул исломий сиёсий партия бўлиб, Ислом оламида Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб боради. Бу Ҳизб Ғарб давлатларининг бирида, жумладан, Америкада Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилмайди. Шу билан бирга, ўзининг исломий ҳаётни қайта бошлаш ғоясига етишда қуролли фаолиятга мутлақо қўл урмайди.
Ҳизб ут-Таҳрир 26 ражаб 1438ҳ
Америка 23 апрел 2017м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ