Мьянма режими Исломнинг каттаю кичик муқаддас нарсаларига қарши курашмоқда
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Мьянма режими Исломнинг каттаю кичик муқаддас нарсаларига қарши курашмоқда
«Жиср» сайти ҳижрий 1438 йил 8 Рамазон, милодий 2017 йил 3 июн шанба куни қуйидаги хабарни нашр қилди:
«Кеча жума куни Мьянма хавфсизлик кучлари уч нафар мусулмонни қамоққа олди. Маҳаллий ахборот воситаларида айтилишича, уларга юртнинг савдо пойтахти ҳисобланган Янгондаги ёпиб қўйилган исломий мадраса олдида Рамазон ойида жамоат бўлиб намоз ўқиганлик айблови қўйилган.
50 нафар мусулмон ёпиб қўйилган исломий мадраса ташқарисида жамоат жойида рухсатсиз намоз ўқишга тўпланганлари учун Янгон хавфсизлик кучлари бу ишдан масъул бўлган кишини ва у билан яна бошқа икки шахсни қамоққа олди.
Янгонда яшовчи мусулмонлардан бири «Озод Осиё» радиосига «шаҳардаги Сакита полицияси биз мусулмонларни қонунни бузганликда айблади», деди.
«Мен полицияга қонунни атайлаб бузмаганлигимизни, шаҳарда ҳамма мадрасалар ёпиб қўйилган бўлиб, мусулмонлар бирорта масжидга эга бўлишлари мушкул эканини, шу боис бошқа ер бўлмагани учун кўчада намоз ўқишга мажбур бўлганимизни айтдим», дея қўшимча қилди у.
Мусулмонлар Мьянма жиноят кодексининг 133 моддаси бўйича қамоққа олиниб, уларга «барқарорликка таҳдид туғдириш ва қонун устуворлигини бузиш» айблови қўйилди. Айни моддада олдиндан рухсат олмасдан намоз ўқиш тақиқланиши айтилган.
Айтишларича, Мьянма ҳукумати ўтган апрел ойида Янгондаги икки исломий мадрасани ёпиб қўйган, бунга мадрасалардан намоз ўқишда фойдаланилганига экстремист будпараст гуруҳларнинг қарши чиқишлари ва ҳукуматга босим ўтказишлари сабаб бўлган».
Роя газетасининг 2017 йил 7 июн чоршанба кунги 133-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми