Фаластин режими хавфсизлик хизмати улуғ ойда қароқчилик ва овозларни бўғиш билан машғул
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Фаластин режими хавфсизлик хизмати улуғ ойда қароқчилик ва овозларни бўғиш билан машғул
2017 йил 30 май сешанба куни Фаластин режими идорасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан бири биродар Мунжид Аҳмад Ақсо масжидида намоз ўқишга рухсат бериши учун режимга талабнома тақдим қилаётган эди. У Фаластинда тартибсизлик кенг тарқалганига ва давлат мулозимларининг ўз вазифаларига ҳурмат билан ёндашмаётганларига нисбатан норозилик билдираётган эди. Шунда Халил шаҳри хавфсизлик кучлари уни ҳибсга олди… 1 июн куни биродар «Олий мақомдаги шахсларни ҳақорат қилиш» айблови билан Халил шаҳри судига топширилди, суд уни 15 кунга озодликдан маҳрум қилди.
Муборак Рамазон ойида Фаластин режими хавфсизлик кучларининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ва бошқа Фаластин аҳлига қарши бундай ваҳшиёна ҳужуми биринчи бор бўлаётгани йўқ. Бундай қилмишлар шунга далолат қилмоқдаки, Фаластин режими ва унинг яҳудий давлати ҳужумлари қаршисида қўрқоқлик қилаётган хавфсизлик хизмати ушбу улуғ ойда Фаластин аҳли билан туйғуларини, фикрларини ва сиёсатини уйғунлаштириш ўрнига, инсонларга ҳужум қилиб, даъватчи фарзандларини ҳибсга олмоқда. Бу режим халқ норозилигига сабаб бўлаётган бундай қилмишларни бас қилмоғи, интиқом олувчи Жаббор Аллоҳдан қўрқмоғи лозим. Акс ҳолда, бу дунё шармандалигига дучор бўлади, агар ақлларини ишлатишса, охират азоби бундан-да аламлидир.
Роя газетасининг 2017 йил 14 июн чоршанба кунги 134-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми